ИЖОД ОЛАМИГА САЁҲАТ
Маълумки, мамлакатимиз бўйлаб бешта муҳим ташаббус доирасида ҳайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу юзадан белгиланган режалар ижросини таъминлашда, “Ичан-Қальа” давлат музей-қўриқхонаси ходимлари, шунингдек O’zLiDeP аъзолари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Ўқув даргоҳлари, маҳаллалар, таълим даргоҳлари, меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллиги олдидан турли мавзуларда учрашувлар, давра суҳбатлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 27 июль куни Огаҳий уй-музейида музей илмий ходимлари ва мутаҳасислари, партия фаоллари ҳамда Хива шаҳар Туризм коллежи талабалари билан ҳамкорликда буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига бағишлаб адабиёт кечаси ташкил этилди. Тадбирда буюк бобокалонимиз Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий хаёти ва ижоди ҳақида маърузалар ўқилди. Талабаларга Огаҳий асарлари ҳақида маълумотлар ва уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган кеча давомида талабалар томонидан Огаҳий ғазаллари ва рубоийилари ёддан ўқилди.
Шунингдек, уй - музейини ташкил этилишига ва Огаҳий ҳаёти ва ижодига бағишланган видео роликлар ҳам номойиш этилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар уй-музейни томоша қилиб, у ердаги экспонатлар тарихи билан яқиндан танишдилар.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан ўтказилган маданий-маърифий тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
“Ичан-Қальа”давлат музей-
қўриқхонаси матбуот хизмати
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев