давлат фойдасига ўтказиш
ҳақидаги қарорни бекор қилди
Тошкент шаҳар жиноий ишлар
бўйича судининг Апелляция
коллегияси, ушбу суд томонидан
2012 йил 17 сентябрда "МТС-
Ўзбекистон” компаниясининг
тўртта ходимига нисбатан
чиқарилган қарорига қарши
«Ўздунробита» МЧЖ берган
апелляция шикоятини кўриб
чиқди ва биринчи инстанция
судининг «Ўздунробита» МЧЖ
мулкини давлат фойдасига
ўтказиш ҳақидаги қарорини бекор
қилди ҳамда «Ўздунробита» МЧЖ
га нисбатан қўйилган молиявий
талаблар ҳажмини $600 млн
даражасида белгилаб, ушбу
маблағларни саккиз ой давомида
бўлиб-бўлиб тўлаши
мумкинлигини эълон қилди. Бу
ҳақда «Мобильные ТелеСистемы»
ОАЖ хабар беради.
Бундан ташқари, Апелляция
коллегияси компаниянинг тўртта
ходимига нисбатан қўзғатилган
жиноий иш доирасида
«Ўздунробита»МЧЖни фуқаролик
жавобгар деб топди ва биринчи
инстанция суди томонидан 2012
йил 17 сентябрда қабул қилинган
компания мулкини хатлаш
ҳақидаги қарорини бекор қилди.
Тошкент шаҳар судининг МТС-
Ўзбекистон ходимларига нисбатан
чиқарган ҳукми ўз кучида
қолдирилди.
«Биз МТС нинг далиллари ҳам суд
жараёни давомида эътиборга
олиниб, компания талаблари
қисман қондирилганлигидан
мамнунмиз. Бу, вазиятни ҳал
этишнинг ўзаро мақбул йўлларини
излаш ҳамда
келишмовчиликларни ҳал қилиш
юзасидан биргаликда оқилона иш
тутиш имкониятини яратади», -
дейди МТС Гуруҳининг президенти
Андрей Дубовсков.
Апелляция коллегиясининг
қарори 2012 йил 08 ноябрь куни,
суд тинглаш жараёнида ҳукм
эълон қилинган пайтидан бошлаб
кучга кирди. МТС иш
материаллари ва Апелляция
коллегияси ҳужжатларини қўлга
киритиб, уларни ўрганиб
чиққандан кейин ўз
манфаатларини ҳимоя қилиш
борасидаги кейинги ҳаракатлари
юзасидан қарор қабул қилади.
#новости
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев