Инсон бурнидан нафас олади ва у вафот этгунича ҳеч бир машаққатсиз, давомий равишда ишлайди. Агар дунë жиҳозларига қарайдиган бўлсак, маълум бир вақтдан кейин бузилиши мумкин. Лекин Аллоҳ таоло инсоннинг бурнини ажойиб жиҳоз қилдики,
бузилиб қолмайди. Ҳатто уҳлаган пайтида ҳам осонгина нафас олади ва бурни доимо маромида ишлаб туради. Қувват олиши учун электр мосламасидан фойдаланилмайди ëки батарейкаси
алмаштирилмайди.
Бизга ҳаводан нафас олишимизни ҳамма жойда осон қилиб қўйиши, нафас олиш аъзолари орқали ҳеч қийналмасдан, малолланмасдан, машаққатсиз ҳаводан фойдаланишимизни қулай
қилиши, Аллоҳ таолонинг раҳматидандир. Агар уни ëнимизда олиб юрадиган, қўлимизга ёки бўйнимизга осиб юрадиган
мослама қилиб, ҳар доим нафас олмоқчи бўлсак ундан
фойдаланадиган қилиб қўйганида нима қила олардик?
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1