216-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Йўқ қуримаган, кўп. Кўраверасан, энди.
- Ким у? Топганингиз артистлардек бўяниб олган, қари олабўжи бўпти. Юзини ювса, танимай қолсангиз керак, - пичинг қилди Малика.
💞 💞 💞
Камрон ТВ каридорида секин, аммо нафрат билан гапиряпти:
- Нега телефон қилдинг? Ўзинг танимайдиган одамни ҳақорат қилганими? Ўлса, ўлиги ортиқ сендан.
- Ўша танимаганимни танимоқчиман. Ким у? – сўради Малика. - Чаросдан ҳам аввал топишиб олганмидингиз? Нечтаси бор ҳаётингизда?
- Айтдим-ку, кўраверасан, энди...
- Ким деяпман, сизга? Кечаю кундуз биргамисиз ўша билан?
- Сенга ҳисоб бермайман. Ишинг бўлмасин! - Камрон алоқани узиб, асабийлашганча хонасига кириб кетди.
💞 💞 💞
Дилором опа ва Комил ака овқатланиб ўтирибди.
- Эшитганим заҳоти юрагим ортига тортиб кетди. Ўлиб-нетиб қолса... Худо бир асрабди, - ёқасини ушлади Дилором опа.
- Зилола кўрмабдими, шу ёстиқни?
- Бошида турганди деганмуш. Зокиржоннинг ўзи узум едираман деб ёнига ўтирибди-да, ёндаги ёстиқни Гулининг бошига қўйган экан.
- Гули бошини қимирлатган бўлса, қулаганда...
- Бошини қимирлата олмайди-ку, - деди Дилором опа.
- Бошини ҳам қимирлата олмайдими? – даҳшатга тушиб деди Комил ака.
- Йўқда. Мен нега куйиниб ётибман. Алига унга қараб ўтиргандан фойда йўқ. Яхшиси, қудаларингизга айтиш керак, ўзлари олиб кетиб қарасин. Нима бўлса, ўша ёқда бўлсин. Қўрқади одам... Бошини ҳам қимиралата олмайдиган касалнинг юзи ёстиқ билан ёпилиб ўлиб қолса, текшир-текширни кўринг кейин... Алининг энди ўзи боши балодан чиқди.
- Рост. Худо бир асрабди. Агар бир нарса бўлса, эшитган, кўрган одам ҳам аниқ қотиллик деб ўйларди. Менам бўлсам шунақа ўйлардим.
- Мен гапирсам, ёмон кўрасизлар, - деди Дилором жонланиб. - Менам бир нималарни ўйлайман. Сизам гапиринг Алига.
- Кейин Али кўриб қолибдими, Гулини?
- Ҳа. Нафаси қайтиб, хушидан кетиб бўлган экан, - ваҳима билан айта бошлади Дилором опа. - Али зўрға ўзига келтирган. Эрталаб Зилола опа ўзи текшириб, дори-дармон қилган.
- Худо бир асрабди, Гулини.
- Гулиниям, Алиниям, бизниям асраган. Агар бир гап бўлса, ҳозир яна тергов бериб ётган бўлардик. Нима бўлсаям, ўз ота-онасининг ёнида бўлсин.
- Тўғри. Бугун борсак, айтамиз.
- Бормоқчимисиз?
- Шунча воқеа бўлибди, бормаймизми? – ҳайрон бўлди Комил ака.
- Бориш керак, айтиш керак ота-онасига...
- Айтамиз унда...
Дилором опа айтганлари амалга ошаётганидан ғурурланиб қўйди.
💞 💞 💞
Самира ёлғиз ётибди. Оёғи гипс. Атрофга аланглайди. Ҳеч ким йўқ. Кейин бақира бошлади:
- Буви, бувии-и-и!
Бўйнини чўзиб ташқарига қарамоқчи бўлди. Ҳеч ким кўринмади.
- Буви!
217-қисм
Раънонинг овози эшитилди:
- Ҳа...
Аввал қадам товушлари эшитилди, кейин эшик очилиб, Раъно кўринди:
- Чақирдингми, Самира?
- Бувим қани, Раъно опа?
- Қўшни чақирганди. Ҳозир келадила. Нима демоқчи эдинг?
- Сувсадим, опа...
- Ҳозир бераман.
Раъно чиқиб кетди. Ошхона томон кетаётганида, телефони жиринглади. Экранида “Малика” деган ёзув чиқди.
- Ало?
- Раъно яхшимисан?
- Малика қалайсан? Имрон яхшими?
- Яхши. Ўзинг-чи?
- Яхши. Нима гаплар?
- Нима қилдинг Раъно, суриштирдингми? – сўради Малика.
Раъно ҳайрон бўлди:
- Нимани суриштираман?
- Кеча айтдинг-ку, анув хотин танишдай кўриняпти, деб. Ҳозир Камрон ака билан гаплашдим, у хонимга гард юқтиргиси келмайди.
- Йўғ-е, ростдан ҳам биргамикан?
- Бирга-ку, кўрдинг-ку. Жўртага ёши катта, чиройлимас деб гапирдим. Пинагиниям бузмади, - йиғлагудек бўлиб деди Малика.
- Роса ўзига қаратиб олибди-да.
- Каттароқ кўрингани билан чиройлида, Раъно. Ичим куйиб кетяпти. Артистлардек макияж қилган. Ўзига қараб юрадиган хотинга ўхшаяпти. Билмадингми, кимлигини...
- Тўғрисини айтсам, мен уни ўзимни кундошимга ўхшатдим, - ортиқ яшириб тура олмади Раъно. - Расм бўлганига иккиландим.
Маликанинг овозида таажжуб сезилди:
- Қайси кундошинг?
- Даврон акани олдинги хотинига. Журналист бўлган-ку. Шунга ўхшатдим.
💞 💞 💞
Малика ошхонада Имроннинг оғзига овқат солиб гапиряпти:
- Журналист бўлса, аниқ ўша. Камрон акам билан бирга ишласа керак-да. Лекин сира ишхонасидаги расмларда аввал кўрмаганман.
- У телевидениеда ишламайди. Радиода ишлайди, - деди Раъно.
- Эрга тегмаганми?
- Йўқ-да...
Маликанинг юзи буришиб кетди:
- Бўлмаса, аниқ Камрон акамнинг бошини айлантирган.
- Менам шунақа деб ўйлаяпман, - деди Раъно ўзини ўйлаб. - Энди нима бўлсаям Камрон акангни қўйиб юбормайди. Шунинг учун эринг билан алоқангни уз. Кечирма. Бир умр куйиб ўтасан, агар. Мана, Даврон акам ҳалиям унутмаган. Кеча атай сен ташлаган расмни кўрсатдим. Гезариб кетганини кўрганингда эди. Рашкдан кўзлари чиқиб кетай деди. У шунақа аёлки, эркаклар унутолмайдиган...
Маликанинг кўзлари ёшга тўлди. Ўғлининг оғзига зўрға овқат солди:
- Болам етим бўлиб қоладими?
- Наилож, отаси ўйламаяпти-ку. Ажраш, барибир у аёл эрингни ўз ҳолига қўймайди. Менинг ҳам тинчим йўқ-ку, мана...
- Камрон акамга у биринчи эрига ҳам кўз сузиб юраркан десам, айнирмикан?
- Жиннимисан? – жаҳли чиқди Раънонинг. - Даврон акамни аралаштирма. Уйимда жанжал бўлиб кетмасин, тағин. Ўзи шундоғам қизи баҳона икки куннинг бирида уйда.
- Вай уйингга келадими?
- Қизини олиб кетгани келади-да. Ҳозир ҳам қизи шу ерда...
Маликанинг қошлари чимирилди:
- Сен ҳали уни қизига қараб ўтирибсанми?
218-қисм
- Болада нима айб? Ёмон гапириб, Даврон акамни ўзимдан совутмай дейманда...
- Раъно-о-о, илтимос эрингдан менга ўша хотиннинг телефон рақамини олиб бер.
- Нима қиласан? Барибир у эрингни қўйиб юбормайди, - “иш”ни ўзининг фойдасига ҳал қилмоқчи бўлиб деди Раъно. - Ажраш эринг билан. Бўпти, қайнонам чақиряпти. Малика гаплашамиз.
- Бўпти... - Малика кўзларига ёш тўлганча боласига овқат берди.
💞 💞 💞
Али таксидан тушиб, уйи томон юрди. Уйга кирганидан залдан овоз эшитилганига ҳайрон бўлди. Али ҳайрон бўлиб залга юради. Залда Зокир ака, Комил ака, Дилором опа ўтирибди. Зилола хола ширинликлар қўйиш билан овора.
- Ассалому алайкум, - ҳаммаси билан кўришиб чиқди. Кейин Зокир акага қаради: - Хуш келибсизлар. Уйдагилар яхшими? Ойим келмадими?
- Йўқ, ўзим келдим.
Али Зилолага қаради:
- Меҳмонлар учун нимадир бошладингизми?
- Шарт эмас, болам, - деди Дилором опа. - Кетамиз. Зокиржонга кечаги воқеани айтгандик. Гулини олиб кетмоқчи.
Алининг авзойи ўзгарди:
- Ойи, нега айтдингиз, хавотирга қўйиб.
Зокир ака уҳ тортди:
- Юрагим орқага тортиб кетди. Хаёлимга келмаганди. Худо асрабди. Агар Гулига бир нима бўлса, менам ўлиб қолардим.
Зокир ака оғир ютинди. Ўзидан хафа бўлди.
- Бўлди, ўтиб кетди, - овутди Али. - Ўйламанг. Шукр, Гули яхши. Зилола уколларини қиляпти.
- Нима бўлгандаям, Гулининг ота-онаси ёнида бўлгани яхши, - қатъи деди Дилором. - Сен ишда бўласан. Зилола ҳам кечаси ёнида ўтира олмайди.
- Ҳозирча уйдаман, ойи. Гулига ўзим қараб тураман, - қаршилик қилди Али.
Дилором Алига норози қаради:
- Нега қайсарлик қиласан, касал қараш эркакнинг иши эмас. Нега шуни тушунмайсан?
- Мен қарамаяпман-ку, ойи, Гулига. Зилола қараяпти. Даволаяпти, массаж қилаяпти, керакли нарсаларни едиряпти. Қишлоққа борса, нима бўлади? - куйиниб деди Али. - Қайнонамнинг ўзи ҳали қаровчига муҳтож. Шифохона узоқ, массажчи йўқ. Тузалиши орқага сурилади, Гулининг.
Алининг гапидан кейин ҳамма ўйланиб қолди.
- Бу томонини ўйламабмиз, - деди охири Комил ака.
- Агар қишлоқ Гули учун яхши бўлса, қаршилик қилмасдим. Аммо ҳозир унга шу ер яхши, - гапида давом этди Али. - Зилола энг яхши қаровчи. Гулига қарашдан бошқа иши йўқ. Қишлоққа борса, фақат ётадими, Гули? Сал ўзига келсин. Ҳеч бўлмаса, қўллари, боши ишласин. Кейин майли бир қишлоқда, бир уйда яшар...
Дилором хўрсинди.
- Кечагидек бўлса-чи? – деди кейин.
219-қисм
- Энди хушёр бўламиз ойи. Дарс бўлди, бизга. Унинг ёнига ҳеч нарса қўймаймиз. Илтимос, мени аросатда қолдирманг. Гули қишлоқда бўлса, хавотир билан ишлолмайман. Қишлоққа қатнайманми, кейин? – овози титраб кетди Алининг.
Дилором ҳам индамай қолди.
💞 💞 💞
Сардор офисдаги диванда ўтирибди. Телефонда Камрон гаплашяпти.
- Келаси ҳафта ҳар куни тўй бор сизга. Ҳеч бирини қайтармай олдим.
- Алига-чи? – деди Камрон.
- Али акам ҳам ол деди. Лекин ҳозирча буюртма йўқ. Сизга қиз топиш керак, деганди Али ака. Борми, бирор танишингиз? Ё Али акамнинг тўйи йўқ кунлари Лазакат опам билан чиқаверасизми?
- Тўйга чиқадиган қиз танишим йўқ-да. Лазокат билан чиқиб турарман...
- Бўлмаса, Али акам билан маслаҳатлашинг, - деди Сардор. - Бирорта қиз айтар. Агар танишлари бўлса, ўзим гапалашавераман кейин.
- Али ўзи тўй олмаяптими, ё ўзи тўй эгалари сўрамаяптими? – хавотирланди Камрон.
- Орада анча танаффус бўлди, яна эфирга ҳам чиқмаяпти, - тушунтирди Сардор. - Шунга дарров буюртма камайди. Ўзи шунақа, бошловчилар қаердадир кўриниб турса, тўйи кўп бўлади. Бўлмаса, йўқ.
- Эфирга чиқмаётганини менга айтмаганди. Гаплашай-чи?
- Гаплашинг. Тўйниям, қизниям ҳал қилинг, - тайинлади Сардор.
💞 💞 💞
Меҳмонлар кетган. Зилола идишларни ювяпти. Али залдан олиб келиб беряпти.
- Ўзим олиб келаман, Али ака овора бўлманг, - деди хижолат бўлиб Зилола.
- Бекор ҳам ўтирибман-ку, уйда. Аслида сизни Гулига қарашга ёллаганман. Сиз меҳмон кутишларниям бажаряпсиз, - деди Али ошхонадаги стулга ўтираркан.
- Қийин эмас-ку, бу ишлар.
- Қийналмаётган бўлсангиз бўлди. Лекин-чи... бир томондан сизни турмушга тайёрлаяпман. Сизда янги оилага кўникиш инстинктини ривожлантиряпман. Бунинг учун менга пул тўлашингиз керак, - ҳазиллашди Али.
- Ҳали шунақа деб берган пулингизни олиб қўйсангиз эди...
- Ҳа, 100ни қайтариб оламан, гапни шунга оборяпман-ку...
Иккаласи кулди.
- Мен барибир бермайман, пулга жуда қаттиқман., - деди Зилола ҳазиллашиб.
- Бўлди, куёвдан ундираман, - деди Али. - Турмушга тайёрлаганман, дейман. Онасига сут пули берганингиздек, менга турмушга тайёрлов пули беринг, дейман.
Иккаласи яна кулди.
- Куёв ҳам сиздек ёш турмушга тайёрловчини кўриб, рашки қўзиб қайтиб кетса керак... – бўш келмади Зилола ҳам.
Али ҳам кулди. Кейин Гули ётган эшик томон ҳадик билан қаради.
220-қисм
Зилола Алига синчковлик билан қараб деди:
- Бу ёқда Гули сизни рашк қилиб қолса...
- Гулининг рашки ўҳ-ҳўўў... Бутун дунёни ёндиришга етадиган рашки бор...
- Сиз-чи? Сизам рашк қиласизми?
- Мени рашким икки дунёга ўт қўйса керак... – Али кулди.
- Зилола унга маҳлиё бўлиб қараб қолди:
- Барибир Гулига осонмас, сизнинг ошиқ мухлисларингиз кўп. Менам мухлисман.
💞 💞 💞
Гули ётган хона. Гули Али ва Зилоланинг ҳамма гапини эшитиб ётибди. Уларинг кулиб, эркин гаплашаётганидан, рашки келди. Қовоғи осилиб кетди.
- Унда рашк қилиши аниқ, - деди Али. - Лекин ҳалиги... сизга ошиқ куёвга “Бўлажак келин менинг мухлисим ҳам бўлган” десам борми?
Зилоланинг кулгани эшитилди.
- Уйимда ааааанча яшаган, бошимни айлантирмоқчи бўлган, айланмаган бошим десам... – деди Али.
- И-и-и-и, бу нима деганиз? – кулиб деди Зилола.
- “Ошиқ мухлисларингиз кўп, менам мухлисман”, дедиз-ку. Ҳали айлантиришингиз мумкин-да.
- Али ака, ашаддий мухлисингиз эдим, мухлислик мени аввал уйингизга, кейин қалбингизга етаклади”, деб қолсангиз... – қаҳ-қаҳ отди Али.
- Бўлди қилинг... Мана шу капгир билан бир тушираман! – деди Зилола эркин.
Тапир-тупур қадам товушлари, Алининг ва Зилоланинг кулгани эшитилди. Гулининг юрагига олов тушгандек бўлди.
- Менга уйланмасангиз, калтаклайман, деб капгир билан қувган”, дейман куёвга... – ҳазиллашди Али.
- Ўлдираман! Қачон уйланинг дедим?
Шу пайт Али югуриб, Гули ётган хонага кириб келади, кулиб эшикни ёпиб турди. Эшикнинг нариги томонидан Зилола очмоқчи бўлиб итарди. Али кулиб зўрға гапирди:
- Эшикни ортидан итариб жон сақлаганман, “Ҳужум қилган дейман”, куёвга...
Зилоланинг завқ билан кулгани эишитил ди.Гули рашкдан йиғлаворай деб, кўзлари ёшга тўлди.
💞 💞 💞
Даврон йўл четида турибди. Кафияти йўқ. Кўз олдига кечаси Раъно кўрсатган расм келади. Лазокат ва Камронинг бирга тушган расми. Ичида ўзига ўзи гапирди:
- Қаердан топган Раъно у расмни? Асабийлашганидан сўрамабман, ҳам. Тунда ўша эркакнинг машинасида тушибди. Қаёққа борди, экан? Али билан тўйга борарди. Бу эркак билан....
Даврон хўрсинганча машиналарга қаради. Кейин яна уни хаёл олиб қочди:
- Бу хотиннинг бунақа сайёқ юришига Самиранинг тарбияси нима бўлади? Она бўлиб, ўйлармикан, у қизини? Унинг бунақа тунда эркакларнинг машинасида юрганини кўрганлар эртага Самирага қанақа муносабатда бўлишади? Яхши оила сўраб келармиди? Онанинг бунақа юришини кўрган қиз ўзини қандай тутади?
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев