«...Агар (тиланчига) берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч бўлмаса, бир куйдирилган қўй туёғини топиб бўлса ҳам унга бер..»
Имом Термизий ривояти
(Умми Бужайд (р.а).дан)
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ дан «Исломдаги қайси амал яхшироқ?», деганида, Расулуллоҳ ﷺ «Овқат улашиб, (камбағалларни) таомлантирмоғинг ҳамда таниган ва танимаган кишиларга салом бермоғинг», дедилар
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Хоҳ ўзига қарашли, хоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз...»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бева ва мискин аҳволидан хабар олиб ёрдамлашувчи киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ўхшайди. Намозда қоим ва рўзада доим бўлган кишига ўхшаш, деб ҳисоблайман»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Икки заифни, (яъни етим ва аёлнинг) ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман»
Имом Насаий ривояти
(Абу Шурайҳ Хувайлид (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо Уваймир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ бир кишига ҳикмат (илм) ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим берса»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма»
Имом Муслим ривояти.
(Абу Зарр (р.а).дан)
#Ҳадис
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Эй Расулуллоҳ, сизга энг маҳбуброқ киши ким?” – деб сўралди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларга манфаатлироқ киши”, – деб жавоб бердилар. “Эй Расулуллоҳ, қайси амал афзал?” – дейилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминлар қалбига хурсандчилик киритиш”, – дедилар. “Эй Расулуллоҳ, мўминнинг шодлиги нима?” – дейишди. У зот: “Очларни тўйдириш, машаққатларни аритиш, қарзларни адо этиш. Ким мазлум биродарини қўллаб юрса, бир ой рўза тутган ёки эътикоф ўтирганнинг ажрини олади. Ким мазлумга ёрдам қўлини чўзса, қадамлар тойиладиган кунда Аллоҳ таоло унинг қадамини мустаҳкам қилиб қўяди. Ким ғазабини тийса, Аллоҳ таоло унинг камчиликларини беркитади. Сирка асални бузгани каби ёмон хулқ ҳам инсонни бузади”, – дедилар».
Муҳаммад ибн Феруз Асқалоний ривояти.
#Ҳадис_693
Расулуллоҳ ﷺ видолашув ҳажида Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан сўнг одамларга қуйидагича ваъз-насиҳат қилдилар: «Огоҳ бўлинглар, аёллар ҳақидаги васиятимга амал қилиб, уларга яхши муомалада бўлинглар. Албатта, аёллар сизларнинг асирларингиздир. Бундан бошқа нарсага эга эмассиз. Фақатгина очиқ-ойдин фоҳишалик қилишсагина бундай эмас. Агар итоатсизлик қилишса, ётоқни тарк этинг. (Яъни, улар билан бир жойда ётманг. Шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар) оғритмайдиган қилиб уринглар. Аммо итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Огоҳ бўлинглар, сизларнинг аёллар зиммасида ҳақларингиз бор. Ва аёлларингизнинг сизларнинг зиммангизда ҳақлари бор. Сизларнинг улар зиммасидаги ҳақларингиз ётар ерингизга сизлар ёмон кўрган кишининг қадамини етказмаслик ва ёмон кўрган кишингизни уйингизга киришига изн бермаслигидир. Огоҳ бўлинг, аёлларнинг сизлар зиммангиздаги ҳақлари яхши либос ва яхши таом билан таъминламоғингиздир».
Термизий ривояти
(Амр ибн Аҳвас розияллоҳу анҳудан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бир хотин мушук сабабли азобга мустаҳиқ бўлди. (Яъни, уни қафасга қамаб ўлдиргани сабаб дўзахга дохил бўлди.) У хотин мушукни қафасга солиб овқат ҳам, ичимлик ҳам бермади...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... Умматимдан бўлган муфлис Қиёматга бу дунёда намоз ўқиган, рўза тутган, закот берган бўлиб боради, яна кимнидир сўккан, молини ноҳақ еган, урган, хақорат қилган ҳамда қонини тўккан бўлиб боради. Шунда муфлиснинг яхши амалларидан олиб берилади. Унинг яхши амаллари тамом бўлганида, мазлумларнинг гуноҳларини унга олиб берилиб, ҳисобот қилинади. Ниҳоят муфлиснинг савоб амаллари тугагач, уни дўзахга улоқтирилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни бўлганида ҳақлар ўз эгасига қайтарилади (яъни, золимдан мазлумнинг ҳаққи олиб берилади). Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйнинг қасоси олиб берилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев