N:_2
Муаллиф. VENERA
Лекин Фаризга ҳазл қилмоқчи бўлдим ва ўзимни чўкаётгандек кўрсата бошладим. Фариз жилмайиб бироз қараб турди сўнг ишонди шекил юзида асабий ва ҳавотирлик ҳисси пайдо бўлди, ўзимни чўкаётгандек кўрсатиш учун сув юзига бошимни оз оз чиқариб турганим учун уни юзини кўра олаётгандим. Оҳирги бор сув юзига чиқиб чуқур нафас олиб сув тубига тушдим ва бемалол тура олсамда ўзимни чўкаётганга солиб типирчилай бошладим. Зум ўтмай уни кучли қўллари белимдан ўтиб сув юзасига чиқарди. Сув юзасига чиқиб менга ҳавотир билан қараб турган Фаризга қараб кулиб юбордим. Уни алдаганимни сезганида юзини кўриб мириқиб кулдим. Ҳавотир билан юзимга тикилиб турар экан бенуқсон чиройи бу гал шунақангги ёқимтой эдики, сув томчилан турган, қочигача тушиб турган бироз жингалак сочлари уни баттар ёқимтой кўрсатарди.
-- Сен мени алдадинга? - белимдан қаттиқроқ сиқиши билан кулишдан тўхтадим.
-- Ёўқ, алдамадим шунчаки ҳазиллашдимку - сув томчилаб турган киприкларимни пир пиратиб қарадим .
Бу усул менга доимо ёрдам берарди, лекин бу совиққон Фариз бундан доимо мустасно, унга жилмайишим ҳам, киприкларимни пир пиратишим ҳам ҳатто эркаланиб боқишим ҳам кор қилмасди. Бу Фариз!
Мени ҳаётимдаги мустастноларга бой Фариз!
У бироз кўзларимга қараб туриб ниҳоят жилмайди.
Ниҳояат!
Жилмайганини кўриб енгил торттим ва мен ҳам жилмайдим.
-- Тулкича экансан! - ўткир нигоҳини кўзларимга қадади.
-- Сиз бўри - кулиб қўйдим - Доимо мени ўлдиришга шай бўрисиз. Сизни олдингизда ўзимни қуёндек ҳис қиламан. - Унинг қошини кўтариб қараб туришига шунчаки елкамни қисиб қўйдим. Мени қучиб тургани мийямга эндигина етиб келиб бирдан уялиб кеттим.
Юзимни бошқа томонга буриб олди -қўйиб юборинг, ўзим суза оламан - уни жавобини кутмай, итариб сувдан чиқдим. - Эссиз кийимим ҳўл бўлди. - кийимимга ачиниш билан қарадим. Ҳўл кийимда юришни жиним суймайди. Эндигина сувдан чиққан Фаризга умид билан қарадим.
-- Юур - уй томон юра бошлади. Ортидан эргашдим уйдаги биринчи қаватни учинчи хонасига кирдик. Аёлларни хонаси эканлиги фақат пушти рангнли жиҳозлардан билиш мумкин эди.
-- Бу кимни хонаси? - қизиқсиниб Фаризга қарадим. У атрофга бироз қараб сўнг менга қаради.
-- Гапиргим йўқ. Ҳуллас шкафда кийимлар бор, кийиб ол. Мен ҳам устимни алмаштириб чиқаман. Кейин сени зўр жойга олиб бораман - жавобимни кутмасдан чиқиб кетти.
Қизиқиш устунлик қилиб атрофни кўздан кечира бошладим. Хона пушти рангдалиги сабаб юзим буришиб кетти. Тезроқ чиқиб кетишни ҳоҳлаб шкафдан кийим олиб кийдим. Ажойиб, менга тўғри келди. Аксимга тикилиб турар эканман , юзимга назар ташладим . Бир пайтлар мактабимда энг чиройлиси бўлганим учун барча дугоналарим гапирарди.
Базилар ҳавас билан қараса кўпчилик ҳасад билан қарарди. Мен айнан шу чиройимдан доим фахрланардим.
Бир кун шу чиройим нималарга олиб келишини билганимда эди...
Пастки қаватга тушиб Фаризни кута бошладим, бироз ўтиб қошларигача тушадиган қора ҳўл сочларини ёнга тараганча тушиб келди.
-- Қаерга олиб борасиз? - қизиқа бозҳладим.
-- Бироз сабр қилсанг биласан - яна жиддийлик қиёфасига ўтиб олди.
-- Бормайман! - юраётиб жойимда тўхтаб олдим.
-- Нима? - тушунқирамай қаради -- Бор- май-ман, қаердан биламан балки Азиз йўғида мени атайин ўлдириш учун олиб кетаётган бўлсангизчи? -- Нима? - бу сафар гапларимни тушуниб ҳайрат билан қаради -- Ҳа нима? Ёки қонимни ичиб қаерларгадир ташлаб келмоқчимисиз? Ёоўқ ҳеч қаёқаа бормайман.- қатъий гапириб ортимга ўгирилдим.
Кутилмаганда Фариз ёнимга келиб мени кўтариб олди.
Ҳайраттан кўзларимни катта катта очиб қарадим.
-- Ҳ.ҳей, қўйиб юборинг. Мен...мен яшашни истайман, ўлдирмааанг. - уни қўлларига уриб бақира бошладим. -- Кўзингни юм - буюрди.
-- Ёўо... гапимни оҳиригача гапира олмай кучли тезликни ҳис қилиб кўзларим ўз ўзидан юмилиб кетти, ўз ҳоҳшимга қарши уни бўйнидан қаттиқ қучиб олди. Кучли шамол юзимга урилиб ҳўл соч
ларимни ёйиб юборди. Юзимга кулгу югурди, кўзларим юмуқ, кучли тезлик ва майин шамол. Бари жудаям ажойиб эди, ҳудди ўзимни учаётгандек ҳис қила бошладим. Шамол тинди, секин кўзларимни очдим.
Атрофга бироз ҳадик билан назар ташладим. Катта боғ, ичи қандайдир мен номини ҳам билмайдиган мева дарахт ва иштаҳани ичувчи мевалар. Қорним очлиги сабаб ҳурсанд бўлиб кеттим ва Фаризни кутмай қўлларидан тушдимда тўғри боғ ичига кирдим.
Дарахт ёнига бориб завқ билан тикилдим. Қорним шунчалик оч эдики, ҳозир бир дарахт мевани есам керак. Мевага қўл узаттиму тезда нигоҳимни Фаризга қараттим. У тушунди шекил бошини тасдиқ маъносида силкиб қўйди.
Унинг жавобидан юзим ёришиб кетти, оппоқ рангдаги япалоқ шаклдаги мевани олиб биринчи кичкина бўлагини тишлаб кўрдим, оҳҳҳ жуда мазалии. Мен жуда кўп мевалар ердим, лекин ҳеч бири бунга ўхшамайди. Очликни тугатиш учун яна бироз еб Фаризга қарадим -- Жудддааа маззали - қўлим билан зўр ишорасини қилдим.
-- Ҳўш ўлдирдимми? - бояги гапларимга шаъма қилди -- ёки қонингни ичдимми?
-- Олдин қорни тўйиб олсин дегандирсизда - ўлдирмаслигини билсамда уни асабини бузиш менга ёқа бошлаганди.
-- Ҳаа топдинг, ҳозир шу асабларимни бузаётганинг учун завқ билан қонингни ичаман - тушундингми дегандек қаради.
-- Безбет - паст овозда уни ширииииин сўзлар билан сийлаб мазза қилдим. Қани эди ўзига айта олсам, лекин айта олмайман. Ким жавоб беради кейин жаҳли чиқиб мени ўлдириб қўймаслигига. Мен айнан шундан қўрқардим. Бу жуда ёмон ҳис, ундай десам ўлдирмасмикин, бундай десам ўлдирмасмикин дея яшаш.
-- Нега буерларда ҳеч ким йўқ. Мен тасаввур қилганимки, дахшатли вампирларга тўла шаҳар.
Қонхўрлар...
-- Биз шаҳарни энг чеккасида турамиз. Сен айтаётган жой шаҳарда ва уер вампирларга тўла - дарахтлардан бирига суяниб менга тушундингми дегандек қаради.
-- Ҳимм, тушунарли. Сизгаа..савол берсам бўладими? - ўйланиброқ унга қарадим.
-- Бер - қўлини чалиштириб қулайроқ суяниб олди.
-- Мени...қонимни ичгингиз келганми ҳеч? - унга умид билан қарадим.
Жилмайди, лаби ёнидаги билинар билинмас кулгичи пайдо бўлди. -- Мен сени қонингни ҳар сония ичгим келади - унинг сўвиқ жавобидан танам музлаб кетай деди.
Еяётган мевамни қулт этим ютиб унга қарадим.
-- Чунки сен мен кўрган қизлар ичида энг чиройлисисан ва кўп асабимни бузасан. Сенга маслаҳатим асабимни бузма, мени анча йиллик тажрибам бўлсада, сени инжиқликларингга тоқат қила олмайман.- гапидан қандай реакция билдиришимга қизиқиб юзимга тикилди -- Ҳей бунча оқариб кеттинг. Сен қуёнмисан ёки тулкича? - шошилмай ёнимга кела бошлади.
-- Мен қуён ҳам , тулки ҳам эмас, Ҳумайро ман -- қўрқиб турсамда қошларимни чимирдим.
-- Йўқ, сен тулкичасан..
-- Ҳудди сиз бўридекми? - гапини бўлиб гапириб кеттим.
-- Ҳа, бўридан қўрқгин. Чунки бўри аямайди - огоҳлантиргандек қаради.
Ичимдаги қўрқув бироз кучайди. Азиз қачон келар экан, келгунча тирик турсам бўлди эди.
-- Азиз қачон келадилар? - нигоҳимни олиб қочдим.
-- Келган бўлса керак, кетамиз -- мен томонга яқинлашиши билан ортга бир қадам ташладим.
Тушунқирамай қаради -- Кўтаришингиз шартми?
-- Одамни жинниси - қошини чимириб қаршилигимга қарамай кўтариб олди. Уйни олдида тўхташимиз билан эшикдан жилмайган кўйи Азиз чиқиб келди. Ниҳоятт келди.
-- Ҳумайро бўйнингга нима қилди? - бўйнимдаги ўралган бинтга ишора қилди.
Нигоҳим менга тикилиб турган Фаризга тушди. -- Мени ишим, севгилингни қийнаб қўйдим Азиз - Фариз телбанамо кулиб юборди. Унинг гапидан киприкларимгача пир пираб кетти. -- Фариз қўйсангчи ҳазлни. - менга юзланди. - қорнинг очми?
-- Йўқ, тўқман - Фаризга жаҳл билан қараб қўйиб уйга кириб кеттим. У ҳақиқий телба, ёки ўзини шундай тутади. Гапираётган гаплари ҳам ҳудди телбаларникидек. У гўзал телба! Ўз ҳаёлимдан кулиб юбордим.
Яна икки кундан сўнг Фаризнинг айтиши бўйича қандайдир Нердани уйига йўл олдик.
-- Фариз Нерда ўлса ҳам бермайди Сирелис китобини? - Азиз ҳавотир билан гап бошлади.
-- Сен менга қўйиб бер Азиз- Фаризнинг ишонч билан айтган гапи менда ҳам ишонч туйғусини уйғотди.
-- Кучимни олиб бўлгач мени ўзимни оламимга олиб бориб қўясизларми? - қизиқиш билан уларни жавобини кута бошладим. -- Азизни билмадиму тулкича, мен аниқ қонингни ичаман - Фариз ҳатто қараб ҳам қўймай жавоб қайтарди.
Қошларимни чимириб олдим. Азиз шунчаки кулиб қўйди. Биздан икки қадамча олдинда кетаётган Фаризга қараб ердан майда тошни олиб бошига оттим ва кулиб юбормаслик учун лабимни тишладим.
Баттар бўл) ҳаёлимдан шу гап ўтиши билан Фариз ортига ўгирилди.
Мен эса тезда Азизни ортига ўтиб олдим.
-- Фариииз - норози оҳангда гапириб дўстига қаради .
-- Нимаа , анави тулкичани ўзи тош оттику - қошини кўтариб қаради. Унинг ёш боладек бу қилиғига кулиб юбордим, икки йигитнинг ҳам нигоҳи менга қаратилиши билан кулишдан тўхтадим.
-- Мен жимгина кета қолай -- иккисига, айниқса Фаризга қўрқувли нигоҳ ташлаб олдинга ўтиб кеттим. -- Тентак - Фаризни овози янгради. Ҳаёлимни ўқиши ёдимга келиб жилмайдим ва ҳаёлан " ўзинг тентак" деб юришда давом эттим.
-- Аслида сен тентаксан! - яна унинг овози янгради " супер тентак " -- Ҳеей нима деяпсан? Асабимни бузма - унинг асабий овозини эшитиб ортимга ўгирилдим.
-- Тентакмисиз? Мен нима дедим. Ҳали гапирганим йўқ эдикуу - ўзимни тушунмаганликка олдим. Бу гапимдан кейин Азиз кулиб юборди. -- Айттимку Азиз, бу тулкича. "Бўри" Олдимга ўгирилиб йўлимда давом эттим.
Улар ўз мавзусида суҳбатлашиб кетарди, бу эса мени яхшигина зериктирди. Йўлда учраган майда гулли дарахтдан гулчаларини узиб олиб Азизга қитимирлик қила бошладим. Ҳар ҳолда Азиз Фариздек биттагина ҳазлга қонимни ичишгача бормас?
Гулни олиб Азизга оттим, биринчи индамади, яна қайта оттим, бу сафар юзига кулгу югурди, шунда ҳам индамади. Мен ҳам кулганча каттароқ гулни отган эдим гул манзилда адашиб Фаризни бошига тегди, кўзларимни катта катта очиб қарадим. Уни юришда тўхтаганини кўриб ичимга қўрқув оралади.
-- Ҳалиги...мен...гул...тегиб ...кетти...узр - анча қийинчиликлар билан гапириб юзига қарадим. Унинг ўтли нигоҳига дош бера олмай нигоҳимни олиб қочдим. Ҳа мен ундан яхшигина қўрқаман, бўлиб ўтган ишлардан сўнг ундан қўрқмасдан иложи ҳам йўқ.
Фариз жаҳл билан нимадир деб гапириб юриб кетти, лекин эшитмадим. Ҳайриятее, уҳ тортиб юришда давом эттим.
-- Ҳумайро зерикдингми? -- Азиз мен билан ёнма ён юра бошлади.
-- Жудаааааааям - лабимни бурдим -- Сени тоғда олдин кўрмаган эдим. Нима сабабдан келгансан? - юзимга назар ташлаб юра бошлади.
-- Мени нафас сиқадиган касаллигим бор. Бу менга онамдан ўтган. Ҳаво яхши етишмайди, нафас олишга қийналаман. Ҳоламни айтишларича онам ҳам тоғ ҳавосидан шифо топган эканлар - ҳоламни жудаям соғинганимни ҳис қилдим. Аҳир мени шу пайтгача энг яқиним ҳолам бўлганлар. Мендан атиги ўн ёш катта ҳолам баъзида яқин дугона, базида она, ота, вақтида ҳола ҳаттоки опа ҳам бўлганлар. Улар мени бутун оилам, ягона суяниб қолган яқиним бўла олганлар.
Кўзларим ўз ўзидан ёшланди.
-- Ҳафа бўлма... - Азиз юпатган бўлди. Мана шу касофатларни деб яқинимдан узоқда соғиниб юрибман. Ҳўрлигим келиб кетти. Каттароқ пушти рангли барглари ўсган ғаройиб дарахтни тагига ўтириб тиззамни қучиб олдим.
Болалигимдан шу одатим бор, йиғлагим келса ўтириб олиб тиззаларимни қучганча йиғлайман ва йиғлаб бўлмагунимча турмайман. Ҳолам билан яшаганимда деярли йиғламас эдим, чунки доим кўнглимга қараганлар, менга ҳаддан зиёд меҳрибон бўлганлар. Агар базида шундай йиғласам ҳолам турғиза олмай ҳалак эдилар. Тиззамни қучганча йиғлаётганимга икки йигит ҳам менга ҳайрат билан қаради.
-- У ғирт ёш боланинг ўзи, аразлаб олганиничи - Фариз менга қараб изоҳ берди. Индамадим, гапиргим ҳам кўргим ҳам йўқ. Ҳаёлимда фақат ҳолам.
-- Ҳумайро -- Азиз ёнимга келиб тиззалаб м
айса устига ўтирди -- илтимос ўзингни қийнама. Вақт кетяпти, турақол - менда ҳеч қандай реакция бўлмагач чуқур ҳўрсиниб ўрнидан турди ва уч тўрт қадам нарида асабий турган Фаризни ёнига борди.
-- Уни бироз ҳоли қолдириш керак - Азиз ўйчан гап бошлади. Мен эса йиғлашда давом этардим.
-- Қочиб кетсачи? - Фариз сўвуққонлик билан гапирди -- Фариииз ҳозир қочадиган аҳволда эмаску! -- жон куйдириб гапира бошлади. Азиз жуда меҳрибон ва кўнгли бўш йигит. Ҳар ҳолда мени ҳурмат қилади, тўғри гапиради, яхши суҳбатдош, ажойиб дўст чиқишига ишончим комил.
-- Аҳир бу тулкичакуу! -- менга қўйиб олган лақабини қайта такрорлади.
-- Ундай деявермасангчи, Фарииз сағал муомилангни тўғирла. Аҳир у қизбола, кўнглини оғритасан.
-- Азиз сен севиб қолгансан шекил? - гумонли овоз янгради -- Қанақа севги? Шунчаки уни ҳафа қилишни ҳоҳламайман. Қизларни кўнгли нозик бўладику аҳир.
Буни мендан яхши сен билишинг керак.
-- Жентлмен бўлдингми? - Фаризни шўх кулгуси янгради.
-- Кулишни бас қил, юр, бироз кўнгли бўшаб олсин. Азиз Фаризга гапира гапира буердан олиб кетти.
Овозлар узоқлашиши билан онггим уйғонгандек бўлди. Юзимни кўтариб улар кетган томонга қарадим, кўзимда ёш бўлгани сабаб кўзин ҳира кўра бошлади. Кўзимдаги ёшларни артиб улар кетган томонга яхшилаб тикилдим. Иккисини кетиши мени қочишимга имконият эди. Юзимга беиҳтиёр кулгу югурди. Эҳтиёт юзасидан бироз кутиб сўнгра ўрнимдан турдим , бор кучимни йиғиб югура бошладим. Менда қочишга бўлган умид куч бериб турарди , йўлларни эслаб қора сувни бошланиши томонга югура бошладим. Ҳали бери етиб бормаслигим аниқ, лекин чиқмаган жондан умид.
Беш дақиқача югуриб кучли чарчоқни ҳис қилдим ва бироз тўхтадим, лекин ҳозир тўхташга вақт йўқ.
Бундай имконият бошқа бўлмаслиги мумкин.
Амаллаб кучимни тўплаб яна югуришга тушдим.
Нафасим борган сари камая бошлаяпти. Чуқур нафас олиб атрофга назар ташладим, буу оддий ўрмон бўлгани учун дарахтлар камроқ эди. Ҳалиги қуюқ ва дахшатли ўрмонда бўлганда адашиб қолишим аниқ эди. Қоқилиб кетмаслик учун иложи борича теккис йўлдан югураяпман. Ниҳоят уйга яқинлашдим шекил, ўрмонни оҳири кўрина бошлади. Уйдан уёғига қора сувгача қисқа йўл. Ҳаёлларимни бўлиб бирдан кучли қўллар белимдан ўтти ва қулоғим остида сўвиққон овоз янгради. -- Мендан қочишинг ўлимгача тулкичам! ....
Бўйнимда уни сўвиқ нафасини ҳис қилиб ичим титраб кетти. Кўзларимни қаттиқ юмиб олдим.
-- Қаерга қочмоқчисан? Қайси калланг билан қоча оламан деб ўйладинг? - жаҳл билан гапириб силтаб қўйиб юборди.
Қўрқув билан кўзларига тикилдим.
-- Гапир, наҳот узоққа кета оламан деб ўйлаган бўлсанг - телбанамо кулиб юборди - сен аҳмоқсан, телбасан - мазахлашда давом этти Алам билан унга қарадим. Телбанамо кулиши асабимни буза бошлади. Мазахлаши шаҳсиятимга тегиб улгурганди, кўзларимда аччиқ ёшлар жилваланди.
Жаҳл билан кулаётган Фаризни кўксидан итариб юбордим ва ортимга ўгирилиб тез тез юриб кета бошладим. -- Жонга тегдинг! ўзинг ҳам, сурбетлигинг ҳам, камситишинг - у , турқи сўвиқ башаранггача шуеримгача келдинг - қўлим билан бошимни кўрсатиб қадамимни тезлаттим.
-- Гапир, ичингда қолиб кетмасин гапларинг - мен тенги қадам боса бошлади, гапларим ҳеч қандай таср қилмагани юзидан маълум эди -- Одамни аҳмоғи - Гапида давом этиб жилмайди . Юраётиб тўхтадим ва уни бенуқсон юзига , лаби ёнидаги кулгичига қараб қолдим. Уни учратган кунимдан бери йиғилиб қолган аламларим қўлимга тўплангандек бўлди ва бор кучим билан юзига мушт туширдим.
Тўсаттан берилган зарбага мувозанатни ушлай олмай ерга ўтириб қолди. Бунга ҳам аҳамият бермай юришда давом эттим.
Жаҳлим мисли вулқон бўлиб қайнаётгандек эди. Ортимдан яна телбанамо кулгу янгради. Ҳайрат ва қизиқиш билан ортимга ўгирилган эдим ҳамки бўйнимда қаттиқ оғриқ ҳис қилиб юзим буришиб кетти.
Танам ўз ўзидан ҳолсизланиб мени қучганча қонимни иc
ҳаётган Фаризга суяниб қолдим ва оғриқ кучлилик қилиб кўзларимни юмиб, зулмат қарига қуладим.
Нима қилай? Аҳир у менгга телба ҳаракатлари билан ҳам ёқиб қолаяптику, йўқ бу севги эмас, бу ёқтириш. Уни қора қошларини чимирилиб туриши, узун киприклари билан жиддий боқиши, лаби ёнидаги билинар билинмас кулгичларини томоша қилиш менгга ёқиб қолганди. Тўғрироғи энг севимли машғулотимни сафига қўшилаётганди. Бунақаси бўлиши мумкин эмасди, у шунчалик сўвиққолинлик қиладики менга, баъзан йиғлагим келади. Менга азоб берганини эсласам ичимдан нимадир узилгандек бўлаверади.
Лекин уни шунча ишларига қарамай яхши кўраманми? Бўлиши мумкин, йўқ аниқ. Мен севиш даражасига етиб боришим керак эмас. Акс ҳолда шунақангги азоб чекаманкиииии...тассавур қилишга ҳам қўрқаман. Яхшиси ундан узоқлашиш, гапирмаслик, қарамаслик керак. Мен ўзимни бошқара олишим керак. Мен иродали ва сабрли бўлишим керак ва албатта бўламан.
Анча ўйлаб , ётган ўрнимдан турдим. Ҳолсизлигим бироз камайганди, кичкина қадамлар билан хонадан чиқдим, бундан кейинги хонада қандайдир қизни кулган овози янгради. Қизиқиш устунлик қилиб хонани эшигина очдим, очдиму ғалати вазиятга дуч келдим. Хона ўртасида Фариз ва бир қиз қучоқлашиб турарди, Фариз қизни ўпаётганини кўриб, эшикни тезда ёпдим. Томоғимга тиқилган оғриқни ва ҳаво камаяётганини ҳис қилиб оғир ютиниб қўйдим.
Қўлим билан бўйнимни ушлаб деворга суяндим.
Амаллаб хонамга етиб олишим керак, менга нималар бўлаяпти ўзи? Ўзимга ўзим тушунмай қолдим тўғриси. Девор ёрдамида хонамга кириб ётоққа ўтириб олдим ва муздек сувни оҳиригача кўтариб ичдим.
-- Йўқ Ҳумайроо , шу вақтгача неча йигитларни севгисини қайтарганман, улар жуда ширинсўз бўлсада.
Келиб келиб шу сўвиққон, қўполл, на маданият ва на ҳурмат нималигини биладиган Фаризни севаманми?
Ҳеч ҳамда, мен уни севма...
-- Севасан! - гапим оҳирига етмай эшик олдидан Фаризни овози янгради. Кўзларимни катта катта очиб Фаризга қарадим.
"Наҳот у барча гапимни эшитган бўлса" -- Албатта чунки сени ортингдан келгандим - ақилдан оздира оладиган даражада жилмайди.
Жим туришим керак эмас Кулиб юбордим, лекин жуда сохта кулгу!
-- Мен келиб келиб сизни севаманми, сизниия?
Кўзгудаги аксингизга қараганмисиз ўзи? Сизда на муомила на маданият борми? Йўқ албатта.
Тош давридан қолиб кетган одамсизкуу , ҳаҳа - кулиб юбордим. Уни юзи бироз жаҳлдан қизарганини кўриб гапим таср қилганини сездим. Иложи борича ҳаёлимда ҳеч нимани ўйламасликка ҳаракат қила бошладим .
-- Менга сиздака қўрсс, қўполлар ёқмайди. Менга Азиздака меҳрибон, қизларни ҳурмат қиладиган, ҳуш муомила йигитлар ёқади. Жавобингизни олдингиз, энди эса ҳали қизингиз кутиб қолди, хонамни бўшатиб қўйинг - жилмайиб қарадим. Кўзларини қаттиқ юмиб очди ва менга шунақангги нафрат билан қарадики ичим музлаб кетти.
Ёнимда пайдо бўлди, унинг нафрат ва алам нигоҳидан тирноғимдан сочимни учига титроқ ҳис қилдим.
-- Қани эди сени ўлдира олганимда! -- кўзларимга қаттиқ тикилди -- шу гапларингга қаттиқ пушаймон бўласан ҳали Ҳумайро! -- дона дона гапириб хонадан ғойиб бўлиши билан чуқур нафас чиқардим.
Мен тўғри қарор қабул қилганимга ишончим комил.
Бу қарор иккимиз учун ҳам тўғри бўлади. Мен бунга ишонаман мени қалбинга кириб келаётган севгини ҳозирдан йўққа чиқарганим яхши, акс ҳолда оқибати ёмон бўлишини кўнглим сезаяпти ....
Тўғри уни жаҳлини чиқардим, лекин шунгаа мажбурман.
Асабларим бузилиб жойимга ётиб олдим. Эшик очилишидан ўша томонга қарадим. Азиз турарди.
-- Яхшимисан? - овозидан яхшигина ҳафалиги аён.
Ёстиққа суяниб ўтириб олдим ва унга айбдорона қарадим.
Уни олдида ўзимни айбдор ҳис қилардим, ишончини сув истеъмол қилганимни биламан, лекин шунга мажбур бўлгандим ўша вақт.
Азиз ёнимга келиб ётоқни четига ўтириб менга қаради.
-- Кечир, сени ҳимоя қила олмадим Ҳумайро - афсус билан юзимга термулди. Ҳайрат билан Азизга тикилдим. У шунчалик яхшими?
Ҳатто мени нега ишончимни бир пул қилиб қочдинг ҳам демасдан, кечир айбдорман деяпти. Шу ондан Азизга ҳурматим чексиз ортти. Ҳаёлан уни Фариз билан солиштира бошладим.
Фариз: нақадар чиройли, ақлни шоширувчи, жиддий, қўпол, жаҳлдор, бағритошҳҳ ҳатто жудаям. Ақил билан иш кўради.Ачиниш ҳиссини ва на аяш ҳиссини билади.
Азиз: доим кулиб турадиган, ёқимтой, жуда меҳрибон, кўнгилга қараб иш тутади, ҳурмат қилиш, ачинишни билади.
Азиз ҳудди Фариз билан манфий ва мусбат зарядга ўхшайди.
-- Мендан ҳафамисан? Негадир сени ҳаёлларингни ўқий олмаяпман - Азиз тушунқирамай қаради -- Йўқ аслида...мен сизни олдингизда айбдорман.
Ишинчингизни бир пул қилдим. Энди ишонмасангиз ҳам керак.
Азиз менга қараб туриб бирдан қучиб олди. -- Муҳими соғ бўлсанг бўлгани! -- қаршилик қилмадим шунчаки индамай туришни афзал билдим. Очилган эшик овози келса ҳам ўзимни четга тортмадим.
-- Буни қаранглаар - Фаризни аччиқланган овози янгради. - Бирааам жойиб жуфтликаа - айнан шу гапдан сўнг Азиз мени бағридан бўшатти.
Сенга нима дегандек Фаризга қарадим. Фариз ҳам атай қилгандек ёнидаги оқ сариқ сочли қизни белидан қўлини ўтказди, -- Ҳудди биз каби, тўғрими Нерда?
Нерда кулиб Фаризни қучиб олди. Уларни кўриб беиҳтиёр юзим буришди ва тескари қараб олдим.
-- Нерда гўзалим сенда қандайдир қадимий китоб бор эдия? - суҳбатлашиб ўтирар эканмиз Фариз ёнидан кетмаётган Нердага гапира бошлади.
-- Ҳа бор. Нега? -- доим кулиб турадиган бу қиз менгга унчаликмаскуя лекин жилмайиб туриши ёқиб қолганди.
-- Ўша китобингда мана бу тилкича...йўғэ Ҳумайро яъ ни сирелис ҳақида маълумотлар бор эдия?
-- Фариз менга бир нигоҳ ташлаб яна қизга қаради.
-- Ҳумайро...сире.лисми? - Нерда менга ҳайрат билан қараб бирдан ҳурсанд бўлиб кетти - Зоркууу, сирелислар қолмагандикуу аҳир. Бу қизни қаердан топдингиз? - тез тез ҳаяжон билан гапирганча мени ёнимга келди -- Белгингни кўраверайми? - жилмайиб қаради ва жавоб кутмасдан бўйнимга ўралиб турган бинтни ечди.
-- Бу нимаси? - ҳайрон бўлиб бўйнимга бармиқларини текказди. Уни бармоғи куйган бўйнимга тегиб шундоқ ҳам оғриётган бўйнимда баттар оғриқ бергани сабаб юзимни буриштириб бўйнимни ортга торттим. -- Бўйнингга нима қилди? - ҳайрат билан қаради.
Нигоҳим менга тикилиб турган Фаризга тушди, тезда Нердага қараб нима дейишни билмай қолдим.
-- Куй..ди - юзимни бурдим.
-- Белгини кетгазиб бўлмайди. Бошқа ерингда пайдо бўлдими? -- қизнинг синчков нигоҳига тасдиқ маъносида бош силкдим.
Билагимдаги сирелис белгисини кўрсаттим.
-- Ҳумайроо нега бўйнингни куйдирдинг? Бекорга қийналибсан - билагимга термулар экан менга ачиниш билан қаради -- Ақилли қиз бўлмаса қийналаверади -- нигоҳлар тақиб қила бошлаган Фаризга қарамаслик учун қўлимдаги белгига тикила бошладим.
-- Фарииииз - қиз ранжигандек қараши энсамни қотирди -- ҳозир китобни олиб чиқаман. Қиз хонадан чиқиб кетгач оғриқ турган бўйнимни ушладим -- Нима бўлди? - ёнимда ўтирган Азиз ҳавотир билан қарадии.
-- Оғри.япти - оғриқ кучайганидан кўзларим ёшланди. Бирдан ёнимда тезлик билан пайдо бўлган Фариз қаршилигимга қарамай бўймимга муздек қўлини босди, ҳайратланарлиси шуки дахшатли оғриқ ҳудди олдинги сафаргидек бир зумда йўқ бўла бошлади.
-- Фаризда оғриқларни қолдира оладиган қобилият бор - ҳайратимни сезган Азиз изоҳ берди .
-- Оғриқ қолдими? - кўзларимни юмиб олганим боис индамай шунчаки бошимни тасдиқ маъносида силкиб қўйдим.
-- Мен сенга сув олиб келаман, тезда ўтиб кетади - жавобимни ҳам кутмай Азиз туриб кетти.
-- Ўзингиз яралаб энди малҳам бўлаяпсизми? - гапирмай тура олмадим.
Кўзларимни очиб қўлини ҳали ҳам бўйнимга қўйиб турган Фаризга нигоҳ ташладим.
-- Ҳали анчаа оғриқларни кўрасан - иккинчи қўлини юзимга олиб бориши билан юзимни ортга торттим.
-- Аблах! - ёнимга ўтириб олган Фаризга жаҳл билан қараб четроққа сурилдим. -- Нега мендан доим қочасан? -- қизиқсиниб юзимга тикил
ди.
-- Нима, уч кунлик қўғирчоғингиз бўлишим керакми? - уни гапи асабимни яхшигина бузиб улгурганди.
-- Йўқ демасдим - жилмайиб қаради. Унинг ҳаракатларидан ҳам ҳавотирга тушаётгандим ҳам асабимни бузаётганди.
-- Нари туринг, сурбетлигингизни Нердага қиласиз, жон жон дейди - айнан шу гапни гапирмай тура олмадим.
Тўғрисида Фариз деса ўзини томдан ташлайдигандек турибдида.
Фаризга суйкалавериши менга ёқмаётганди.
Қулоғимни ёнида унинг паст овоздаги кулгуси янграши билан ундан узоқроққа ўтирдим -- Сени бу гапингни рашкдек тушунайми? - менга қасдма қасд қилгандек мен томон сурилиб олди -- Йўқ, ҳаёлингизга бундай беъмани нарсалар келмасин. Мен сизни ҳеч қачон рашк қилмайман, чунки севган одамгина рашк қилади - юзига мамнун тикилиб ўзимни яна орқароқ торттим. Ҳудди у билан деванда қувлашмачоқ ўйнаётгандек эдик. Мен қанча ортга қочганим сари у атай ҳар бир гапида яқинлашаверарди.
Ниҳоят деванни оҳирига келиб тўхтадим, у менга жилмайиб қараб янада яқинроқ ўтирди ва кўзларимга термулди.
-- Биласанми, сени фикрингни эшита олмаётганим мени асабимни бузаяпти - гапидан юзимга кулгу югурди ва тезда Фаризга қарадим.
-- Ростан ҳам эшита олмаяпсизми? - ҳурсанд бўлиб кетдим. Энди ҳоҳлаганимча ҳаёл суришим, ҳоҳлаганимча ўйлашим мумкин. Муҳими Фариз эшита олмайди.
-- Йўқ, бу менга ёқмаяпти. - синчков нигоҳларига бардош бера олмай юзимни бошқа томонга қараттим -- нимани ўйлаётганингни билмаслик, нақадар ёқимсиз ҳолат.
Иягимдан тутиб мажбуран ўзига қаратти. -- Биласанми, қадимда Сирелисдан бўса олган одам у билан алоқа ўрнатар экан. Бу жуда махфий маълумот, буни ҳозирги замонда фақат мен ва Нерда биламиз ва бугундан сен ҳам. Шундай экан мен буни синаб кўришим керак Уни гапларидан кўзларимни катта катта очиб қўрқув билан Фаризга қарадим.
-- Бундай қилишни ҳаёлингизга ҳам келтирманг - деярли бағрига кириб қолганим сабаб кўксидан бор кучим борича итара бошладим. -- Биринчи...бўсамни сиздан олгандан кўра ер юзидаги энгг содда ва қиз сифат йигитдан олганим яхши - менга айнан шундай йигитлар умуман ёқмайди. Улардан тўғриси нафратланардим. Йигитми? Бу номга мос бўлиши керак.
-- Ундай йигитлардан кўра қурбақа яхшироқку - Фаризни кулгиси янгради. Мен ҳам гапига кулиб юбордим -- Сизга ҳам ёқмайди шекил ундайлар?
-- Улар яшашга ҳақли эмас! - бу гапдан бироз ҳайратландим. Ҳаммани феъли ҳар хил. Ёқимсиз бўлсада бундай феъли бор дегани ўлиши керак дегани эмаску -- Сиз аниқ телбасиз -- Сен тулкича -- Дунёдаги сурбетлардан топ ўнталикка кирувчи сурбетларни биринчилигисиз -- Гап билан чалғитяпсанаа - лаби ёнидаги кулгичлари пайдо бўлди.
-- Мендан узоқроқ, йўқ умуман узоқ ўтиринг - эшик томонга назар ташладим. Азиз сувга кетганди, ўзи сув бўлиб кеттими тавба. Қаерда қолди, тезроқ келсачи.
-- Азиздан нажот кутаяпсанми? - тўғри Азиз сени ҳимоя қила олади, лекин мендан эмас.-- яхшилаб қулоғингга қуйиб ол. -- Аҳмоққ, қочинг севгилингиз келиб қолади - атайин Нердани гапира бошладим.
-- Ким айтти мен Нердани севаман деб - юзимга савол назари билан қаради, бу айнан мен кутган жавоб-- Мен сени севаман! - бу гапдан ҳайрат билан юзига тикилдим. У юзимга термулиб жилмайди -- Дейишимни кутиб турган экансандаа, яна севмайман дейсан- телбанамо кулиб қўйди.
Унинг мазаҳлагани мени шаҳсиятимга текканди.
Аҳир нега ўйин қилмоқчи севмаса, унга нега керак.Кўзларим бирдан ёшлангани сабаб юзимни бурдим.
-- Кетинг, сиздан нафратланаман.
-- Қаердадир бир гап эшитгандим. Кучли нафратдан, энг кучли севги пайдо бўлади, иккимизда ҳам айнан шундай бўлишини кўнглим сезаяпти -- -- Ҳеч қачон - кучим борича итариб ниҳоят ундан қутилдим ва тезда ўрнимдан туриб кеттим.
-- Ҳеч қачон бундай бўлмайди...
Гапим оҳирига етмай китоб кўтариб Нерда кириб келди. -- Ҳўш ҳўш мана Сирелис қизлар ҳақида маълумот - иккимизга зумдан назар ташлаб Фаризни ёнига ўтириб олди.
Хонадан чиқиб кетмоқчи эдим лекин китобда мен ҳақимда нималар ёзилгани яхшигина қизиқ эди.
Тинчланиб олиш учун бироз чуқур нафас олиб сўнг Нердани ёнига ўтирдим. Зум ўтмай қўлида мусаффо сув билан Азиз келди, сувни менга бериб ёнимдан жой олди. Нерда китобни керакли жойини очиб овоз чиқариб ўқий бошлади.
-- Сирелислар; қадимки куч манбайи. Уларда
н чексиз куч олиш мумкин. Сирелислар фақат қизлар бўлиб келган, улар ўз кучларидан фойдалана олишмайди, улар ўзини англаб етгач фикрини ўқиш имконсиз. Бениҳоя гўзалликка эга бу қизлардаги белгини кетгазиш мумкин эмас. Айнан чиройи сабаб ҳам уларни ажратиб олиш мумкин. Сирелисларни бошқара оладиган кимса киши билмас даражада кучга эга бўла олади. Уларни кучини олиш учун.... -- давоми йўқку? - Нерда йиртилган қоғозга ҳайрон қаради -- Нима? - Фариз китобни олиб деярли ҳаммаёғини қараб чиқди -- Жин урсин! , энг керакли жойи йўқкуу. Асабий сўкиниб ўрнидан турди ва столни тепиб юборди.
Натижада стол деворга учиб бориб тегиб чил-чил синди.
Менинг эса беихтиёр юзимга кулгу югурди.
Фариз хонани "чиройли" ҳолга келтиргач, кейинги хонага ҳужумга ўтиш учун чиқиб кетди.
-- Ҳавотир олма, балки шуниси яхшидир? -ўйчан қаради Азиз. Нега ҳавотир олай? Мен ҳурсандманкуу. Энг асосийси кучимдан қандай фойдаланиш ёзилмаган.
Бу жуда зор янгилик. -- Эссиз, қайси ахмоқ йиртган эканаа, - Нерда китобга ачиниш билан қараб қўйди - Мен Фаризни тинчлантирай - у ҳам хонадан чиқиб кетти.
Фаризни тинчлантирар эмиш, бор югур, ҳа майли, яхши ҳам китобни керакли қисми йўқ экан. Бу мени бахтим.
Кимдир биздекларни ҳимоя қилиш учун қилган менимча. Балки бу мени омадимдир?!
Азиз ҳам хонадан чиқиб кетти. Зум ўтмай ташқаридан асабий овозлар янгради. Қизиқиш устунлик қилиб ташқарига чиқдим -- Ким ҳабар берган деб ўйлайсан? - Азиз асабий турган Фаризга қаради.
-- Элнурга ҳабар бериш шарт эмас. У ўзи сезган бу оламга ўтганини.
-- Энди нима қиламиз? -- Мен бир жойни биламан, уерни ҳеч ким топа олмайди. Ҳумайрони бир муддат сақлаб тура оламиз.
Элнур йўлга чиқмасидан аввал кетишимиз керак.
Уларни суҳбатлари мени ҳам ҳавотирга сола бошлаганди. -- Элнур ким? -- жиддийлик билан савол бериб бироз ҳадик билан жавоб кута бошладим.
Иккисининг ҳам нигоҳи менга қаратилди. -- Қанча кам билсанг ўзингга яхши! - доимгидек сўвиққон Фариз.
Фариздан ҳафсалам бир бўлиб Азизга савол назари билан қарадим.
-- Элнур бизни қирол. У бизларни яъни ғайритурларни яхшилаб бошқариш учун ҳам неча неча йиллардан бери сирелис қидиради, уларни йўқ бўлиб кетганини билсада унда умид учқуни бор эди. Элнур камдан кам саройидан чиқади, деярли чиқмайди дея қолайлик. У буйруқ беради, бажариш уни ҳиссиз ҳизматчиларига. Уердагиларни қалби ўлиб бўлган, ҳиссизлар, шунинг учун ҳам катта шаҳар- мурда қалблар шаҳри дейилади. - гапини якунлаб тушундингми дегандек қаради Эшитганларим мени ҳайратга солмади. Мени биргина нарса ҳавотирга соларди, у ҳам бўлса Элнур топиб олиши ва топиб олса кучимни қандай олиши. Ўйлашни ўзи қўрқувли.
-- Мен қўрқа бошладим - ҳаёлимдаги гапни юзага чиқардим.
Азиз юпатгандек қўлимдан тутти.
-- Сен қўрқма. Биз сени ҳимоя қиламиз..
-- Ҳумайрони Элнурдан ҳимоя қила оламан деб қайси калланг билан айтаяпсан Азиз? - Фариз асабий гапира кетти -- Камига Элнурданаа?
-- Ҳа кучим борича ва оҳиригача курашаман - ишонч билан қаради.
-- Яхши, унда тезроқ йўлга чиқиш керак.
Тулкичани оз муддатга бўлсада беркитиб турамиз, яъни уни кучини қандай олишни билгунча. Агар кучини ололсак Элнурга қарши бемалол кураша оласан, агар Ҳумаё ўлиб кетмаса!, тайёргарлигингни кўр, кетамиз . Сен ҳам Ҳумайро Гапини тугатиб уйга кириб кетти. Очиқдан очиқ ўласан дейишиничи, албатта унга оддий ҳол. Аҳир бу бу ерда бир инсоннинг ҳаёти кетаяпти. Йўқ унга мутлоқ фарқи йўқ.
-- Ҳеч тинч яшайманми? - жаҳлим чиқаётгани сабаб асабий ер тепиниб Азизни қўлини силтаб гапиришини ҳам кутмай уйга кириб кеттим.
Хонамга кетаётганимда Нердани овози йўлак бўйлаб янграй бошлади. Яқинроқ бориб қия очиқ эшикдан ичкарига назар ташладим.
Нерда кўзлари ёш ҳолатда Фаризни қўлларидан тутиб турарди.
-- Фариз, уни ҳаёлларини ўқиш учун, тўғрироғи у билан алоқа ўрнатиш учун уни ўпишни ҳаёлингнизга келтирманг - ҳавотирли гапирди.
-- Нерда ме
н сендан бошқасига қарар эканманми гўзалим? - қизни юзидан меҳир билан силаб жилмайди - сен шу ерда қол, мен уни кучини олишим билан сени ёнингга ўзим келаман ҳопми? - Фариз қизни бағрига босиб тасалли бера бошлади.
Мен бу томошани кўра олмай ортимга бурилдим ва тез тез юрганча хонамга кириб кеттимм.
Ётоғимга ўтириб билагимдаги сирелис белгисига жирканиш билан тикилдим. Мени сирелислигимни секин аста бу ердагилар билиб бормоқда. Бу мени жудаям қўрқувга солаяпти, кучимни қандай олишни ҳеч ким билмайди ва оқибатда ҳамма нарсани синаб кўришади, бу дахшаткууу!
Тассавуримга сиғмаяпти. Элнур дегани мени қандай сезган эканаа? У ўзи қандай инсон...махлуқ...вампер.. ҳуллас, қандай экан?
Фаризни айтиши бўйича у мен келганимни ҳис қилган.
Бу дегану у жуда кучлилигидан далолат бермоқда.
Ўйлашни ўзи мени баттар қўрқувга солмоқда.
Бармоқларим билинар билинмас титрар экан тинчланишга урина бошладим. Қўрқсам доим пастки лабимни тишлайман, бу одат ёшлигимдан бор.
Лабимда оғриқ ҳис қилиб, жуда ҳам қўрқиб кетганимни сездим. Ўрнимдан туриб эски шкаф ёнидаги кўзгуга қарадим. Оқариб кетган юз, қўрқувдан тез тез титраётган киприкларимга назар ташладим. Лабим тишлайверганимдан қизариб кетибди, ҳудди бўяб олгандек. Юзимга тушиб турган сочларимни ортга ташлаб шкафга суяниб олдим. Табиатдан жуда қўрқоқман. Болалигимда дугоналарим қўрқинчли филмлар кўриб бир бирига таассуротларини айтса мен четга чиқиб қолардим ва бу ҳолат менга ёқмасди . Бир икки кўришга ҳаракат қилганман, натижада депрецияга тушиб қолганман.
Кўрган филмимдаги қўрқувли саҳналар ва мени бемалол қўрқувга сола оладиган образлар мийямга ўрнашиб қоларди сўнг мени ачинарли аҳволга солиб қўярди. Қўрқуввв бу мени яқин ҳамроҳимдек.
Аҳволимни кўрган ҳолам қўрқинчли филмлар кўришни тақиқлаб қўйдилар. Шундан кейин ҳеч қандай мени қўрқитадиган филмлар кўрмадим, кўришни ҳоҳламадим ҳам. Ҳозир мени бошимдан ўтаётган воқеалар мен кўрган филмларимданда дахшатли туйиларди. Ўша филмларда қатнашаётгандек ҳис қилаяпман. Юзимдан оқаётган иссиқ кўз ёшимни сезиб қайта кўзгуга қарадим. Ўзимни аҳволимга ачиниб кеттим рости. Шу пайтгача ҳеч ҳам бундай ачинарли аҳволга тушмагандим, қийналсам, ҳафа бўлсам доим ёнимда ҳолам турардилар ва доим далда берардилар. Уларни меҳрли ва ёқимли овозлари доим тинчлантира олган мени. Ҳозир уларга жуда жуда ҳам муҳтожман. Лекин ёнимда эмаслар...!
Ўрнимдан туриб хонамни эшигини ёпдим ва қулфлаб олдим. Беиҳтиёр оқаётган кўзёшларимни артиб ётоққа ётиб олдим. Мени қўрқувга солаётган ҳаёллардан чалғиш учун кўзларимни қаттиқ юмиб очдим, йўқ фойдаси бўлмади. Ҳоламни тавфсиялари бўйича яхши ҳаёлларни ўйлаш учун чуқур нафас олиб кўзларимни юмдим, шу он ҳаёлимда Фариз гавдаланиб ўз ўзидан юзимга кулгу югурди.
Уни бенуқсон чиройга эга юзи мени қўрқинчли ҳаёллардан озод қилиб, ўзи ҳақида ўйлашга мажбур қилди. -- У вахшийй, уни ўйлашим яхши эмас...яхши эмас!
Чорак соатча ётиб бироз тинчланиб олдим.
Ҳаёлимда эса ҳолам билан ўтган ёқимли кунлар гавдаланарди....
-- Фариз соғ қайтишга сўз беринг - кетар чоғимиз Фариз ва Нерда ҳайрлашар экан ростан ҳам Фариз шу қизни севармикин деган фикр келиб қолди. Ҳаракатлари, қизга бўлган муносабатидан уларни севишганлар деб ўйлаш аниқ.
Нерда уни қаттиқ қучоқлаб олгач Азиз менга маъноли нигоҳ ташлади. Д -- Юр, ёлғиз қолдирайлик, ҳайрлашиб олсин Индамай Азизни ортидан эргашдим. Кетаётиб беиҳтиёр ортга назар ташладим ва уларни кўриб тезда олдинга қараб олдим.
-- Келинг суҳбатлашиб кетамиз -- ҳаёлларимдан чалғиш учун таклиф бердим.
-- Фикримни ўқидингми? - жилмайиб ҳазил қилди.
-- Қани эди! -- Мен сеникини ўқий олмайман энди, афсус. Сени биринчи кўрганимда бемалол ўқий олардим. -- Алам қиларлиси эса мен буни билмасдим. -- Жиннича ҳаёлларингни эшитиб кулиб юборай дердим - Азиз мазаҳлаб кула бошлади.
-- Ҳееей, нега куласиз - асабим бузила бошлади.
Кимдир мазаҳл
аши умуман ёқмайди. Бу жудаям ноқулай .
-- Ўша вақтлар ҳафа бўлмагин, шубҳага бормагин деб кулолмасдим. Ҳозир кулиб олайй - яна ҳаҳолаб кулишни бошлади.
Тўхташ нияти йўқлигини билиб қўлига ура бошладим. -- Мана сизга кулиш, аҳмоқ, безбет вампер - кулганча уни урдим. Яна, яна кулишдан тўхтамагунича уравердим. Бундан фақат ўзимга зиён, чунки ҳар урганимда қўлим оғрияпти.
-- Ўзинг нозик бўлсанг ҳам урганинг оғрияпти урмаа - кулиб қоча бошлади. Унга урганим таср қилмаса ҳам ҳазл қилиб гапира гапира югура бошлади -- Азиииз...мен..чарчадим - анча қувлаб ета олмагач айёрлик йўлига ўттим.
-- Ҳумайро мен юрган каби сен учун югуряпман. Вамперларда бу юриш. Шунда ҳам нолийсанаа - жилмайиб ёнимга келди ва ўтириб олганим учун қўлини чўзди.
-- Сиз билан мени фарқим боркуу - қўлини ушлаб туришим билан қайта урдим -- Айёрлик қилдингмии?
-- Мен бекорга тулкича демаганман-да Азиз - ортимиздан Фаризни овози янгради. Жиддий ҳолга қайтиб ортимга ўгирилдим.
-- Сурбетлигингизни ҳам билиб айтганман - соҳта жилмайиш ҳадя этиб олдинга ўгирилдим ва юриб кета бошладим.
-- Қизбола деган шунчалик ҳам заҳар бўладими ?!
- Фариз ҳам юра бошлади.
-- Мен ҳам Нердадек бўлишимни кутмаётгандирсиз? - кесатиқ оҳангда гапириб бизни тинглаб келаётган Азизга қисқа нигоҳ ташладим -- Йўқ демасдим, ажойиб бўлса керак - кулгуси янгради.
-- Кулманг -- Кулсам мени ҳам урасанми? - мен билан темгма тенг юра бошлади. -- Қонимни ичиб қўймайсизми? - урганим учун қонимни ичган кунини шаъма қилдим ва тишимни кўрсатиб масхараномус жилмайдим.
Гапимдан юзидаги самимий жилмайиш тезда ёқолди ва жиддий ҳолатга келди. Шунга қарамай кичик кулгичи кўриниб турарди, бу эса мени эътиборимни доим тортади.
-- Ҳоҳлар экансан, сенга йўқ дея олармидим?
-- Шу пайтгача..сизга тенг келадиган сурбетни учратмаганман- гап топа олмай, бироз каловланиб қолдим.
-- Мен сендек айёр ва ахмоқини -- Қари бобой - ўзимни гапимдан кулиб юбордим -- ҳа ҳа бобойсиз.
-- Ҳееей нима деяпсанн. Мендек чирооойли йигитни бобой деяпсанми? - совиқлик уфуриб турувчи юзига кулгу югурди.
-- Ҳа, сиздек чиироооойли бобойни, ҳаҳҳааа жуда мос тушди.
-- Ҳечҳам бобойга ўхшамаяман. Ҳозирги ёшдаги йигитларданда чиройли кўринаман -- Ахмоқ ўзини мақтайди, деб эшитган эдим- умуман олганда уни гапи аниқ тўғри эди. Лекин уни асабими бузишни ҳоҳлардим.
ам қолмади ва ерга қулади. Бу манзарани кузата туриб йиғлаганча ерда ётган Фаризни ёнига югурдим. -- Фа.риз, фар.риз - йиғлаб уни турта бошладим. Қани эди уйғонса. Бирдан қора ва қизил рангдаги ёпинчиқли юзига қора ниқоб тақилган, бошдан оёқ қора кийинган икки " дахшат жангчилари" кела бошлади. Улар шунчалик ҳиссиз эдики ҳуддики бутун танасидан сўвиқлик таралаётгандек. Мен томон келаётганиини кўриб эемаклаганча ортга тисарила бошладим. Ҳали ҳам йиғлар эканман буларни бари туш бўлиб қолишини жуда жуда истардим.
Улардан бири ҳушсиз ётган Фаризни кўтариб қандай тезлик билан келган бўлса шундай ғойиб бўлди. -- Фаа.рииииз -- ўрнимдан тура олмай қолдим. Дахшат ичра Фариз кетган томонга қарар эканман ўлимимни тан олиб бўлгандим.
Йўқ, тезлик билан келган Азиз мен томон келаётган қора жангчи билан уруша кетти. Анча ҳаракатдан сўнг Азиз ёнидан қандайсир кичик ҳанжар чиқариб жангчига тиқиб олиши билан жангчи қора тутунга айланиб кўздан ғойиб бўлди.
-- Бу..бу қандай...бўлди - қўлидаги ҳанжарги ишора қилдим.
-- Бу уларни ўлдира оладиган ҳанжар. Бошқа ҳеч нимада ўлмайди бу лаънатилар. Ҳанжар мени отамдан қолган. Шунинг учун улар билан мен курашдим, Фариз сени узоқроққ олиб кетган... айтганча Фариз қани? -- ҳавотир билан қаради. Азизга қараб баттар йиғлаб юбордим.
-- Гапирсангчи Ҳумайроо - ёнимга келиб мен тенги ўтирди. Йиғи сабаб гапира олмай қолдим. -- Гапирр - сабрсзлик билан елкамдан силтай бошлади. -- Унга...қан..дайдир...ўқ тег.ди ва.. қора тусга кирди.
Фари..зни жанг.чи ол.иб кетти. -- Жин урсин!!!
-- Энди нима бўлади - йиғламсираб ёнимга ўтириб дарахтга суяниб олган Азизга қарадим. -- Нега буерда тўхтадинглар? - кутилмаган савол бериб қолди. Уни бу саволидан довдираб қолдим.
-- Ҳалиги...тўхтадик...яъни тўхтади...билмадим - амаллаб гапириб олдим ва довдирашимдан шубҳага бормасин дея саволимни қайтардим -- Фаризга нима бўладииииии?
-- Тирик деб умид қиламан... - ҳорғин овози Бу қандай жавоб, умид қилади? гапидан кейин ҳавотирдан ўлиш ҳеч гапмас. Умиди пуч бўлмаслигига мен ҳам умид қиламан. Фаризни ўйлаб кўзларим ёшланди. Йиғлаб юбормаслик учун пастки лабимни тишладим.
-- Мен..мени деб бўлди. Ўзимни лаънатлангандек ҳис қилаяпман - юзим бўйлаб иссиқ ёшларим оқа бошлади. -- Ундай дема. Тўғриси Фаризни ёқтирмайсан деб ўйлардим , бунчалик куюнишинг ғалати - дея менга синовчан назар ташлади.
Азизнинг гапидан жавоб беришга сўз топа олмай қолдим. -- Ёоўқ, мен...мен кўп уришганин билан Фаризни...уни...яхши...ёўқ ундай эмас. Яъни...
ҳурмат... - гапим чалкашиб кетти. -- Тушуниб бўлдим. Ўзингни қийнамаа. У ҳам сенга бефарқ эмас! -- дея асабий жилмайди, Тезлик билан Азизга нигоҳимни қараттим. Тўғриси уни гапидан ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Қандайдир айбдорлик ҳиссига ўхшашмии, ёки уятми ҳуллас ғалати ҳис.
-- Y.oooъқ...
-- Изоҳ шартмас! - гапимни бўлиб ўрнидан турди -- кетишимиз керак. Сени ҳавфсиз жойга ташлаб Фаризни қидираман. Турақол - қўлини узатти. Индамай қўлидан тутиб ўрнимдан турдим. Сукут... Азиз билан орамизга қандайдир жарлик пайдо бўлгандек ҳис қилаяпман. Олдингидек жилмайганча гапиришлар, самимий ҳазиллар йўқ. Шунчаки жиддий кетмоқда. Сукут сақлаганча , юзини биринчи бор бундай жиддий ва ҳорғин аҳволда кўришим. Ўзимни жуда ноқулай сезаяпман, олдинги дўстлик дарз кетгандек гўё.
-- Азиз, ҳавфсиз жойингизга қанча қолди? - ўйланиброқ савол бердим. -- Ҳали бор -- Мен ҳам сиз билан Фаризни қидиришга бора қолаааай - Фариз мени деб бу аҳволга тушди, мен шунчаки беркиниб ўтира олмасдим.
-- Йўқ - жуда қисқа жавоб. Юзим буришиб кетти.
-- Нима йўқ, тўлиқроқ гапирсангизчии! - аниқ жавоб ололмай юрагим сиқила бошлади.
-- Уерга борсанг Элнурга тайёр ўлжа бўласанку.
Ўз оёғинг билан бормоқчимисан? Ҳумайро биламан Фаризни ўйлаб сиқиляпсан лекин мийянгни яхшилаб ишлат. Сенга нимадир бўлса мен...мен...ҳуллас сени эҳтиёт қилиш керак. Энди т
Тинчликда жим кетайлик. Ҳозир сенларни суҳбатинг уришга айланади - ниҳоят жим кетаётган Азиздан садо чиқди. -- Ўзи қаерга боришимиз керак? - мавзуни ўзгартирмоқчи бўлдим. -- Режа бўйича сени ҳавфсзроқ жойга олиб бориш керак. Сўнг кучингдан фойдаланишни қандай бўлсада билиш керак .
Чуқур уҳ тортиб атрофга назар ташладим. Қуюқ ва қўрқинчли ўрмонда юриб кетаяпмиз. Тўсаттан қандайдир махлуқ чиқиб қолиши эса ҳеч кимни ҳайратга солмайди. Мени ҳаётим қил устида тургандек. Ҳар қандамда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Шунчалик ҳам тез ўсганмикин дарахтлар?
Ёки йилллааар давомида ўсиб борган. Узунлигиничи.
Буларни ҳаммаси қуёш нурини бемалол киришига ҳалал бермоқда ва натижада ўрмон қоронғулашган.
Мен учун қўрқинчли, қандайдир сирларга бой ўрмон. Юришни умуман ҳоҳламайман.
Қўлимдан тутган қо ълларни сезиб ҳайрон Азизга қарадим. -- Жим, Элнурни югурдаклари шу атрофда - ҳавотир билан энди нима қиламиз дегандек Фаризга қаради.
-- Азиз юзаки қарама. Улар оддий югурдак эмас, "дахшат жангчилари".!
-- Нега бундай ном - уларни номини ўзи менга қўрқув солди -- Чунки улар бир мартта кўрган нарсани қаерда бўлмасин изини топиб боради. Юзингни кўрдими бас дунёнинг нариги чеккасига қочиб кетсанг ҳам қутила олмайсан.
Қўрқувдан киприкларим пир пираб кетти. Шунчалик кучлими улар, ҳозир мени топиб олса Элнур деганини ёнига олиб боради, эй Ҳудойиммм.
Қўрқув билан иккисига қарадим. Овозларни эшитишга урунаётган Азиз бирдан бақиб юборди.
-- Фариз, менга қараганда тез югурасан.
Ҳумайрони тез олиб кет. Бўлл, мен чалғитиб тураман. - бизга қараб бақирганча овоз келаётган томонга югуриб кетти.
-- А.зиз - ортидан бормоқчи бўлиб бир қадам ташлаган эдим Фариз қўлимдан тутиб қолди.
-- Аҳмоқлик қилма. Улар сени кўрмаслиги керак Гапини оҳиригача эшитиб улгурмасимдан мени кўтариб олди. Ва бир зумда юзимга урилган кучли шамолдан нафасим қайтиб кетти. Камига қўрқув...
-- Ҳ.аав.о -- зўрға гапирдим. Менимча Фариз эшитмади, йўқ эшитибди, бир қалин дарахт ёнида тўхтаб мени ерга қўйди. Оёғим ерни ҳис қилиши билан ҳолсиз дарахтга суяниб қолдим. Чуқур нафас олиб анча енгил торттим.
-- Яхшимисан? - паст овозда пичирлади. -- Aziz.ga ним.а бўлади энди? - саволига жавоб бермай ўзимни қизиқтирган саволни бердим.
-- Билмайман...
-- Жин урсин, мени деб кимдир ўлиб кетишини ҳоҳламайман. Кўзларим ёшланди, ҳозир ҳеч нимани ҳис қилмасликни, иложи бўлса ҳеч нимани кўрмайдиган бўлсам. -- Энди ўлиб кетамизми....
Гапим оҳирига етмади. Лабимга босилган Фаризнинг бармоғи сабаб гапиришдан тўхтадим ва ёшланган кўзларимни очиб унга қарадим.
-- Сен ўлмайсан - юзим бўйлаб бармоғини юрғиза бошлади -- Мен бор эканман сени ўлишингга йўл қўймайман!
Қандай ёқимли гаплар. Унинг кўзларига сеҳрлангандек тикилиб қолдим. Қўрқувни буткул униттим, киприк қоқмай унга тикилиб турибман.
-- Сени севаман! - бирдан ажойиб сўзлар янгради, танамни енгил титроқ босди. Айнан шу гапи қулоғим бўйлаб акс садо бера бошлади. Қўрқув ўрнини буткул ҳаяжон эгаллади. Икки юзимдан тутган қўллари устига беҳол қўлимни қўйдим.
Ҳайрат билан тикилиб турар эканман ундан бу гапларни умуман кутмагандим, бу гапни айтишига ҳеч ҳам ишонмасдим ва умид ҳам қила олмасдим.
Кутилмаган бу гап мени ҳудди шўк ҳолатига тушурди.
Юзимга урилаётган нафасини ҳис қилиб ҳаяжон ва қўрқувим бирлашиб кетти. Ҳайраттан катта катта очилган кўзларим ўз ўзидан юмилди.....лекин у улгурмади, тўсаттан келган қандайдир овозлар ҳудди бизлар ўртамиздаги рекламадек бўлиб қолди.
Фариз мендан узоқлашиб атрофга синчковлик билан қаради.
Бу сафар ҳаяжон ўрнини кучли қўрқув эгаллаб атрофга қўрқув билан назар ташладим. Тўсаттан Фариз томон учиб келаётган қора қушга ўзшаш ўқ сабаб дахшатга тушдим ва жон ҳолатта қичқириб юбордим.
-- ФАРИИЗ - йўқ улгурмадим, ўқ Фаризни елкасига қадалди ва зум ўтмай Фаризни танаси бўйлаб қора нур тарқалди. Ҳатто кўзларининг оқ жойи ҳ
ушунгандирсан? -- тез тез гапириб қадамини тезлатти.
Уни гапларини таҳлил қилиб кета бошладим. Нима қилай, аҳир жимгина ўтиролмайман. Уерда Фариз қай аҳвол экан? Нима бўлди унга, нега ҳатто кўзлари ҳам қора тусга кирди? Саволлар қийнаб яна Азизга мурожаат қилдим -- Фаризга қора қушга ўхшаш ўқ киргач бутунлай яъни кўзларигача қора тусга кирди. У қандай ўқ. Ўлдирмайдими?
Азиз бироз ўйланиб қолди. -- У ўқ ҳудди жангчилар каби атай қора рангда. Уни шаҳсан Элнурни ўзи яратган яъни сени тилингда кашфиёт дея қолайлик.
Ўқ кирган одамни мийяси маълум муддатга умуман ўчади. Ҳушидан кетади ва ўқнинг асорати кетмагунича ҳеч қандай ҳаракат қила олмайди.
Қора ўқ ўлдирмайди, демак Элнурга Фариз ҳам керак бўлган. Аҳар шу ўқни қизил ранглиси текканида у ўлдирарди. Элнур ўлдиришни буюрганлар айнан шу ўқдан ўлади. У ғайритурлар учун махсус.
-- Элнур шунчалик кучлими? - эшитган гапларимдан ҳулосамни айттим.
-- Ғайритурларни бошқара оладими, демак кучли.
-- Мени нима қиларкин, тутиб олса?
-- Балки сени кучингни қандай олишни билар, ёки ҳар хил усулларни синайди. Ё бўлмаасамм барча жодугарларни йиғади ва иложисини топади. Лекин истагига эришмагунча тунчимайди -- Эҳҳ - чуқур ҳўрсиндим - балки мен ўз ҳоҳшим билан борсам Фаризни қўйиб юборишар.
-- Ҳаёлингга ҳам келтирмаа!
-- Келтириб бўлдим -- Унда чиқариб ташла.
-- Ҳаёлимда фақат шу -- Фариз дея қол! - аччиқ жилмайди. Индамадим, нима ҳам дейман у рост гапиряпти. Шу тарзда Азиз билан уч кун ўрмонда юрдик.
Лаънати жой ҳам кела қолмас эди. Фариздан ҳавотирланиб қанча юрганимни ҳам сезмай қолдим. Аҳволи мени жуда қизиқтирарди. Балки ундан маълумот олиш учун қийноққа солишаётгандир? Ҳаёлимга келган фикрдан музлаб кеттим. Ниҳоят қалин ўрмондан чиқдик. Атрофга қараб ҳайраттан оғзим очилиб қолай деди.
Яам яшил майса. Атрофи тоғ ва сувлардан ўралган кичик қишлоқ. Мен эса тепаликда яни тоғ устида турибман. Қишлоқни ҳамма ери шундоқ кўриниб турибди. Манзара шунақангги чиройли эдики жилмайганча қадам ташладим. -- Жудааям чиройли экан! - юзимга беиҳтиёр кулгу югурди.
-- Ҳаа, чиройли.
-- Мен...шу қишлоқда яшайманми? -- Ҳа -- Улар вамперларми? -- қўрқувга тушдим.
-- Йўқ, улар "деливе" лар. Улар барча ғайритурлар ичида эеенг ажойиб, тинч ва бир бирига меҳрибонлари ишонавер. Лекин жуда кучли, буюмларни бошқара олишади ва ўзгартириш ҳусусияти ҳам бор. Деливелар тинч аҳоли сингари, ҳеч ким ҳалал бермайди, уларни ҳам ҳеч ким билан иши йўқ. Қишлоқни топиш ҳаммани ҳам қўлидан келавермайди ва буерни деярли ҳеч ким билмайди. Фақатгина Фариз ва мен. Сабаби шуки Фаризни онаси Деливе бўлган, отаси вампер. Шунинг учун менданда кучли.
Сени яхши қарши олишади деб ишонч билан айта оламан.
Уларни таърифини эшитиб анча кўнглим тинчиди.
Майсалар устидан оҳиста қадамлар билан босиб қишлоқ томон юра бошладим. Буерни мусаффо ҳавоси ичимга шундай майинлик билан кирар эдики, ўзимни ҳеч қачон бундай енгил ҳис қилмагандим. Чуқур чуқур нафас ола бошладим. Нафас олиш бир бахт!
Қишлоқ аҳли шунчалик ғаройибки, мен билан деярли ҳеч қайсисининг иши йўқ. Менга уй, кийим кечак, мен учун маззали мевалар беришди. Энди эса умуман безовта қилишмайди, бирор нима керак бўлса ёнимдаги уйда турувчи деливе аёлдан сўрайман ва у албатта топиб беради. Азиз эса икки ярим ҳафта олдин Фаризни қидиришга кетган, ҳали ҳамон қайтгани йўқ. Тўғриси иккисини ҳам соғиндим, ҳар куни кўравериб уларга ўрганиб қолган эканман.
Жуда қийналяпман, ёлғизман дея олмайман, чунки бир икки таниш орттирдим. Масалан мендан икки уй наридаги Ҳена жуда ажойиб қиз яъни деливе. Уни акаси Ҳенид. Ака сингил ҳудди инсонлардек меҳрибон.
Биринчи келган кунимдаёқ Ҳена чиқиб мен билан танишиб кетган. Сўнгра ҳар куни чиқадиган бўлди Ҳенид билан менга қишлоқни кўрсатарди.
-- Ҳумайро нимани ўйлаяпсиз? - майсалар устида ўтирар эканмиз Ҳена қизиқсиниб қаради.
-- Шунчаки.
..
-- Севганингизними? - жилмайиб қаради.
-- Эе.йўқ..аслини олганда ҳа. Уни севганим ҳам дея олмайман. Шунчаки...ёқади, севмайман -- кўз олдимга жиддий ва сўвиққон Фариз келди.
-- Унда бунчалик кўп ўйламасдингизда - кулиб қўлимдан туртиб қўйди. Бу ҳақида суҳбатлашишни ҳоҳламасдим, шунинг учун биз томонга келаётган ака Ҳенид билан Али га ишора қилдим. Али Ҳенани севади деб ўйлайман, Ҳена ҳам бефарқ эмаас, лекин акасидан қўрқади.
-- Қара Али келяпти - ҳудди ўзидан кулганча туртиб қўйдим.
-- Келса келаверсин, менга фарқи йўқ - ўзини беетибор тута бошлади -- Йўғэе, аниқми?
-- Ҳа анниқ -- Модомики сенга фарқи йўқ экан унда айтсам ҳам бўладияа? -- айёрлик йўлига ўттим .
-- Нимаани? - юзида ҳавотир ифодаси акс этти.
-- Боя Алини.....-- овозимга сирли тус бериб мени жон қулоғи билан тинглаётган Ҳена га назар ташлаб олдим -- сен ёқтирмайдиган қиз боркуу сариқ сочли, нима эдия исми....
-- Сув илони Лени. Мен унга айтгандимаа Алини олдида кўп ўралашма деб -- жаҳл устида беҳос гапириб юборди. -- Сенга фарқи йўқ эдиюу - кулиб қўйдим.
-- Топдингиз, менга Али ёқади . Лекин буни ҳечч ким билмасин ҳопми? - дея жилмайди, биз томон яқинлашиб қолган йигитлар сабаб жимиб қолдик. -- Салом қизлар, Ҳумайро қишлоғимизга кўникиб қолганга ўхшайсиз - доимгидек ҳуш муомила Али гап бошлади.
-- Раҳмат, анча...
-- Ҳена сени онамиз чақиряптилар, нега айтмай кетиб қолдинг? -- Ҳенид келмасидан жаҳл қила бошлади. -- Айтиш эсимдам чиқибди -- Бор учраш, жаҳллари чиқмасин -- Ҳумайро кутиб турасизми? - Ҳена менга юзланди.
-- Майли, шуерда бўламан, -- Юрақол,- Ҳумайро биз беш дақиқада келамиз. Тасдиқ маъносини бошимни силкиб қўйдим. Қандай яхши, сокинлик, ёлғизлик, жимлик. Яқин орада мени ҳамроҳимга айланганлар. Ҳоламни жудаям соғиндимки, жудаям кўргим келаяпти. Қани эди ҳеч бўлмаса бир бора кўра олганимда эди. -- Ҳумайроо -- ортимдан Азизни ҳавотирли овозини эшитиб чўчиб кеттим. Тезда ўрнимдан туриб югуриб келган Азизга ҳавотир билан қарадим.
-- Азиз, нима бўлди? Нега югурдингиз?
-- Вақт кам. Қисқа қилиб айтганда Фариз ҳаммасини билган, Элнур унинг акаси экан. - дея бироз асабий сукут сақлади. Унинг бу гапи мени буткул ҳайратга солиб қўйди. Мени юрагимдан жой ола олган инсон ҳаммасини билган ва бизни алдаган. Нақадар пасткашлик. Ҳозир йиғлаб юбораман, аҳир бу ноҳақлик!
-- Улар ҳозир шуерга келишяпти. Тезроқ қочишимиз керак, юрақол.- жавобимни кутмай қўлимдан тортқилаб юра бошлади.
Тез тез юрар эканмиз ҳали ҳам эшитган ъъ янгиликъъ ни ҳазм қила олмасдим. Нега бизни алдади? Сабаби нима? Шунча вақт ҳаммасини яшириб келдими?
Умуман кутмагандим, бу қабақасии. Лабимни қаттиқ тиаҳладим ва оқишга улгурган ёшларимни артим. Болиши мумкин эмас.
-- Балки адашгандирсиз - қўлимдан тортқилаб тез тез юраётган Азизга умид билан қарадим.
-- Мен ҳаммасини эшиттим ва ўз кўзларим билан кўрдим. Тезроқ юр вақт йў...
Гапи оҳирига етмай тўхтаб қолди...
Азиз атрофга ҳавотир билан қараб менга юзланди.
-- Ҳумайро бор сен кетавер, югур, ортингга қарамай югургин. -- Мен бу ўрмонни билмайманмку, нима қиламан?
- қўрқув билан атрофга қарадим. -- Сен керавер, эҳтиёт бўл. Мен сени ўзим топаман...борақол -- қўлига қурол олиб атрофга қаради.
Уни айтганини қилиб тез югуришга тушдим. Бироздан сўнг ортимдан қандайдир овозлар эшитиб қизиқишим устунлик қилди ва қайта ортга югура бошладим, аҳир шунчаки кета олмайман.
Овозларга яқинлашгач қадамимни секинлаттим ва дарахтлар ортидан назар ташладим. Шу пайт ортга қайтишга шунча жасорат қаердан келганига ҳам ҳайрон эдим. Азиз яраланган, ерда ўтирганча чуқур нафас олмоқда, тепасида қироллардек кийиниб олган Фариз мамнун қолда турарди. Бир зумгина уни соғинганимни ҳис қилиб бенуқсон чиройга эга юзига тикилиб қолдим. Эгнидаги қироллар либоси уни янада кўркамлаштириб юборганди. Бирзумда Азизга санчилган пичоқдан дунёйим остун устун бўлгандек бўлди, мени унд
анда ҳайратга солгани эса пичоқни Фариз санчгани бўлди. Кўзларим мошдек очилиб кетти, Фаризга бўлган севгим кўзларимни кўр қилганини тушундим. Севгим ўрнини бутунлай нафрат қоплагандек эди гўё. Аҳир Азиз мени дўстим бўлиб қолганди. Кўзларим ёшланди, мен кетишим керак, қандай бўлса ҳам ўз кучимни бундайларга бериб қўймаслигим зарур. Чуқур нафас олиб ортга ўгирилдим. Йиғлаб юбормаслик учун пастки лабимни қаттиқ тишлаб оҳирги бор Азизга қарадим. Унинг ерда ётган жонсиз танасига қараб туриб, ўзимни бутунлай иложсиз ҳис қилдим. Ортга бир қадам ташлаган эдим ҳамки ердаги дарахтнинг майдароқ шохини босиб олдим.
Шу он Фариз сергакланиб мен томон қараши билан оёқларим ўз ўзидан ишга тушиб қоча бошладим.
Қочаяпман.... ярим соат олдин ЪФариздан қўрқувга тушасан, қочасан ъдейишса ҳеч ишонмаган бўлардим.
Биламан, ундан узоққача қоча олмайман. Фариздан қочиш буткул имконсиз, лекин менда қандайдир умид бор.
Ўрмон қоронғу бўлгани сабаб атрофни яхши кўра олмаяпман бу эса югуришимни қийинлаштирмоқда.
Бирдан қаршимдан чиққан Фаризга урилиб ортимга йиқилаётган эдим, у белимдан тутиб қолди. Қўрқувли нигоҳ билан уни тундек қора кўзларига тикилдим.
Юрагимнинг тез тез уриши ўрмон бўйлаб акс садо бераётгандек эди. Ундан чўчиётганим боис танамда титроқ бор эди.
-- Мени соғинмадингми? - юзидаги кулгичлари намоён бўлди. Индамадим, гапиришга ҳоҳшим ҳам йўқ эди. Жавоб олмагач юзини яқинлаштириб кўзларимга тикилди.
-- Қўрқаяпсан? - жиддий тортти. -- Ҳумайро нега қўрқаяпсан? Нега мендан қочдинг? Нега? Нега?
Жавоб бер!
Асабийлашиб белимдан қаттиқроқ ушлаши билан кўзларим ёшланди. -- Сен вахшийсан! - алам билан пичирладим. Биргина шу сўз сабаб танамдаги титроқ кучайди. Жаҳли чиққани юзидан аён эди, бироз тикилиб туриб белимдан қўйиб юборди ва кутилмаган ҳолатта кўтариб олди. Қаршилик қилишга улгурмай ҳам қолдим, бир зумда кучли шамолдан нафасим қайтиб кетти. Ёшланишга улгурган кўзларимни қаттиқ юмиб олдим. Тўхтаганида ҳам очмадим. Муздек ҳаво бурнимга урилди, эшикнинг овозидан кўзларимни очдим ва ҳайраттан оғзим очилиб қолай деди. Мен зиндонда эдим. Заҳ, қоронғу ва кичкина хона, атрофи темир билан ўралган, ташқарини кўриш имконсиз. Фақатгина тепада кичиккина тирқичи бор ҳолос. -- Бир икки кун қолсанг ақлинг кирар балки - ҳали ҳам жаҳлдан тушмагани юзидан маълум.
-- Нега мени буерга олиб келдингиз? - оёқларим ерни ҳис қилиб хона бурчагига бориб туриб олдим.
Ундан жавоб кутар эканман юзида ҳеч қандай ифода кўрмадим.
-- Мендан...қўрқишинг ёқмаяпти! Ўзи қўрқоқсан биламан, лекин .. - саволимга аҳамият бермай гапира кетти -- лекин тукуроқ сабабинг борми? Бироз ўйланиб туриб ниҳоят тилга кирдим.
-- Азизни кўз ўнгимда ваҳшийларча ўлдирганингиз сабаб эмасми? Мен...мен сиздан ҳавотир олиб... - йиғлаб юбордим. Ортиқ гапиришни ҳоҳламай ортимга ўгирилиб олдим.
Бироз ўтгач эшикни ёпилган овозидан ортимга ўгирилдим, Фариз аллақачон кетиб бўлганди. Ерга чўккалаб ўтириб олдим.
Шундан сўнг ҳанроҳим фақат кўз ёшлар бўлди ҳолос. Бу зимдонда қанча ўтирдимз билмайману лекин шу бўйи Фаризни қайта кўрмадим. Ҳар куни бир аёл овқат олиб келишини айтмаганда бошқа ҳеч кимни кўрмадим.
-- Овқатингизни еб олинг - бу аёлни ҳар кунги гапи шу. Бошқа гапни билмайди, роботдек фақат бир гапни қайтаради ҳолос.
-- Олиб кетавер, емайман -- тиззаларимни қучганча қимирламай ўтиравердим. -- Еб олинг, очлик яхши эмас -- ниҳоят, бошқа гапни ҳам билар эканку.
-- Емайман.
-- Менга сизга нима қилиб бўлса ҳам едириш буюрилган, бу буйруқ, жазо олишни ҳоҳламайман, еб олақолинг - ялина бошлади.
-- Менга ҳеч қандай энага керак эмас. Овқатни ўзинг еявер -- Мен...жазоланаман. -- Барибир емайман Ҳалиги аёл бироз тикилиб туриб ҳўрсинганча индамай чиқиб кетти. Зум ўтмай эшик қайта очилди.
-- Овора бўлма, айттимку барибир емайман - бошимни кўтармаган кўйи жаҳл аралаш гапрдим.
-- Қайсарлик
билан нимага эришмоқчисан? - ниҳоят неча кун деганда Фаризни овози янгради.
Ҳолсиз бошимни кўтариб қарадим. Кўпи йиғи боис кўлзарим ҳира кўрарди, қўлида таом кўтариб турган Фаризга бир нигоҳ ташлаб бошимни қайта тиззаларимга қўйдим. -- Ҳали ҳам қўрқаяпсанми? - қадам тўвушлари яқинлашди.
-- Йўқ - ёлғон гапирдим.
-- Ҳурсандман ...
-- Нафратланяпман! - аччиқ жилмайиб юзига қарадим. Юзида ҳеч қандай ифода бўлмаган ортимдаги муздек деворга суяниб олдим.
-- Тамадди қилиб ол - ёнимга ўтириб овқат солинган идишни узатти.
-- Йўқ - жилмайдим.
-- Демак мен едириб қўйишимни кутгансан - мен каби жилмайганча қўлига бир бўлак мева олиб оғзим олдига олиб келди -- очликдан ўлишни ҳоҳламассан?
-- Аввал сизни ўлдириб кегин ўламан - оғзимни очдим.
-- Қани эдиии - оғзимга мевани солди - демак овқатни мен едирсамгина ейсан шундайми? -- Ҳом ҳаёл - -- Мени соғиндингми? -- навбатдаги мевани оғзимга солар экан лаби ёнидаги кулгичларига тикилиб қолдим.
-- Жудаям, лекин сиздан ҳавотир олиб ўтирган кунларимдан афсусдаман! - қўлини нари сурдим. -- Мен соғиндим! - мажбурлаб мевани оғзимга тиқди ва юзимдан меҳирла силади - лекин афсусланмайман, ҳеч қачон!
-- Азизни деб йиғладингми? - қизарган кўзларимга қаради.
-- У мен учун дўст эди - кўзларим қайта ёшланди. -- Арзимайди, ишонавер - ёшларимни артти.
-- Аслида сиз арзимайсиз..
-- Нимага?
-- ..сев.гига! - юзимни бурдим.
Орага ноқулай сукут чўкди. Фаризга тескари ўтирганча сукут сақлаб отирардим, ундан ҳам садо чиқмасди. Балки ниманидир ўйлаётгандир?
Буниси менга қоронғу, -- Тур - идишни четга қўйиб ўрнидан турди.
-- Нимага? - ҳайрон қарадим. Саволимга жавоб бермай қўлимдан ушлаб турғазди ва тортиб кета бошлади. -- Ҳеей, секинрооқ - тез тез юраётгани сабаб тўғри қадам ташлашга улгурмай қолаётгандим.
Атай қилиб унданда тезлашди, қўлимни қанча тортиб олишга урунсам ҳам кучим етмади, -- Қўлим... - зиналардан чиқаётиб қоқилиб кетай дедим --...
оғриияптиии.
Қоронғу зимдонлардан тепага кўтарилиб эшикни очди. Шу он тезлик билан кўзларим юмилди. Анча вақт қоронғуда ўтирганим учун бирдан ёруғлик кўриб кўзларим қамашиб кетти. Бироз кўзларим ёруғликка ўргангандан сўнг секинлик билан очиб ҳайраттан юзимни кулгу югурди. Мен телевизордаги киноларда кўрган саройларимданда ҳашаматли ва жуда баланд саройни марказида яъни ҳовлисида турган эдим. Атрофимда айлана шаклига ўхшаш баланд қилиб қад рослаган салобатли сарой. -- Зоўрлигинии...
Гапни давом эттира олмай қолдим, Фариз яна қўлимдан тортганча юришни бошлади. -- Фариз эсингизни едингизми? Мен бунчалик тез юра олмаймаан -- сарой ичига кира бошладик.
Фариздан биргина сўз ҳам чиқмаслиги мени асабимни баттар буза бошлади.
-- Ҳиссиз, вахший, жинни одамни қонини ичган Фариз - аламимдан овозимни баланд кўтариб гапириб кета бошладим.
-- Ҳа, бир пайтлар сени қонингни ичгандим - қадамини бироз секинлатти.
-- Мен жинни эмас... -- Тулкисан! -- Бўри - атрофга ҳайрат билан тикила бошладим.
Ёнимдан қора рангда кийинган ҳатто юзога паранжидек қора шарф ( ромол) ташлаб олган аёл қўлида қандайдир идишлар билан бир хонадан чиқди.
-- Нега...у бунчалик ўраниб олган? - қизиқсиниб аёлни ортидан қарадим..
-- Акам яъни Элнур шуни ҳоҳлайди. Ҳизматчиларни бари шундай юриши мажбурий фақат аёлларини -- гапини тугатиб бир хонага кирдик. Хона ажойиб услубда безалган, ўрта асрларга ҳос безаклар, марказда стол- стул, темир панжарали ойнага тутилган қора қизил аралаш рангдаги пардалар ва ажойиб жиҳозлар. Стуллардан бирида Фаризга ўхшашиб кетадиган чиройли бир йигит ўтирарди. Фақат унда сийрак қора соқоллар бор. -- Ҳуш келибсиз сирелис! - жиддий ҳолда ўрнидам туриб ёнимга юриб кела бошлади. Унга нисбатан қўрқув ҳис қилиб Фаризни қўлидан маҳкам ушлаб бироз ортига туриб олдим.
Ундан қўрққанимни сезиб жойида тўхтади ва савол назари билан қаради.
-- Ҳумайро ўзи жудаям қо
ърқоқ, ака - Фариз қўлимни қўлидан бўшатиб мени олдинга чиқарди, чунки унинг орқасига яшириниб олгандим.
-- Тушунарлии...мендан қўрқишингизга бирор асос борми? - ака укалар деяли бир хил эканку, ҳудди Фаризни гапи.
-- Мени, нима қилмоқчисиз? - оғир ютуниб ниҳоят тилга кирдим.
Фариз бориб акасини ёнидаги стулга ўтирди. Уларни олдида ўзимни имтихон топшираётган талабадек ҳис қилиб кулгим келди. Лекин қўрқув сабаб кулмадим ҳам, жойимдан жила олмадим ҳам.
-- Ҳавотир олманг, кучингизни олмагунимизча сизни ўлдирмаймиз! - уни гапидан титраб кеттим. Инсон ҳаёти ўйинчоқ эмаску, шунчаки ўлдириб юборадиган. -- Вахшийлик! - алам билан шивирладим, лекин бу гапни иккиси ҳам жуда яхши эшитти.
-- Қўрқоққа ўхшамайдику Фариз? - Элнур қисқа жилмайди - жасоратини қара - индамай ўтирган Фаризга нигоҳ ташладим, -- Ҳумайро қўрқоқ, қизиқувчан жасоратли , ҳуллас уни ғаройиб ҳослатлари кўп. Тарбияласа идеал сирелис бўлади - гапини тугатиб менга қаради.
-- Қўлингдан келганини...қил -- иккисига нафрат билан нигоҳ ташладим.
-- Фариз бугундан бошла - гапимга аҳамият бермай укасига юзланди.
-- Ҳоп ака - ўрнидан туриб ёнимга келди ва қўлимдсн ушлаб хонадан олиб чиқди.
-- Нимани бошлайсиз?, ҳейй сизга гапиряпман, гарангмисиз? Нима қилмоқчисиз? - ундан жавоб ололмагач юришдан тўхтадим -- Юр - асабий ортига қаради -- Йўқ - қўлимни тортиб олдим -- Қайсарлик қилмаа -- Юрмайман, мени ўз уйимга олиб борсангизгина юраман - қўлларимни қўвиштириб олдим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1