____
Қизлар бир-бирига навбат бермай мақтанарди: - Чанел 5 супер! Любой атирингга дам беради. Ҳиди вообше кетмайди.
Кулгим келди. Чунки мен бунданда зўрроғига эгаман. У менга 5-6 ойга етади. Нархи... Нархини билмайман!
Умримни ярми шаҳарларда ўтяпти. Уйга қайтаман, бувимларникига шошаман. Мен доим бир манзарани кўраман: Бувижоним доимо нимадир иш билан банд... Бир мартаям ухлаётганларида бормабман. Ухлармикинлар?!
Ёнларига талпинаман. Ана шу пайт, бувим мени қучган пайт ўша ифор димоғимга урилади. Ниманинг ифори эканлигини ҳалигача билмайман. Балки ҳовлида ўсаётган райҳонлари ҳиди... Балки бурчакдаги тандирнинг ҳиди... Балки ҳовлида билқиллаб турган тупроқнинг ҳиди... Балки ҳаммасининг умумлашмасидир...
Зумда ёш болага айланаман. Бу ифор менга чақалоқлигимданоқ таниш. Онажон! Мени кечиринг. Мен бувимни Сиздан саааал кўпроқ яхши кўраман...
- Чанелингданам даҳшатроқ битта дуҳи бор! Баҳс ҳалиям давом этарди...
Ёки мен қишлоқиман, ёки бу қизлар ҳеч қачон бувиси билан ачомлашмаган...
Баҳодир Аноров
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2