Амалдор, хизматкор ё арзандамиз.
Гарчи ўлмасликка орзумандамиз,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга!
Устун бўлармидик фоний дунёга?
Яхшилардан ўрган, олгин андоза,
Мурувват, эҳсонин қилмас овоза.
Ҳалол юр, ҳалол е, дилни тут тоза,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга!
Устун бўлармидик фоний дунёга?
Давлатга дам бериб, давронлар сурсак,
Дабдаба, серҳашам саройлар қурсак.
Элдан юз ўгириб, пулдан ўргилсак,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга!
Устун бўлармидик фоний дунёга?
Бировдан соз билиб кароматингни,
Кўз-кўз айламагин ибодатингни.
Аллоҳ баҳолагай ҳар одатингни,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга!
Устун бўлармидик фоний дунѐга?
Гоҳ ғамгин яшадик, гоҳида қувноқ,
Борига шукрона қилмасак, гуноҳ.
Фарзандлар бизлардан қолгувчи чироқ,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга!
Устун бўлармидик фоний дунѐга?
Бўғизга келганда энг сўнгги нафас,
Шаҳодат каломин айта олсак, бас!
Қолгани бари пуч, ўткинчи ҳавас,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга!
Устун бўлармидик фоний дунёга?
Бағри кенгликликни қилгин одат,
Тирикликнинг ҳар бир они ғанимат.
Ҳар ким экканини ўради, албат,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга!
Устун бўлармидик фоний дунёга?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5