Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Муаллиф: Фея.
Дилбар кòз ёшларини артиб юзини муздек сувда ювдида пастка тушди ...
Тоģри ошхонага бостириб бориб Умида ҳолага юзланди …
- Бу Шохни ҳонасида қаердан пайдо болди ? - дея қолидаги медалённи кòрсатти
- М..мен билмайман . Ҳалиги бунақасини биринчи бор кòришим
- Уни ҳонасида қиз бола кирганмиди ? Ёки болмаса севган қизи бормиди ?
- Мен биламан - дея ортага қошилган Зарина Дилбар Низамовани қарашларидан кейин гапини тоģирлади - шекилли
- Гапир унда !
- Шохрух Низамовни ҳонасига бир қиз кирганди . Кеча ҳам оша қиз ёнида эди . Исмини Наргиз дейишди . Менимча севган қизи болса керак ! Ҳонасида ҳам телефонда неча бор гаплашганини эштиб қолгандим
- Гап бойладингми ? - дея қизга танбеҳ бермоқчи болди Умида ҳола
- Бас ! Демак Наргиза шундайми ?
- Ҳа
" Наргиза .... Наргиза ... Таниш исм ... Аҳир ! "
- Ассалому алейкум мен Наргиза Давлетоваман ! - дея Азиз Низамов таништирган қизни эслади .
" Бу оша болиши керак ! "
Телефонида рақамларни териб чақирувни босди
- Эштаман ҳоним .
- Мирзо . Менга Наргиза Давлетова ҳақида малумот керак . У журналистикада оқийди . Уйимизга ҳам бир марта келган эди . Ҳозирқ у ҳақида барча малумот қолимда болиши керак
- Тинчалнинг . Исм ва оқиш жойи бн бир кунда топишим мумкин . Бироз сабр қилинг !
****
Нигора Низамова клиникасида òз ҳонасида бошини курсига суяганча ҳаёл сурарди ...
У òзи тушиб қолган оргимчак торидан қандай ҳалос болиш ва сувдан қуруқ чиқиш ҳақида ойларди ...
“ Шохрухни айблашдан фойда йòқ . Энди Фарруҳни ҳеч вақоси йòқ . Бу дахшат . Мени оģлим бундай ҳаётта яшай олмайди . У катта мартабаларга лойиқ . Васиятнома ҳам юқолган . Бу биртарафдан яхши ҳам . Шунки энди бизнинг ҳечқандай меросхор эмаслигимизни исботлай олишмайди . Шохрух қамалиб кетса унинг мулкига огай онаси ҳожайинчилик қилади . Бунга эса жим қараб туролмайман . Йòқ !!!
Нигора Низамова ҳаёлига яшин тезлигида урилган фикрдан орнидан туриб кетти ва юзига ģолибона табассум югурди... У топти . Ечимни топти . ТОПТИ !!!
**
Наргиза йиģлайверганидан кòзлари қизариб қовоқлари шишиб кетганди . Қизлар ҳам уни кòриб сиқилишар Нодира эса уларни юпатолмай ҳалак эди ...
- Нега бундай болди ? Аҳир кечагина отасидан айрилган болса энди бу иш ... Шохрух акамга нимадир болсачи !! - дея яна йиģлашга тушди
- Болди еее биз Шохрух Низамов ҳақида гаплашябмиз . Низамовлар òзини ҳафа қилдириб қоядиганлардан эмас . Раҳматли Азиз Низамовни эсла ... Шохрух у кишини оģли аҳир ! - дея Наргизага дакки берди Мадина
- Мадинани гапида жон бор Наргиз . Аҳир улар казо казо одамлар . Бу ишдан бемалол чиқиб кета олишади .. Боз устига Шохрухни айби болмаса демак ҳавотирга орин йòқ - деди босиқлик бн Лайло - Мен яна Жасур акамдан телефон қилиб сòрайман .
Шу пайт Наргизани қол телефони безовта жиринглади
Наргиза шошиб котардида нотаниш рақамни кòриб бироз довдиради
- А..л..оо
- Бу Наргизани рақамими ?
- Ассалому алейкум ҳа мен Наргизаман
- Ваалейкум ассалом. Мен Дилбар Низамоваман .
Бу овоз ва сòздан кейин Наргизани юраги ёрилай деб ура бошлади . Нафаси ҳам тезлашиб ҳаяжон бости . Ҳудди ҳозир Дилбар Низамова унга ташланиб ҳақорат қилиб айблайдигандек . Аммо ҳаёлида бунга сабаб йòқ деган фикр келгач бироз тинчландида қизларни олдида ҳозир дея четка чиқди
- Эштаман Дилбар Низамова
- Учрашиб гаплашиб олсак боладими ?
- А..? Ҳали..ги
- Ярим соатга вақт ажрата оласанми ?
- Ҳаа ҳа албатта . Ҳоп
- Яхши . Уйимга кел .
- Ҳоп.
***
Дилбар Низамова қолида Мирзо берган малумотни оқиб четка сурди .
Агар медалён Наргизаники болса ? Наргиза ҳам болалар уйидан ? У ҳам етим ! Янги туģилган чақалоқлик пайтида ташлаб кетишган ! Бунча тасодиф ...
Балки тан олишдан қòрқиёткандир . Аҳир осон эмас ! Агар Наргиза бир вақтлар ўзи воз кечган бола эканлиги аниқланса …
Дилбар бу ҳаётта Оналик туйғусини ҳис қила олмади . Бунга анчайин сабабларни келтириши мумкун . Аммо конглининг туб тубида энди бунинг жавобини аниқ биларди … Чунки У бунга лойиқ эмас !!! Агар Наргизадан ҳам шу сўзларни эштсачи ? Унд нима болади ? Балки ҳаммаси шундай қолгани яхшимикин ? йўҚ !!! У албатта бунинг тагига етади ва қизини топади ! Аҳир энди ҳамма нарсаси бор . Пул , уй , молу давлат ( Дилбар Низамова учун “ Яхши ҳаёт “ тушунчасини яратадиган жамикий нарсалар . Аммо уларнинг яна бир номи ҳам бор эди … “ Ўткинчи “ … )
Наргиза яна оша уй остонасига етганда бироз туриб қолди … Негадир конгли бирон ноҳушликни сезаёткандек киришга оёғи тортмаёткан эди , аммо кириши керак , шарт!
- Ассалому алейкум ! – деди Наргиза ютуниб эшикни очкан сариқсоч қизга ( Заринага )
- Ваалейкум ассалом , сиз ..?
- Наргизаман – бу гапдан сонг Зарина бир қошини кўтариб қарадида бу қизни қаерда кўрганини эслади . У дойим икки кўзини Шохрухга тикиб қараганидан ёнидаги одамни ҳам пайқамай қоларди .
- Киринг марҳамат …
Наргиза оғир қадамлар бн ичкарига кириб қиз бошлаган томонга юра бошлади … Ва меҳмонҳонага етгач тоҳташди . Диванда отирган Дилбар Низамованиу кўргач баттар ҳаяжон босди . Ҳудди филмларда кўрадиган Огай оналар эсига тушди . Хозир Наргизага пул таклиф қиладию оғлини тинч қойишини сўрайди
- Нега қаққайиб турибсан ? – Ўзига қараб жойида қотиб турган Наргизадан сўради Дилбар Низамова – Отир .
- Ассалому алейкум
- Ваалейкум ассалом
- Ҳамдардлигимни қабул қилинг . Азиз Низамовнинг жойлари жаннаттан болсин !
- Омин … Наргиза
- Ҳа
- Сени нега бу ерга чақирганимни биласанми ?
- Ёоқ ( ўзини қорқинчли таҳминларини унутмоқчи болиб жавоб берди Наргиза )
- Бу сеникими ? – стол устига қойилган медалённи кўриб Наргизни кўзи чиқиб кетай деди ? Ўз нарсаси бу ерда ? Бу уйда ? Яна Дилбар Низамовани қолида !!!
- Ҳ…али…ги бу
- Ҳош ? – қизга синчков тикилиб ҳар бир ҳатти ҳаракатини ва нигоҳини илғамоқчи болди Дилбар
- Ҳа , аммо бу ерда
- Шохрухни ҳонасидан чиқти !
“ Болиши мумкун эмас ! Шохрух акамда бу нима қилади ? Аҳир.. Аҳир бундай болмаслиги керак эди . Мен у кишини ҳоналарига бор йўғи бир марта кирдим ! У ҳам базм куни эди . Ошанда медалёним йўқ эди . Оҳирги марта уни … Унда қандай қилиб ?.. Ақлдан озиш ҳеч гап эмас . Ким деган одам болдим энди ??? Нима дейман ? Мен ҳақимда ёмон ҳаёлга боргандир . шунинг учун ҳам чақирган . Наргиз тамомсан ! энди нима дейсан ?! Балки Шохрух акам бн учрашувга чиққанда машинасида тушуриб қолдиргандирман ? Аммо мен буни таққаним эсимда йўқ ! “
{ Бу оша қиз … Мени қизим … Оша кўзлар … Мен ҳатто эплаб қарамаган , ёдимда қолмаган , ифорини туймаган ҳатто қорнини ҳам тойдирмай ташлаб кетган болам…болам..мени болам . У жуда чиройли қиз болибти , жуда ақлли ҳам … Менга деярли охшамайди … Фақат бурни меникидек пучуқ экан . Анварни бурни катта . Қизиники ҳам шунақа хунук !
Мени қизим чиройли … Қош кўзлари оша аблаҳникидек . Лаби эса ўзиники … ҳечкимникига охшамайди … Юзи қизариб кетти … Мен ҳам ёшлигимда сал нарсага шунақа ҳаяжонланиб уялардим … Ё ҲУДОЙИМ НИМАЛАР ҚИЛИБ ҚОЙДИМ … У улғайибти …менсиз … Отасиз , онасиз . Болалар уйида . Мен ойлаган ҳаётта эмас ! ҲЕЧКИМ АСРАБ ОЛМАБТИИИ !!! Мени болам етимлик қучоғида осибти . Нималар қилиб қойдим … Мен орзу қилган эришган ҳаётим унга нима бера олади ? мени унга керагим йўқ … Ҳудди бир вақтлар уни менга кераги болмагани каби … У энди онага муҳтож эмас ! Улғайган … орзулари ва севгани бор … Шохрух ! Тақдир ойинини қара .
Мен дойим нафратланган фарзандсизлигимга сабабчи деб билган йигит менга фарзандимни топиб берди … Мен энди нима қиламан ? Шохрухни ҳаққини қандай адо этаман ? Нималар қилиб қойдинг Дилбар ..? }
- Аҳволингиз яхшими ? – Наргиза ҳаёлга берилиб кетганидан кўзидан ёш оқиб тушёткан Дилбарни ёнига отириб кўз ёшларини артти ва бағрига бости – Ҳаммаси яхши болади … Ҳудо ҳоҳласа ҳаммаси изига тушиб кетади … - Бу сўзлардан кейин Дилбар ўзини тоҳтата олмай қолди Наргизани қучиб йиғлади … Ҳудди шундай қилса кўз тошлари айбини ювадигандек !
- М…Менман ! Оша се..ни таш…лаб кет..ган аё…л МЕНМАН ҚИЗИМ – Дилбар бу сўзларни йиғи аралаш валдираган болса ҳам Наргиза аниқ эштти ва Дилабрни бағридан бошатиб кўзларига қаради … ёш тола кўзларида бири токилса бири шай турган ёшлар бн қизини юзини силаёткан Дилбар яна такрорлади
- МЕНМАН СЕНИ ОНАНГ МЕНМАН ҚИЗИМ !!! К…ЭЕЧ..ИР
- Нималар деётканингизни билябсизми ? Дилбар Низамова ўзингизда эмассиз ! Мен яхшиси кета қолай . Сиз дам олинг ! – Наргиза орнидан турган ҳам эдики Дилбар уни қолларига ёпишди
- ЎЗИМДАМАН . ЭНДИ ЎЗИМГА КЕЛДИМ .. КЕЧИР ҚИЗИМ КЕЧИР . КЎР БОЛГАН ОНАНГНИ КЕЧИР ..
МЕН ХАТО ҚИЛДИМ ! ЁШ ЭДИМ ЁЛҒИЗ ЭДИМ . ЎЗИМГА ИШОНЧИМ йўҚ ЭДИ … ШУНЧАЛИК ОЖИЗ ЭДИМ БОЛАМ ….. СЕНИ ОША КУНИ
" БОЛАЛАР УЙИГА "ТАШЛАБ КЕТИШГА МАЖБУР БОЛДИМ !!!
КЕЧИР КЕЧИР …. ЁЛВОРАМАН БОЛАМ КЕЧИР КЕЧИИИИРРР !!!
Наргизани нафаси тиқилиб қолди . Нима дейишини билмай қолди . У бир вақтлар ота онасига айтадиган бир дунё гапларни тизиб ёзгандию кўмганди . Бу билан ўзини тирик етимликтан қутқармоқчи болди . Ҳаёлида онаси бошқа қизни опиб ухлатётканини ёки дадасининг ойинчоқ котариб бошқа қизчани баģрига олиб ойнатёткани ҳақидаги ҳаёллардан ҳалос болмоқчи болганди . Аммо хозирчи ? Эндичи ?
" .... Кечиримли болиш қийин эмас … Ҳар қандай хатони ҳам кечирса болади . Аммо бу … афсуски ҳеч нарсани ўзгартирмайди … Синган ишонч ва вайрон болган қалбга малҳам бололмайди … Кечириш билан шунчаки оша инсонни ҳаётингиздан буткул чиқариб ташлашингиз мумкун… чунки энди ҳаётингизда умуман орни ҳам вазифаси ҳам қолмайди … Наргиза ҳам улғайгач Ота онасини кечирди ва улар ҳақида буткул унутишга қарор қилди … Қаердадир ойла даврасида кулиб отирган отасининг ва чиройли кийиниб базмма базм юрадиган онасини ёмғир тагида Болалар уйи ориндиғида кутиб отирадиган фарзанди болишни ҳоҳламади … Ҳеч қачон келмайдиган кундан умид қилишни тоҳтатти … Коникди … Ҳатто келган ойлалар ҳам унга эмас бошқаларга меҳр бериб олиб кетишига коникди …
Унга яқинлашиб бошини силаган аёлни қолини силтарди “ Мени ўз онам бор . Ўзи келади ва мени олиб кетади ! “ дея қайсарлик қилиб хечким бн кетмасди ! Унга ачиниш ва ёш тола нигоҳлар бн қарашларидан жаҳли чиқиб ҳонасига қамалиб оларди … Уларни ёмон кўрарди медалёнини ушлаб қучардида йиғларди
“ Буни менга ташлаб кетганлар кейин келиб адашмай топиб олишлари у..чуу… “ гапи оҳирига етмай ҳонграб йиғларди … Бор овозида йиғлаган ёш болани ҳечким овутолмасди … Бора бора бу овоз ҳам аввалгидек баланд чиқмай қойди … Энди кўз ёшларни унсизликта токарди ва ёшлар қалбидаги умид учқунларини ҳам сондира бошлади …. “
“ Аммо ҳозир … нега ҳозир ? Нега аввал эмас…нега бошида эмас ? Нега нега нега нега !!!!!!! “
- Болиши мумкун эмас ! – деди дона дона қилиб Наргиза ва Дилбар Низамовани силтаб ташқарига отилди …
Мумкун эмас ! Йўқ мумкун эмас ! Бундай болиши мумкун эмас
Бекатга оз қолганда тоҳтаб қолди ...
Қолидан келмади ! Унсизликни тутиб туролмади … Ва яна оша овозда бақириб йиғлади … Уни энди ён атрофидаги ачиниш тола нигоҳлар ҳам , аянчли ва оғриқли отмиш ҳам эмас ! АЙНАН ҲОЗИР ЙИҒЛАТАРДИ … ҳозир …!
**
- Тушунмадим ? Яна қанақа ноқонуний ? Аҳир бу бизнес ! – дея ўзини сороқ қилишларидан жазавага туша бошлаган Зиннура оҳири овозини бир парда котарди !
Аммо бу узоққа чозилмади . Адвокати бн етиб келган Анвар Рашидов 10 дақиқадаёқ қизини айбсизлигини исботлаб ҳеч қандай сороқларсиз чиқариб олди …
- Тинчлан оппоғим . Сен шу ерда кутиб тур . мен улар бн гаплашиб келаман ! – деди қизини бошини силаб Анвар Рашидов
- Ҳоп дадажон
Зиннура ёлакта деворга суяниб турар экан ёлак бошидан , икки милиция ҳодими икки томонидан қуршаб келёткан Шохрух Низамовга кўзи тушди ва отиб кетёткан пайт тоҳтатти
- Шохрух Низамов – Қизни ҳатто пайқамаган Шохрух отиб кетаётиб исмини эшттида тоҳтади ва ортига бурилди … қаршисидаги гузал қизга савол назари бн тикилди
- Ассалому алейкум . Мен Зиннура Рашидоваман . Компаниянгиз акцияларини сотиб олган ҳамкор ва айни вақтта ҳиссадор ! – дея ўзини мамнун таништирди Зиннура .
Шохрухнинг кайфияти баттар тушиб кетти . Аммо бир томондан акцияларни бу қизча олган экан уларни қайтариш қийин болмайди дея ойлаб ҳам қойди
- Танишганимдан ҳурсандман Зиннура Рашидова . яхши кунларингизга ишлатинг !
- Тушунмадим ! Мендан кечирим сўраш ниятингиз йўқ шекилли
- Кечирим ? Акцияларни олганингиз етмайдими ?
- Аҳир сиз ва оша акцияларингизни деб мени терговга чақиришди
- Наҳотки ажаб бопти . Ҳамма жойга бурун суқиб юрмаслик керак эди !
- Сиз
- Ҳа мен ! Яна нима ?
- Безбет ва юзсиз экансиз . Аҳволингизга ҳам ўзингиз айбдорсиз
- Ва ниҳоят . Бу фикрингизга мутлоқ қошиламан .
- Баттар болинг !
- Бундан ёмони болмайди . Аммо тилакларингиз учун бениҳоя миннатдорман . Изнингизла кетсам учрашувим бор эди
- Менга деса ўтиб кетмайсизми !
- Нақадар илиқ тилаклар !
Шох қиздан узоқлашар экан ўзига ўзи тонғиллаб асабийлаша бошлади . Учрашув ҳонасида эса уни суйикли аммаси кутиб турарди …
- Ассалому алейкум аммажон !
- Ваалейкум ассалом . яхшимисан оғлим
- Яхшиман , ўзингиз яхшимисз . Анча òзингизни олдириб қойибсз
- Фикру ҳаёлим сенда ... нима болар экан дея …
- Ҳаммаси яхши болади . Мен бу ердан озод ва айбсз болиб чиқаман
- Аммо қандай болам ? – Шох аммасининг қолларидан маҳкам ушладида унга Жасур бн тузган режасини тушунтирди – Агар Жасур буни уддаласа мени айбсзлигим исботланади ва Фарруҳ ҳам мени тарафимни олса оқланаман амма
- Албатта болажоним . Албатта . Фарруҳ дойим сен томонда болади фақат сен бу ердан эсон омон чиқиб ол . Анаву огай илон ҳамма нарсани òзлаштирмоқчи . Уддалаябти ҳам . Акам раҳматли òзларидан бир парча қоģаз ҳам қолдиролмабтилар афсуски ...
- Васиятноманаинг ҳожати йòқ Амма . Мен мулкимизни ҳечкимга бериб қоймайман . Отамни мероси қаердаги бегоналарга қолмайди !
- Албатта . Сенга ишонаман.
Жасур энг аввало ишта Шохни қоли йòқлигини исботлаш учун Камилани қидирувга тушиб ҳаттоки изқувар ҳам ёллади ....
Мамлакаттан тоģри Туркияга саёҳат қилган қушча ҳам тòрга тез илинди ... Бу унинг аҳмоқлигиданми ё бомаса бефаҳмлигидан аммо бирон бир нарса аниқлай олишмади ...
Камиланинг ягона айтган сòзлари : Фааруҳ Низамов ( Бу исм шарифни аташ учун Дилбар Низамова унга анча кооп ҳақ вада қилган эди )
Жасур аввалига ишонмади , аммо Камила абжирлик қилиб Нигора Низамова бн болган суҳбатини ёзиб олганини айтиб ҳатто эшттирди ҳам . Жасур барини аниқлаштиргач бу ҳақида Шохга айтмоқчи болди ва ёлга тушди . Аммо ярим ёлга етмасдан унга одамларидан бири қонģироқ қилиб Камилани қочириб юборишганини айтиб қолди . Машинада ортга қайтишга мажбур болган Жасур Шохга ҳақиқатни айтишни кейинга сурди
*
Наргиза уйга келиб ҳонасига кирди ва жойига ётиб ёстиģини қучиб олди ... У учун ҳамма нарса òз маносини юқотгандек эди гоё ... Энди йиģламас...сиқилмас...ҳатто қòрқмасдиҳам...ҳамма ҳамма нарсадан конгли қолиб болганди .... ягона ҳис қилёткан нарсаси эса бу чарчоқ эди .... У жуда чарчади бироз уҳлаб олиши керак эди ... Ва шундай қилди ҳам ...кòзларини юмиб чуқур уйқуга кетти
****
Лайло практикаси тугагач ҳамма ҳужжатларини тоģирлаб клиникадан чиқди ва энди ёлини давом эттирмоқчи болган пайт ортидан келга машина сигнали уни тоҳтатти ...
Қоп қора ласеттининг қорайтирилган ойнаси тушиб унда Зуҳра Каримовани акси кòринди ... Лайло бошқа вақт болганда бу аёлни танимаслиги табий эди , аммо Жасур унга оилавий фото суратларини кòрсатиб ҳамма билан юзаки таништирган эди ... Балки шунинг учундир Лайлони ҳаяжон босди... Бечора қиз умрида бунақа қòрқувни ҳис қилмаган эди ... Ҳатто оёқлари òзига бойсунмас , жойида тошдек қотиб қолганди ...
Олд ориндиқтан тушиб машинанинг орқа эшигини очиб берган ҳайдовчи Лайлони ҳаёлларини чалģитти ...
Машинага бироз ийманиб , уялиб қизариб , базор отирган Лайло ёнидаги аёлнинг кòзларига қарашга ботина олмас ... қолидаги файлни тирнаб турганди ..
- Лайло сен экансандаа - Зуҳра Каримованинг овозида бироз беписандлик бор эди ... Буни Лайло ҳам сезди аммо этибор бермади
- Ассалому алейкум. Яхшимисиз - деди Лайло одоб билан
- Саломингни пишириб е қизалоқ ! - бунақа жавобни кутмагани учун ҳам Лайлонинг устидан муздек сув қуйиб юборишгандек болди . Зуҳра Каримованинг кòзларига тик боқиб савол назари бн тикилиб турди
- Наҳотки òзингни мени оģлимга тенг кòрган болсанг ! Лекин тоģри осилсанг баланд дорга осил деган гап ҳам бор . Ну қизалоқ корпага қараб оёқ узатиш керак ! Оģлим оқимишли ва ақлли йигит . Бой ва келишган ... Ҳар қадамида қизлар учрайди ... Шундай ақли расо бой бадавлат тагли тугли йигитга òзингни тенг кòрдингми ?
- Кечирасиз у аммо ишқ молу давлатга нисбаттан эмас инсон қалбига нисбаттан уйģонади . Жасур акамда конглим борлиги рост . Аммо бир он болсин уларнинг бойлигига кòз олайтирмаганман. Ҳудо гувоҳ мен фақат ...
- Òчир . Бунақа ролларни бошқа спектаклларинг учун асраб қой ! Мен сени ноģоранга ойнайдиганлардан эмасман . Ҳуллас мана буни олда - Зуҳра Каримова сумкасидан семизгина конвертни олдида Лайлони оёģи устига ташлади - оģлимни тинч қой . Яна бир марта уни олдида оралашганингни кòрсам шармандангни чиқараман . Оқиш у йòқда турсин ҳатто мана шу кочада ҳам одамдек бош кòтариб юролмайсан !
Лайлони нафаси боģзига тиқилиб гапиролмай қолди . Кòзларидан оқёткан ёшларни эса кети узилмасди . У нимадир демоқчи болди аммо энди оģиз жуфтлаган ҳам эдики ташқарида уларни кутиб турган ҳайдовчи Лайло томоннинг эшигини очди ... Лайло бир зум Зуҳра Каримовага алам бн қараб сонг оёқлари устида турган конвертни олди... олдида машинадан тушди . Ҳайдовчи Энди эшикни ёпмоқчи болган пайт конвертни ичкарига отиб юборди эшик ёпилди .
Конверт Зуҳра Каримовани ёнига келиб тушди ... Лайло эса кòкси тола алам бн ёлида давом этти ...
Лайло ёл бойи йиģлаб кетти ... Унсиз ... У дойим аламини , қайģусини ичига юткан . Фақат òзи бн баҳам кòрган ... Ҳечкимга ҳаётидан нолимаган ... Онаси ва отаси бн яшагн дамларини эслайди ... Баҳтли ва ранг баранг ... У шундай эслайди ... Оша автоҳалокатгача барча барчаси ажойиб эди ... Орқа ориндиқта тақилган камар қисиб қолган Лайлонинг нафаси тиқилиб қолгани учун зòрģа қутқариб қолишганди ... Аммо нима қилсин , унга ёрдам берадиган инсонлар аллақачон бу оламни тарк этишганди ...
Лайло " Болалар уйида " ҳам камгап эди ... Савол беришса жавоб берар , бошқа пайт эса жим турар эди ... Òзи тенги сочини икки томондан тепага йиģиб олган қора кòз қизча келиб унга тегинаверарди ... Лайло унга индамас этибор бермас òз дарди бн овор болиб юрарди ... Қизалоқ эса ҳар куни уни ёнига келиб бир чимчилаб кетар ёки сочидан тортарди ...
Бир куни болалар уйидаги катта ёшли , 9 ёшлар атрофидаги Самия исмли қиз Лайлони камсита бошлади . Оёģидаги бир пой пайпоģи йиртилиб қолганини айтиб роса устидан кулди ... Лайло эса оёģини қучиб отирарди ... индамасди ... отиб кетади дерди...бу кунларим отиб кетади ... деб òзини овутарди ..
- БАС ҚИЛ ЯЛМОĢИЗ - дея қичқирди Лайлога ҳар куни тегиниб юрадиган қиз Самияга қараб !
- Оҳҳо ҳимоячи фариштасимисан ?
- Ҳозир сочларингни битталаб юлсам ошанда кòрасан фариштани ! - 5 яшар қизнинг чучук тилидан чиқёткан бу сòзлар Самияни кулгусини қистади
- Ҳой қизалоқ қани бор ойинчоģингни ойнаб жиим отир . Менга катталик қилма . Йòқса кòрсатиб қояман
- Қòқиб кеттимдааа - деди бошини силкита туриб қизалоқ
- Ҳозир сеними - Самия қизчани орқасидан қува кетти . Қизалоқ абжирлик бн югуриб ташқарига отилди , Самия ҳам ортидан чиққан пайт оёģи лойга тойиб йиқилди ва усти боши лой болди ...
Бу иши учун тарбиячисидан яхшигина дакки эштиб жазо ҳам олди .
Қизалоқ эса Лайлони қаршисига келдида қолидан тортиб опоқисини олдига олиб борди
- Опоқии
- Ҳов шириним - деди ёши 30 лардан ошкан аёл қизчани юзларидан чимчилаб
- Дугонамни пайпоģини тикиб беринг . Совқотябтииии
- Вой асалим... қаниии... нимага айтмадинг ???
- Уни тили йòқ .
- Қанақасига ?
- Ҳеч гапиииирмааайдиии
- Асалим исминг нима - дея Лайлога юзланди Нафиса тарбиячи
- Лайло - деди секингина бошини эгиб
- Войй - деди орқада турган қизалоқ - Балодай тили боор эканкуу , нимага гапирмадинг ????
Лайло бошини эгиб жиим отираверди . Нафиса қизни пайпоģини тикиб оёģига кийдириб қойди ва қизларга ойинчоқларни бериб òзи чиқиб кетти
- Нимага жим юрасан ? Буни қандай қиласан . Мен болганимда портлаб кетардим ...- деди қизалоқ эркалик бн жилмайиб
- Шунчки озим ...
- Исминг Лайломи ? Чиройлии
- Ҳа .
- Мендан исмимни сòрамайсанми ?
- Исминг нима ?
- Наргиза ...
- Ҳмм
- Исмимни мақтамайсанми ?
- Нега
- Мақташ кераккууу
- Ҳоп .
- Мақта !!!
- Ҳоп . Чиройли исм экан
- Биламан ...
- Ойинг қойганми дадангми ?
- Билмайман ... Менда улар йòқ
- Энди менда ҳам ...
- Аммо мен борманку . Кел дугона боламиз . Бир биримизни яхши кòрамиз. Мана шууунчааа - деди Наргиза қолларини кееенг очиб
- Майли розиман ...
**
Лайло бекаттаги ориндиқда отириб йиģидан òзини тоҳтата олмасди ...
" Мени ёмон ниятим йòòқ ... Нима қилай ? Айбим йòқ . Уни севаман ҳолос ... Бойлиги керааак эмаасс ... Мени Айбим йòòқ ... "
Шу пайт телефони жиринглади ... Қолига олиб қараса экранида " Жасур ака " деган йòзув турарди ...
Лайло жавоб бериб барини айтиб бермоқчи болди . Аммо Бир тарафтан Жасур ва Онасининг ортасига тушишни иккинчи томондан эса Зуҳра Каримованинг òзига айтган таҳдидини эслади ... Телефонини қучиб баттар йиģлади....
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 49