Ассалому алайкум! Нима учун Аллоҳ таоло ҳаммага ҳам иймон беравермайди? Аллоҳ учун кофирни иймонлига айлантириш қийин иш эмаску. Нима учун Аллоҳ шу арзимаган ишни қилмайди ёки қилишни истамайди?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ҳамма инсонга Исломни таклиф қилади. Уни иймонга келиши учун ҳамма шароитни 100 фоиз беради. Кофир буни хоҳламайди, хоҳлаганлари тўхтамасдан мусулмон бўлмоқда. Шу ерда Аллоҳ таоло бандага ихтиёр беради. Мусулмонлар ҳам шундай уларни жаннатга киришлари учун пайғамбарлар, китоблар, уларни эслатиб турувчи олимлар, панду-насиҳат қилувчи воизларни рўпара қилиб қўйган ва танлаш ихтиёрини берган. Аллоҳ таоло инсонга қалбни ижарага фойдаланишга берган. Худди бир инсон ўз уйини бошқага ижарага берганидек. Ижарачи хоҳласин уйни обод қилсин хоҳласин вайрон қилсин. Валлоҳу аълам!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев