Ассалому алайкум. Хайрли тонг! Якшанба тонгги муборак бўлсин...🌤 Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни  соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди! Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини, Юзингиз табассуми ва нурини, Танангиз соғлигини, Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини, Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан! Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин. Яхши кайфият сизни  асло тарк этмасин!!🥰💕
ХАЙРЛИ  ТУН. Кунингиз қандай ўтган бўлса ҳам, эртага ИнШаАллоҳ чиройли тонг ва файзли кун бор асло ёддан чиқарманг. Тунингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин Аллохга омонатсизлар тонгда гойибона дийдор кўришгунча хайр.🥰💕
​Айтар бўлсам ушбу сўзимни, Кўз ёшларим ювар юзимни. Қўярга жой йўқдир ўзимни, Отанг бўлсин экан, биродар. Хонадонинг файзи кўрки ҳам, Шод кўнглингни шодон эрки ҳам, Ёнингда у... йўқ заррача ғам, Отанг бўлсин экан, биродар . У ҳаётдир, мағрур савлатинг, Ҳар нарсага етар қувватинг. Бошингдаги тожу давлатинг, Отанг бўлсин экан, биродар . Ҳар ишингда сенга маслакдош, Тўйларингда бўлиб турар бош. Қўлинг билан едирсанг ҳам ош, Отанг бўлсин экан, биродар. Уй тўрида ётса гар хаста, Армонлардан кўнгли шикаста. Хизматида бўл ҳар нафасда, Отанг бўлсин экан, биродар! Муслимахон
Показать ещё