>Дўппи кийган одамлар,Онамни олиб кетди.Тур Онажон жон Она,Юрагим тўлиб кетди.Нега ухлаб колдинг жим,Хали қуёш ботган йўқ.Ой моможон осмонга,Юлдузларин отган йўқ.Қуёш ботмасдан олдин,Хеч чарчаб тош қотмасдинг.Мен ухламасдан олдин,Сира ухлаб қолмасдинг.Тўшакчамдан бир қарич,Жилиб кетсам тортардинг.Гар йиғласам кўз ёшим,Ўпиб ўпиб артардинг.Қўлларингни уқалаб,Кўзларимга сураман.Сал қимирла бошинга,Ёстиқ бўлиб тураман.Кимдир тортди ,ким суяб,Туртиб кўрди билмадинг.Айбинг не? Хеч кимга,Сен ёмонлик қилмадинг.Жилмаярдинг чиройли,Онажоним кулиб тур.Югурмагин ортимдан,Қимирлаб тур, юриб тур.Тураколгин Онажон,Билакчамга куч бўлгин.Хали бешга кирмаган,Юракчамга куч бўлгин.Уйгон Она майлига,Уришиб тур у