-1-
ИLК СЕВГИ ИЗТИРОБЛАРИ
БЕКАЧ
ХОЛА
Лайлонинг
опаси
Адибанинг
турмушга
чиққанига
олти ойдан ошди
ҳамки, онаси Хайрихоннинг ичи ёришмайди. Ади- ба
оғиз очиб, лом-мим демаса-да, унинг ҳаёти дуруст эмас- лигини
ойиси сезади. Бу ҳолдан сиқилади. Қариндош-уруғи- га
дардини ёйишга юзи чидамайди.Лайлонинг дадаси Қудрат аканинг Россияга кетганига ҳам беш йилдан ошди. Х,ар замонда
уйга бир-бир
келишини айт- маса,
умри
ўша ёкда
ўтади. Шу
боис Адиба турмушга чиққач, уйда
фақат
Лайло билан онаси ёлғиз
қолди.Қўни-қўшнилар Хайрихон опани «бекач хола» деб чақи- ришади.
Чунки бу
уйда
қишин-ёзин тикув машинасининг шигиллаган
товуши
аримайди.Х,ақиқатан
ҳам,
Хайрихон опанинг қўли гул. Шунинг
учун буюртмачилари кўп. Авваллари, асосан, катта ёшдаги аёл- ларга оддий фасондаги кўйлакми, халатми, мурсакми
тикар- ди.
Бора-бора қизларга ҳам
замонавий
кўйлаклар, костюм, юбкалар
тикадиган
бўлди.Бу орада Хайрихон
опа тикувга оид журналларни
ўқиб, ҳар хил
андозаларни
сўраб-суриштириб,
ўрганиб, катта
ти- кувчи
мақомини
олволди. Х,озир исталган буюртмаларни
қабул қила
беради. Фақат Адибани узатгач, бироз қийналиб қолди, чунки
катта қизи унинг касбини тўлик, ўзлаштирган, Хайрихон
опа
билан тенгма-тенг иш тикарди. Келин бўлгач, унинг ўрни жуда
билинди. Энди қизи қайнонасининг уйидаги
иш- лардан
ортмайди.
Қўлида гулдек ҳунари бўла туриб, супур- сидир билан овора бўлиб қолганидан гоҳида Хайрихон опанинг
юраги сиқилади. Унинг
қайнонаси
ҳали ёш,
қайнсинг- лиси
эса
институтда ўқийди деб, ишга солинмаган экан. Адиба
уларга текин
хизматкордек ran. Уй йиғиштириш, кир ювиш ва
овқат қилишдан боши чиқмайди.Хайрихон
опа шулар
ҳақида ўйларкан, қизимдаги тикув- чиликка иштиёқ сўнмаса эди, деб хавотирга тушади. Кудаси- га
юрак
ютиб бирор нима дейишга
андиша қилади.Йўқса, куёв ва қайнотанинг топгани
ҳаминқадар, еб-ичишга амал-тақал
етади. Хайрихон
опа, бекор шу йигитга берган эканман, дея тилини тишлаб кўп афсусланди. Аммо айб ўзида бўлганлиги
боне ичидагини сиртига чиқаролмасди. Чунки, қизимни
ўзимдан
баланд
жойга бермайман, камбағаллиги- мизни
юзига солади, дея шу мумсик куёвни ўзи танлаганди. Эри ҳам рўйхушлик берганди. У тўйга уч-тўрт кун қолганда келди-ю, барча маросимлар ўтиши билан яна Россияга кетди қолди. Ташвишларнинг
ҳаммаси Хайрихон опанинг елкасига тушди,
ота-бола
ёғоч ишлари устаси экан, қўлида ҳунари
бор деб
севинганлари узоққа чўзилмади.Оғир меҳнат
ўз
таъсирини кўрсатиб, Хайрихон опанинг эркак
қудаси
уста Мўмин анча қариб қолганди. Бир томони тоши оғирлашган, ҳавозалар
устига бемалол чиқолмасди. Шунинг
учун фанер, гипсокартон ва
пластикларни қоқиш каби оғир
ишларни асосан Ғайбулла бажарар, отаси эса унга пастда
ёрдамлашиб турарди.Иш
секинлашган сайин
қўлга тегадиган
пулнинг ҳам ба- ракаси
учарди. Бир
томондан усталар
кўпайиб кетган. Умри- да
мих қоқмаганлар ҳам «Устаман» деб
ўзини
шу ишга ур- ганди. Шунинг
учунми,
энди уста Мўминнинг уйига
«Ишим- ни қачон қилиб берасиз?» деб келгувчиларнинг сони анча камайганди.Ғайбулла аслида
ёмон йигит эмас: меҳнаткаш,
қўли гул уста.
A
mmo
қўрс ва
тажанг: сал нарсага жаҳли
чиқадиган одати
бор.
Адибага кўл кўтармайдику-я, аммо аччиқ гаплар билан
унинг
юрагига наштар санчади.Куёвининг тунд башарасини биринчи
бор узокдан кўрган- да,
Хайрихон опа салга иршаядиган,
куйдирган каллаларга ўхшамайдиган
жиддий
бола
экан, деб хурсанд бўлганди. Аммо болалигидан
қийналиб
ўсгани учунми, куёвининг
тунд баша- раси
уйлангандан
сўнг ҳам
очилмади. Аксинча, елкасига янада катта масъулият юкланганлигини ҳис қилдими, олдингидан баттар
камгап, бадфеъл ва «ичимдагини
топ» бўлиб қолди.Аёл куда
ҳам, аксига олиб, берсанг ейман, урсанг ўламан дейдиганлар тоифасидан
экан. Уйда ботмонлаб кир йиғилиб кетса
ҳам, парво қилмай, кўчадан бери келмас,
тутун чиққан жойдан
курук, қолмай, айтилмаса ҳам
ўша ерга учиб борар- ди.
Узоқ қариндошими ёки бирор танишинингми тўй-маъра- каси
бўлса, Қорасув тугул, Янгийўлга ҳам
бориб келишга эрин- масди. Бу қилиғи бировга ёқса, бошқасига хуш келмас, ўлга- нининг
кунидан «Келинг-келинг», дейишарди.Яқин-яқингача
бу ҳовлининг уй ишларини катта келини Зулхумор
бажарарди. Аммо
катта ўғли Ҳабибулла янги келин келиши билан уч хоналик
уй олиб
чиқиб кетди-ю,
бу ишлар энди Адибанинг зиммасига ўтди.Шахдога
биров
уй ишларини эслатгудек бўлса, афтини буж- майтиради. Фақат жиянларини циркгами, ҳайвонот боғигами олиб
боришга йўқ демасди.
Шахдо уйда ўтиролмас, кўчага чиқишга
бирор сабаб бўлса бўлгани, ҳатто кичикроқ харид учун
бозорга ҳам бориб келишга
тайёр турарди. Уям онасига ўхшаш юримсакликка мойил эди.Хайрихон опа
ўйлаб кўрса,
Адибанинг
ёши йигирма икки- дан ошса ҳам
содда, айёрликни билмайдиган қиз экан. Она- сининг
гапига бир
оғиз йўк, демай, кўнди-қўйди. Агар ушан- да: «Бу
йигитга
тегмайман», деганида қайтанга яхши бўлар- миди?...—
Ойи,
яна опамни ўйлаяпсизми? — деб сўради Лайло онасининг
сукутга толганини кўриб.Хайрихон
опа
чўчиб ўзига
келди.—
Х,а, —
деди унга
ҳорғин термулиб.—
Қайтариб олиб
келинг, уларнинг ҳаёти бўлмайди. Туш- ган жойи яхшимас. Опамни.эзиб қўйишди.—
Ёш бошинг билан
сенга ким қўйибди бундай
гапларни гапиришни?—
Ойи, ёш эмасман, ўн саккизга
кирдим.— Яхшиси, ишингга
бор,
Таня опа кутиб қолгандир.Лайло апил-тапил чойини ичиб, Таня опасиникига
югурди.Унинг
ортидан термуларкан, Хайрихон опа
яна ўйга тол- Ди...Катта фарзанди
етти
ёшида оғир хасталик туфайли ҳаёт- дан
кўз
юмганди.Яккаю
ёлғиз ўғиллари касалманд туғилганидан эр-хотин ўзларини
қўярга
жой
тополмасди. Қудрат ака ўғли Қобил- нинг айтганларини сўзсиз
бажарар, унинг учун ҳамма нар- сага
тайёр
эди.Қобил
охирги
касалхонага ётган кезлари шифокорлар
энди умид
йўқ, дея эр-хотиннинг
дилини баттар
сиёҳ
қилишди. Ушанда
Хайрихон опа кичик қизига ҳомиладор эди.
Қобил- нинг ўлим
билан
олишаётган
сўнгги кунлари кўзи ёриди.Отаси
ўғлига бу янгиликни айтганда, у:—
Ада,
синглимга нима исм
қўясизлар, —
деди.— Қайси исм
сенга маъқул?—
Менинг айтганим
бўладими?— Албатта.—
Айхоо, синглимнинг исми
Айхоо бўлсин.—
Ия,
қаердан
олдинг бу исмни?— Мультфильмдаги буту боласининг
исми.
Уни бўрилар кувлайди, аммо
етолмайдилар. Довюрак, кўркам буғуча.—
У бутуча ўғилмасмиди?— Билмадим...Кудрат
ака бевақт
ҳаётдан
кўз юмаётган ўғли қошида муз- тар
ўтираркан,
унинг сўнгги илтимосини бажаришни ўзи учун фарз деб
билди.—
Қиз болаларнинг исмига мослаб «Лайхоо» деб атасак- чи?
—
деди ўғлига.— Майли,
ада, Лайхоо чиройли исм экан.— Яхши,
унда буни ойингга айтаман.Орадан бир ҳафта ўтгач, Қобилнинг жони
узилди. Унинг истаги
билан янги туғилган
чақалоқнинг гувохдомасига Лайхоо деб
ёзилган бўлса-да, айтишга ўнғай, дея
унинг яқинлари Лайло
номи билан чақира бошлашди.
ТАНЯ ОПА
Хайрихон
опанинг
қўшниси Татьяна Васильевнани маҳал- лада
ҳамма
«Таня опа»
деб
чақиришади. У биринчи қаватда яшайди.
Таня опанинг қизи билан ўғли Красноярск томон- ларга
кўчиб
кетганига
анча бўлган. Кўярда-кўймай Таня опани ҳам
ёнларига чақириб олишганда, икки ой ўтмай, совуқ экан, деб
у
қайтиб келди-ю,
қўшниларга дангал гапни айтди:—
Бутун
умрим иссикда ўтди. Совуқ жойларга
кўника ол- мас эканман. Ўзимнинг серкуёш юртимдан қўймасин! Мени энди
ҳеч ким
бу диёрдан ажрата олмайди. Ўлсам ҳам хоким шу
ерда
қолади.Шундан сўнг
Таня опа
ҳар-ҳар замонда болалари ва на- бираларини
кўргани бормаса, деярли у
томонларга қадам бос- май
қўйди.Унинг бу ерда иккита уйи бор. Битгасида ўзи бароқ мупгуги билан
яшайди.
Қаршисидаги тўрт
хоналик уйида эса ҳар хил пишириқлар
пиширишни ўргатадиган
ўкув курслари очган.Ҳар
ойда ўн-ўн беш қиз-жувонлар бу курсни битиришади. Аввалига
асосий машғулотларни Таня
опа ўзи
олиб борарди. Энди
эса
иккита ёрдамчиси бор: бири
Элмира, иккинчиси Лайло.Элмира
—
ёши
каттароқ
жувон. Тингловчиларга ўзбек ва рус
тилларида
бир кун назарий, иккинчи кун амалий
машғу- лотлар
ўтади.
Охирги пайтларда амалий машғулотларни Лайло ҳам ўта бошлади.Бу ерда ўндан ортиқ
турдаги
пишириқлар бир ой
давоми- да
ўргатилиб
борилади.
Рецептлари бекитилмай, барча тингловчиларга етказилади.Лайло
бу курсда
икки
йил бурун ўқиб чиққанди. Зийрак- лиги
ва ишга
укуви борлиги учун Татьяна Васильевнага маъ- қул
келиб
қолди. Аёл баъзан Лайлонинг орасталигини кўриб, «Аккуратная, добросовестная», деб мақтаб қўяди. Лайло сак- кизинчи
синфгача рус мактабида ўқиганлиги боис Таня опа билан
бемалол
гаплаша
олади.Ўтган йили
Лайло тўқимачилик
институтига ҳужжат топ- ширганди, аммо тест синовидан ўтолмади. Йиққан бали
бироз етмай қолди.Шундан
сўнг Таня
опа қизни ўзининг
ёнига олди. Аввалига
у махсус буюртма билан пишириладиган торт сирларини қизга
ўргатди.
Лайло
яхшилаб ўргангач, бу вазифани бутун- лай
ўзига топширди.Сўнг
қизга маош тайинлади.
Ҳисобчи Лайлонинг ишига қараб,
ойма-ой пул бера бошлади. Шунинг ҳисобидан қиз ўзига
бир-иккита тилла тақинчокдар олиб қўйди.Таня опа Лайлони ўз қизидай яхши
кўриб қолганди. Лайло ҳам Таня опани жуда ҳурматлар, ҳар бир ишини у билан ба- маслах,ат
қилишга ўрганганди.
Қизининг яхши аёл кўлида иш- лаётганидан
севинган Хайрихон опа ҳам
Таня опани бирор- бир
бахрна сабаб тез-тез
уйига чақирар, бу иккала аёл
яхши- ёмон кунларида бир-бирларига суянчиқ
эдила р.У
ҳам тортинмай кириб
келади. Хайрихон опа билан
ачом- лашиб
кўришади.
Бу
оилалар
бир-бирига
боғланиб қолишган. Таня
опанинг фарзанддари Россиядан таътилга келганда, ал- батта Хайрихон опага, қизларига алоҳида-алоҳида совғалар олиб
келишади.Хайрихон опа ҳам уларни сийлаб,
куруқ мевами,
Таня опанинг
набираларига спорт майкаларими, трусикларми бе- риб
юборади.
Икки кўшни оила ўзаро бир-бирларини
кичик совғалар билан бўлса-да, хурсанд қилишни билишади. маслахдтлашиб ўрганган Хайрихон опа, қизи Адибани
узатишда негадир Таня опага маслаҳат солмай, бошқа
таниш-билишларининг мақтови билан
куёвга узатди қўйди. Орадан бироз вақт
ўтгач, Адиба қайнонаси билан қиз- лик уйига
меҳмонга келганда,
Таня опа қизиқ бир
гапни ай- тиб
қолди:—
Хайрихон опа, кўзинг
қаерда
эди? Адибани куйдириб- сан-ку: аёл
қуданг ҳақиқий мешчан экан!Кейинчалик
Хайрихон
опа: «Мешчан нима дегани экан?» —
дея анча вақтгача бировлардан сўраб-суриштириб юрди. Кўпчилиги
билмайман
дегандек елка қисиб қўярди. A
mmo
бир қўшниси,
тор фикрли,
манфаатпараст аёлларни шундай де- йишади, дея
тушунтиргач, Хайрихон опа Таня опани нақадар топиб
айтганлигига
қойил қолди. Айниқса, Адибага ҳайитлик юборишганда, бунга яна бир бор икрор бўлди...Хайрихон опа арафа
куни, қудаларим
норози
бўлишмасин деб,
қизига мўл-кўл қилиб ҳайитлик жўнатди. Аммо эртаси куниёқ телефон орқали кудасидан дакки эшитди.—
Мўлроқ қилиб олиб келсанглар
бўлмайдими? Сизларни билмадим-у,
лекин
биз юрт ичида юрган
одамлармиз, элдан уяламиз.
Қўни-қўшнилар:
«Юборган
ҳайитлигини қаранглар, қанақа
жойга
куда бўлгансизлар?» — дейишса яхшими?Хайрихон
опа гапиришга энди оғиз жуфтлаганди х,амки, кудаси
шаракдатиб
гўшакни қўйди.Ўшанда ҳам Хайрихон опанинг жонига Таня опа оро ки- риб,
анча
пул топиб берди. Х,ар
хил пишириқларни эса Лайло қўшни келинлар
билан кечаси пишириб чикди.Қўшнилари гапни орасида, ҳайитга
юборган масаллиқла- рингиз
юрт қатори
тўкис
эди, қудангиз шунчалик
ношудми, бундоқ
режали бўлса,
уч кунга бемалол
етарди, сал
у
ёқ-бу ёққа қараб
столга тортмабди-да, деганлар ҳам бўлди.Х,айит ҳам ўтди.
Қуда томон мақтов тугул, раҳмат ҳам айтмади.
Қуда
бўлмиш Мухтабар опа шунақа калондимоғ, ўзга- ни одам
қаторига қўшмайдиган аёллар тоифасидан эди.— Лайлони
узатадиган бўлсангиз, ўзим
бўлажак
куёв
билан
ҳам, ота-онаси билан ҳам гаплашаман. Ёқса,
шунга бе- ринглар, дейман. Ёқмаса, бермайсизлар, чунки Лайло менинг ҳам қизим,
—
деди Таня опа бир куни Хайрихон опадан Ади- банинг дардини эшитаркан.Қудасидан панд
еган Хайрихон опа
Лайлони
узатаётганда, унга
маслаҳат солишга ваъда берди.Таня
опа
Лайлога пишириқларнинг қолипларини вақти- вақти
билан алмаштирмаса, яхши
чиқмаслигини
доимо уқти- рарди
ва эринмай бозор айланиб,
қолип танларди. Яқинда бу ишларни
ҳам Лайло
мустақил равишда ўзи
бажарадиган бўлди.Таня опа
бир куни қолипни қандай танлашни ўргатиш учун Лайлони
Чорсу бозорига олиб чикди. Қатор устахоналарда тур- ли-туман
асбоб-анжомлар ясаётган темирчиларга учраб, Лайлога
уларни таништирди.—
Таня, қизингизни олиб
келдингизми? — деди уни ол- диндан танийдиган Абдувосиқ деган уста.—
Ҳа, қорасочли қизимни олиб келдим, — кулди Таня опа.Лайло уялиб,
унинг елкасига бошини қўйди. Таня опа унинг сочларини
майин силади.Ичкаридан Абдувосиқ
темирчининг ўғли Козим чикди.—
Ассалому
алайкум! — деди бир опага, бир Лайлога қараб.— Ваалайкум ассалом, Козимбек, яхшимисан! Танишинг- лар,
бу менинг шогирд қизим Лайло. Бундан
буён қолип олишга у келади. Яхшилаб тайёрлагин, сифати пасаймасин.—
Бўлди, ran йўқ! Бурчакдарини ҳам чиройли қилиб ясаб бераман.Абдувосиқ ака ўғлининг қиздан
кўз
узолмаётганини сезиб, Таня опага
сўз қотди:—
Қизингиз
ҳали ёшмасми, ишни эплаяптими ўзи?— Мендан
ҳам зўр эплайди.—
Хўш, қизим, буюртмаларни энди сендан оларканмиз- да,
— деди
Абдувосиқ ака ва Лайлони уқувини
синаб кўрмоқчи бўлиб, — қайси металл сенга кўпроқ маъқул? — деб сўради.— Шу қолипни
қайси
металлдан тайёрлаган
бўлсангиз, бошқаларини
ҳам шундан қиласиз, — деди Лайло ҳеч бир ўзини
йўқотмай қўлидаги қолипни
кўрсатиб. — Катта-ки- чиклиги, шакли, бурчаклари мос, қарама-қарши тушсин. Нархи ҳам ўзгармасин.—
Йўқ, энди ҳеч бўлмаса нархи ўзгаради, — деди уста қизнинг пишиқ-пухталигидан завқи келиб...Хдмма бирдан
кулиб юборди.—
Оббо, қизим-эй! Устозингдан ўтаман, дейсан-а?! Ме- таллнинг
нархи
ошган, патент пули кўтарилган. Битта қолип аввал
бир ярим минг бўлса,
энди икки минг бўлди. Розими- сан?— Хўп, розиман, аммо
шарти, уч кунда
тайёр бўлиши ке- рак.Уста
Козимни суҳбатга чорлаш учун атай унта юзланди:—
Ўғлим, қачон
тайёр қиласан?—
Майли, уч кунда ясаб бераман, — деди йигит оғзи куло- ғига
етиб.Таня опа билан
Лайло бу гапдан кейин
улар билан хайр- лашиб
жўнаб кетишди.Таня
опа
Лайлони гумбаз остидаги расталарга
бошлади. Қаймоқ,
творог олиб, қай жойдан харид қилишини кўрсатди, сотувчиларга
Лайлони таништирди.Себзордаги уйларига «Зарқайнар» супермаркета тараф- дан айланиб
келишаркан,
Таня опа сўради:—
Адибани турмуши қанақа?—
Жуда ёмон!—
Энди сен эҳтиёт бўл.Улар
уйга етиб келишди.— Таня
опа, юринг уйга,
чой ичамиз, — деди Лайло уйга етгач.—
Раҳмат,
қизим, уйимга бориб бироз чўзилай. Чарчадим шекилли, эртага вақтли
чиқ.
ТУРМУШ
МУШТ
Лайло
ҳам ўз
подъездидан
иккинчи қаватга кўтарилса,
эшик қия очиқ экан. Ҳайрон бўлиб, уйга кирди. Кимдир келибди, шекилли, балкондан ғўнғир-ғўнғир
товуш эшитиларди.— Ойи,
мен
келдим, — деди
у туфлисини ечаётиб.—
Ҳа, келақол, ош
тайёр.—
Х,озир.Лайло
ваннахонага кириб, юз-кўлларини
ювиб, ораста бўлиб чикди.Адиба
келган экан. У опаси билан
кўришаётиб, Адибанинг кўз
ости кўкарганини сезди,
аммо индамади.Уларнинг уйларида қандайдир кўнгилсизлик ўтгани аниқ эди.
Онасиям,
опасиям индамагандан сўнг Лайлонинг ўзи сўраб-суриштиришга
ийманди.Лайло
онаси, опаси ёнига чўкиб, ош ейишга тутинди.Адиба
шунчаки
чўқилаб ўтирди. Унинг хаёли аллақаер- ларга
кетиб
қоларди...Орадан
бир-икки кун ўгди. Аммо Адибанинг ортидан
ҳеч ким келмади. Хайрихон
опа жахд устида қизини ажратиб олиш- ни
ўйлай бошлади. Ёлғиз қолишганда секингина қизидан сўради:
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев