Муаллиф: Рустамхон
47 - қисм
Жаҳонгирнинг ёнига алоҳида чақиртиришидан юрагига қурқув энган Ҳамиднинг оёғи қалтиради. У қачонлардир шу кун келишини, Азибек билан алоқаси ошкор бўладиган кун келишини жуда яхши билар, куни келиб Жаҳонгир қаршисида тик туриб бир бир беражак саволларни ҳам тахмин қила оларди. Дастлаб сотқинлик кўчасига кирган кунларида виждони қийналиб юрган йигит, Азизбек томонидан унга юборилган пуллар таъсирида қийналиб юрган виждони овозини ўчирди.
Жаҳонгирнинг берган саволларига имкон қадар сир бой бермай жавоб қайтарган бўлсада, ўзининг бахтил сурурли кунлари якунига етганини англаган Ҳамид, машинага ўтираётиб, Азизбек билан танишган кунига лаънат ўқиди. Мен энди у билан на кўриша оламан, на бу ерда ишлай оламан. Уффф бошина машина рулига ташлаган Ҳамид ўйга берилди. Энди нима бўлади? Энди нима қиламан? Бу вазиятдан андай чиқаман?
Машинасини ўт олдириб уй томон йўлга чиқди. Мен тугадим хаёл сурди. Агар Жаҳонгирга айтган гапларимдан, Азиз ҳабар топса иккиланмай мени ҳам ўлдиради. Уни қўлидан бу иш келади. ХУдди Албфияни қайндай ўлдриб юборган бўлса мени ҳам шундай ўлдириб юборади. Альфия ёдига тушиши билан Азизбекнинг шавқатсиз чеҳраси кўз олдига келган Ҳамид сесканиб тушди. Уни ўлдирганинига далилим йўқ, декин уни Азиз ўлдирганини биламан. У агар, ЖАҳонгирга ўзини сотганимни билса мени ҳам ўлдириб юборади. Поъезига хаёл билан кирган Ҳамид ўзи томон бир неча йигитларни отилгани, ўзини ҳимоя қилишга улгурмай туриб бошига урганларини билди ва шу билан аллақандай қоронғуликда кўз очди. Бир маромида чайқалиб кетаётганидан машинага ортиб аллақаерлагадир олиб кетишаётганини тушунди. Рўй берган воқеалардан сунг ўз бошига тушадиган ҳалокатни олдиндан тахмин қилган Ҳамидни кўз олдидан Азизбекка сотилиш воқеалари ва негадир ота онаси келди. Наҳотки изсиз ўлиб кетсам деган ўй хаёлидан яшин тезлигида ўтди................
Сен Жаҳонгирни ёнида юрганинга мана салкам етти йил бўлди. Жаҳонгир бирон марта сени оилавий аҳволингга қизиқдими? Йўқ. Унга сени оилавий аҳволингдан ҳам кўра ўзингни буйруқларини бажарган ё бажармаганинг қизиқ. Етти йил олдин танлов асосида ишга олинган Ҳамид ўзининг иқтидори , меҳнаткашлиги эвазга, фирма иш бошқарувчси бўлган Жаҳонгирга ёрдамчи вазифасигача кўтарила олди. Тўсатдан фирма раҳбари вафот этди. Жаҳонгир ўз ўзидан фирманинг бош директори бўлди. Ҳамидга атиги бир қадам қолганди. Атиги бир қадамдан кейин у фирма иш бошқарувчилик лавозмига ўтириши керак эди, аммо кутилмаганда Ҳамиднинг ҳамма режаларини чиппакка чиқариб Исмоил фирмага ишга келди. У фирманинг барча икир чикирларини биладиган узоқ ишлаган ишчи сифатида Жаҳонгирга яқинлаша олди. Аммо шу Исмоил деган махлуқ қай гўрдан ҳам келди-ю, Жаҳонгир ўзгарди қолди. Исмоил ишга келган куниданоқ, Ҳамидни ёнига чорлаган Жаҳонгир иккиини таништириб олгач, майин жилмайди.
-Мана бзнинг келажак шунқоримиз рўпарасида тик турган Исмоилга ўзгача меҳр билан боққан Жаҳонгир ўрнидан туриб йигитчани елкасига қоқди.
-Мен сени ёшингда фирмада иш бошқарувчи эдим. Қани сенга имкон бераман ўзнгни кўрсат ва бошқарувчиликни қўлингга ол! Дадамдан кейин ҳамасига бир ўзим улгура олмай қолдим. Мана Ҳамид акангдан иш урган. Тушунмасанг кел мендан сўра ургатаман...
Жаҳонгиринг бошқа сўзлари Ҳамиднинг қулоғига кирмади. Ёнида турган Исмоилга ҳуши бошидан учгудек бўлиб тикилиб қолди.
Сенмисан менга рақиб? Қаршида турган йигитчанинг қизларинига ўхшаш терилгандек текис, узун қора қоши, тим қора катта катта чакнаб турган кўзлари ва опппоқ тиниқ юзига тикилиб туриб нафрати қўзғалди. Хажиқиз ичида сукинди. Сенга уйинга бориб қўғирчоқ ўйнаш ярашади! Эркаклар ишини эркаклар бажариши керак! Ҳамид Исмоил ҳақида янгил фкр юритганини бир ҳафта вақт ўтиб тушиниб етди. У акасининг олдида ўзини қанчалик хокисор ва камтар тутса, акаси йўқ вақтида бошқарувни ўта қаттиқўллик билан қўлига олганига гувоҳ бўлган Ҳамид унга жимгина итоат этишга ўзга йўл топмади. Бора бора ИИсмоилнинг самимияти, чиройли табассуми, ҳурмат билан билдирадиган муносабати остида унинг бошқарувига куникди.
Аммо хар замонда ич ичидан унга ғайрлиги келарди. Бу ғайрлик, Жаҳонгир йигитчани елкасидан қучиб мақтов ёғдирганда бир аланга олиб сунг пасаяр эди. У ҳар нима қилса ҳам Исмоил бўла олмаслигини англарди. Айниқса, уни Жаҳонгирни энг яқин қариндоши эканлиги йигитнинг ичига бир олов ташларди. Ҳамид ҳинд киноларини жуда жуда ёмон кўрар эди. Сабаби у ерда камбағал қашшоқликдан чиққан йигитни тўсатдан бой бўлиб кетиш саҳналари кўп кўрсатилар. Айнан шундай саҳналарга кўзи тушган йигит буралиб сукиниб кетарди. У инсон ўз меҳнати билан бой бадавлат бўлиб кетишини асло тан олмас эди. Бойларга етти уруғидан мерос бўлиб ўтади бойлик. Одам бой бўлиши учун унинг отаси бой бўлиши керак деб дўнғиллар ва олис қишлоқда яшайдиган умри меҳнат остида ўтган отасидан нафратланар эди. Отаси мавсумий ишлар, қишлоқ ва қўшни қишлоқда қурилажак уйларни пойдеворидан то усти ёпилиб кучиб кирадиган ҳолга келадиган бўлгунича бўлган жараёнларни битказиб шу меҳнати эвазига ҳақ оларди. Инсофи бор одамлар, вақтида пулини берса, баъзи инсофсиз муттаҳамлар, иши битгач йиллаб меҳнат ҳаққини беришни палсалга солар. Меҳнат ҳаққини талаб қилиб борган отасини бир неччи марта эшикларида сарғайтириб, баъзида ҳақоратлаб уйидан мулзам қилиб чиқариб юборган бойларни кўрган Ҳамид отасидан бой бўлмагани учун нафратланар эди. Шу хаёлда ўқишни орзу қилди. Унинг наздида у ўқиб бой бўлади! Ўғлини ўқиш орзуси борлигини эшитган ота суюнди.
“ Мен вақтида отамнинг гапига кириб ўқимадим. Ўқи болам! Умринг меникидек қора меҳнатда ўтмайди!”
Отасининг далдаси билан мактабдан сунг репитеторга бориб қаттиқ тайёрлаган Ҳамид давлат грантини қўлга киритиб ўқишга кириш насиб қилди-ю, керилиб қишлоғига қайтди. Унинг ютуғидан қувонган ота онасига илк марта бир мунча юқоридан қаради. Биринчи курсни тугатган Ҳамид отасининг қайта қайта қунғироғидан сунг ноилож қишлаҳоғига келди. Онасининг ранги униқиб кетган куйлагидан ҳазар қилди. Отасининг қишлоқнинг тупроқ кўчалари ёриб юборган товонига жирканиб назар ташлади. Пастаккина, деворлари оқланган уйларига менсимай назар ташлаган Ҳамид, шу ерга келадиган курсдошларини ўйлаб кайфити бузилди. Уйларинг шуми деб устимдан кулишса керак алам билан ўйлади. Отам деб шу одамни таништираманми? Отасининг хорғин ажинлари қат қат юзига боққан Ҳамиднинг дилини бу ерга келгани учун пушоймонлик эгаллаб олди. Икки кундан кейин ишини баҳона қилиб , Тошкентга қайтиб кетган йигит шу билан қайта қишлоғига бормади. Икки марта ортидан келган отасиги рўйхушлик бермаганди, отаси ҳам ўғлининг дилидан ўтганларни сездими қайта йўқлаб келмади. Ўтган кетган қишлоқдошларидан эшитишича, ўзидан кичик укаси Архитектура инситутига кирибди. Укасини излаб боргиси келди, лекин негадир изламади. Ўқишни тугатиш арафасида танишган қизи Маликага ўзини етим деб таништирган йигит, қизни обдон сўраб суриштириб,отасининг кимлигини билгач унга уйланиш тараддудига тушди. Аммо отанг ким деса деган ўйда тарвузи қўлтигғидан тушган йигит қизга бу ҳақида айтишга журъат қилмай юрганди. Кутилмаганда Малика дадам сиз билан гаплашмоқчи деб қолди. Оёғи қалтираб булажак қайнотасининг ишхонасига кириб борди. Қайотаси жуда ҳушмомила инсон экан. Ўзи хам етимлик нони **** катта бўлганини ва ўз кучи билан шу даражага келганини гапириб берган қайнотаси гап орасида қизини бахтли қилишига ишонишини қистириб ўтди. Бир бола билан эридан ажралган қизининг Ҳамид билан танишгач, кескин ўзгарганини уни яхши кўришини айтиб, у орзу қилгандек катта тўй қилиб беришга рози бўлган қайнотаси унинг жавобини кутиб оғзига термулди. Бир йилдан бери учрашиб юрадигани Малика аллақачонлар турмушга чиқиб, ажрашганлигини тўғрисидаги янгиликдан гангиб қолган Ҳамид, тўйга қандай розилик бериб юборганини ўзи ҳам билмай қолди. Кўз очиб юмгуича катта тўй ҳашам билан уйланди. Тўй совғаси тариқасида берилган машинада ўқишга қатнай бошлади. Қайнотаси туфайли танишган одамлари туфайли “ Турон “ фирмасида ўтказилаётган танловдан хабар топди. Қаттиқ тайёрланиб танловдан ўтган Ҳамид ишли ҳам бўлди. Унинг ҳаётида ҳаммаси ташқаридан қараганда ҳаммаси жойида эди. Аммо аммо ҳаётидан норозилик йигитни асло тинч қўймас эди.
ШУ туфайли ҳам у уйига кам борар вақтини кўпроқ ишга сарфлар, бунинг эвазига унинг фирмадаги мавқеи ўса бошлади. Вақт ўтавериб, Маликанинг инжиклари ҳам, унинг тантиқ боласи ҳам кўзига ёмон кўринадиган бўлиб қолди. Уйланганидан кейин ҳомиладор бўлмаган аёлига нега деб савол бермади. Унга унинг ҳомиладор бўлмагани маъқулдек эди. Икки йил олдин ишхонасида кукрак чанггалаб йиқилган қайнота касалхонада кутилмаганда вафот этгач, шу вақтгача қайнотаси қудратидан тил тийиб юрган Ҳамиднинг тили бушалди. У хотинига қиз бола бўлиб тегмаганини у иккиси учрашиб юрган вақтида ҳаммасини ўзидан пинҳона тутгани учун хотинини айблайдиган, баъзида қўл кўтаридиган одат чиқарди. Бундай таъналардан тўйиб кетган Малика ажралиш ҳақида сўз очди. Суд қарорига кўра барча мол мулк, Ҳамиднинг номида бўлгани учун, ўз отаси томонидан хадя қилинган уйдан нина ҳам ололмаган аёлини уйидан қувиб солди. Шундай кунлардан бирида, Уни бир одам йўқлаётгани тўғрисида хабар билан келган йигитга аввалига ҳайрон тикилди. Ким бу ўйлади. Мақсади нима? Қизиқиши устун келиб йигит билан бирга кетди. Катта ишлаб чиқариш цехи ва катта хонадаги стол устига оёқ ошириб ўтирган Азизбек дастлаб унга ёқмади. Исмиол ва ЖАҳонгир тўғрисидаги гаплари Исмиолни ўзига йўлига кў туғоноқ бўлиши билан бир қаторда опасининг яккаю, ёдлғиз қизини йўлдан урганлигини айтиб ўтган Азибек, Ҳамиднинг кўзларига тап тортмай тикилиб ўзи билан шериклк килишини ва агар бу шерикликка рози бўлса, уни яхшигина маблағ билан мукофотлашини таклиф қилди.
Шу вақтгача йўлида турган Исмоилни бир рақибдек кўрадиган Ҳамидга Азизбекнинг барча таклифлари маъқул келди. Мана сени ҳам йўлимдан олиб ташлаш фурсатим келди. Завқи келган Ҳамид кафтларини бр бирига урди. Азизбекнинг гапларини остида яширинган асл душмани ва хақиқий хужум Жаҳонгирга қаратилганини англаган Ҳамиднинг юзига разилона табассум югурди. Эртадан фирманинг асосий бошқарувини ўзим томонга ўтказадиган ишлар билан шуғулланишга киришишим керак. Жаҳонгир ҳам йўлдан олиб ташлагач, фирмада якка ҳоким бўлиб ўзим қоламан! Кеоак бўлса манави димоғдор бойвуччани ўзи кумак беради менга! Сенлар ўз гўштингни ўзларинг енглар мен эса ўзимга керакли ишлар билан шуғулланаман. Шу режа таъсирида мўминлик ниқобига кирган Ҳамид Азизбекни Исмоил тўғрисидаги барча режалари амалга ошишида бош -қош бўлди. У Ўзига ўта кучли рақиб деб Жаҳонгир ва Исмоилни билди. Аммо унинг яна бир ўзини зимдан кузатиб юрган, ўта шавқатсиз ва кучли рақиби борлигини билмас эди................
Машина узоқ чайқалиб юриб тўхтади. Ҳамидни қўлтиғидан олган кучли қўллар аллақаерга судради. Кўзига боғланган латта олинган қаршисида тик турган Лутфуллони кўрган Ҳамиднинг ҳуши бошидан учди. У шу пайтгача қаршимда Жаҳонгирни кўраман деган хаёлда эканлигидан ўзи ҳайратга тушди.
-Уни қаерда эканлигини билишим керак!
Тишлари орасидан овоз чиқарган Лутфулло кутилмаганда Ҳамиднинг чаккасига мушт туширди.
-Тузимни **** тузлиғимга тупирга ит!
Пайдар-пай туширилган муштлардан ҳушини йўқотган Ҳамид кўзни қорунғи хонада очди. Жимжитлик аллақандай омборда ётганини тушунган йигит кейинги тақдирини нима бўлишини билмай ўрнидан туришни ҳам истамай ётаверди. Қанисан мараз хаёлан Азизбекка мурожат қилди. Сен қаерлардасан? Лутфулло уни уриб сўроқ қилсада билмайман жавоби билан чекланган Ҳамид рост гапираётган эди. Исмоил ва Жаҳонгирни ўзидан шубҳаланаётганларини етказган кунидан бошлаб у билан алоқаси узилган ва Азизбекни айни дамда қаерда эканлигидан бехабарлиги рост эди..................
Жаҳонгир ва Лола
Онаси Лолани олиб ёнларидаги полклиникага чиқиб кетганига салкам уч соат бўлса ҳам қайтавермаганаларига юрагига хавотир тушган Жаҳонгир, поликлиникага бориш мақсадида ҳовлига тушиши билан олдма кет кириб келишган қайгона келинни кўриб енгил нафас олди. Ҳайрияте!
Бунча узоқ қолиб кетингиз? Асл норозилиги Лолага қаратилган бўлсада онасига қараб сўзланган Жаҳонгирни қовоғи осилди. -Нима бўлди тинчликми?
-Узоғига суюниб юринглар илоҳим илдам келган онаси Жаҳонгирни бошини икки қўли билан махкам тутиб пешонасига лаб босди. Қадами қутлуғ бўлсин! Илоҳимэсон омон қўлига олин икки жон саломат бўлсин!
Онасининг гап сўзларидан ўзининг тахминлари тўғри чиққанини тушунган Жаҳонгир беихтиёр оғзи қулоғида илжайди. Лола қайнонасидан уялдими, Жаҳонгирга бир кўз ташлаб олиб ўзини уй ичига урди.
-Тентак қизим уялиб ўтирибди. Бирам ажойиб келиним борда. Ҳозирги замонда ноёб келин мени келиним.Лоланинг ортидан меҳр билан боқиб турган онаси эркалаб урушган бўлди. Уялиб юз яширади. Роса кулди ҳамширалар. Бизни замонда ҳомиладор бўлсак, ота онамиз билиб қолишидан уялардик. Ота онамизникига илож бўлса бормас эдик. Борсак ҳам кенг кўйлакларни кийиб тортиниб қимтиниб бирон соатга борардигу дарҳол ортимизга қайтар эдик. Ҳозирги замонни келинларини кўриб ёқамни ушлайман атайдан катта бўмаган қорнини қаппайтириб қайнона қайнатосини олдида юришдан тортинмайдилар ҳам. Аммо мени келиним иболи ҳаёли экан. Бошидан Лолаҳонни тарбияли қилигини билганман. Поликлинадагилар уялманг десалар баттар уялади бечора қизгинам! Бор болам хотингни олдига кир. Қизиқ нималар егиси бор. Шошилиб ортига бурилган Жаҳонгирни онасининг чақириғи тўхтатди
-Жаҳонгир!
-Лаббай она
-Келин ҳомиладор. Энди у инжиқ бўлиб қолади. Бир оз уйқучан бўлади. Урушиб нетиб юрма болам хўпми?
-Хўп онажон!
-Ўзиннга шук илоҳим туп қўйиб палак отиб ўзингдан ўзинг кўпай болам онасининг яна алланималар дегани қулоғига урилган Жаҳонгир икки зинани бир қилиб тепага кўтарилди.
Хонадаги тош ойнақаршисида тик турган Лолага кўзи тушган Жаҳонгирнинг кулгуси келди.
-Ҳа нима бўлди?
-Энди семираманми? Кўйлаги этагини тортиб танасига ёпиштирган Лола Жаҳонгирга қараб кулди. -Семириб кетаман энди
-Нима бўлибди? Семирсанг семиравер! -Ортидан махкам бағрига босиб бир оз жим турган Жаҳонгир бурнига чертди. -Нимадир егинг келмаяптими?
-Йўқ бош чайқаган Лола эри томон бурилди.- Нимадир егим келса айтаман.
-Хурсандман! тикилиб қолган Жаҳонгир жилмайди. Нима бўлишини ҳоҳлаяпсан?
-Қиз
-Иии?
-Ҳии
-Мен эса ўғил бўлади деб ўйлаяпман
-Эркаклар ҳар доим шундай деб ўйлайди. Мен бўлса қиз ҳоҳлаяпман.
-Ўғил бўлса исмини Жамшид қўямиз
-Қиз бўлсачи?
-Унда онам исм танлайдилар
-Менчи? Мен исм танлай олмайманми?
-Танлай оласан албатта. Лекин оиланинг каттаси..
-Ўғил бўлса, оила каттаси унутилади. Қиз бўлса ойижон эсга тушадими? Урф одатиз ҳам ўзингизга мос а?
Ниш санчиб олган Лола эрини тил чиқариб мазах қилди.
-Сен ёмон хотин бўлаяпсан лекин! Қовоқ солиб бош чайқаган Жаҳонгир ёлғондан дўқ урди. Бир урсам..
-Эяя мени урасизми
-Ҳмм
-Раҳмиз келмайдими?
-Йўқ лаб тишлаб бош чайқади
-Нега?
-Чунки сен захарсан!
-Менми?
-Ҳмм
Ияя кафти билан оғзини беркитган Лола эрига тикилиб қолди
-Ҳа тинчликми? Унинг жим бўлиб қолишидан ҳавотирга тушган Жаҳонгир ёнига яқинлашди. Нимадир бўлдими?
-Ҳммбош силкиб олган Лола Жаҳонгирнинг кўзларига жавжираб тикилди.
Нима бўлди?
-Ростакам хавотир олган Жаҳонгир овозини кўтарди. Тинчликми у бу жойинг оғрияптими?
-Шашлик егим келаяпти Жаҳонгирнинг қулоғига пичирлаган Лола шўхчан кулиб юборди.
-Уффа нимамиш дебман. Маҳалла бошига чиқпмизми?
-Йўўқ юзи буришган Лола бош чайқади. Унақасидан эмас
-Қанақасидан унда?
-Кавказча бўладику мана бундоқ қўли билан кўрсатди.
-Ҳаа бўпти унда кийин олиб бориб келаман.
-Ойижонг нима деймиз?
-Айланиб келамиз деймиз,айтиб ўтирмаймиз!
Жаҳонгирнинг бепарво берган жавобидан ҳайрат билан тикилиб қолган Лоланинг ёдига акаси уйлангач келиойисига яширинча нарсалар келтиришини билиб қолган ойисининг гаплари ёдига тушди.
“ Мендан яширмай олиб келиб берса бўлади-ку! Кўнглим учун ойи мана буни олиб келувдим деса, мен ҳаммасини **** қўярмидим. Одамни кўнгли оғрир экан! Ўғлим уйланиб ўрга кетди дегани шу бўлса керакда!”
Қайтаётганимизда албатта ойижонга атаб бир сих бўлса ҳам шашлик олиб оламиз. Балким Жаҳонгир акам эркак киши бўлгани учун бундай нарсаларга эътибор қилмаслар, лекин мен эътборли бўлишим зарур. Ойимни қанчалар ранжиб йиғлаганларини ўз кўзларим билан кўрганман. Шундай воқеалар орқасидан келинойим ва ойим муносабатлари совиб кетган.
Ойлик олганимда, дугоналарим билан кафеда ўтирганимда, бир дона сомса ёки икки сих шашликни нон орасигасолиб ойимга олиб борсам, бечора ойим емай дуо қилардилар. Дадам иккимиз еганмиз доим. Аммо кунгиллари кўтарилар эди. Ойижон ҳам шундай-да. Ойижонимми ўрнига ўз ойимни қўйсам олам гулистон. Уйга қайтишларида
Нон орасига ойижонга атаб икки сих бўлса ҳам олайлик деб илтимос қилганди. Жаҳонгир тикилиб қолиб жилмайди.
-Хўп бош ирғади. Айтганингдек бўла қолсин. Икки сих эмас тўртта сих шашликни нон орасига қўйдирган Жаҳонгир негадир Лолани елкасидан қучиб машина томонга бошлади.
-Лола эсингда бўлсин, мени хурсанд бўлсин десанг онам билан муносабатинг она ва қизникидек бўлсин!
Эрини нима демоқчи эканлигини англаган Лола жилмайиб қўйди. Эртаси куни барвақт ишга борган Жаҳонгир Ҳамид билан суҳбат ўтказиб ҳеч қандай натижага эришмасада юраги ғаш бўлди. Бу бола бизга қандай ишга келганди? Хотирасида уни ишга келиш вақтларини тиклаган Жаҳонгир дадаси томонидан танлов ўтказилгани ва шу танловда ғолиб бўлганларни шахсан ўзи бир бир суҳбат ўтказиб ишга қабул қилганини эслади. Демак у кейинчплик Азизбек билан танишган. У вақтларда уни билмаган . Қачондан ўзгарди бу? Уни оиласи йўқлигини ҳаттоки ота онаси ҳам йўқлгини айтганда афти буришиб кетган Лутфулло акаси нафратланиб, отаси ҳам онаси ҳам бор. Фақат бу нонкўр ота онасидан кечиб кетган деганини эслади.
Қизиқмана бош чайқаб олди. Ота онасига хиёнат қилган одам менга хиёнат қилмайдими? Дадам нега бу нарсага эътибор қаратмаган? Акам қаерда бўлса?
-Ака қунғироғига жавоб қайтарган акаси билан қисқача сўрашган Жаҳонгир Ҳамид ҳақида шубҳаларини акасига етказди.
Мен унисотқинлигини анча олдин билгандим. Сен индамай ишингни қилиб юравергин у билан ўзим шуғулланаман. Буғиқ овозда жавоб қайтарган акаси хайрлашувни ҳам насия қилилб телеонни босиб қўйди. Демак акам анча олдин сезган эканда. Ҳмм майли мен уйга қайтай! Телефонини тусатдан жаранг сочишидан чучиб тушган Жаҳонгир акасининг қайта қунғироқ қилаётганини кўриб халигинда босилиб кетган эканда дган ўйда жавоб тугмасини босди.
-Жаҳонгир қуда бувамиз ўтиб қолибди.
Акасининг кутилмаган хабаридан гангиб қолган Жаҳонгир гап ким устида кетаётганини англай олмай бир оз жим бўлиб қолди.
Исмоилнинг қайинбувси ўтиб қолибди. Келинни бобоси..
Акасининг изоҳидан сунг, гап Азизбекнинг дадаси ҳақида кетаётганини англаган Жаҳонгирнинг юраги увушди. Бечорпа ақли сал ғалатироқ бўлиб қолган дейишаятувди. Бечора охири ўтиб қолибдида.Оллаҳ раҳматига олган бўлсин сўроқ жавоби енгил бўлсин юзига фотиҳа тортган Жаҳонгир акасининг сўзларидан хушёр тортди.
-Менимча анави энди келса керак. Опасининг тўйига келмаганди. Менима отасининг азасига келади. Энди қўлга тушади у!
-Албатта! Тезроқ ушланса ушланса эди мен ҳам тинч бўлар эдим.
-Ушланади. Мен шу масала билан шуғулланай! Анави югурдаги билан бир жойга тиқамиз шошмай турсин!
Жаҳонгирининг хам Лутфуллонинг ҳам кутгани амалга ошмадим. Дадасининг таъзия маросимига келмади. Тун қорунғусидан тайёргарлик кўриб Азибекни пойлган ички ишлар ходими бўлган майор дўстинингг таънали кўз қарашларидан нигоҳ олиб қочган Лутфулло хижолатдан қизариб кетди.
-Четга чиқиб кетгани рост шекилли
-Менимча ҳам шундай. Аммо биздаги маълумотларга қараганда Азизбек Ҳайитбаев исм фамилияли шахс яқин икки ой ичида чегарадан ўтмаган. Ага у чегарани эгри йўллар билан кесиб ўтмаган бўлса ҳозирча бизда бу ҳақида маълумот йўқ. Майли шундай бўлсада бу уйни кузатишда давом этамиз. Онасининг телефон сўзлашувларини ҳам эшитиб бораяпмиз. Иккиҳафта мобайнида онаси ҳам гаплашмади. Ҳатто эри вафот этгандан сунг ҳам гаплашмади. Демак бу аёл ўғлидан хотиржам. У бу ерга келса қамалишини ҳам билади шу туфайли ўғлига хабар бермаган бўлиши ҳам мумкин.
Майиорни гапларини жим тинглаган Лутфуллони қош ўчириб иккала қўлини кўкраги устида чалиштиришга диққат қилган Жаҳонгир акасига саволомуз боқди. Акаси ўта муҳим гапни сир тутса ўзини шу тақлид тутишини Жаҳонгир бир неча йиллардан бери пухта узлаштирган. Кейин гаплашамиз дегандек имо қилган Лутфулло дўстини кузатиб юборишга шайланганини кўриб акасини кутишга сабр қилди.
-У чет элда эмас. Қайтиб келган акаси лаб тишлаб ўйланиб қолди. -Анави сотқин ит мени қўлимда. Лекин жони қаттиқ экан. Мени хабрим йўқ деб турибди.
-Ким?
-Ҳамид. Сен гаплашган кунингда қўлга туширгандим. Мана беш кундан бери итдек қийнасам ҳам миқ этмаяпти. Нима қилишни ҳам билмай қолдим. Бор деб топширай десам нимада айблайман? Шундан шубҳам бор деб кулгу бўламанми? Сен касалхонага тушганингда, аниқроғи сени анави касалхонага жойлаштиришга мажбур бўлганимда, атрофимдагиларни асл юзини кўрганман. Ҳозир мана бир оғиз гапим билан олдимга тушиб юрганлар у вақтда оддийгина сени касалхонадан чиқиб очиқда юришинга эришишимга тўсиқ бўлгандилар. Қара энди. Уларни айбловлари ўзини оқламади. Энди бўлса булар пойи патак!
-Энд нима қиламиз?
-Билмадим.
-Исмоил қайтадими?
-Йўқ
Нега?
-Аёл қудамиз, "Болаларимизга хабар бериб асал ойини бузганиз билан дадам тирилиб келмайди, хабар берманглар!"- дегани учун индамадик.
-Ҳм. Телефонига келган смсни очиб кулиб юборай деган Жаҳонгир ўрнидан турди.
-Ака мен бора қолай.
-Тинчликми?
-Келинизни кавказ кабоб егиси келибди.
Оғзи қулоғида илжайган Жаҳонгир акасига маънодор кўз ташлади.
-Эййй янгиликку! Табриклайман! Умри билан берган бўлсин! Унда аҳволинг чатоқ ука, чоп келинни олдига!- елкасига авайлаб мушт туширган Лутфулло жилмайди.
-Жаҳонгир
-Лаббай ака
-Мен, Райёна келинойинг билан ярашишга ахд қилдим
-А? Анграйиб акасининг юзига боққан Жаҳонгир ҳайрат билан ортига бир қадам ташлади.- Қанақасига? Янгамни эри бор-ку!
-Ажрашади.
-Қизи..
-Биз билан яшайди
-Исмоил
-Унга ўзимтушунтираман
-Янгам-чи? Ака оилангиз бор-ку!
-Ваҳима қилма! Ҳвли ҳеч нарса бўлмади. Рйёна янгангни ўзи шуни истаяпти шекилли. Бугун зарур ишшим бор. Эртага ўтириб гаплашиб оламиз.Агар рози бўлса..
-Ажрашасизми?
-Билмадим
-Ака! Ўтган гап ўтди. Менимча бу хато қарор. Хаёт сизники, лекин, оилангизни ўйласангиз яхши бўларди.
-Ҳали ваҳимага ўрин йўқ. Аммо Райёна кўнса...
-Райёна янгам кунмайдилар. Ака бир гап сизга.Янгамни сизда алами қолган. Аламли аёлдан хавфлси йўқ. Эҳтиёт бўлинг. Ҳам ундан ҳам бундан қуруқ қолманг!
Қах қах уриб кулиб юборган Лутфулло Жахонгирни елкасидан олди.
-Оббо сени! Майли яхши етиб ол! Бу мавзуда кейин гаплашамиз!
Лолани олиб ўзлари доимий овқатланишга келадиган Кавказ ошхонасига келган Жаҳонгир машинасини автотураргоҳга жойлаб ортидан ошхонага кирди.
-Келинг бундай қиламиз кафтларини бир бирига қарсиллатиб урган Лола эркаланиб кўз сузди.
-Хўш нима қиламиз экан?
-Шу менюдаги ҳамма шишликдан бир сихдан буюрамиз
-Иии нега ?
-Чунки мен қанақасидан егим келганини била олмаяпман
-Бўпти олдиларига келган кавказликларга хос либос кийиб олган хизматчи болага менюдаги хамма кабоб туридан буюртма қилган Жаҳонгир жилмайиб олиб ўзини ўриндиқ сунчиғига ташлади. -Шундай қилиб хаммасидан ейсанми?
-Аҳа
-Аниқми?
Гап остига шум маънони тушунган Лолани юзи қизариб кетди.
-Уятсиз пичирлади.
-Кечирасиз...
Иккисини сухбатини бузган йигитча хижолатли кулимсиради.
-Ака 041 машина сизникимиди?
-Ҳа.
-Ташқаридаги шамол дарахт шохини машина устига йиқитибди. Машинангиздан хабар оласизми?
-Оббо!
Ўрнидан сакраб турган Жаҳонгир истамасда сукинди. Чунки, ошхонага кираётганда ташқарида эсаётган кучли шамолни кўзата туриб машинасини дарахт остига қўйганидан юраги ғаш бўлганди.
-**** қўймай мени кут!
Лолага қўли билан пуписа қилиб олган Жаҳонгир машинаси томон шошилди.
Уфф машинаси устида ётган билакдек келадиган дарахт шохини кўриб хуноби ошган ЖАҳонгир машинаси томон югурди. Машина томидан шохни олиб ташлаб бир четга ирқитдида, томи пачоқ бўлган машинани устига кафт босди. Оббо шу етмай турувди. Алам билан лабини тишлади.
-Ҳеч қиси йўқ! Ишининг устасига берсанг, заводдан чиққандек қилиб беради. Қулоғига урилган таниш овоздан хушёр тортган ЖАҳонгир бош буриб қаршисида совуқ тиржайиб турган Азибекни кўриб қотиб қолди. Шу вақт онгига машина томи устида ётган шох, машинаси қўйилган дарахт шохи эмаслиги урилди-ю, алданганини тушуниб шердек Азибек томон ташланди. Улгурмади. Ён томондан чиқиб келган беш олти нафар йигитлар Жаҳонгирнинг хар тмондан қуршаб махкам тутиб Азибек рўпарасида тик қилди.
-Мана ниҳоят юзма юз кўришдик! Кафтларини бир бирига қарсиллатиб урган йигит совуқ тиржайди.
-Ҳа юзма юз кўришдик. Аммо сен эркакни ишини қилмаяпсан. БИр ўзимга олти киши кучлар тенг эмас! Эркак бўлсанг бирга бир кел!
-Йўқ бош чайқа олган Азизбек иршайди. Сен телбасан! Телбаларни эса жинни кучи бўлади. Сегга бас кела олмайман! Бир марта дуч келганман сенга! Мн ҳозир сени уша кунги калтагинг учун жазолашга келдим. Қолган ишлар учун ўчимни сендан олмайман! Иршайиб олган Азизбек қўйнидан узун кавказ кабоб пишириш учун мўлжалланган сих олди.
Мен бунга сени юрагингни иламан. Оловни эса анави қанжиқни юрагида ёқаман!. Кавказча кабоо егинг келдими? Шундай деган Азибек бир совуқ илжайиб олдида қўлидаги сихни икки ёни ва орт томонидан бақувват йигитлар томонидан тик ва махкам тутиб турилган Жаҳонгирнинг қоқ юрагини мўлжалга олиб зарб билан суқди. Ош бўлсин! Дузахда кўришгунча! Аммо мен ўлишга шошилмайман! ОЛдин қиладиган ишларим бор! Сен ҳозир хотинчангни олдига бор! У билан хайрлашишга улгурасан! Юраги тешилган одам аслида саккиз секунтда ўлиши керак! Мен сени юрагингни тешмайман, аксинча суғуриб оламан! Куч билан суқилган сихни ортига тортганди. Суқилган вақтида ҳеч нарса ҳис қилмаган Жаҳонгир ихраб юборди.
-Мана энди қонинг шовуллаб оқмайди! Секин сезиб оқади! Унгача сен севгилинг олдига бориб хайрлашишга улгурасан! Мабодо дадамни дузахда кўрсанг салом айтишни унутма!
Тик қотиб қолган Жаҳонгир уни қандай ортига бурилганлигини йигитлар билан бирин кетин машинага ўтиргани кузатиб туриб кўз олди тиниб кетди.
-Лола пичирлади. Ошхона эшигига умидвор жавдираб термулди. -Лола қаердасан? Қаерда? Қалтираб кетаётган қўлини куксига босганди, ҳеч қандай қон уннамай ажабланди.
Ахир, у суқдику, суғуриб олган вақтида оғриди. Ўзим сездимку! Ажабланиб куйлаги тугмаларини бушатди. Ялонғоч куксига қўл урди. Қон юқи қўлига уннаб ғамгин жилмайди.
Мен шундай бўлишини тахмин қила олишим керак эди. Афсус тахмин қила олмадим. Пешонасини босган реза реза терни билагига артган Жаҳонгир оҳиста қадамлар билан ошхона ичкарисига йўл олди.
-Лола!
Столга қўйилган олдидаги кабобларга термулганча ўтирган Лоланинг кўзи тепасида ранги оқариб кетган Жаҳонгирга тушиб ўрнидан сакраб турди.
-Жаҳонгир ака нима бўлди сизга?
-Секин тентак! Ўзингни эҳтиёт қилсангчи!
-Жаҳонгир ака нега кўйлагингиз...
-Юр кетамиз қўлидан тутди.
-Сен ўзингни жуда эҳтиёт қилишинг керак! Боламизни ҳам у муҳаббатимиз меваси. Ўғил бўлса исмини Жамшид қўй. Онамни ёлғиз ташлаб кетма! Жасурга худди ҳозиргидек меҳрибон бўл! Ошхона эшигигача етиб борган Жаҳонгир боши айланаётганини сезиб йўлида тўхтади. Сен уйга етиб боришинг керак! Лола у келди. У келди
-Ким ким келди? Жаҳонгир ака, сизга нима бўлди нега бундай гапларни гапираяпсиз? Жаҳонгир ака!?
-Азиз келди!
Ҳушидан кетаётганини англаган Жаҳонгир пичирлади.
-Ўзингни эҳтиёт қил! Мен сени асрай олмадим...
-Жаҳонгир акаааа...
Ҳушсиз йиқилган Жаҳонгирнинг устига энггашган Лоланинг кўзи унинг чап кўксидаги қон сизиб чиқаётган жароҳатига тушгач, бир қўлини мушт қилиб бор кучи билан босда-да, иккинчи қўли билан тез ёрдам рақамини терди...................
Давоми бор.
#КЎЗЛАРИНГНИАВАЙЛАЭРКАМ
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев