Рўзғор камларини етказаман деб,
Янги солган уйни битказаман деб,
Ўғил уйлаб, қизин чиқазаман деб,
Ҳалол меҳнат қилиб рисқин терганлар,
Омон бўлинг олисларда юрганлар!!!
Осон эмас емоқ мусофир нонин,
Оллоҳга омонат қўяр ҳар онин,
Қўмсайди туғилиб ўсган маконин,
Қанча қишлоқ, қанча шаҳар кўрганлар,
Омон бўлинг олисларда юрганлар!!!
Ўйлайди фарзандин нима қиляпти,
Ўртоқлари билан ўйнаб куляпти,
Ёр мени соғиниб йиғлаб келяпти,
Хаёлида минг хил ўйга борганлар,
Омон бўлинг олисларда юрганлар!!!
Аёвсиз олишган ёмғир дўл билан,
Энг баланд тоғлару, иссиқ чўл билан,
Уйга қайтмайин деб қуруқ қўл билан,
Ярим тунда ухлаб саҳар турганлар,
Омон бўлинг олисларда юрганлар!!!
Ҳаёт ўзи минг бор, минг бор синаган,
Атрофини ташвиш ғамлар ўраган,
Фарзандини қучиб йўлга қараган,
Сабрли ёр билан турмуш қурганлар,
Омон бўлинг олисларда юрганлар!!!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев