ИШОНИШ БАХТИ
Турмуш ўртоғимга янги либос олиш учун дўконга кирдим. Аммо қайси бири эгниларига мос келишини аниқ билмаганим учун тахминан бир кийимни танладим.
– Тўғри келмаса, алмаштириб берасизми? - дея сўрадим.
– Майли, – деди истарали, менга табассум билан боқиб турган сотувчи аёл. Пулини узатдим.
– Сиз олиб кетаверинг, тўғри келса, кейин пулини оламан.
Шеригим билан бараварига таажжубланиб қарадик.
– Ахир, мени биринчи марта кўриб турибсиз танимаган одамингизга дўкон нарсаларини ишониб бериб юбораверасизми? – деб сўрадим мен.
– Сизга ишонаман, – деди қатъий сотувчи аёл.
Дўкондан чиқарканмиз, ҳамроҳим:
– Бу аёлнинг ишончи мени ҳайрон қолдирди, – деди.
– Омонатдорликка ишонаркан, –
Ҳаётимиз давомида бизга, катта-кичик оғриқлар. Улардан қолган жароҳатлар берилади. Инсон хамма нарсага кўникади, дейишади аслида бу ёлғон, ундай эмас... Бошқа чоранг бўлмагани учунгина чидайсан аммо кўникмайсан! Ўша кўнганинг ҳар нарсалардан қолган жароҳатлар эса, қалбингни бир четида қолиб, баъзи-баъзида борлигини билдириб туради.