Юрагида аламли ҳижрон,
Қалби тўла орзу, умидлар, Дардларини яширар пинҳон, Мусофирда юрган йигитлар..!
Ҳеч кимсага қилмайди таъна,
Тўлса ҳамки юрак-паймона, Жилмайиб дер- соғмисиз она, Мусофирда юрган йигитлар..!
Сарғаяди сўлғин юзлари,
Маъюс боқар,ғамгин кўзлари,
Тегиб кетар севган қизлари
Мусофирда юрган йигитлар.!
Йигирмага кирган чоғида,
Қоврилса ҳам алам доғида,
Кулиб қўяр қўнғироғида,
Мусофирда юрганйигитлар.!
Ҳаммасига чидар эр йигит,
Қалби собит,кўнгли шер йигит,,
,Мен яхшиман ота'' дер йигит,
Мусофирда юрган йигитлар..!
Тегиб кетар севган қизлари,
Гоҳо ғамгин боқар кўзлари,
Лекин шаҳдам,тетик ўзлари
Мусофирда юрган йигитлар.!
Унутмайди ўзлигин бир дам,
Киприклари гоҳо бўлар нам,
Бахтга лойиқ ҳаммалари ҳам,
Мусофирда юрган йигитлар..!
(Муаллифдан Аллоҳ Рози бу́лсин)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
Яхшилик йўлида қийинчилик кўп бўлса, савоби ҳам мўл бўлади…
Хайрли ок,шом, Қадрлигим...