Мен у зот (Расулуллоҳ ﷺ ) нинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақатгина уч нарсада рухсат бердилар:
1. Урушда;
2. Кишилар орасини ислоҳ этишда;
3. Эри хотинига ва хотини эрига (бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида»
Имом Термизий ривояти
(Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_193
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
#Ҳадис_194
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир:
1.Омонат берилса, хиёнат қилади.
2.Гапирса, ёлғон сўзлайди.
3.Ваъда қилса, унга хилоф қилади
4.Хусуматлашилса, бузуқлик қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
●~●~●~●~●~●~●~●~●~●
#Ҳадис_188
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмасдир. Илло, амри маъруф ва наҳйи мункар ёки Аллоҳнинг зикри бундан мустасно»
Имом Термизий ривояти
(Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_189
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтириш қалбни қаттиқ қилади. Албатта, Аллоҳдан энг узоқ киши қалби қаттиқ кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_190
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_191
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2