Ох хотинжон қайданам,Учрагансан сен менга,Ахмоқ бўлиб шу пайтда,Уйланибман мен сенга.Қайга урай бошимни,Шўр бўлса бу пешонамМенга живой эговниТуққанмикан қайнонам.Девордаги радиони,Жағи тинар, тинмайсан.Илон кўнар гапимга,Икки дунё кўнмайсан.Белинга қўл тирасанг,Янги ғалва нақд бугун.Йўқ жойдан бор қиласан,Бошимдан чиқар тутун.Телефоним титкилаб,СМСлар ўқийсан.Хар бир номерга янгиРивоятлар тўқийсан.Гўёки мен шилқимман,Қизларга йўқ суягим.Хар куни хар хилини,Келар эмиш ўрагим.Ширин-ширин шеър айтиб,Тепармишман қулоққа.Сўнг етаклар эканман,Кафега ё чорбоққа.Қизларни кўриш учунБорармишман тўйга мен.Женский хид эгнимда,Келармишман уйга мен.Шундай одобли эрни,Шилқимсан деб қийнайсан.Яна хотининг