Тошлар билан бир даврда туғилганлар,
Тошлар зарби билан сўнгра бўғилганлар,
Ўз қонлари билан ўзи йўғрилганлар -
Тош не, қон не, аввал-бошдан билган бизлар.
Дарёларни топиб унга йўл чиқарган,
Тақир ерга сув келтириб гул чиқарган,
Қушлар билан имолашиб тил чиқарган,
Ҳаю ҳақ деб бу дунёга келган бизлар.
Зулм тиғи тандан ўтиб, жондан ўтиб,
Қасру кошонаю қальа бунёд этиб,
Тўрт деворнинг орасида макон тутиб,
Уйим-ўлан тўшагимсан деган бизлар.
Дўстим деса, ёзиб сахий дастурхонлар,
Ўчоқ тўла олов, тандир тўла нонлар,
Фириб тузоғига тушиб шоҳу хонлар,
Ўз юртини ўзгаларга берган бизлар.
Ёвни енгар бўлса тақдиридан рози,
Қўлида ҳам қиличию-ю ҳамда сози,
Оламда бонг урган бўлиб Абулғози,
Куйлаган биз, йиғлаган биз, кулган бизлар.
Эркин Самандар .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев