Византиялик роҳиб ва тадқиқотчи Иакинф Бичурин ўзининг " Маълумотлар тўплами" .. асарида хитойликлар туркутларни бўрилар деб атаган, деб таъкидлайди.
(Чин Ўғуз-бўри оғуз. Чин, Чиннос )
Нима учун бўри Туркий халқларнинг тотемик тимсолига айланди?
Бўри озодликнинг асосий рамзидир, сабаби бўриларни қўлга ўргатиб бўлмайди. Хатто арслонлар циркда дрессировка этилади. Бўри-бирдамлик, бирлик рамзи, Бўри -йиртқич хайвон ва поклик рамзидир, чунки ўлакса гўштини емайди. Жангда бўри ёки ғалаба қозонгунча ёки ўлгунча олишади бу ботирлик жаъсурлик рамзи. Бўрилар итлардан фарқли ўлароқ хаёти давомида бир урғочига содиқ бўлади - бу эса фидоийлик ва садоқат рамзи. Бубўриларнинг ижобий фелъ-атворининг хаммаси эмас
Оқ бўри Х-ХII асрларда оғуз-қипчоқларнинг асосий тотеми бўлган. Афсоналарда айтилишича бир марта ўрмонда йўқолган кўчманчи қабила душманлар тарафидан ўралиб олинган ва бу қабиланинг ҳомийси оқ бўри уларни ўрмондан олиб чиқиб, қутқаради.Бу бўри шу қадар катта эдики, уни туркийларнинг қаҳрамони -Дев Алп(Алпомиш)билан солиштиришган.
АКШ даги "Еллоу Стоун" к,урик,хонасида бир йили бўриларни отиб йуқ қилишибди. Бўрилар йуқ бўлгач, бу ўрмонда хайвонлар популяцияси йуколиб, ўт-ўланлар қуриб ҳатто ноёб дарахтлар хам қовжираб қуриб, 15 йил ичида битиб, хувиллаган чўлга айлана бошлабди. Олимлар, экологлар, зоологлар сабабини сира аниқлай олишмабди. Шунда бир қария ҳинду, бу ўрмонга бўриларни олиб қайтинглар дебди. Ҳиндунинг маслахатини бажо келтириб, олимлар 14 та бўрилар гуруҳини олиб келиб ўрмонга қўйиб юборибдилар. Албатта, ҳар бир кунни олимлар назоратга олиб бошлабдилар ва кузатибдилар. Не кўз билан кўрисинки, ўрмон инсон кўз ўнгида ўзгара бошлабди. Бўрилар, сиртлон, ёввойи итларнинг бебошлигига бархам беришибди, бўрилар, дарахтдарни терисини шилиб еб дарахтдарни қуритиб битираётган очкўз буғи ва кийикларни ўнг ва сўлга хайдаб, ўрмоннинг яшил дарахтларни еб битказишига бир ерда туриб, семириб қолишига бўрилар кўйишмас экан. Ҳуллас беш йилга бормай дарёларга баливлар қайтиб кела бошлабди, турли хайвонлар популяцияси яна кўпайиб, ўз маромига кайта бошлабди, бўрилар сони эса 40тага етибди. Шу тариқа ўрмон гуллаб яшнабди. Олимлар бутун бошли ўрмонда биттагина бўриларнинг роли аҳамияти шу қадар муҳимлигидан хайратда қолишибди. Бўриларнинг бу заминдаги миссияси, хаётни тебратиб, уни тартибга солиб, айрим нафси бало хайвонларни семириб ўрмонни еб йўқотишига йўл қўймаслик, ўрмон тошу тарозусини палласини тенг тутиб туриш экан! Шу каби инсонларнинг орасида ҳам бўрилари бўлади, ва улар бўлмаса жамият қуриб қақшаб қолади! Жадидлар ўша бўрилар эди. Биз ҳам 100 йилдан ошиқ бўрисиз колган ўрмон сингари эдик. Зомин тоғларида бўрилар кўпайибди. Бу ажойиб ҳол. Бўрилар купайяверсинлар!
Латофат Абдримова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев