Қуръони карим фаришталардан бири бўлмиш Жаброил алайҳиссаломга нозил бўлгани сабабли, у фаришта фаришталарнинг энг афзали ва энг улуғига айланди.
Қуръони карим рамазон ойида нозил бўлгани сабабли, бу ой энг яхши ойга айланди.
Қуръони карим қадр кечасида нозил бўлгани сабабли, бу кеча энг улуғ кечага айланди.
Қуръони карим Муҳаммад солллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлгани сабабли, у зот пайғамбарларнинг энг афзали бўлди.
Қуръони карим ислом умматига нозил бўлгани сабабли, бу уммат одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлди.
Аллоҳга қасамки, кимнинг қалбига Қуръон ўрнашса ва уни тадаббур қилиб, ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатиб, унга амал қилса, шубҳасиз, у инсон инсонларнинг энг яхшиси бўлади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатадиганингиздир”, деганлар.
Имом Бухорий ривояти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
Кунларни ичида Энг улуг Кун ЖУМЬА кунидир! (икки иийд кунларидан хам)
Су́зларни ичида Энг улуг су́з ЛА ИЛАХА ИЛЛАЛЛОХУ МУХАММАР РОСУЛУЛЛОХ калимасидир!