Бошимда пар ёстиқ, қордайин оппоқ,
Ҳар қанча ётмайин шу ҳолда, бироқ,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.
💦Бир хил кийим ёқмас инжиқ баданга,
Ўн хил бўлса ҳамки, ўхшайди камга,
У, фақат, кўнгайдир оппоқ кафанга,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.
💦Кўтариб келурлар босиб хилхонам,
Мозор энди – уйим, лаҳаддир хонам,
Салом, умидворим, марҳумам онам...
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.
💦Товланиб, этурсан кўпни маҳлиё,
Сен асли ёлғонсан, рўёсан,рўё
Тинч қўйгин мени, эй, маккора дунё!
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупрок.
💦Орзулар дер: – Ҳали сен кўп яшарсан,
Хотиржам бўл, тўқсон, юздан ошарсан.
Дейман: – Хўш, ундан сўнг қайга борарсан?..
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.
💦Сарҳисоб айладим босган ҳар йўлим,
Афсус-надоматдан ўртанар дилим,
Тавбага шошилай, келмасдан ўлим...
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ...
Муаллиф??
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев