Шу кичик сайёра бўлган ернинг олдида инсон бир нуқтагина холос. Шунга қарамасдан инсон Роббисига исён қилиб қарши чиқади ва бошқа “ботил илоҳлар”ни шерик қилади.
Аслида ҳақиқий ибодатга ва сиғинишга лойиқ Зот Аллоҳ таоло эмасми? Қийналган пайтида У Зотдан эмас қўлидан ҳеч нарса келмайдиган, ўзи каби махлуқлардан ёрдам сўрайди.
Қуръон оятларини ўқиб, ибрат назари билан боқиб, тафаккур ва тадаббур қилиб, ақл-кўзларимизни
очайлик. Бўлаётган жараёнлар, ҳолатлар, ёмғир ёғиши, қуёш чиқиши, фасллар алмашиб туриши буларнинг ҳаммаси ҳар куни ўз- ўзидан бўлаётган ҳодиса эмаслигини билайлик. Буларнинг устида албатта Қудратли Зот турганини билишимиз ва фарзандларимизга ҳам буни таълимини беришимиз лозим бўлади.
Инсон ўқиётган мавзулари ҳақида тафаккур қилиши, Роббисини таниши ва У Зот бандаларига қанчалик меҳрибонлигини билиши лозим. Бандалари исён қилса ҳам сувларидан баҳраманд қилаётгани, бирор марта тўхтатиб қўймаётгани, буларнинг ҳаммаси Роббисининг ўта меҳрибон зотлигига далолат қилади. Ҳатто мазали гўштларни истеъмол қилган пайтида ҳам, шу ҳайвонлар Аллоҳ таолонинг ёғдирган ёмғирлари сабабли униб ўсган кўкатларни ейиши, инсонлар эса уларни сутидан ва гўштидан истеъмол қилиб фойдаланиши ҳақида тафаккур қилсин.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев