М А Т О Н А Т
7-қисм 1998йил
Сарвар Зулфияга сездирмай у ўқийдиган олийгоҳга борди. Бироқ, ёнига бориб гапиришга журъати етмади. Қизнинг хусни унинг ақлини ўғирлади. Тўғри Сарварга қиз жуда маъқул бўлди, аммо Сарварга қиз ёққани иш битди дегани эмасди. Буни у жуда яхши биларди. Шунинг учун у бугун Зулфия билан учрашиб гаплашиб олишга қарор қилб,Зулфия ўқийдиган олийгоҳга борди. Ёши бироз катта бўлиб, бундай учрашувлар унга ҳозир бироз эриш туюлар, тузуккина ҳаяжон босарди. Машинасидан тушмай
“гаплашсами, йўқми? ” -деб анча ўйланиб турди. Сўнг “таваккал” дея машинадан тушди.
Салобатли келишган, бошдан-оёқ дид билан кийинган, қопқора туфлисида одам аксини кўрса бўладиган даражада тозаланган, нигоҳлари ўткир йигит, албатта қизларни эътиборини тортди. Тўғри, Сарвар ўттиз ёшга кириб қолган бўлсада, кўринишидан бу унчалик сезилмасди.
Катта танафус бўлгани учун ҳамма талабалар олийгоҳ ҳовлисида эдилар.Баъзи талабалар давра қуриб бир нималарни суҳбатлашар, бахслашар, базилари эса ( асосан ўғилболалар) оғзиларини катта – катта очиб гумма ердилар. Бир гурух қизлар гурунглашиб, бугун дарсдан сўнг кионга тушишни маслаҳат қилишар, бироқ хеч маслахатлари пишиб, бир тўхтамга келишолмасди. Бири “ бугун уйига вақтли кетиши кераклигини” айтса, яна бири бошқа муаммоларини рўйкач қилиб “кинога бошқа куни тушайлик ” -дерди.Сарвар қизлар орасида алоҳида ой бўлиб балқиб турган Зулфияни дарҳол таниди ва бироз ҳаяжон, бироз қўрқув билан ўша томон юрди.
-Салом, қизлар,
Қизлар бахислашишдан тўхтаб, Сарвар томонга қарашди.
Йигит Зулфияга жуда таниш кўринди. Лекин уни қаерда кўрганлигини дафтан эслолмади.
-Салом, бирон кимни қидирябсизми? -деди қизлардан бири. Хижолатданми ё асабийлашганиданми Сарварни қовоқлари бироз уюлиб жиддий тус олди.
-Зулфия, сиз билан гаплашиб олсам дегандим...
Сарварнинг бундай қати охангдаги сўзидан қизлар хангу-манг бўлиб Зулфияга қарашди.
Зулфия йигитни энди таниди. Тунов куни ўқишдан келганда онаси унига гап орасида стол устида турган суратга ишора қилганди. Зулфия эса суратни қўлига ҳам олмай шунчаки эътиборсизгина бир назар ташлаб қўйгани хозир ёдига тушди. “Ҳа бу ўша суратдаги йигит.Эй, худойим-э, у бу ерда нима қиляпти?”
-Дарсингиз тугадими?
-Ҳ-ҳа.
-Унда кетдик.
Зулфия нима қилишини билмай бир муддат довдираб қолди. Сўнг ўзига хайрон қараб турган дугоналари билан хайирлашиб, истар – истамас Сарварга эргашди.
Улар йўлнинг у юзига ўтиб, истироҳат боғининг дарвозасидан киришар экан, бир муддат иккиси ҳам ўз ҳаёллари билан бант бўлишиб жим юриб боришди. Фарзандларини арғимчоқларда учириб юрган оналар, жуфт – жуфт бўлиб ўриндиқларда писта чақиб ўтирган ёш йигит –қизларни айтмаса,боғда одам унча кўп эмасди.
“Бу ака нега ёнимга келди экан? Манда нима гапи бўлиши мумкин? Уфф, юрагим бунча безовта урмаса. Тинчлик бўлсинда ишқилиб. Бўлди, тинчлан Зулфия, ахир бугун фотиҳанг ҳаммаси яхши бўлади. Агар тўй ҳақида сўз очса уларга “ кеч қолганларини ” айтаман тамом вассалом.”
Сарвар:
“Гапни нимадан бошласам экан. Дабдурустдан тўй ҳақида сўз очиш ноқулай. Бундай чиройли қизга гапириб олишнинг ўзи бўлмайди.”
-Ҳалиги..., уй... уйдагилар бугун сизларникига боришипти.
-Нима?
Зулфиянинг бу саволи Сарварни бироз тажублантирди.
“Зулфияни хеч нимадан хабари йўқми, тушунмадим? ”-дея ҳаёлидан ўтказди Сарвар ва сўзидан давом этди.
-Сизни... бундан ҳабарингиз бор бўлса керак деб ўйловдим.
-Нимадан? -деди Зулфия бироз қовоқ уюброқ.
Бундан Сарвар яна ҳам ўнғайсизланиб, онасининг яна шошқолоқлик қилганидан бироз ранжиди. Улар боғнинг чиройли текис йўлакчасидан охиста юриб боришар экан, Зулфиянинг кўзи ногоҳ ўзига жуда ҳам қадирдон бўлиб қолган, арча остидаги ўриндиққа тушди. Қараса Сарвар ўша томонга юряпти Зулфия ўриндиқни Сарвардан қизғандми, ўша ерга яқинлашганларида атайин қадамини тезлатиб ўтиб кетди. Хеч нимага тушунмаган Сарвар орқасига қайтиб, Зулфиянинг ортидан тез юриб унга етиб олди.
-Шу ерда бироз ўтриб гаплашиб олмиз-ми дегандим.
-Узр, ман... уйга шошётгандим.
Улар яна йўлда давом этдилар. Боғ ичидан чиқиб тўғри бекат томон юришар экан Сарвар:
-Машинада ташлаб қўяман. Шафёрим шу атрофда. - деди.
-Йўқ, рахмат.
-Сухбатимиз охирига етмади ҳам.
--...?
Зулфия машрутга чиқар экан хеч нимага тушунмади. Бугун у бахтиёр ва шу бахтдан сарҳуш эди. Шунинг учун ортиқча ёмон ҳаёлга бормади. Бироқ юрагининг нинани кўзидеккина жойи ғашланди.
Сарвар Зулфиядаги бироз ўжарликни, унга сира рўйҳушлик бермаганини ёшлигига йўйиб қўяқолди. Балки у ҳам мухаббатдан боши айланиб, анча мунча муаммоларга эътибор бермагандир, балки эътибор беришни хохламагандир.
Мен уни қанчалар севаман...
Ўзимни шамолга отгим келади
Ичимга сиғмайман,ишқинг ўғирлар.
Қўлингдан ушласам дейман, илтимос
Майли ювиб кетсин кейин ёмғирлар
Мен уни қанчалар севаман...
Гувоҳдир қанчалар севганим, айтсин
Ўша жовдираган тошлар билади.
Сўрагин мендаги интизорликни
Денгизга айланган ёшлар билади.
***
Ботир ҳар кунгидан ҳам бугун бошқача, кўтаринки кайфият билан уйғонди. Қандайдир қўшиқни хиргойи қилиб, ҳамомда яхшилаб ювинди. Нонушта қилиб бўлгач кеча чиннидай тозалаб ялтиллатиб қўйган жигули машинасига ўтириб, Зулфиянинг ёнига қараб йўл олди. Учрашув вақтига ҳали эрта, буни билсада барибир уйдан эртароқ чиқиб, Зулфияни боғда кутиб туришга қарор қилди. Йўлда Дўсти Илҳомни учратиб қолди.
-сани манга худони ўзи етказди,-деди Илҳом машинага шошиб ўтирар экан.
-Қаёққа кетаяпсан, тинчликми?
-Келининг банисада.
-Ота бўлдингми?
-Йўўқ, бизам шунақа бўлса керак деб, олиб боргандик. Дохтирлар “ҳали бор” дейшиб уни олиб қолишди. Аям овқат қилиб бергандилар шуни олиб кетябман.
Ёмғир ёқиси келиб, булутлар қовоқ уйиб осмонни эгаллай бошлади.
-Хеч автобусда юргим келмай эриниб кетётгандим.Яхшиям йўлимдан чиқиб қолдинг.Санга мазада жўра, тагинда эски бўлсаям машинанг бор, ғир этиб хоҳлаган ерингга кетаверасан.
Ҳа, манга қара, ошна жа-а, пўрим кийинб олиб қайёққа кетяпсан ўзи, учрашувгамасми мабодо?
Ботир йўлдан кўзини узмай кулиб қўйди.
-Вой ичидан пишган-э. Ээ, ўзичи кеч уйланиб тўғри қилдинг.Бу уйлангач бир ташвишинг икки бўларкан. Олахуржунни шундоққина бўйнигга илиб қўяркан бу хотин дегани. Шуниси ўғил бўлса бўлди, бошқа туғмайди.
-Бу нима деганинг, ўзи битта қизинг бор. Худди ўнта қизи бордек гапирасан а.
-Эээ, дўстим, сан билмайсан, рўзғор катта, ўзинг биласан манам санга ўхшаб, якка ўғилман, санда икита сингил бўлса манда тўрта. Буларни тўйларини ўтқизавериб, сарпо йиғавериб, эй, жонимда жон қолмади. Яхшимки дадам бор бўлмаса...,
Илҳом ноўрин гапириб юборганини билиб тилини тишлади. Чунки у билади Ботирнинг ёнида “ота” сўзини ишлатиш уни ярасини янгилайди. Шундоғам отаси оламдан ўтгандан бери боши эгик, кўзида дарт билан юради бечора. Мана тўйи бўляпти. Тўйида отаси бош бўлишини, онасининг ёнида тоғдек суянчиғ бўлиб, бирга уларни дуо қилиб туришини, у ҳам жуда-жуда хоҳлайди. Бироқ, ҳаётнинг бизга боғлиқ бўлмаган мураккаб қонун қоидалари бор. Гоҳида истамасак-да, унга бўйсунишга мажбур бўламиз.
-Ккечирасан, ман...,
-Э, қўйсангчи нега хижолат бўласан.
-Ҳалиги..., ҳа-я ўзи қаёққа кетётгаингни айтмадинг-ку?
Атайин гапни бошқа томонга бурди Илҳом.
-Бугун кечга жўраларни йиғиб, бизникига бор. Яхшилаб мехмон қиламан.
-Нима сабабдан. Туғилган кунинг адашмасам қишда эди шекиллий.
-Мехмондорчилик сабабини, кейин ўзинг билиб оласан.
-Ў-ў-ў шунақа дегин жўра, жа-а секретний йигитсанда ўзиям. Хеч сани фелингни тушуниб бўлмайди. Бўлғувси келинга тўзим берсин. Ҳа майли сани хурсандчилигинг учун ҳаммасига тайёрмиз-да дўстим.
Улар туғруқҳонага етиб келдилар.
Илҳом, кутиб турайми?
Йўқ, кетавер, -деди машинадан туша туриб Илҳом
-ман келининг билан ҳали узо-оқ сухбатлашиб ўтиришимга тўғри келади. У обдон тиш-тирноғимгача текшириб сўроққа тутади. Ўзича рашк қилади. Аямдан бироз шикоят қилади. Билсангди икки ўт орасида яшаш қанчалар азоблигини, аямга қарасам хотиним хотинимга қарасам аям. Баъзида бор-э деб яна Россияга кетворгим келади. Лекин хозирги ишим яхшида.Майли дўстим кечга уйларингда кўришамиз бўлмаса.
Илҳомнинг ҳазил аралаш бу гаплари Ботирни бироз ўйлантириб қўйди. У шу пайитгача бу ҳақида ўйлаб кўрмаган экан. Онаси шу чоқача бирон марта рахматлий қайнонасини ёмонлаб гапирганини эслай олмайди. Бувиси оламдан ўтганида Ботир олти ёшда эди. Эс- эс бувисини эслади. Бувиси жуда меҳрибон, оқ кўнгил аёл эди. У бирон маротаба бўлсин Интизорга қаттиқ гапирмаган. Агар оилада уруш жанжал бўлса, ёдида қоларди. Чунки у бир воқеани жуда яхши эслаб қолганди.
Бир куни уйларига бир маст киши келиб тўпалон кўтарди. Бувисини судраб олиб кетмоқчи бўлган эди, отаси уни йўлини тўсди. У одамнинг бундан баттар тутоқиб, Бехзоднинг юзига мушт тушурди. Кеин мелицсанерлар келиб отасини ва ўша одамни машинага ўтқизиб, олиб кетган эди. Ботир хозир ўша воқеани ҳаёл суриб кетар экан, отасининг юзи аралаш тушган муштдан қанчалар жаҳли чиқмасин лабидан сизиб чиққан қонни артганича мағрур ўша одамга қараб тургани холати гавдаланди.
Асил воқеа қандай бўлгани ва Ахмад тракторчининг кейинги ҳаёти қандай кечгани, Ботирнинг беғубор болалик хотирасидан ўрин олмаган эди. У ўша одам аслида кимлигини,уларникига нима мақсадда келганини кейинчалик ёши анча улғайиб, ақлини танигач билди.
Ахмад тракторчи ҳақида эса асарнинг охирроғида албатта тўхталиб ўтамиз.
Ботир қўл соатига қаради. Соат миллари кундузги бир бўлганини кўрсатиб турарди. Ботир туғруқхона рўпарасида қатор бир -биридан чиройлий терилиб турган гулларга қаради ва машинадан тушиб,ўша томонга юрди. Гулларни ҳар бирини алоҳида кўздан кечириб, сотувчилардан нарҳини, гулларнинг хусусиятларини сўраб суриштирди.
-Аёлизгами?
-Нима?
-Қизми, ўғилми? Буни қаранг агар фарзандингиз қиз бўлса, манабу пушти атиргуллар унга жуда мос келади. Ёки аёлингиз ёқтирадиган гулдан олинг, а ўғлим.
-Ййўқ,опа, ман... ҳалиги...
-ҳаа, севган қизингизга оласизми. Бу ердан гул олувчиларнинг кўпи туғруқхонадан фарзандларини олиб чиқаётган одамлар бўлади-да.
-Қанақа гул олсам экан? Бугун,унаштурувимиз. -деди Ботир қандайдир ғурурланиб. Қувончи ичига сиғмаётгани шундоқина юз-кўзидан кўриниб турарди.
-Шунақами, илоҳим бахтли бўлинг. Ўзи сиздай йигитга турмушга чиқаётган қиз жуда бахтли экан. Манабу тўққизил атиргуллардан олинг. Кўпинча йигитлар ўз севган қизларига манашу гулдан олишади. Ботир тўққизил атиргуллардан ясалган гулдастани қўлига олиб, уни у ёқ бу ёғига қарараб кўзи қувнади. Гулдастадаги ҳар бир гулдан Зулфиянинг гулгун чеҳраси кўринарди гўё.
-Шуни оламан.
Ботир гулдастани олиб машинага ўтирди. Йўл бўйи гулдастага қараб -қараб қўяр, қарагани сайин вужудини қандайдир ёқимли ҳис-туюғулар чулғаб, ширин энтикарди.
Ботир хиёбонга етиб келганида Зулфия аллақачон келиб уни кутиб ўтрарди. У шунчалар ҳаёлга берилиб кетганидан Ботирни келиб ёнига ўтирганини ҳам сезмай қолди. Зулфиянинг бугун бироз ҳомушроқ, ҳаёли паришонроғлиги Ботирни ҳавотирга солди. Лекин у буни сездирмасликка уриниб, қўлидаги гулдастани унга жуда яқин олиб бориб
-Марғилоннинг Кумуши нега бунча хомуш,-деди.
Зулфия юзига деярли тегиб турган гулдастага сўнг, рўпарасида унга гулдаста узатиб жилмайиб турган Ботирга қаради ва чиройли жилмайиб гулдастани олди. Гулдастани юзига босиб тўйиб- тўйиб ҳидлади.
-Бунча хушбўй бўлмаса. Рахмат.
-Барибир сизга тенглашолмайди.
Зулфия уялиб ерга қаради.
-Ҳўш, энди айтингчи, бугун кайфиятингиз нега йўқ?
-Шунчаки... ўзим...
-Ростданми, ёки...
-Рост, дарсларим кўп, шунга... бироз чарчадим шекиллий.
Ботир Зулфияни кайфиятини кўтариш учун у ёқ бу ёқдан гапириб уни кулдиришга уринди. Зулфиянинг анча кайфияти кўтарилиб, юзига табассум югурди.Улар бирор соат чамаси боғда сухбатлашиб ўтиришди.
Зулфия Ботирга бояги Сарвар билан бўлган қисқа учрашуви ҳақида хеч нима демади. Аммо, юрагини бир нима тирнаб, ғашлар, ҳаёлини олиб қочаверарди.
-Кеч бўп қолди. Кетишим керак.
-Сизни кузатиб қўяман.
Улар бир-бирларидан сира ажиралгилари келмас. Худди охирги марта кўришиб туршгандек,бир–бирларидан нигоҳларини узишолмас, айрилиқнинг қора сояси тобора уларга яқинлашиб келаётганини ҳали билишмасада, юрак қурғур безовта урарди.
Улар ҳиёбон йўлакчасидан аста юриб боришар экан, ёмғир томчилай бошлади. Сал туриб тезлашиб шаррос қуйиб берди. Ботир костуминии ечиб ёмғирдан бошини пана қилди.
-Зулфия, келинг,бўлмаса ёмғирда ивиб кетасиз.
Зулфия бироз иманиб:
-Шарт эмас, қўяверинг...
-Машинани анча нарига қўйгандим. У ерга етгунча ивиб кетасиз.
Зулфия тортинибгина унинг ёнига келди.
Улар иккиси бир- бирларига жуда яқин турар. Юраклар гуппиллаб қинидан чиқудек урар,Зулфиядан таралаётган муаттар бўйдан Ботирнинг боши айланарди.
Ботир машинани бир текис хайдаб борар, бугун Зулфиянинг ҳаёли жойида эмаслиги унинг юрагини ғаш қилиб турса-да, ортиқча ёмон ҳаёлларга боришни истамади. Зулфия машина ойнасидан ташқарига қараган куйи жим ўз ҳаёллари билан банд кетарди. Бу ноқулайликдан чиқиш мақсадида, Ботир машина радиосини ёқди. Радио тўлқинларидан Хуршид Расуловнинг ажойиб бир қўшиғи тарала бошлади.
Суюганим бойнинг қизи
Чиройда ойнинг қизи
Онам айтар-қизгина
Бадавлат жойнинг қизи
Ой қизга бахт керакми?
Ё тилло тахт керакми?
Онажоним тушинмай
Зулфия машидан тушди, Ботир ҳам. Нигоҳлар тўқнашди. Зулфия маҳзун чеҳрасига мажбурлаб табассум югуртириб жилмайишга уринди. Бироқ эплай олмади. Ботир эса шу турганича яна қанча турди билмади.
Зулфия дарвоза ортида сумкасини махкам бағрига босиб ерга чўкалади, овози эшитилиб қолмаслиги учун, лабларини махкам тишлаб унсиз йиғлади. Нега йиғлаётганига ўзи ҳам билмасди.
Ботирнинг юраги тушунарсиз ўй- ҳаёллар исканжасида қиналар, нега бундай бўлаётганини тушунмасди. Бугун эрталаб жуда бахтли эди. Хозир хам бахтли. Фақат...
(1974йиллар)
Ўша кеча Бехзод туни билан ухлолмай
ўзини-ўзи койиб тўлғониб чиқди.
“Нега уларни қўйиб юбордим.
Хомкалланг хеч ишламади, ишламдида Бехзод.
Тезроқ тонг ота қолсайди. Ишқилиб,
Ўлмас отам яхши бўлсинлар-да.
Негадир бугун жуда хомуш эди.
Ё манга шундай туюлдими, билмадим.
Юрагим мунча ғаш бўлмаса.
Бўғилиб нафас ололмаябман.”
Бехзод ўрнидан туриб, айвонга чиқди.
Ташқарида ҳаво дим, қилт этган шамол йўқ.
У бир паст очиқ айвон устунига суяниб,
юлдуз тўла осмонга тикилиб ҳаёл сурди.
Сал туриб орқасидан,
-Тинчликми Бехзод ака? Нега ухламаяпсиз?-
деб Интизор чиқиб келди.
-Ўзим, шунчаки, негадир уйқум қочди.
-Мансиз, бир ўзиииз, юлдузларни
томоша қилмоқчи бўлибсиз-да а.
-деди Интизор жўртага ўзини
ҳафа бўлгандек кўрсатиб.
Бехзод Интизорни шунчаки
аразлаганини сезди ва елкасидан аста қучиб:
-Бу дунёда қанча яхши нарса бўлса,
ҳаммаси аямларга ва сизга илинаман.
-Вой, опам қоп кетдилар-ку.
-Ҳа-я опамга ҳам.
-Бўлажак фарзадимизгаям.
-дея Интизор қорнига ишора қилди.
-Албатта, бу манинг бутун борлиғим ахир.-дея
Интизорнинг тунги кўйлагини бироз туртиб
Чиқиб турган қорнига аста қўлини қўйди.
Шу топ юрагини эзиб, уни азоблаётган
номаълум оғриқ бироз чекингандек бўлиб,
Интизорни маҳкам бағрига босди.
Бетартиб ёилиб белини қучиб
турган тимқора сочларидан
оҳиста силади.
Интизордан келаётган
муаттар бўйдан боши айланиб,
сархуш бўлди.
Осмоннинг шарқ томони аста
оқариб, тонг ота бошлади.
Тандир тагидаги катакдан хўрознинг
мағрур туриб, қичқирган овози эшитилди.
Интизор ҳовли-кўчани супириб
бўлгач нонушта тайёрлади.
Нонушта пайит Ойниса опа:
-Бехзоджон, иш вақтинг бошлангунча
эртароқ уйдан чиқиб Ўлмас
отангдан бир ҳабар олиб келоласанми?
Кечаси билан алақ-жалқ тушлар
кўриб ухлолмадим. Негадир кўнглим жуда ғаш.
-Ўзим ҳам шуни ўйлаб тургандим. Сиз ҳавотир олманг.
Бехзод Ўлмас отанинг уйига етгунча
“эй Худойим ишқилиб ҳаммаси яхши
бўлсинда”-деб илтижо қилиб борди.
Лекин автобусдан тушиб, кўча бошидан бурилгач,
Ўлмас отанинг уйи олдида одамлар
йиғилиб турганини кўрди-ю юраги орқасига тортиб кетди
-Эй, худойим.
Бехзод ўзини қанча босишга уринмасин.
Удасидан чиқолмади. Кўзидан ёш сизиб,
оёқларидан мадор кетди.
Ўлмас отанинг кечаги мағзун чехраси кўз олдида гавдаланди.
-Нималар қилиб қўйдим ота,
ман..., ман ношуд ўғлингизни кечиринг.
Ақлим калталик қилди.
У худди биров орқасидан мажбурлаб,
судраб олиб кетаётгандек
Ўлмас отанинг уйига аранг етиб келди.
Қўни- қўшнилар дарров Бехзодни таниб,
ҳамдардлик билдиришди.
Бехзод одамлар орасидан ўтилб,
ичкарисига кирди.
Ичкарида ўша ўзининг асабни бузиб
овоз чиқариб ғижжилайдиган краватида
кўзлари юмуқ, жағига дока
бойлаб қўйилган Ўлмас ота ётарди.
Кечагина у билан мириқиб тарвуз еганди-я.
Сира ишонгиси келмайди одамни.
Ҳа, инсон умри шунчалар қил устида
турадики эртага нима бўлишини
хеч ким билмайди.
Шунда ҳам кўзимиз очилмайди.
Шайтоннинг сўзига кириб гуноҳ
қилаверамиз, қанчалар ожизмиз.
Бехзод Ўлмас отанинг ёнига бориб тиззалаб ўтирди.
-Ота, отажон, мани кечиринг,
Совуқ юзларидан оҳиста силади.
-Ёнингизда бўломадим. Ўзимни кечиролмайман.
Нега шундай қилдим.
Бехзод крават четига пешонасини
қўйиб йиғлар, ўзини тута олмасди.
Орадан бир муддат вақт ўтиб,
ёши эликкларга бориб қолган
махалла оқсақоли оҳиста Бехзоднинг елкасига уриб:
-Ўғлим, бандалик. Бу дунёга хеч
ким устун бўлолмайди.
Ўзингни бос. Биламиз, Ўлмас ота
сан хақингда жуда кўп
яхши гапларни гапирган.
Уларга худди ўз ўғлиларидек бўп қогандинг.
Мана бу хат қўлида турган экан.
Манимча бу хат сенга тегишли.
-дея маҳалла оқсақоли бир парча қоғозни унга узатди.
Бехзод бошини кўтариб
қўллари қалтираганча мактубни олди
ва уни очиб ўқий бошлади.
Мактуб қисқача шундай мазмунда ёзилган эди.
Ўғлим Бехзоджон, сани
манга худони ўзи етказди.
Агар сан бўлмаганингда ман
алла қачон ўлиб кетган бўлардим.
Ман ўзим соғинган, анчадан
бери орзу қилиб юрган,
меҳрни,эътиборни сизлардан топдим.
Бунинг учун сандан ҳам онагдан ҳам
ва қолаверса келинданам
мингдан минг розиман.
Сани манга қилган бу яхшиликларинг
албатта жавобсиз қолмайди.
Худодан шуни сўрайманки сандек
комил фарзандлар сони кўпаяверсин.
Ман Искандар ўғлимдан ҳафа эмасман.
У ҳам нима қилсин пешонасида
ўшаёқларда яшаш, ишлаш ёзилган экан.
Лекин уни жуда -жуда соғингандим.
Дийдорини бир кўролмай кетяпман.
Шуниси манга армон бўп қоляпти.
Лекин хеч қиси йўқ.
Ман у ёқда Темурим билан
кампиримни кўраман.
Энди улар билан тоабад бирга бўламиз.
Бехзоджон, ўғлим, санга бир
нарса совға қилиб ташлаб кетябман.
Илтимос йўқ демай уни ол.
Бечора туравериб занглаб кетди ўзиям.
Агар олмасанг мани қаттиқ
ранжитган бўласан.
Машинани сани номингга совға
тариқасида расмийлаштириб қўйдим.
Мани эслаб миниб юр.
Буни анчадан бери ўйлаб юргандим.
Бехзоджон, токчада хужжатлар
билан бирга учга ажиратилган
пул ҳам қўйиб қўйдим.
Газетага ўралгани мани ўзимники
нафақа пулиларимдан, ўлимлигимга
деб йиққандим.
Докарўмолга ўралгани эса
Искандарим манга жўнатган пуллар,
бир сўминиям ишлатмаганман.
Агар келиб қолса пулларини ўзига
қайтариб берсанг сандан илтимос.
Учунчи қизил дастрўмолга ўралгани эса санга.
Илоҳим яхши кунларингга ишлат.
Ман сизлардан мингдан минг розиман.
Сизлар ҳам мандан рози бўлинглар.
Энди дийдор қиёматга қолди, деб отанг.
Бехзод мактубни ўқиб бўлгач,
Ўлмас отанинг совиб алла қачон
музлаб улгурган, аммо шунда
ҳам ўзидан қандайдир нур таратиб
турган юзига қараб, ҳўнг-ҳўнг йиғлади.
-Кеча оқшом, бизникига киргандилар.
Анча пайт сухбатлашиб ўтирдик.
Лекин негадир кеча оқшом кўзимга
Ўлмас ота қандайдир маъюсроқ кўринди.
Ман бўлсам уларни ўғилларини
соғингандирлар, шунга бироз
кайфиятлари йўқ шекилли- деб ўйлабман.
Эҳ, хом калла.-деди оқсақол ўзини-ўзи койиб:
-кўнглим ғаш бўп эрталаб азонда
уйларига кирсам...
-оқсақол кўзига ёш олди.
-жойнамоз устида... саждага
бош қўйганларича...
яқинроқ бориб қарасам... эндигина жони
узилган экан Бироз кеч қолибман.
Оқсақол кўз ёшларини рўмолчаси
билан артар экан,
бошини эгиб пиқ- пиқ йғлаётган
Бехзоднинг елкасидан қучиб паст овозда деди
-Ўғлим, Масквага, ўғлига ҳабар берайликми,
ё Ўлмас отани сўнги манзилга ўзинг...
кузатаверасанми.
-Масквага телефон қиламиз.
Барибир етиб келолмайди.
Бироқ хабар беришимиз шарт.
Бехзод шундай дея Масквага
Искандарга қўнғироқ қилиш учун отланди.
Ҳовлидан чиқа туриб, усти бўзмато билан
ўраб қўйилганлган машинага
қараб юраги эзилди.
Кўзидан яна ёш сизиб чиқди.
Бехзод шунча пайт Ўлмас отаникига
Келиб кетаверган экан-у машинага
эътибор ҳам бермаган экан.
-Ака, кетдикми.- деди қўшни йигит
-машина тайёр, тезроқ бориб келайлик.
Пешинга чиқарамиз дейишяпти.
Ўғлини олдидан бир ўтиб қўйиш керак.
Ёшгина алпқомат, истараси иссиққина
йигитнинг бу гапи Бехзоднинг
тўғри юрагига бориб санчилиб
яна оғриқ берди.
У ўз отасидек яқин бўлиб қолган
қадирдонини йўқотганига
сира ишонгиси келмасди.
Ўлмас ота хатида ўғлининг уйи ва
иш жойи, телефон рақамларини
ёзиб қолдирган эди.
Бехзод телефон рақам ёзилган қоғозни
“алоқа” ходимасига қўллари қалтираб узатди.
-Бориб ўтириб туринг.
Ўзим чақираман. - деди аёл рус тилида.
Ордан беш ўн дақиқа вақт ўтиб:
-Нурматов Бехзад, войди в пятую комнату,
быстрее.-деди.
Бехзод тез ўрнидан туриб, беш
рақами ёзилган кабинага кирди.
-Алло, алооо, кто ты, я слышу тебя,
Бехзод нима дейишини билмай
бир муддат довдираб қолди.
Хушхабар бўлсаки уни шошилиб айта қолса.
Нохуш хабарни айтиш бунча қийин бўлмаса.
-И-искандар акамисиз? -деди Бехзод ўзбек тилида.
-Ҳа, мен Искандарман. Сиз кимсиз?
-деди Искандар ҳам ўзбек тилида.
-М-мен... ме-н... Б-беҳзодман.
-Бехзод,ҳа-а,сизни биламан.
Дадам билан биргал телефонда
гаплашганимизда, сиз ҳақингизда гапирганди.
Тинчликми?
Бехзод қўллари қалтираб, гўшакни
тушуриб юборишига сал қолди.
-Ҳалиги..., Ўлмас отам...
-Дадамга нима қилди. Гапирсангизчи?
-Улар..., бугун... оламдан ўтдилар.
-Нима? Оламдан ўтди? Нималар деяпсиз? қандай қилиб?
***
“Эх нодон ўғил нималар қилиб қўйдинг.
Биттаю битта отангни ҳаётининг
сўнг дамларида уни ёнида туриб,
рози- ризолик сўролмадинг.
Жонига малҳам бўлиб, меҳрингни беролмадинг.
Аққалли бир марта бўлсин
уйимга чақириб мехмон қилмабман а.
Набираларни хатто кўрмадиларам.
Хеч йўқ, ёзги таътилларда
уларни жўнатсам бўлардику.
Йўқ, мен ўта кетган аблаҳман.
Негаки фақат ўзимни ўйлайман.
Ишимга, обрўйимга путур етиб
қолишидан қўрқаман.
Ҳааа, Искандар Ўлмасович, энди
ким деган одам бўлдинг.
Ахир дадамни мендан бўлак хеч
кимлари йўқлигини билардимку.
Шу қадар ҳам пасткаш бўламанми?
Эҳ хом калла. Энди ҳатто
отангни сўнги манзилга кузатишга
ҳам боролмайсан.
Чунки сенга мумкин эмас.
Борсанг ишигдан айриласан.
Ҳаммаси тамом бўлади.
Тобутини мен эмас, етти ёт бегоналар кўтаради.”
-Уфф, нима қилсам экан?
“Бор-а деб ҳаммасига қўл силтаб
кетворсаммикан?
Унда фарзандларимни тақдири нима бўлади?
Бунга Маша икки дунёда ҳам рози бўлмайди.
Анави йигит, ҳаа энди ўша
отамни қабрга қўйяди.
Ҳамма савоб ҳам унга бўлади.
Боролмайман деб тўғрисини айтиб
яхши қилдиммикан, им билмадим.
Эй, худо, гуноҳларимни ўзинг кечир,
ўз отамни жанозасига боролмайман”
Искандар хонасида бошини чангалаб,
шулар ҳақида ўйлар экан бошида
кучли оғриқ туриб юраги қаттиқ санчиб ўтди.
Иш столидан туриб, дераза ойнасидан
ташқарига қаради.
Сершовқин шахар кўчалари машина
ва одамлар билан тўлиб тошган.
Нотаниш одамлар у ёқдан бу ёққа ўтишар.
Гўёки уларнинг ташвишлари йўқ.
Ҳамма бахтиёр, ҳамма шод.
Искандар бўйинбоғини сал бўшатиб,
чуқур нафас олди.
Ва кеча тунда кўрган тушини эслади.
Тушида отаси унга маъюс жилмайиб қараб
“Сани жуда соғиндим болам.
Бирмарта бўлса ҳам келмадинг.
Майли, сандан ҳафа эмасман.
Бошинг омон бўлсин.
Энди дидор қиёматга қолди ”
-деб қўлидаги икита кулча нонни
Искандарга бериб, бир пастда кўздан ғойиб бўлди.
Искандар эрталаб нонушта
ҳам қилмай ишга кетди.
Кўчада уни ҳар доимгидек ғоз туруб
шафёори кутиб турарди.
У чаққон бориб машина эшигини очиб,
хўжайинини ўтиришини кутиб турди.
Хўжайни ўтиргач, ўзи ҳам чаққон рулга ўтирди.
Искандар уни ишга олганига
икки йил бўлди.
Юз-кўзидан самиймийлик
шундоққина ёғилиб,
қадамидан ўт чақнаб турадиган
бу йигитни Искандар бензин қуйиш
шоҳобчасида кўриб қолиб ишга олган эди.
Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди.
Чунки, Бахтиёр икки томчи сувдек
акасига ўҳшар эди.
Акаси ҳам шундай бақувват,
келишган йигит эди.
Искандарнинг қизи Наташа
Бахтиёрни кўрганидан бери
оромини йўқотган
Бахтиёр ҳам рус қизларидан бироз
фарқлий ўлароқ, сал буғдой рангга
мойил тинниқ юзининг, икки томонидаги
кулдиргичлари ўзига жуда ярашиб турадиган,
қора кўзли, содда ва
беғубор қизга бефарқ эмасди.
Аммо унга гапиришга Искандардан чўчирди.
“мен уни тенги эмасман”-деб ўйларди ўзини.
Буни Искандар сезиб юрипти.
Ичида хатто бундан хурсанд эди.
Бироқ хотини қизини ўзбек йигитига
беришга кўнадими, йўқми, муаммо шунда.
У шундан қўрқади.
Дархақийқат Искандар хозир уйига
қандай қилиб қайтиши хақида
ўйлаб ҳам кўрмади.
У отасининг вафотидан чуқур изтиробда эди.
Искандар ўрмон ичкарисига
бироз юриб кирди.
Атроф жимжит.
Фақат қушларнинг чуғур-чуғури
бу сукунатни бузиб турарди.
Салобат билан кўкка бўй чўзиб
саф тортиб турган оққайинлар
ҳозир бироз мунгли кўриниш касб этиб,
Искандарга “ҳамдартлик” билдираётгандек
елка қисиб турарди гўё.
Искандар қўлидаги дипломатни
ерга қўйиб, ўтирди.
Ва атрофга назар ташлади.
Юрагини эзиб азоб бераётган
оғриқ томоғига келиб тиқилди.
Соғинч, дард, алам, виждон азоби
буларнинг ҳамма-ҳаммаси
Искандарни кўксини нимта-нимата
қилаб азоб берарди.
У ҳаммасини энди тушунди.
Отаси унга қанчалар азиз эканлигини,
ҳаётининг кўзга кўринмас
мазмуни эканлигини тушунди.
Бироқ энди жуда кеч эди.
Энди жондан азиз падари бу
ёруғ оламда йўқ эди.
Буни эса Искандар сира ҳазим қилолмасди.
Отаси бечора ўғлига, ишига зарар
тегиб қолмасин деб ҳатто унинг
уйига бир марта бўлсин келмади.
“Шундай катта, мансабдор инсоннинг
отаси шу эканда” деб таниш- билишлари
унинг устидан кулишларини истамади.
Буни Искандар билиб сезиб турсада индамади.
“Йўқ нима бўлгандаям сиз мени отамсиз” демади.
Шунча елиб югуриб, бировлар учун
ишлаганини ким ҳам биларди.
Билган тақдирда ҳам иши битгунча
унга қулуқ қилиб тургувчи бу кимсалар иши битгач... .
Ундан кейин уни фақат
қайнотаси туфайли хурмат қилишларини
Искандарнинг ўзи ҳам жуда яхши билади.
Энди у ўзини сира тўхтатолмас.
Юрагининг туб-тубидан минг бир
азоб бериб тикондек тирнаб отилб
чиқаётган аламли кўз ёшлар юз- кўзини
ёмғирдай юва бошлади.
У овозини борича бақириб,
елкалари силкиниб йиғлайверди-йиғлайверди.
Ҳатто қоронғу тушиб атроф зимзиё
бўлиб қолганини ҳам сезмай қолди.
Унга энг алам қилган нарса шуки,
у ҳатто ўз падарини сўнги манзилига
ўзи кузатиб, бир сиқим тупроғни ўзи,
ўз қўли билан ташалй олмайди.
Кўнгил—баъзан жуда тор, ҳатто қил ҳам сиғмайди.
Кўнгил—баъзан жуда кенг,уммон каби мавж уради.
Кўнгил—баъзан шиша каби жуда мўрт,салгина
эҳтиётсизлик сабаб чил-чил синади.
Кўнгил—баъзан тоғлардан-да баланд, ғурурли.
Кўнгил—баъзан тупроқ-ла тенг хокисор, топталади.
Яхшики Оллоҳ биз бандаларига
“кўз ёш” дек беминнат юпанч берган.
Ҳафа бўлганимизда ҳам, хурсанд
бўлганимизда ҳам у бизга
биринчи бўлиб ёрдам беради.
Юрагимизда тўпланиб ( моҳорлашиб)
кетган ғуборлардан тозалаб, енгиллик беради.
Бахтиёр келиб олиб кетмаганида,
Искандар туни билан шу ўрмонда йиғлаб
ўтираверармиди, билмади.
Бахтиёр уйига кетаётганда қандайдир
куч уни орқага қайтишга мажбур қилди.
У Искандардан кўнгли тинчимай
такси билан изма -из юриб,
унинг ортидан кузатиб келди.
Уни узоқдан кузатар экан йиғлаб,
юрагини эзаётган унга номаълум
дартдан бироз бўлсада фориғ бўлиб,
енгил тортиб олишини жим
сабр билан кутиб турди.
Орадан қанча вақт ўтди билмади
Бахтиёр бошқа жим туролмади
ва ҳеч нима демай Искандарни
ўрнидан тургизиб, машинага
олиб бориб ўтқизди.
Искандар ҳам унга қаршилик қилмади.
У хозир салобатли мансабдор
Искандарга сира ўҳшамас.
Боши егилган, кўз ёшлари ёмғирдай
юз-кўзини ювар, ширвиллаб ўзини ўзи эплолмасди.
Улар иккиси жим қоронғу, кимсасиз
йўлдан кетиб борар, зимзиё
тунни ёриб, машина елдай учиб борарди.
Искандар шу тоб негадир
Бахтиёрга ёрилгиси у билан
дартлашгиси келди.
Лекин хозир мавриди эмаслигини
билиб жим, ўз ёғига ўзи қовурилиб
кетишни маъқул топди.
(1998йил)
Интизор опа мехмонлар билан
ҳовлига кириб бораркан.
Ҳовлида хеч ким кўринмаганидан
бироз хайрон бўлиб, у ёқ бу ёққа қаради.
-Ичкарига кираверайликчи, ёмғирда
ивиб кетамиз бўлмаса.
Қани, юринглар, юраверинглар.
-деди Шарифа опа аввал ҳам
бу хонадонга келгани учун
дадил йўл бошлаб.
Уларни олиб келган йигитлар
саватларни дарвозахонадаги
сўрига олиб киришди.
Аёллар эса ичкарига киришди.
Интизор опа сўрини яримидан
кўп жойни эгаллаб, чиройлий
дастурхонларга ўралиб, қатор
терилиб турган саватларга
қараб негадир юраги ғашланиб,
кўнгли бир ноҳушликни сезди.
Чунки у Зарифа опага “пешиндан
сўнг борамиз” -деб
қайта- қайта айтган эди.
Зариф опа ҳам унга жуда
хушмуомилалик билан “Келаверинглар
сизлар қачон десайлар, ўша
пайитга биз ҳам тайёрланиб
турамиз”деганди. “ Бу ерда бир гап бор.”
Ҳовлидан аёлларнинг овозини эшитиб,
ичкаридан Замира чиқиб қолди.
У мехмонлар билан саломлашгач,
югурганича ичкаридан
онасини айтиб чиқди.
Зарифа опа кўзларида ёш билан
чиқиб келар экан, Интизорнинг
кўзига тик қарай олмасди.
Уни бу холда кўриб, аёллар
бир-бирларига маъноли қараб олишди.
-К-келинглар..., Замира, бувингни чақир.
Сизлар бу ёққа юраверинглар.
-деб Зарифа опа мехмонларни
мехмонхона томон бошлади.
-Тўхтанг, Зарифахон, нима гап?
Кўринишингиз яхши эмас.
Фақат ёмон гап айтманг илтимос.
Зарифа опа ўзини тутолмай
хўнграб йиғлаб юборди.
Унинг бу холатидан Интизорнинг
ҳам кўзи ёшга тўлиб,
боши айланиб йиқилай деди.
Олима:
-Интизор, ўзизни қўлга олинг.
Юрин, ичкарига кирайликчи аввал.
Кейин нима гаплигни биламиз,
шунга қараб...
Муҳсина буви хорғин.
Қон босими ошган чоғи, кўзлари
бироз қизарган, юзида тушкунлик зохир,
мехмонхонага кириб келди.
-Келинглар, мехмонлар хуш кепсизлар.
Қадамиларга ҳасанот. -дея
мехмонлар билан бир-бир
кўришиб чиқди.
Сўнг ўтириб дуо қилди.
Ва урф- одатимизга кўра ҳаммалари
билан яна алоҳида уй ичлари,
бола- чақа дегандек сўраб
саломлашиб чиқдилар.
-Ўзизам тинчмисиз холажон,
соғ-омон яна сиз билан
дийдорлашдик шукур.-деди Шарифа опа.
-Шукур. Қулуқ. Қани,
дастурхонга қаранглар.
Дастурхондаги нози- неъматларга
қўл урилмаган, фақат икита
пиёла тагида қолган чой ва тенг иккига
бўлинган патир нон,
бу ерда улардан олдин кимдир
мехмон бўлиб кетганини,
бир жуфт патр синдирилгани эса
нима бўлганини айтиб турарди.
Интизор дастурхондаги патирларни
кўриб юраги орқасига тортиб кетди.
-Х-холажон, халиги..., бирон гап бўлдими?
-деди йиғлагудек бўлиб.
Муҳсина буви хомуш тортиб
ерга қараб, чуқур хўрсинди
-Айланиб кетай қизим, исмиз нимайди?
-Интизор.
-Интизорхон, сизни олдизда жудаям
уятлий бир иш қилиб қўйдик.
-Т-тинчликми, нима иш экан?
Ҳамма бор диққат эътиборини
Муҳсина бувига қаратди.
Зарифа опа эса бир чекада унсиз йиғлаб ўтирарди.
-Ҳалиги..., нима дейишгаям
хайронман айланай.
Фақат бизни тўғри тушининг.
-Бизни қўрқитмай тезроқ
гапирақолинг холажон. -деди Олима.
Ҳозир Муҳсина бувига
қанчалар қийинлигини билсангиз эди.
Улар ҳам набирасини бахтли бўлишини
жуда- жуда хоҳлайди.
Шунинг учун ўғли билан келинини
райига қарши бормай,
уларнинг айтганига кўнган эди.
Лекин кутилмаганда келган
совчилар яна кимсан
Саман Турдиевичнинг шаҳсан ўзи,
катта бошини кичик қилиб келиб
турган бир пайитда. Улар нима ҳам қила оларди.
-Ман..., биз..., хулас қизимизни унаштириб қўйдик.
-Нима? Нималар деяпсиз холажон.
Ахир, сизлар билан келишгандику?
-Биламан айланай. Ҳаммасини
тушуниб турибман.
Лекин келган совчилар беганамас.
Ўзмизга узоқроқ қариндош.
Яна жуда катта одам. Йўқ деёолмадик.
-Бизчи, биз кичкина одамлигимиз учун.
“Буларга бўлаверади” дедийларми, а.
-деб йиғлаб юборди Олима.
Интизор эса худди хайкалдек тош қотиб,
бир нуқтага қараганича жим турар,
ҳатто нафас олаётганини
ҳам билиб бўлмасди.
Худди тирик мурдага ўхшарди.
Кўзидан маржондек тўкилаётган
ёшлар юз-кўзини ювиб, ёмғир
томчилардек ерга чак- чак томиб тўкиларди.
-Ундай деманг айланай, бизни ҳам тўғри тушунинг биз...
-Жон холажон, ундай қилманглар.
Ахир, Ботиржонга нима деймиз?
-дея ёлвора бошлади Шарифа опа.
Унга икита қўшни аёллар ҳам
қўшилишиб ёлвора кетишди.
-Йўқ, сизлар мани нотўғри
тушунмаябсизлар айланай.
Сизларни ялинтириб манга нима наф.
Лавзимизни бошқага беришга мажбур бўлдик.
Бирдан Интизор опа ўрнидан туриб
Мухсина бувининг оёқларига ётиб ёлвора кетди.
Жон холажон, ундай деманг.
Ахир, ўғлимга нима дейман.
Онаси бўлатуриб, уни шу битта
орзусига етказолмасам.
Ахир, ўғлим қизингизни
жуда яхши кўради.
Уни холи нима кечади.
Отаси йўқлигини унга билинтирмийман
деб ўзимга сўз бергандим.
Бизни ўксик кўнглимизни
яна ўкситманг, жон хола. Ўғлимни ноумид қилманг.
Муҳсина буви Интизорни
бундай ялиниб -ёлворишларига
ортиқ бардош бера олмади.
Қон босими кўтарилиб кетди.
Замира чопиб бувисининг хонасига
кириб яқиндагина очиб ичилган
дорини олиб чиқдида, шошиб
қўллари қалтираб бувисига ичирди.
Интизор эса ҳали ҳам гапирар,
хозир мутлоқ ҳуши ўзида эмасди.
Шунинг учун Мухсина бувини
мехмонхонадан Замира олиб
чиқиб кетганини ҳам билмай
ўтирган ерида тинмай, уларга
ялиниб –ёлвораверди.
Шариф опа дастурхонда
турган маданлий сувлардан бирини очиб,
Интизорнинг юзига сепди.
-Интизор, бўлди-э. Ўзингни бос.
Битта қизга шунча ваҳимами.
Қиз дегани қуруб қолгани йўқ-ку.
Бўлди-да энди.
Шарифа опа гапирар экан,
томоғига тиқилган аламли
кўз-ёшларини баъзўр ичига ютди.
У хозир шогирдига қўшилиб
хўнграб йиғлагиси келар,
бироқ, у ҳам Интизорга қўшилиб
йиғига тушиб кетса, Интизорнинг
аҳволи нима кечади.
Буни Шарифа опа жуда яхши билгани
учун ҳам ўзини тутишга ва
Интизорни овитишга харакат қиларди.
Интизор юзига сепилган муздек
сувдан сал ўзига келди.
Қараса Муҳсина буви йўқ.
Сал нарироқда уйнинг бурчагида
шумшайиб, худди айиб иш қилиб
қўйган болдек Зарифа опа ўтирар эди.
Интизор у томонга тиззалаб юриб борди.
Ва энди Зарифа опага ёлвора кетди.
Интизор қанчалар ёлвормасин
Зарифа опадан сас чиқмади.
Чунки у ҳозир бирон сўз айтишга
мажоли етмасди. Мажоли етганда
ҳам барибир, Интизорни овутишга
ҳозир бирон сўз тополмасди.
Интизор билан келган қўшнилари ҳам
Шарифа опа, Олима ҳам хеч ким.
“ бўлди энди, кетдик”- деб айтишга ботина олмасдилар.
Азиз ўқувчим сизга бу холат
ҳаётимизда айтарлик кунора
учраб турадиган оддий бир
холат бўлиб туйлиши мумкин.
Лекин бу билан, бир инсоннинг
тақдири қанчалар ўзгариб кетиши
мумкинлигини асарнинг охирида
ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин бўлади.
Инсон умрини учдан бир қисмини
ота-онасини бағрида.
Қолган икки қисмини эса ўзга уйда
(бегона) инсонлар билан бирга ўтказади.
Агар эр -хотин бир-бирига кўнгил
бериб яшамасалар бундан ортиқ
азоб бўлмаса керак дунёда.
Инсоннинг кейинги ҳаёти қандай
бўлиши кўп жиҳатдан шу майда- чуйдаларга
ҳам боғлиқдек назаримда.
Анвархон ака аста бориб
онасининг ёнига ўтирди ва
бир мудат жим, онасининг
бирон нима дейишини кутиб турди.
Бироқ, онаси хеч нима демади.
-Ая, энди нима қиламиз?
Қош қорайди улар кетишмаяпти.
-Билмадим болам, билмадим.
Шу пайитгача бировни ичини
оғритмагандим. Энди нима қилишгаям,
уларни нима деб овутишгаям хайрон бўп ўтирбман.
-Интизор, бўлди энди тур кетамиз.
Ташқарида Ўктамжонлар ҳам кутиб қолишди.
-Қандай кетаман Шарифа опа.
Ўғлимга нима дейман.
Уни кўзига қандай қарайман.
Дадаси йўқлигини шунча
билинтирмасликка уриндим.
Барибир эплолмадим.
Ярим кўнгли бира тўла чилпарчин
бўлди, бечора боламни.
-Бўлди- э, Интизор, туринг
бўлар иш бўлди.
Шу пайитгача бирон нима дейишмади.
Энди умид йўқ.
Жияним кўчада қолгани йўқ, унга
ўзим келин топиб, уйлантириб қўяман.
-Сиз тушунмаяпсиз опа.
Жияниз ўша қизни яхши кўради.
Эрталаб уни севинчдан порлаб
турган кўзларини ўзизам кўрдингизку.
-Ахир, буларга ялиниб шу ерда
тонг оттирмасак керак.
Ҳамма ўрнидан турди.
Зарифа опа жим ерга қараган
куйи уларнинг кетидан ташқарига чиқди.
Ташқарида ёмғир Интизор опанинг
кўз ёшларига ҳамоҳанг шитоб билан ёғарди.
Кечки соат тўққизлар чамасида Интизор опа
ва у билан келган мехмонлар,
бирин-кетин тушкун аҳволда
Зулфияларнинг уйидан чиқиб кетишди.
Уларни фақат Зарифа опагина
кузатиб қўйди холос.
Муҳсина буви хонасидан чиқмади.
Аниқроғи ташқарига чиқиб
мехмонларга “бирон нима”
деб уларни овутишга бардоши етмади.
***
Ҳаётнинг аччиқ қисматидан
жуда эрта тотиб улғайган Муҳсина,
отасини ҳалқ душмани деб қамоққа
олиб кетишаётганида ўн ёшли қизалоқ эди.
Отаси жуда илимлий кишилардан бўлиб, уларни
“Абдуллахон Ҳўжа домла” дея
бутун Марғилон аҳли хурмат қиларди.
Ўзи юмшоқ сўзлий, табиатан
оғир, вазмин бўлган Абдурахмон ўғли
Абдуллахон Ҳўжа эшон жуда
кўп фанларни мукаммал ўрганган
бўлиб, уйларида ҳамма нарсадан
ҳам энг кўпи китоб эди.
Абдуллахон Ҳўжа эшон уларни
кўзқорачиғидек асраб авайлар,
бўш вақти бўлди дегунча болаларига
китоб ўқиб берарди.
Икки опа-сингил отасининг ўқиб
бераётган китобларини жон қулоғи
билан тинглашар.
Дадаларини жуда ҳам яхши кўришарди.
Кунларнинг бирида уйларига
тўсатдан форма кийган уч-тўрт
одамлар бостириб кириб
Абдуллахоннинг қўлларига
кишан солишди.
Ва унга “сен ҳалқ душмани.Уйингда диний,
бузуқ китобларни сақлашда айибланиб
хибисга олиндинг”-
дея тухмат қилишиб олиб кетишди.
Онаси икки қизи билан бўзлаб қолаверди.
Энг даҳшатлиси келганлардан
икки киши қолиб, ҳамма ёқни
остун- устун қилиб, бор
китобларни олиб чиқишди ва
ёқиб юборишди.
Ўшанда Муҳсинанинг жажжи,
ҳали ҳаётнинг қора томонлари ҳам
борлигини билиб улгурмаган
болаларча беғубор юракчаси,
қайтиб энди отасини кўролмаслигини
тушунмас, фақат ёниб кулга айланаётган
китобларга қараб йиғларди.
Чунки у биларди отаси бу китобларни
еру-кўкка ишонмай асраб авайлашини.
“энди нима қиламиз”
деб кўзлари жовдираб онасига қарарди.
Онаси эса юм-юм йиғлар, хозир юрагидан
кечаётган кечинмаларини, ўзидан бошқа
хеч ким билмасди.
Китоблар билан бирга Муҳсинанинг
орзу-умидлари, шодон болалиги ҳам
куйиб кулга айланди.
У отасини ҳар куни, кун санаб кутарди.
Лекин отаси шу кетганича ном
нишонсиз йўқолди.
Муҳсина буни анча улғагач,
ҳаётни тўла англаб етганидагина тушунди.
Улар оч -наҳор қолиб тўйиб -тўймай
овқат еб катта бўлишди.
Онасини бири ўзи, рўзғорни
эплай олмай жуда қийналар эди.
Иккала фарзандидан бири ўғил
бўлганида балки, тезгина онасининг
ёнига кириб қолармиди, тағин ким билсин.
Қумри аянинг қўлида гулдек
хунари бор эди.
У тиккан дўпиларнинг гулига,
уларнинг қанчалар моҳирона
тикилганига қараб, кўз қувнайди.
Бироқ у пайитларда дўпининг
бозори унча чаққон эмасди.
Одамлар (яни оддий дехқон)
битта дўпини сарғайиб “рапда” га
ҳам ярамай қолгунича кийярди,
чунки янгисини сотиб олишга уларда
пул қаёқда дейсиз.
Кунлар бир- бирини қувлаб ўтаверди.
Мухсина ўн еттига,
Омина эса ўн бешга тўлди.
Мухсинага совчилар кела бошлади.
Совчилар қўшни қишлоқдан эди.
Чунки уларнинг пешонасига
тамға босилгандан бери,
ҳатто ён қўшнилари ҳам, улар
билан алоқаларини узиб қўйишган эди.
Муҳсина ҳам, синглиси ҳам
деярлий умуман кўчага чиқмас,
ҳатто мактабга ҳам боролмай қолди.
Улар ўртоқлари каби ўйнаб кулишолмас,
пешонадаги тухмат тамға туфайлий
ҳамма нарсадан маҳрум бўлишган эди.
Мухсина ҳаммасини тушунарди.
Аммо синглиси бироз ўйинқароқ
бўлгани учун “кўчага чиқаман, ўртоқларим
билан бирга ўйнагим келяпти.”
деб ҳарҳаша қилаверарди.
Лекин кўчага чиққани билан
саккиз ёшли бу қизалоқ билан
хеч ким ўйнамасди.
Ўртоқлари буни тушунмасаларда,
аммо оналари бунга йўл қўйишмас эди.
Шунда жахл билан Мухсина кўчага чиқиб,
снглисини қўлидан етаклаб уйга олиб кириб кетарди.
Бечора Қумри ая нон сотиб олиш
учун соатлаб навбатга турар, навбати
етиб келганда эса сотувчи:
-Сенга нон сотмайман. Сен халқ душманининг
Хотинисан,-деб хайдаб соларди.
Бунга бир марта онаси билан
нон олиш учун доконга бирга борган
Муҳсинанинг ўзи гувоҳ бўлган эди.
Муҳсинанинг бўйи етиб эшик
таққилатиб совчилар келадиган пайти етди.
Аммо унга ҳозиргача қишлоқларидан
ҳеч ким оғиз солгани йўқ.
Чунки у “ҳалқ душмани”нинг қизи.
Кунларнинг бирида тўсатдан уйларига
совчилар кириб келди.
Қумри ая буни кутмагани
учун шошиб қолди.
Улар тоғу- тошларда чўпонлик
қилиб кун кечирувчи оила
экан ортиқча гап-сўзларга
қулоқ солиб ўтиришмади.
Совчиларни Муҳсинанинг, аммаси топган эди.
Жиянининг бўйи етиб қолгани
учун оёғи куйган товуқдек
типирчилаб қолган амма,
эрининг узоқроқ бир қариндошининг
ўғлига ўзи топиб унаштирди.
Тор дойрда тўй ҳам бўлиб ўтди.
Лекин Мухсинанинг бахтига куёв
чўпон бўлсада жуда китобга меҳр қўйган,
илимлий йигит бўлиб чиқди.
Орадан икки йилча вақт ўтиб,
Оминани ҳам узатишди.
Икки қизини кетма-кет узатиб,
уйда бир ўзи ёлғиз қолган бечора
Қумри ая кўп ўтмай оғир бетоб бўлиб,
оламдан ўтди.
Сиртидан билинмасада, ичи аллақачон
тугаб бўлган Қумри ая шу икки
фарзанди учун ўзини базўр ушлаб юрган экан.
Йиллар ўтиб ватанимиз мустаққиликка
эришгач, кўплар қатори Абдуллахон Ҳўжа
эшон бобонинг номи ҳам оқланди.
У ҳақида унинг ёрқин хотираси
ҳақида махсус кўрсатув ҳам тайёрланди.
Ўшанда Мухсина бувини кўрганингизда эди.
Қувончли кўз ёшлари дарё бўлиб оқди.
Отасининг пок номи оқланганидан
ўзини қўярга жой тополмай қолган эди.
Шундай “Хақиқат эгилади, аммо синмайди”
Мухсина буви шундай бешавқат,
ҳақийқат қарор топмаган муҳитда
катта бўлгани учунми, фели бироз
ўжарроқ бўлиб қолган бўлсада,
ҳаёти давомида бирон инсонга
бесабаб озор бермаган.
Ўғли Анвархон билан жияни
Зарифани тўйларини ҳисобга
олмаганда албатта.
Аслида бу ишни ҳам Муҳсина буви
синглиси Омина онанинг кўнглига
қараб қилганига шубҳа йўқ.
Чунки синглиси оғир дартга чалинган эди.
Буни Муҳсина бувидан бўлак
хеч ким билмасди.
Омина она Зарифани узатиб,
ўғлини уйлантириб, уларни роҳатини
энди кўрадиган пайт оламдан ўтди.
Орадан беш йил ўтиб, эри ҳам қазо қилди.
Муҳсина буви ўша пайитда
икки ёшнинг кўнглига у қадар
эътибор бермаган эди.
“Тўйдан сўнг бир- бирларига
кўникиб, ўрганиб кетишади.”
-деб ўйлаган эди.
Бироқ йиллар ўтиб, бу
хатосини тушуниб етди.
“Беайиб Парвардигор” -дейдилар.
Биз бандалар баъзан билиб,
баъзан эса билмай хатога йўл қўямиз.
Уларга хозир қанчалар қийин
бўлаётганини тушуниш қийин эмасди.
Икки ўт орасида қолиш- бу жуда қийин,
бунда инсон қай йўлдан юриш
тўғри эканлигини билолмай
азоб чекади.
Мухсина буви ҳам хозир шундай жуда
қийин бир аҳволга тушиб қолди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев