Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир мусулмон Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, Умму Маҳзул номли аёлга уйланишга изн сўради. Бу аёл бузуқлик қилар ва шу йўл орқали эрига сарф қилишга ваъда бераётган эди. У киши пайғамбар алайҳиссалом олдиларига келиб изн сўради ёки у аёл ҳақида сўзлади. Шунда пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Нур сурасининг 3- оятини ўқидилар: «Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур»». ҲАДИСНИНГ ТАХРИЖИ: Ҳайсамий бу ҳадисни «Мажмаъуз-завоид» китобида (7-жилд, 73-бет) зикр қилиб: «Ҳадисни Аҳмад ва Табароний («Кабир» ва «Авсат» китобларида) ривоят қилган. Аҳмаднинг санадидаги ровийлар ишончли, сиқа кишилардир», – деган. ҲАДИСДАН ОЛИНАДИГАН САБОҚЛАР: 1- Зинокор, бузуқ аёлга уйланишга фақат ўзига ўхшаган эркак рози бўлади. Бузуқ эркакка турмушга чиқишга ҳам ўзига ўхшаган аёл кўнади. 2- Зино балосига мубтало бўлган аёл гуноҳидан тавба қилиб, қайтса ва идда сақласа, унга уйланиш мумкин бўлади. Зинокорга уйланиш эса ҳаромдир. 3- Зино, фаҳш ва бузуқ амалларни қилиб юрган киши билан турмуш қуриб, бирга оила қуришни чин мўмин киши ўзига эп кўрмайди. 4- Фоҳишабозлик ҳеч бир мўмин, мусулмон эркак ва аёл рози бўлмайдиган ўта қабиҳ гуноҳдир.
lahu.Va ashhadu anna Muhammadan abduhu va Rasuluhu>>deb aytsa,uoga jannatning sakkiz eshigi ochilur va u xoxlaganidan kirur>>
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2