Бир йигит шайхдан: “Ота-онам учун тортиқ қилишим мумкин бўлган энг афзал ҳадя қайси?” деб сўради. Шайх жавоб бериб: “Салоҳиятинг, тузалишинг (уларга энг яхши ҳадядир)” деди.
Бу ҳақда ўйлаб кўргин ва ота-онасига яхшилик қилувчи солиҳлардан бўлиш учун қаттиқ тиришгин.