Свернуть поиск
📨Телефон: ўқилмаган - 1 та хабар
📚Мусъҳаф: ўқилмаган - 6236 та хабар (Қуръон оятлари сони)
"Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Гарчи ундан олдин бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам". (Юсуф сураси, 3 - оят).
❗️Кўпчилик инсонлар телефонга келган биттагина хабарни қолдирмай, дарҳол очиб ўқишга шошилади. Лекин ўз жавонида турган, Аллоҳ томонидан юборилган 6236 та оят-хабарни (Қуръонни) ўқимай, эътиборсиз қолдиради.
1 комментарий
4 класса
Тилингиз, пулингиз, меҳнатингиз, маҳоратингиз — борингизни ишлатиб Жаннатга кириб олишга ҳаракат қилинг...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ер юзидаги қайси бир инсон (мўъмин) ушбу калималарни айтса:
Ла илаҳа иллаллоҳу
Валлоҳу Акбар
Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ
Ўша инсоннинг гуноҳлари миқдори ҳатто денгиз кўпигидай кўп бўлса ҳам, Аллоҳ уларни кечиради».
Ҳар биримиз хатокормиз, ҳар биримиз гуноҳкормиз, ҳар биримиз Аллоҳнинг мағфиратига муҳтожмиз. Ҳар тонг отганда Аллоҳга бўлган имонингизни янгилаб, тонгни зикрлар билан бошланг.
Қалб гўё шиша мисолидаги нарса, уни гуноҳлар хиралаштириб, қорайтириб юборади. Зикр-истиғфорлар эса ўша ойнани ювиб турувчи пок сувга ўхшайди. Сув қанча кўп қуйилса, ўшанча миқдорда қалб кирликлардан тозаланади. Қалб тозаланиб поклансагина, у бошқа аъзоларни солиҳ амаллар қилишга ундайди.
Зикрлар билан ҳаётингизни қоронғу тунлари ёришади. Истиғфорлар билан гуноҳларингиз ўчирилади. Нафл ибодатлар билан Аллоҳнинг ҳузуридаги даражаларингиз юқори бўлади. Ҳар бир тонг, ҳар бир тун бандани қабрга яқин қилиб, билимсиз қўлларидан тортиб олиб кетмоқда. Тонгда шошамиз, тунда шошамиз.
☀️Қаерга шошамиз?
☀️Қабрга шошяпмиз фақат.
Гуноҳларимизни кўплигини аниқ биламиз. Лекин уларни ўчириб юборадиган солиҳ амалларни кўпайтиришга эса шошмаймиз. Бугун тонгда жуда кўп инсон қабрда уйғонди, уларга берилган Жаннатга ҳаракат фурсати тугади… Биз эса бугунча, ёруғ дунёда кўз очдик. Эртами, индин, биздан ҳам ўша фурсат олинади.
Тилингиз, пулингиз, меҳнатингиз, маҳоратингиз — борингизни ишлатиб Жаннатга кириб олишга ҳаракат қилиб олинг. Эртага ўша борингиз тугайди, лекин солиҳ амалларингиз сиз билан бирга кетади.
🔵 Қуръон ва Ҳадис
1 комментарий
8 классов
Мусулмонларни кўрган одамлар, қабилалар бир неча 100 йил олдин тиззалари тиззаларига тегмай қалтираган, ҳайбатимиз босган, ҳурмат қилишган.....
Ҳозир эса ээнг арзон қон МУСУЛМОННИКИ, жамиятда энг оҳирги ўрин МУСУЛМОННИКИ, айнан МУСУЛМОННИНГ ҳақлариниг суистеъмоли чўққисига чиқди...
Сабаб нима?
Сабаби илм ўлди! Ҳиммат ўлди! Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан атрофдагиларни қайтариш ўлди! Ўз динимизга бўлган ҳурмат ўлди!
Ислом давлатлари аёллариниг олдига ғарб аёллари келадиган бўлса ҳижоб ўраб келишган. ҳозир эса.....
Ғайридинлар олдига бораётганимизда ўзгаришга ҳаракат қиламиз, ва ҳолатимиз ачинарли....
Ечим борми? Бор!
Ўзингизни ким эканлигингизни англанг! Тафаккур қилинг! Динингиз нима? Исломми? Ўрганинг! Китоб очиб ўқинг!
Эртага, индинга эмас! Бугуноқ, ҳозироқ! Баҳоналарсиз!
Инсонни фақат илм чўққига олиб чиқади! Фақатгина илм ила Ҳурмат қозонилади!
📖Қайси бир қавм ўзини ислоҳ қилишга ҳаракат қилмас экан, Аллоҳ уларга нусрат ато этмайди!
Fiqh_olami
3 комментария
16 классов
Умра зиёратми ёки саёҳатми?
Бир вақтлар умрага бориш кўпчилик учун орзу эди. Виза олиш қийин эди. Йўл узоқ эди.
Бориш насиб қилган одам эса ҳар бир дақиқасини ғанимат биларди. Ҳар бир намозни Ҳарамда ўқишга шошиларди. Қуръон ўқирди. Зикр қиларди. Дуо қиларди. Кўзидан ёш чиқарди.
Чунки у нима учун келганини унутмасди. Бугун эса Аллоҳнинг фазли билан умра анча осонлашди. Бу катта неъмат.
Лекин ҳар бир неъматнинг имтиҳони ҳам бўлади. Энди баъзилар одамларни Каъбага эмас, саёҳатга чақиряпти. «Умра + денгиз» «Умра + ….» ва ҳоказо. Ҳатто баъзан сафарлар дастурини кўрсангиз, умра амаллари, Ҳарам иккинчи ўринда қолгандай туюлади. Ҳолбуки инсон Маккага айланиб келиш учун эмас, гуноҳларини ювиш учун боради.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«العمرة إلى العمرة كفارة لما بينهما» — «Умра ўзидан кейинги Умрагача бўлган гуноҳларга каффоратдир
(Бухорий, Муслим)
Расулуллоҳ ﷺ:
«Умрадан соат фонида расмга тушиб қайтинглар», демадилар. «Кўпроқ видео олинглар», демадилар.
«Ҳар қадамингизни ижтимоий тармоққа жойланглар», демадилар.
Балки умрани гуноҳларни ювувчи ибодат деб ўргатдилар.
Бугун миллионлаб мусулмонлар умри давомида Каъбани бир марта кўришни орзу қилади.
Кўплари маблағ тополмайди. Кўплари виза ололмайди.
Кўплари насиб бўлишини кутиб ўтиб кетади.
Сен эса Каъба ёнида туриб, телефонингдан кўзинг ва кўнглингни узмасанг бу неъматнинг қадрини билган бўласанми?
Макка — сайёҳлик шаҳри эмас. Макка — қалблар тириладиган шаҳар. У ердан чемодан эмас, тақво билан қайтиш керак. Чунки умранинг энг катта совғаси Замзам эмас, совға-салом эмас, расмлар эмас, балки Аллоҳга яқинлашган, софланган қалбдир.
والله أعلم
4 комментария
37 классов
Нега ибодатда ҳаловат йўқолади?
Ибн ал-Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«فكما لا يجد الجسم لذة الطعام عند المرض، كذلك القلب لا يجد حلاوة العبادة مع الذنوب.»
«Касал тана овқатнинг лаззатини ҳис қилмаганидек, гуноҳлар билан оғирлашган қалб ҳам ибодатнинг ҳаловатини ҳис қилмайди.»
Кўпчилик ибодатда ҳаловат йўқолса, вақтни ёки шароитни айблайди, Қуръон ўқиса уйқуси келишидан нолийди, таҳаажжудга тура олмаётганидан шикоят қилади.
Салафлар эса аввал гуноҳларини текширганлар.
Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳга:
— Мен таҳажжудга туролмаяпман, — дейилганда, у киши:
«Сени гуноҳларинг боғлаб қўйган», дедилар.
Муаммо Қуръонда эмас.
Муаммо намозда ҳам эмас.
Муаммо — уни қабул қиладиган қалбдадир.
Қалб гуноҳ билан касалланса, ибодатнинг лаззатини йўқотади.
🔵@oxirathovlisi111
2 комментария
6 классов
Аллоҳни яхши кўрасизми?
قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. (Оли Имрон сураси, 31-оят)
🚀 Telegram 📷Instagram
2 комментария
2 класса
❗️Психология ва Исломнинг фарқи
❌Психология капиталистик дунё қараш, ишонч ва эътиқодларни устига қурилган.
Психологияни марказида “мен” яъни нафс туради.
✅Исломни марказида эса Аллоҳ туради.
❌Психологияда инсондаги касалликларнинг сабаблари ёшликдаги травмалар, стресслар деб айтилади.
✅Исломда касалликларнинг сабаблари нафс, гуноҳлар ва қалб касалликлари дейилади.
❌Психологиянинг мақсади инсонни даволаб истеъмолчи жамиятга қайтариш, иблис ва нафсига қул
бўлишда инсонга ёрдамчи бўлишдир.
✅Тазкияни мақсади инсонни поклаб нафс қуллигидан чиқариш ва Аллоҳга суюкли банда қилиш.
❌
Психология нафси амморага ёқадиган гапларни гапиради ва уни озиқлантиради. Нафсдаги кибр, риё, ужуб каби касалликларни қувватлаб янада кучайтиради.
✅Исломдаги Тазкия эса нафси амморани назорат қилади, ҳисоб-китоб қилади, жазолайди. Ва касалликлар тузалиши учун зидди билан муомила қилади (даволайди)
❌Психология сен энг ҳақсан, сен энг яхшисан дейди.
✅Ислом эса “нафсинга қул бўлсанг ҳайвондан баттарсан” дейди.
❌Психология шахсий чегара қўяди.
✅Ислом эса амри маъруф ва наҳий мункарга буюради
.
❌Психология ўзинг истагандек яша бахтли бўласан дейди.
✅Ислом Аллоҳ ва Росули буюргандек яша нажот топасан дейди.
❌Психология ўзингни айблама синасан деб ўргатади.
✅Ислом энг улуғ маърифат бу инсон ўзини айбларини билиши де
йди.
❌Психология ўзингни қадрлагин шунда қадрланасан дейди.
✅Ислом тақволи бўл мукаррам бўласан дейд
и
.
❌Психология ўзингни баланд бахолагин (самоотсенканг) баланд бўлсин д
эйди.
✅Ислом Аллоҳ мутакаббирларни ва фахрланувчиларни севмайди
дейди.
❌Психология қулай одам бўлмагин дейди.
✅Ислом энг яхшиларингиз энг ахлоқи гўзал бўлганларингиздир дейди.
*Осон юмшоқ бандага жаҳаннам ҳаром дейилган.
Хулоса психология “мен” ни асра, уни кўтар, рози қил, шахсий чегарангни сақла дейди.
Ислом нафсингни синдиргин Аллоҳни рози қилгин дейди.
❗️Айтинг ҳақ келди ва ботил йўқолди. Зеро ботил йўқолгувчидир!
Устоз Яҳё
🔵@oxirathovlisi111
1 комментарий
3 класса
❗️ Гуноҳ учун бериладиган жазоларнинг энг қўрқинчлиси— яширин жазодир.
Масалан, намоздаги хушунинг йўқлиги, вақтни тақсимлай олмаслик, Қуръоннинг устидан тафаккур қилолмаслик, ҳаттоки тунги намозларда ҳам Аллоҳ билан ўртада тўсиқ бўлиши.
Бундай инсонларга бошқа инсоннинг ўлим хабари, насиҳат ва маъвизалар таъсир қилмайди.
У Қуръон оятларини эшитади, лекин маъносини тушунмайди, оятлар унинг қалбига кирмайди.
Намозларини қазо қилиши, яхшиликдан қочиши, эҳсон ва садақаларга енгил қараши.
Кимнингдир ғийбати билан банд бўлиши, ҳасад қилиши, зулм етказиши...
Буларнинг барчаси аслида Аллоҳнинг бандасига берган яширин жазоларидир!
Бандасини Ўзидан, Ўзининг зикридан узиб қўйиши.
Нақадар ҳам қўрқинчли...
Гуноҳлар инсонни шу ҳолга келтиради.
Аввал қийналади, кейин кўникади, кейин одатга киради ва ниҳоят гуноҳ инсонга енгил бўлиб қолади.
Роббим паноҳ берсин!
🚀 @Globaltahliluz
1 комментарий
17 классов
#kun_mavzusi
Намозга эътибор
Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин: уйланиш, иш, зурриёт, офият… Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.
Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади.
Ахир билмайсанми, намоз “нажот”га яқин туради?!
“Ҳайя ʼалас-солаҳ! Ҳайя ʼалал-фалаҳ!”
(Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)
Қандай қилиб Аллоҳдан, У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб, муваффақият сўрайсан?!
Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан қилгин!»
🚀 @Globaltahliluz
1 комментарий
16 классов
01:54
загрузка
Показать ещёПравая колонка