6-қисм.
Муаллиф: Назли.
Диёра хонада қолди ....ўшани ёнига кетди ....боласи....уни ишона олмайман ҳаёллар билан ўтирганда телефонни жиринглади
--- Ассалому алайкум
--- Диёра кела оласизми Гулюз сизни сўради бугун операция бўлади
--- хўп бораман!
--- кутаман
Кийиниб пастга тушди ошхонадан овоз келарди. Эшик ёнида ўйланиб турганда кимдир чақирди адашмади бу ҳозиргина кетди деб ўйлаган одами фартук тақиб ошхонадан чиқиб келарди
--- қаерга кетябсан деди кийиниб олганига қараб
--- опамни ёнига бугун операцияси экан
--- яхши бирга борамиз аввал устиндагини алмаштир бу кўйлакда чиқмайсан
--- Диёра қайсарлик режимига ўтди индамади эшик томон ҳаракатланди
Умар тезда бориб эшик ёнига турди
--- ҳозир устиндагини алмаштирасан ё бўлмасам опангни ёнига бормайсан қошларини чимириб
Диёра гапирмади индамасдан орқасига қайтди-да курсига бориб ўтирди
--- яхши бормасанг кўчага кам чиқганинг яхши Умар эшик ёнидан қўзғалди Диёра югуришга тайёрланиб эшик ёнига югурмоқчи эди афсуски, қўлларидан Умар ушлаб ўзига тортиб олди
--- шу қилганинг учун бормайсан .....менга ҳарактеринг ўтмайди .....қайсар....
--- қочинг боринг Умидез кутябди сизни ахир болангиз учун нарса олиб боринг соғиниб қолгандир мен келиб сизларга ҳира пашшалик қилдим шекилли хотинчангиз билан болангиз кутиб қолди деди заҳарҳандалик билан.
--- Ўчирр қўли ҳаракатланди лекин дарров тўхтади
--- уринг яхшилаб уринг бирданига 2 метр ерни тагига кириб кетаман шу билан қайтиб чиқмайман!!! Опамни ёнига бораман деб хонасига чиқиб кетди
--- тўхта! Диёра Умар кетидан югурди хонасига етиб чиқди
--- бу кийимингда бормайсан
--- убу жойи йиртилибдими ёки Умидезникидака кийибманми? Шунақами? Шунақа кийимга ўхшаябтими?
--- Диёра менга бу ранг ёқмайди одамларни ўзига жалб қилади яхшиси бошқа кўйлак кий бу рангдаги кийимларингни умуман кийма! Заррача ҳурматим бўлса мана шу кўйлакни киймайсан деб хонадан чиқиб кетди. Диёра оддий кўйлакни кийдида лекин чиройли рўмол ўради-да пастга тушди. Умар тайёр машинани ёнида турарди Диёра чиқганини кўриб олд эшикни очган эди Диёра бориб орқа ўриндиққа ўтирди
--- қайсаррр!!!....киймабдику қайсарчам деб эшикни ёпдида машинага ўтириб ҳайдади.
Йўлда кетишар экан
--- Илҳом деганига қачон ёрдам берасан?
--- эртага
--- Мен ҳам бораман!
--- ҳеч қаерга бормайман телефон орқали деди телефонига қараб хабар келганини кўрди юзи оғриқли тус олди.
--- нима бўлди
--- ҳеч нима!!
Шифохонага етиб келишди. Ичкарига киришар экан яна шу ҳамшира қиз Умарга кулиб қараб турарди Диёра иккаловига шундай "яхши" қарадики тез-тез юриб опасини палатасига кириб кетди. Умар қолди кўчада
--- Ассалому алайкум опа яхшимисиз
--- кел Диёра яхшимисан
--- яхши опам
--- бугун операция мени кечир!!! Яхши эслай олмасам ҳам сенга кўп ёмонлик қилганман сал сал эсимга тушябти -кечир!
--- опа эе қўйин шунақа гапларни ҳали кўрмагандек бўлиб кетасиз ҳаммаси яхши бўлади поччам қани ?
--- шифокор билан гаплашгани кетди... -куёв қани?
--- кўчада -опа сиқилманг ҳали ҳаммаси яхши бўлади ИншаАллоҳ
--- айтганинг келсин майли мени кутма яхши бўлсам поччанг айтади айтганимга кириб уйинга бор хўпми
--- опа нима деганиз бу кутаман
--- опа деябсан-а унда кет мени опа десанг кет поччанг айтади сенга
--- хўп
--- энди борақол дея хайрлашишди Диёра палатадан чиқаз заҳоти йиғлаб юборди
--- нима бўлди Диёра яхшимисан
--- яхши
--- юр кетдик энди сиқилма
Яна эшик ёнига етишди бояги ҳамшира тилга кирди
--- кечирасиз!! Кимга келган эдинглар керак эди деб Умарга қаради Диёра уларга **** қўйгудек қарадида
--- ҳаётим сиз чиқиб туринг!! Заҳарли гапирди Умар ҳам секин чиқиб кетди Диёрага ҳайрон қараганча
--- Гулюз Содиқовага келдик нима эди сен нимага эримга суқуланябсан сениям эринг бордир яна бир марта шундай қарагин шу чақчайиб турган кўзларингни шу қўлим билан ўйиб оламан тушундингми?
Ҳамшира қиз ҳам қўрқиб -хўўпп деди
Диёра кўчага чиқиб кетди.
Диёра ташқарига чиқди. Умар кутиб турарди телфони қўлида ким биландир мамнун қиёфада гаплашарди
--- яхшида сенга ишондим бўпти кулиб телфонни ўчирди Диёрани ҳаёллари бошқа томонга кетди ....демак рост бола Умар акамники шундай дея кўзлари ёшланди .....яна телфондаги хабар
--- кетдикми? Бунча қолиб кетдинг
--- ҳа кетдик ҳамширага маълумот бердим ҳиссиз гапирди-да машинага ўтирди.
Уйга ҳам етиб келишди.
--- мени ишларим бор
--- сизда гапим бор жудаям муҳим
--- келганимдан кейин ҳаётим дея кетди
....ўшани ёнига кетди ....наҳотки гаплар рост бўлса ....ишонмаган эдим....ҳа ишонмаган эдим жуфтимга ишондим ....лекин ҳаммаси рост бўлиб чиқяпти деб бояги келган хабарга кирди. Кўзлари ёшланди ....мен ортиқчаман ораларидан чиқаман унда хонасига чиқди эрталабдан оғриб келаётган бош оғриғи борган сари кучаярди дори ичди ўрнига ётдию дори таъсирида уйқуга кетди.
♡♡♡
--- Шаббона тўхтагин!! Илтимос!! Тўхта
--- йўқ тўхтамайман менга ишонмаганлар билан суҳбатлашиб нима қиламан дея юра кетди Илҳом қўлидан ушлаб тўхтатмоқчи бўлди-ю фикридан қайтди у ҳам тез юрдида Шаббонани йўлига чиқиб олди
--- тўхта!! Сенга гапирябман мана ол телфонини
--- керакмас телефон ўзиз ишлатаверинг дугоналарим телефон қилса ўзиз гаплашаверасиз
--- Афсуски, дугоналаринг ҳам қилмади-да сен уларга телефоним бузулиб қолди ойимни нўмерига қилаверинглар дебсан-ку
--- кетинг беринг телефонимни аччиқ қилиб олди
--- кечир!! Балки охирги кўришишимиздир
--- нима???
--- ё ҳеч нима ўзингга эхтиёт бўл эртагача деб Илҳом кетди Шаббона эса бир телефонига бир Илҳом кетган томонга қараб қолди
♡♡♡
Кечга яқин Умар бозорлик қилиб уйига келди. Нарсаларни ошхонага қўйди-ю хонаси томон чиқиб кетди.
--- Диёра тур овқатланамиз сен яхши кўрган питсадан олиб келдим деди курткасини ечиб
--- ........
--- Диёра тур энди мазен бўлмай қолади турақол ҳаётим
Диёра секин кўзини очди қаршисида унга кулиб меҳр билан қаран турган Умарни кўрди у ҳам таббасум қилди лекин охирги воқеалар эсига тушди яна ҳомуш бўлдида туриб кетди Умар ҳайрон қолганча қолди.
--- Мен кетганим яхши сизларни ўртеларда ортиқчаман
--- сен нима деябсан
--- ҳа Сиз ва Умида ажойиб жуфтликсизлар мана исботи дея телфонини кўрсатди
"Қара кундошжон мен ва Умар акамни боламизни таҳлил натижаларимиз. Уйга борганимда яхшилаб чиқишиб оламиз Умар акамни асра кўнглига қарамасенг борганимда ўзим яхшилаб қарайман ҳар томонлама хайр жонгинам!!!" Умар хабарни ўқиб юз тузилиши ўзгарди
--- яна икки кун шу ерда мени ёнимда қоласан! Шифокорга борамиз ҳаммасини аниқлаймиз ана ундан кейин кетиш кетмаслик ўз қўлингда қолади.
--- ҳозир кетаверай икки кунда нима ўзгаради....Нима....айтинг....Нима..мени синган қалбим тузаладими...айтинг синган қалбим тузаладими синган гулнинг шохида турмоғи нақадар қийин мушкул бўлса, яраланган қалбимнинг ҳам тузалиши ўшанча оғриқли деди кўзлари ёшга тўлиб ....синган қалбим тузалмайди....ммении ҳамм қалбим тузалмайди
--- Мен тузатаман ишон менга ишон хўпми яна икки кун ккейин хоҳлаганини қиласан дея секин бағрига босди.
Яна бир кун бошланди. Диёра шамоллаб қолибди совуқ сув ўз таъсирини ўтказмай қолмабди.
--- Мен ҳам келинманми уйни аҳволини қара деди ўзини ўзи койиб Умар ҳам ишига бормади. Бугун Илҳомга ёрдам берадиган куни абед вақти Диёрани телфони жиринглади
--- ало Ассалому алайкум Илҳ.......давоми қолди қўлидан телфонни юлиб олди
--- Режанг нима айт Диёра ҳозир ёнимда эмас келганда ўзига айтаман
--- Ассалому алайкум Умар ака яхшимисиз шу бугун Шаббона ўқишдан чиқадиган вақтда шу айтган ишимни қилсин Ҳаа яна Шаббона 2 ларга яқин ўқишдан чиқади
--- хўп бўпти совуқ гапирдида телфонини ўчирди
--- 2га яқин дугонангга телфон қиларкансан Илҳом айтган гапни айтар экансан деди
--- телфонимни беринг
--- йўқ берилмайди телфониз соат 2гача менда бўлади сен дам ол уйни кейин тозалайверасан дорингни ичгинда дам ол деб ишлайдиган хонасига кириб кетди.
--- тозалайман барибир деди битта шамоллаганим учун ётиб оламанми деб ойисини қилган ишлари ёдига тушди ---нима касалмиш тур ўрнингдан уйларни ким тозалайди ётиб олганини қара ифлос деб сочидан тортиб олиб чиқганини эслади. Ҳаёлларини йиғдида уй тозалашга киришди. Ишлар билан анча чалғиди соатга қаради 1ярим бўлибди Умарни ёнига кирди.
--- телфонимни беринг
--- бермасамчи? Нима қиласан
--- берасиз беринг
--- ма шу ерда телфон қиласан ҳаа кейин Илҳомни ака демайсан
--- нега??
--- ўзига де-май-сан дедимми демайсан у сенга ака эмас
--- унда нима деб чақираман
--- чақирмайсан бўлди дугонангга ёрдам бер бўлди у билан гаплашмайсан
--- хўп беринг телефонимни
Телефонини олди Шаббонага телфон қилди куттирмасдан телефонни олди
--- қалесан асалим яхшимисан
--- Шаббона бормисан?? Дугонажон
-- борман ўзинг яхшимисан почча яхшими? Диёра бир Умарга қаради-да телефон овозини пастлади Умар унга кўтар дегандек ишора қилди
--- ҳозир дугонажон бир дақиқа деб телефонни овозини ўчирди-да
--- қизларни гапини эшитиишингиз шартмас деб чиқмоқчи эди Умар қўлидан ушлаб бағрига босиб олди
--- ўзинг хоҳладинг энди гаплашавер деди мамнун кулганча
Телефондан Шаббонани овози келарди
--- келдим Шаббона нима қилайбсан Илҳом ака яхшими атай гапирди Умарни қошлари чимирилди Диёрани баттар қаттиқ қучди
--- кеча кўргандим яхшидир
--- Илҳом ака билан уришганмидинг Умар янада қаттиқ ушлади Диёра Умарга бир қарадию гапида давом этди Шаббона бир гап айтаман фақат ўзингни қўлга ол
--- нима гап Диёра ммени қўрқитма
--- Илҳом ака...........
--- ҳош Илҳом акам нима Диёра гапир
--- Илҳом ака автоҳалокатга учрабди шифохонага тушиб қолибди поччанг айтди таниш эканлар
--- нима қанақа автоҳалокат кеча кўрдим-ку ахир кечагина унча мунчага йиғламайдиган Шаббона йиғлаб юборди қайси шифохонада
--- марказий шифохонада экан ўзингни қўлга ол асалим
--- ррраҳммат дугонажон дея телефонни ўчирди Умар шартта қўлидан телфонни оволди
--- қўйиб юборинг жуда яқин масофа яна нигоҳлар тўқнашди севги,меҳр,муҳаббат ҳаммасини шу нигоҳлар айтиб турарди фақатгина орада ишончсизлик бор эди. Диёрани юрак уриши тезлашди юзлари ҳаяжондан анор сингари қип-қизил бўлиб кетди Умар бу табиий гўзалликка чексиз меҳр билан қарар экан секин Диёрага яқинлашди Диёра йўқ деб кўзларида ёш билан орқага бир қадам ташлади
--- Диёра кел шу орамиздаги масофани йўқотайлик бирга яшайлик бирга бўлайлик ҳеч кимни найрангларига учмайлик кел имкон бер Диёра
--- йўқ асло йўқ сизни Умидез кутяпти боринг ёнига деди шу вақт телфони жиринглади Умар олди
--- айтди ҳаммасини айтди укам ишинг битдими бўлдими? Энди бошқа бу нўмерга телфон қилма контактингдан ҳам ўчириб ташла тушунарлими деди қошларини чимириб. Диёра Умарни реакцияларини кузатиб турарди .
--- ака тушундим нотоғри ҳаёлга борманг ортиқча рашк аёл кишини қалбини оғритади
--- бўпти
Нега сен ҳадеб қилаверар экандаа асабий телфонни ўчирди
--- сизга нима ёмонлик қилди Илҳом акам деди бу сафар
--- Акам дедингми-а тўғри эшитдим шундайми? Диёра томон яқинлашди
--- Акам ўрнида ака бўлди менга мени қутқарди
--- бўлди!!!!!!!!!....қутқаргани учун ёрдам бердинг қарзингни уздинг яна бир марта айтгин шу болани исмини деди...яна ҳам яқин бориб
--- яна икки кун сен ва бир бутун бўламиз қалбимиздаги ҳамма оғриқларни чиқазамиз ҳаммасини унутамиз яна ҳаммаси бошидан бошлаймиз сен ва мен ёлғиз иккимиз деди Диёрани қулоғига шивирлаб кейин телефонинг менда бўлади деди
--- икки кун нима ўзгарар экан кутаман ҳеч нима ўзгармайди ўзим айтгандек кетаман сизларни ёлғиз қолдираман
--- ҳаа яна нега сени у асалим деди сен ҳам нега ундай дединг узоқдан кўрган одам севишганлар деб ўйлади
--- мени яқин дугонам қийин вақтимда менга ёрдам берган менга ишонган дугонам уни асалим демай кимни айтаман-а
--- майли жим бўлдим сенга бир гап гапириб бўлмайди энди бор дам ол -тўхта!!! Сени ўзим хонага олиб кирмасам ўзинг кирмайсан деди ва ёш болани судрагандек хонасига олиб кириб кетди.
♡♡♡
Шаббона йўлда кетар экан тинмасдан дуо қиларди кўзлари ёш мана айтилган манзил шифохонага юриб эмас югуриб кириб кетди қабулхонадаги қиздан сўради
--- Илҳом Маъмуров автоҳалокатга учраб келдди деди зўрға ҳамшира ҳам эрталабки суҳбатни эслади ва бир қизга қарадида хона рақамини айтди
Шаббона хонага кирди юзи беркитилган йигитга қаради
--- Илҳом ака зўрға гапирди --ўзизга келинг -кечирдим сизни кеччаа кўрган эдимку сизни Илҳом ака мени қўрқитманг дея йиғларди бироздан сўнг
--- кечирдингми? Хонани бошқа эшигидан Илҳом чиқиб келди Шаббона ўрнидан турди ҳурсандлигидан билмасдан Илҳомни қучиб олди ва яна ўзига келдида
--- нега алдадиз деди кўксига уриб нима мен сизларга
--- кечирдинг шуни эшитмоқчи эдим
--- алдоқчилар -унда бу ким дея ётоққа қаради яхшилаб аҳамият бериб қарар экан ёстиқ тахлаб чиқилганини кўрди
Илҳом бор овозда кулиб юборди
--- соддагинам мени юр энди кетамиз
Шаббона ёлғон араз қилиб чиқиб кетди Илҳом ортидан кулганча чиқди қабулхона эшигига етишганда
--- раҳмат сизга дея ҳамширага қараб гапириб чиқиб кетди Шаббона шартта тўхтади ўқрайиб Илҳомга қаради
--- Ким у
--- ҳамшира оддий
--- нега раҳмат дедиз унга
--- Шаббона аҳмоқона гапларини йиғиштир ёрдам берди менга шундан раҳмат дедим қизғончиқ
--- ажаб бўпти аразлаб кетиб қолди
--- Шаббона тўхтагин!! Бўлди энди аразлама яқинда тўйимиз сени араз қилишингни қара
--- ажаб бўпти!!!
--- эҳҳ кактусларга куним қолди деб ҳўрсиниб қўйди
--- Ким кактуслар?? Нега лар шунчалик кўпми кактуслариз
--- ё битта кактусим бор 3 йилдан бери мени адо қилди адо оқармаган сочимни оқартирди тўйдан кейин нима бўлади ё Аллоҳим ўзинг сабр бер деб осмонга қаради
Шаббона индамади.
Улар уйга қайтишди Шаббонани уйига ташладию ўзи ҳам уйига қайтди.
♡♡♡
Умар Диёрани ётоққа ётқизди мажбурлаб овқат едиртирди кейин дори ичирғизди-да устини кўрпага ўраб хонадан чиқай деганда телефонни жиринглади хонада гаплашиб юрарди қандайдир ҳурсанд Диёра ўзини ухлаганга солиб Умарни кузата бошлади
--- нима!!....майли қарайвер яхшилаб эътибор бер хўпми яна бир кун .....хўп .....бўпти сенга ишондим деб телфонини ўчирди.
Диёрага бир қараб қўйди-да ёнига борди
--- ўртамиздаги масофалар йўқ бўлади яна бир кун сабр қиламан яна бир кун сени ҳам ўзимни ҳам қийнамайман ҳамма ҳақиқат ошкор бўлади кейин бизни ҳеч ким айира олмайди деб Диёрани пешонасидан ўпиб чиқиб кетди. Диёра қўлини юраги устига қўйди шунақанги тез урардики чуқур чуқур нафас олиб қўйди. .....мен ҳам бахтли бўлишга ҳақлиман деб ўзига ўзи шивирлади.
Яна бир тонг эрталаб имом бомдод намозига азон айтди. Диёра турин намоз ўқиди Умар масжидга кетди. Диёра ҳомуш бугун Умида билан шифохонага боришади агар рост бўлсачи ҳаммаси рост бўлса нима қиламан деган ҳаёллар тинчлик бермасди шу ҳаёллар билан ўтириб Умар келганини ҳам билмади.
--- Диёра яхшимисан
--- Ассалому алайкум қачон келдиз
--- анча бўлди нималарни ҳаёл сурябсан
--- бугунги кун ҳақида кетишим ҳақида
--- қанақа кетиш ҳеч қанақа кетиш йўқ бор нонушта тайёрла
Диёра индамасдан чиқиб кетди.
Нонушта ҳам қилишди бир бирига гапиришмади ҳам Умар дастурхонга дуо ўқиб туриб кетди Диёра йиғиштириб қолди.
--- ҳозир борамиз тайёрланиб тур!! Ҳаммаси ёлғонлигини исботлайман
--- ҳўп жон тайёрман олиб кетасизми
--- ўзинг борасан юришга оёғин таксига пулинг бор дея телфонни ўчирди
--- ҳали кўрамиз деди асабийлашганча Умида
--- Диёра тайёрлан --тўхта хонага кирмай тур!! -деди сал ўтиб -- энди киравер деди Диёра хонага кирди қараса ётоқ устида кўйлак турарди доимгидек оддий кўйлак
--- ман буни киймайман!!!
--- шуни киясан оддий лекин чиройли экан майлиии кўзга ташланмайдиганидан топдим
--- йўқ!!! Умидез мени кулади бу кийимимда
--- кулса кулаверсин сени кийимингни мен танладим ваҳоланки эрни айтганини бажариш шарт!! Шундай экан хотинжон шуни киясиз ҳеч қандай қаршиликлар ўтмайди ҳозир чиқиб кетганимдан кейин бошқасини кийиб оладиган бўлсен шифохонага бормайсан
--- бормай қўя қолай натижани кўриб қалбим яна оғригандан кўра тинчгина кета қолганим яхши
--- Диёраааа!! -жахлимни чиқазишни яхшигина эплайсан ҳозир шу кийимни кийиб тушасан деди жахил билан.
Диёра мажбур кийди.
Шифохона Умида уларни кутиб турарди Диёра Умидани устидагиларни кўриб ачинди энди машинадан тушмоқчи эди Умар эшикни очди Диёрани қўлларидан ушлаб кўзига кўзойнагини тақди қандай мост жуфтлик
--- қалесан кундошжон Умар акам яхшими хафа қилмаябсанми?
--- биз алъо даражадамиз деди Умарни қўлидан қўлини ўтказиб
--- ўзинчи яхшимисан
--- биз ҳам яхшимиз отаси қараса янада яхши бўламиз деди Умарга қараб Умар Умидага қиё ҳам боқмасди
--- ичкарига кирамизми ҳаётим деди Диёрани белидан қўлини ўтқазиб
--- ҳа албатта!
Умида бир Умарга бир Диёрага нафрат билан қарадида ичкарига кириб кетди
--- Умида Назарова ким сизни навбатиз
--- хўп деб Умида кириб кетди. Бироздан сўнг Умар билан Диёрани ҳам чақиришди. Иккиси киришди Умарни икки кўзи экранда
--- табриклаймиз отаси ҳаммаси яхши фарзандингиз яхши ривожланяпти деди шифокор -- вой чироқ ўчиб қолдию қолган натижаларни ололмай қолдик-ку деди шифокор ачиниш билан
--- Энди 2 кундан кейин яна келасиз шунда натижаларни оламиз
Умида ҳурсанд. Диёрани қалби чилпарчин бўлди оғзини беркитганча чиқиб кетди. Кетидан Умар ҳам чиқди.
--- Диёра тўхта ҳаммаси ёлғон менга ишон унга қўлимни учини ҳам теккизмадим
--- унда экрандаги нима ўз ўзидан сизни болангиз демайди-ку шу ерим оғрияпти ёмон оғрияпти --кетаман
--- икки кундан кейин яна келасиз дед шунда яна борамиз ҳеч қаерга кетмайсан ана шунда ҳамма жавобларни биласанда кейин хоҳлаганини қиласан
--- Умар ака сизни уйингизга бормасам бўлмайди ўзимни уйим ремонтда эди деди Умар бир нарса демасдан машинасининг олд ўриндиғига чиқиб олди.
--- юр кетдик деди Диёрани қўлларидан ушлаб
Умар шаҳд билан бордида Умидани юқулаб тушириб юборди
--- ҳаддингни бил!!!! деб олд ўриндиққа Диёрани ўтказиб қўйди йўл бўйи Диёрани қўлини қўйиб юбормади Диёра олишга ҳаракат қилган сари Умар батта қаттиқ ушлаб оларди Умида эса орқада ёниб куйиб ўтирарди.
♡♡
--- Асад ака келдизми сизни соғиндимку
--- келдим!!! Гулим Гулишим ўзимни вой семириб кетганмисан кичкинтойим яхшими
--- биз яхшимиз ўзизчи сизни соғиндим тириклигингизни билар эдим сизни кутдим
--- келнойиииии келнойииии Илҳомни чақиргани Гулшодани ширин уйқусини бузиб юборди
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев