Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар.
Аллоҳ субҳана ва таъла:
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар..! – дейди...„
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: «Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар», деганлар.
Вафодор дўстлар – сизни ЖАННАТларда қидирадиган якин дўстдир!
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: «Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтинларки, «Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди», денглар!» дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...
Мен шуни илтимос қиламанки, жаннатда мени тополмасангиз, БИР МАРОТАБА бўлса-да, Аллоҳни сизга эслатган бўлсам, мен ҳақимда Роббимдан сўранг ва дуоларингизда бир бора бўлса ҳам, мени эслаб қўйинг.