Ўғлининг ҳаракатларидан кўнгли тўлмаётган Она бақира кетди:
--- Нега имиллайсан, тезроқ қимирласанг бўлмайдими?
Носиржон йиғлаб юборди...
--- Қиз болага ўхшаб йиғлама, тезроқ юр.!
Носиржон қоқилиб, йиқилди. Онаси уни турғизмади...
Тур ўрнингдан лапашанг, ўзинг тур.!
Ҳар куни шу аҳвол. Она <<КЎЗИ ОЖИЗ>> ўғлига турли юмушларни буюриб, қийнагани-қийнаган. Қўшниларнинг:
--- Ёш жонига раҳмингиз келсин, кўзи кўрмаса, қандай қилиб идишларингизни ювади, қандай қилиб уйларингизни супуради? ~ дейишларига ҳам парво қилмайди.
Нодирбек ўғлининг ожизлигидан бир куюнса, хотинининг ТОШЮРАКлигидан икки куяди.
Синглиси туғилгач, Носиржоннинг иши кўпайди. У энди синглисининг бешигига "қоровул" бўлди...
Бир куни бешик тебратиб ўтирган эди, ойиси кириб, бир сиқим тугмачаларни гилам устига сочиб:
--- Қани тугмачаларни тер-чи, санаб, нечталигини айтасан, ~ деди.
Носиржон эмаклаб, пайпаслаб тугма тера кетди.
Бўлди, ойижон.
Нечта экан?
Соғлом болалар бу ёшда санашни яхши билишмайди, лекин Носиржон санаш тугул, каррани ҳам ёддан билади. Билмаса, онасидан нақ шапалоқ ейди-да.
Ойижон йигирма учта экан.
Бекор айтибсан, улар йигирма бешта бўлиши керак, қидир, лаллайма.!
Онаси нарироқда турган тугмачани олиб қўйди.
--- Ойижон, биттасини топдим! ~ суюниб кетди Носиржон.
--- Бўпти, яна битасини топ.!
Носиржон минг аҳтарса ҳам топа олмади:
--- Топа олмаяпман, ~ деди Носиржон йиғи аралаш.
--- Ҳа, дангаса шуни ҳам эплай олмадингми? ~ ўғлининг бўйнига мушт туширди она.
Носиржон синглисини уйғотиб қўймаслик учун овоз чиқармай йиғлади.
Носиржон мактаб ёшига етди. Ойисининг қаҳри баттар ошди. Носиржон тенгдошлари қатори маҳалладаги мактабга бормади. Шаҳар четидаги МАҲСУС мактабга олинди. У мактабда унча қийналмади. Ўртоқлари ҳали санашни, ўқишни ўрганаётганда, у бемалол қўшиб-айириб, матнлар ҳам туза оларди. Ҳаракатли ўйинларда ҳам унга тенг келадигани йўқ эди. Тарбиячилар ҳам хурсанд. Носиржон бир қарашда кўзи ожизга ҳам ўхшамасди. Фанлардан айниқса мусиқага кўнгил қўйди. Пианинонинг олдидан кетмай қўйди.
Устози онасини чақиртирди:
Синглим, Носиржонда мусиқага қизиқиш ниҳоятда кучли, алоҳида дарсларга кирса нима дейсиз?
Онаси:
--- Бирон нарса чиқса, шуғулланаверинг, ~ деди.
Бу жавобдан устозининг таъби хира бўлди. Бироқ Носиржон билан астойдил шуғуллана бошлади...
Йиллар ўтиб, Носиржон аввал шаҳар, кейин республика миқёсидаги танловларда ғолиб бўлди. Унинг яқин дўсти, доимий ҳамроҳи ПИАНИНО эди. Оҳанглар орқали у дунёни кашф қила бошлаган эди...
Носиржон 14 ёшида Ҳалқаро танловга таклиф қилинди. У дунёнинг манаман деган созандалари чиққан САҲНАга чиқар экан, ҳаяжонланди. Устози уни пианино қошига етаклаб борди ва секин қулоғига пичирлаб:
Бардам бўл ўғлим, омадингни берсин.! деб унга далда берди.
Носиржон бир дам тин олди. Минглаб томошабин сукут сақлаб, унинг нима чалишини кутарди...
Носиржон шунча йиллар давомида юрагида тўплаган дарду аламлари, изтиробларини шу куйга тўкиб солди.Куй авжига чиқиб борар экан, унинг қалби нурланиб, ёруғ бўлиб бораётгандек, дардлари ариб, кўнгил ойнаси тоза бўлиб бораётгандек эди. Куй сеҳридан жодуланган тингловчилар эса кўзларидаги ёшни ҳам артмас, Носиржонга қўшилиб, ҳаёл оғушида парвоз этардилар.Куй тинди. Бир муддат томошабинлар жим қолишди. Носиржон: -- "Яхши чала олмадиммикан?" деган ҳавотирга тушди.
Аммо кутилмаган олқиш ва қарсаклардан қадимий кошона ларзага келди. Олқишлар узоқ вақт тўхтамади. Ҳакамлар томонидан Ўзбекнинг Бетховени дея улуғланган Носиржон танловнинг бош соврини билан мукофотланди...Носиржонни Венадан қайтиши тўйга айланиб кетди.Унинг концертини ойнаи жахонда кўрган қариндош-уруғ,маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар уларнинг уйига оқиб келаверди. Носиржон ўқиган мактаб раҳбарлари, шаҳарнинг катталари келишди...Ота-Онаси шодликдан гўё осмонда учиб юришарди.Айниқса, онаси ўзини қўярга жой тополмасди.
Табриклар, дил изҳорлари, самимий тилаклар айтилди.Носиржоннинг отасига сўз берилди...
Нодирбек ҳаммага раҳмат айтиб, ҳаяжонини боса олмаётганини, кўп гапира олмаслигини, аммо бугун аёлининг ёстиғи остидан топиб олган мактубни ўқиб беришини айтди ва уни ўқий бошлади:
<< ЎҒЛИМ.! Сен дунёга келганингда жуда суюндим. Докторлар: "ЎҒЛИНГИЗ КЎРМАЙДИ" дейишганида, дунё кўзимга тор кўринди. Ҳатто сендан ВОЗ кечмоқчи бўлдим. Ахир КЎЗИ ОЖИЗ бола менга бир умр ҳалақит берарди. Бошқа аёллар каби ўйнаб кулолмасдим, сени етаклаб, тўй-ҳашамларга боролмасдим ҳам. Ҳамшира сени олиб кириб, кўкрак тутишимни айтганида ҳайдаб солдим, врачлар кириб, мажбурлаб, сени қўлимга тутқазишди...
Сенга нигоҳим тушди-ю, дилимга илиқлик кирди. "Бу норасидада нима гуноҳ? АЛЛОҲ шундай яратган экан, бунда ҳам бир ҲИКМАТ бордир. Йўқ.! Асло жигарбандимдан воз кечмайман.! Майли, яхши-ёмон ичида гап сўзга қолай, қўни-қўшни олдида кулги бўлай, майли, дугоналарим сайру-саёҳат қилиб юрганда мен ожиз боламни парваришлай, зиёфатлар менсиз ўтсин, аммо дилбандимни ўзим тарбия қиламан.! Ҳали «БУЮК ОДАМ» бўлади.! ~ дедим...
Шундай АҲД билан бутунлай бошқа одамга айланиб, сени туғруқхонадан олиб чиқдим. Энди-энди юра бошлаганингда, атайлаб йўлингга ҳар-хил нарсалар қўйдим, йиқилдинг, йиғладинг, мен ҳам йиғладим, буни сенга сездирмадим. Қўлингдан тортиб турғазмадим, аксинча ўзимни БЕПАРВОдай тутдим. Йиқилсанг ўзинг туриб, йўлингда яна давом этишингни хоҳладим...
Сени идиш-товоқ ювиш, супуриш, овқат пиширишга ўргатдим. Бировнинг қўлига қараб қолмаслигингни, кимгадир МУҲТОЖЛИК сезмаслигингни истадим. Баъзан АДОЛАТСИЗЛИК қилдим, бажара олмайдиган ишларни буюрдим, ҳаётнинг тўсиқларига, паст-баландига дадил туришингни, ЕНГИБ ўтишингни ният қилдим...
Сен бирон ютуққа эришсанг, хурсандликдан ўзимни қўярга жой топа олмадим, юм-юм йиғладим, аммо сенга сездирмадим, тўхтаб қолишингдан қўрқдим.!
Сен мени бемеҳрликда, тошюракликда айбларсан, лекин уларнинг ортида яширинган МУҲАББАТИМНИ дилингдан, ич-ичингдан сезасан, мен бунга ишонаман.!
Мана бугун шунча йил қийналганим, ўзимни меҳрсиз қилиб кўрсатиб бўлса-да, сенга берган тарбиямнинг мевасини тотаяпман.! Қани энди сени бағримга боса олсам, ҳидларингга тўя олсам, ҳатто ухлаганингда ҳам бундай қила олмаганман, уйғониб қолсанг, билиб қоласан, дея эшик олдида термула-термула қайтиб чиқардим. Сени жуда соғиндим.!
Бугун келсанг, бўйимга тенг бўйларингни кўрсам, маҳкам қучоқлаб юз-кўзларингни ўпаман. Ахир бу кунни ўн тўрт йил кутдим ўғлим.! Энди аниқ биламан, сен ўз йўлингни топдинг.! >>…
Нодирбек хатни ўқиб бўлганда кўзлари ёшга тўлган эди. Йиғилганларнинг ҳам ёноқлари ҳўл бўлди. Бу "аёл суратидаги фаришта"нинг пойига тиз чўкмоққа тайёр эди улар...
Носиржон онасининг бағрига отилди. Унинг қалбида бошқача, у шу пайтгача чалмаган гўзал, ёрқин бир оҳанг жаранглай бошлаган эди...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев