Мусулмон кимса барча нарса "Аллоҳ иродаси ила бўлади", деган эътиқодда бўлиши ва яшаши лозим.
Яна, "Банданинг ризқига Аллоҳ мукаффил Зот, деган эътиқодда бўлиши керак.
Барча ҳодисотлар Аллоҳ таоло иродаси билан бўладиган бўлса, ризқимизга Ўзи мукаффил бўлса, қайғуга на ҳожат?!
Онамиз қорнида суюқлиг-у, қоронғулик ичида ризқимизни етказган Зот, энди бизни оч қолдирармиди?!
Шу вақтгача барча мушкилотларимизни ҳал қилаётган Зот, энди бизни ночор қолдиради деб ўйлаябмизми?!
Банда қачон Роббига "Эй Аллоҳим!", деса, Робб таоло "Бандам сени эшитаман", дейди, дея айтган энг буюк зот сўзига шубҳамиз борми?!
Дуо қилайлик, тақвода мустаҳкам бўлайлик. Иншаааллоҳ барча мушкилотларимизни ҳал этувчи Роббимиз бор !!!!
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев