#Мафтуна_Абдуллаева
🌹🌹🌹
КУМУШ
- Намунча чиқишинг қийин,- Аъло опани жияни Гулмира лабини буриб кутиб олди ошхонада. Мен Шаҳина зиёфат берадиган меҳмонхонани тўғирлаб чиққиб келардим.
- Нега овқат бошламадингиз?-дедим ҳайрон бўлиб.
- Сен бор~ку мен қилиб нима қиламан. Ўзи беш киши келар экан. Ўзинг қил,- Гулмира телефон ковлаб ўтириб олди. Кундан кунга ҳаддидан ошаётган бу аёл ҳозир жуда жаҳлимни чиқарди. Бир ҳаёлим сочларидан юлиб дўппосла деса, бошқаси ўзингни бос муаммо сенга керакмас деди. Ахир икки кун олдин Ҳаёт хоним олдида тиз чўкиб даламни олдига боришни сўраганимда "шу дарвозадан қандай сабаб билан чиқасан фарқи йўқ, кетишинг билан акангни устидан ёзаман" деб айтди. Бу ҳам холасини орқасидан эшитган шу гапни. Шу сабаб ҳеч нарса қилолмайди деб ўйлаяпти. Майли... Сенларга ҳам Аллоҳ бордир...
Меҳмонлар келгунча Шаҳина минғирлайвериб тинкамни қуритди. Ўзи нега бирон ресторанни эмас уйини танлади ҳайронман. Келган қизлар ҳам ўзидек блогер қизлар. Қўлидан телефони тушмас экан. Расм тушмаган жойлари қолмади.
-Сиз хизматкормисиз? - ошхонада пайдо бўлиб қолган йигит мени гапга солди,- аммо жуда гўзал хизматкор экансиз. Бу чирой билан сиздан зўр актриса ёки блогер чиқарди.
-Бирон нарса керакми?- гапига эътибор бермай, сўрадим.
-Шунчаки сиз билан озгина суҳбатлашмоқчи эдим.
-Мени ишларим бор эди узр,- ғувв этиб бир 6арса бошимга чиқди. "Ўзингни ким деб ўйлаяпсан? Мен бу уйни келиниман!" деб бақиргим келди. Аммо бу икки ҳисса ҳўрликдек туюлди.
-Намунча ноз қиласиз?! Мени кимлигимни биласизми? Қизлар мен билан битта суратга тушиш учун изимдан чопиб юришади. Менга юзингдаги ҳолинг ёқиб қолди. Шу сабабли исмингни Кумуш қўйишганми!
-Мен борай,- жаҳлим чиқиб кетаётгандим қўлимни ушлаб қолди.
-Шошмасангчи? Битта суратга тушамиз тамом...
-Торт қўлингни,- қаттиқ силтандим. У эса ўзига тортди.
-Бу ерда нима бўляпти!
Орқамдан келган овоздан юрагим тавонимга тушиб кетди.
-Бу хизматкорни қаердан олгансизлар,- мен ўзимни ўнглаб олмасим, Шаҳинани дўсти мени итариб ташлаган киши бўлиб, нари сурди,- суратга тушай деб пинжимга кириб кетди.
Одам ҳамма нарсага кўникиб кетади дейишади. Шу кунгача мени кўп камситишди, кўп бора туҳмат қилишди...
Аммо буниси... Йўқ, менимча номус масаласидаги туҳматга кўникиб бўлмаса керак. Ҳатто иссиқ шўрвадан куйганимда ҳам бунчалик оғриқ ҳис этмагандим.
Қандай қилиб Шаҳинани дўстига тарсаки урганимни билмай қолдим.
-Бу нимаси,- йигит кутмаган эканми қизларга ўшаб юзини ушлаб, Ҳаёт хонимга қаради.
-Ҳозироқ узр сўра,- Ҳаёт хоним сочимдан чангаллаб олди.
-Мен узр сўрайдиган иш қилмадим,- дедим биринчи марта бақириб.
-Ҳали менга овозингни кўтаряпсанми?- юзимга тушаётган тарсакилардан ўзимни ҳимоя қилиш учун қўлларим билан тўсдим.
- Мен кетдим,- деди меҳмон,- бунақа тамошаларга тоқатим йўқ.
У кетгач, Ҳаёт хоним мени судраб хонам томон олиб кета бошлади. Ичкарига итариб юбориб шундай деди.
- Бугуноқ Фарҳодга телефон қиламан. Жавобингни беради. Шунча ҳунарларинг камдек фоҳиша ҳам экансан!
Қўлларим титрарди... Йўқ эътибор берсам бутун танам титраётган экан... Фарход акани исмини эшитиб юрагим бир ёмон уриб қўйди... Ахир ҳамон умидим бор. Бу уйда фақат акам учун яшамаяпман. Фарход ака келиб қутқаришидан умидим бор ҳали.
Хона эшиги тарақлаб ёпилди. Ачишаётган юзимга ёпишиб қолган сочларимни ҳолсиз орқага олдим. Оҳирги пайтлар ягона овунчоғим бўлган кўзёшларимга эрк бердим. Ҳеч бўлмаса улар озод бўлсин.
✍✍✍
Кумушни зиёфат тугагач чиқариб юборишди. Оч ҳолида ошхонадаги ҳамма ишни гарданига юклашди. Кумуш бехолгина ишга киришар экан. Меҳмонлар олдидан чиққан ширинликни эшикка бир қараб оғзига солди. Тушлик ҳам қилолгани йўқ. Бу ердаги ишни қилиш учун эса куч керак. Оғир ҳаёллар билан ёлғиз қолгандан ишлаган маъқул ҳам туюлди. Фақат иши тугар олди. Аъло опа кириб келди.
-Сен бечора бу ерда хизматкор бўлиб юрибсан. Эринг у ерда ўрис хотини билан мазза қилиб юрибди.
Кумуш ярқ этиб Аъло опага қаради.
- Бу нима деганингиз?
- Сен бечорада телефон ҳам йўқ. Билмайсанда. Мана эрингни қўйган суратларини кўр,- Аъло опа атай шу учун келганини яширмай қизни бурнига тиққудек телефонини олиб келди.
Кумуш эрини инстаграмдаги суратларини кўрар экан нафаси сиқди. Оҳирги пайтлар кўп бўляпти шунақа...
Улардан сал нарида эса Гулмира ҳам кулимсираб қараб турарди. Кумуш асабий жилмайди. Бунча ёмон бу одамлар. Уларга нима қилди ўзи?! Айби нима? Нега уни яхши кўришмайди? Нега уни ҳеч кимга кераги йўқ?!
Кумуш нигоҳларини телефондан олиб ишига қайтди.
- Жонинг ҳам қаттиқ экан. Ўрнингда ўзимни осиб қўйган бўлардим,- Гулмира бош чайқади,- сурбет.
Кумуш жавоб бермади. Бўғзидаги йиғини овозида билдиришни истамади.
🌹🌹🌹
КУМУШ
"Ўзимни осган бўлардим"... Ҳаёлимдан шу гап кетмаяпти. Ростан бу ҳаётдан йўқолиб қолгим келяпти... Агар гуноҳ эканини, нариги дунёда бундан баттар азоблар кутиб турганини билмаганимда ростдан ўз жонимга қасд қилган бўлардим. Қорним оч, чарчадим, лекин уйқим келмаяпти.
Миям қотиб қолди. Онгим ишламаяпти. Қалбим жонига қасд қилиш гуноҳ деса, кўзларим ўлим учун восита изларди. Ўзимни қўлга олиш учун истиғфор айта бошладим...
Қачондир кўзим кетиб қолибди. Юзларимни силаган қўлни сезиб, уйқудаги онгим бир сапчиб турди. "Туҳматлари камлик қилган! Энди бадном этишмоқчи!" ўрнимдан турдим. Чироқни ўчиргандим. Аммо хона ёруғ эди. Телефон фонари ёқилган. Ётоғим четида эса.... Фарход ака ўтирарди.
- Фарход ака!- билмадим ҳайқириб айтдимми ёки пичирлаб, аммо юрагимдан отилиб чиқди бу сўз. Маҳкам қучоқлаб олдим. Бир неча сонияга холос... У мени қучмади. Сезган заҳотим ўзимни тортдим. Ахир ҳаммасини тушунтириб беришим керак. Ишонармикин.
- Фарход ака,- дедим нигоҳларидан нажот излаб,- мени айбим йўқ. Ростдан акамни ниятини билмаган эдим. Гапларим рост... Ўша дорини ҳам ичмадим... Қасам ичаман... Мен... Мен сизга отамни ҳоҳиши билан текканим рост... Лекин... Лекин тўйдан кейин яхши кўриб қолдим... Ишонинг,- оҳирги гапларим йиғи аралаш чиқди.
Фарход ака ҳўрсинди. Менга тикилиб тургани билан юзидан ҳеч қандай маъно топа олмадим.
- Демак, юрагимни шу нарсалар еб ётибдими?
- Айбим йўқлигини билишингизни, менга ишонишингизни истайман...
- Мен эса,- Фарход ака ўнг қўли билан юзимни ушлади. Кафти бирам қайноқ,- сени истайман,- кейинги гапини қулоғим тагида пичирлаб айтди. Этим жимирлаб кетди. Нафасим тезлашди,- сени жуда соғиндим... Жуда-жуда...
Бирдан танам исиди. Гўёки минг йилдан бери таънамни босиб ётган музликлар эригандек, ҳузурбахш тафтни ҳис этдим...
🌹🌹🌹
Ҳаёт хоним нонуштага ҳар доимгидек ўз вақтида тушди. Бугун Фарход келиши керак. Уни унаштирганидан бери ният қилган "иши" ни бугун амалга оширади. Кайфияти аъло эди.
Нонушта дастурхони атрофида куймаланиб юрган Кумушга қараб қўйди. Битта~битта ҳамма дастурхон атрофига йиғилди.
Икки ҳафта олдин Россияга турмушга чиққан синглисини тўйига кетган Моҳира опа ҳам эри билан қайтганди. Ғиёс ака сал туриб чиқмоқчи эди.
- Фарход қани?- сўради Мохира опа.
- Келдими? Қачон келди?- ҳайрон сўради Ҳаёт хоним.
- Кеча келди. Ухлаб ётган экансиз безовта қилмади,- деди Моҳира опа қайнопасини ғазабланганнамо юзига қараб ҳайрон бўлиб,- биздан сал кейин келган.
- Гулмира.
- Лаббай, Ҳаёт хоним.
- Бор Фарходни чақириб кел. У сира кечикмас эдику.
- Ҳўп бўлади.
Гулмира зипиллаб чиқиб кетди. У кетиши билан Кумуш кириб келди қўлида патнос билан.
- Ассалому алайкум,- деди бир мунча вақт кўрмаган қайнонага. Ҳаёт хоним индамади. Эри "Келинни опамга қўйиб бер. Билганини қилсин" дегани учун ҳеч нарса қила олмаган қайнона жилмайиб алик олишдан нарига ўтолмади.
Кумуш юмушини тугатиб чиқиб кетмоқчи эди. Гулмира кириб келди.
- Фарход ака йўқ хонасида. Нарсалари турибди. Менимча у ерда тунамаган.
Бу гапдан Кумушни юзини дувв қизариб кетди. Ҳаёт хонимни эса юзи бужмайди. Аммо Фарход хотинини олдида қолмагандир, шунча гапимдан кейин деган ўй далда берди.
- Ташқаридадир. Яхшилаб қара!
- Ҳалиги..- Кумуш ер остидан Ҳаёт хонимга қаради,- улар мени хонамда...
Ҳаёт хоним ўрнидан туриб кетди.
- Нима? Нима дединг?
- Опажон,- деди Моҳира опа,- Фарходни ўзи билан гаплаша қоламиз... Қўйинг...
- Бор йўқол,- қўллари қалтираб кетди аёлни.
- Тинчликми?- Ғиёс ака опасини овозини эшитиб ҳайрон бўлиб кириб келди.
- Тинчлик келинг, дадаси,- деди Моҳира опа вазиятни юмшатиб.
- Яна келинни ҳунарими?- Ғиёс ака жойига келиб ўтирди. Ҳаёт хонимга "келин" сўзи ёқмади.
- Фарход келсин бу номни ундан олдириб ташлайман!
Ҳаёт хоним ғазаб билан қўлларини сиқди. Ғиёс ака оҳирги бир йилда жуда ўзгариб қолган опасига ҳорғин нигоҳ ташлади. Авваллари опаси доим ўзини назоратда сақларди. Жуда сипо кўриниб, ҳиссиётларини ошкор этмасди. Ҳеч ким уни ўтмишидаги сирларини билмасди... Ука эса билса ҳам ҳеч қачон тилига чиқармасди...
- Хўш, Фарходни иши нима бўлди ўзи?- ўзини босиб сўради Ҳаёт хоним.
- Ҳал қилди. Шартнома бузилмади. Фақат ўртада йўқолган пулни топиш учун, ўғлим уч ҳисса кўпроқ ишлашга мажбур бўлди. Ҳалиям калласи тўла бизнес~режа экан. Ўзини кўрсангиз
озиб ~тўзиб қолди. Чарчаган бўлса керак ҳалиям келмабди.
- Ассалому алайкум,- шу пайт Фарход кириб келди. Юзида хар доимги хотиржам ифода.
- Ваалайкум ассалом.
- Аммажон,- Фарход Ҳаёт хонимни юзидан ўпиб қўйиб, жойига ўтирди.
- Бу нимаси, келганингни бир оғиз айтмай, хотинингни қучоғига кириб кетибсан!
- Амма! - Фарход ота-онасини олдида бу гапдан ҳижолат тортди.
- Овқатланиб олайлик, кейин сен билан жиддий гаплашиб оламиз,- Ҳаёт хоним қўлларини мушт қилди.
- Майли. Кумуш қани?- Фарход онаси ошхона томонга ишора қилгач, ўша томонга овоз берди,- Кумуш!
- Лаббай!- негадир ичига қўрқув тўлиб келди қизни.
- Тез кийимларингни алмаштириб, нонуштага кел.
Кумуш талмовсираб дастурхон атрофидагиларга қаради.
- Мен нима дедим?!
Ҳатто Ҳаёт ҳоним ҳам жим турганини кўрган Кумуш бош ирғади "ҳўп".
🌺🌺🌺
КУМУШ
Хонамга чиқдим. Хонам. Хонамиз... Ё Аллоҳим бу ерни ўзимники деб аташдан умидимни узгандим. Ҳалиям ҳадикдаман. Кийимларим аслида бу хонадан улоқтириб юборилганди. Аммо кеча Фарход ака менга атаб олиб келган совғалари ичида либос ҳам борлигини айтгани учун тўғри шу ерга келдим. Менда қолдирилган кийимлар фақат хизматкорлар учун эди.
Эримни чамадони шу туриш турган экан. Очиб тезда ўзимга аталган нарсани олдим...
Нонушта столига ўтирар эканман, қўлларим титрарди. Фарход ака "ҳаммаси яхши" дегандек қараб қўйди. Шундай бўлсада, томоғимдан зўрға чой ўтарди...
Овқатланиб бўлиб катталар ва Фарход ака кутубхона томонга кетишди. Бу суҳбат жиддий эканини англатади. Фақат ойижон бирдан қайтиб чиқди. Ўзи улар оилавий суҳбатларга кўп ҳам аралашмайди.
🌺🌺🌺
- Бу қиз,- қаршисида турган жиянига гап уқтиришга уринарди Ҳаёт хоним,- аниқ режа билан берилган сенга. Анави Раҳимни нияти бошидан ўғлини сени пинжингга тиқиш бўлган. Менга танишлари орқали бузуқ қизини тиқиштирган. Кўрдинг~ку...
- Дада,- деди Фарҳод аммасини гапини бўлиб,- аммам билан ёлғиз гаплашиб олсак бўладими?
- Майли.
Ғиёс ака чиқиб кетди. У ўғли нималарнидир гумон қилиб суриштириб юрганини биларди. Оҳирида айтаман дегани учун сўраб қистамаяпти. Аммо ўша "нимадир" опаси билан боғлиқ кўринади. Чунки Фарҳод бундан деярли 40 йил олдинги аммасини ўтмишини сўради. Оғриқли, бешавқат ва шармандали ўтмиш...
Ғиёс ака билан опасини орасидаги фарқ 10 ёш эди. Ҳаёт хоним айни балоғатга етган 18 ёшида содир бўлган воқеаларни тўла тафсилотини у кейин эшитганди.
Отасини маликаси бўлган Ҳаёт хоним камбағал бир йигитга кўнгил қўйган. Ораларидаги ишқ шу қадар кучли бўлганки, Ҳаёт хоним унаштирилар олди қочиб кетишган. Бир ҳафталик қидирув натижасида иккисини топиб олишган...
Ғиёс ака ўша кунни жуда яхши эслайди. Йиғлайвериб эсдан оғиб қолай деган опасини онасини оёғини тагига отишди:
- Буни одамбашара қил тез. Кейин қамаб қўй ҳеч ким кўрмасин!
Шўрлик она уст боши қон қизини хизматкорлар билан аранг чўмилтириб олди. Гарчи отаси ва опаси билан бу ҳақида бирон марта гаплашмаган бўлсада, Ғиёс ака ўшанда йигитни ўлдиришганини билади. Чунки опаси онаси билан, кейинчалик тап тортмай отаси билан қилган жанжалларида "сизлар мени бахтимни" қотилларисизлар деб кўп айтган.
Опаси шунча қилишса ҳам турмушга чиқмаган. Уни йўлга соламан деб ота~онаси ўлиб кетишди. Ғиёс ака яна бир ҳеч қачон айтилмаган сирни бир учини билади. Эҳтимол шу нарса опасини янада аламзада қилган бўлса керак деб ҳисоблайди. Ҳаёт хонимни фарзанди бўлган. Қизми ўғилми, туғилганми йўқми, тирикми ўликми билмайди... Аммо опаси беш ойгача ҳомиладор эканини яшириб юрганини билади. Қизини ҳолатини билган ота уни узоқларга олиб кетганди.
Ғиёс ака шу билан опасини орадан уч йил ўтиб кўрганди....
Эҳҳе қанча гап ~сўзлар ўтиб кетди. Ҳаёт хоним ўтмиши ҳақида фақат бир марта укасига эслатди.
- Мен ҳақимда ҳаммасини биласан, биламан. Шунинг учун биринчи ва оҳирги марта ўша ўтмиш билан боғлиқ бир ишда ёрдаминг керак.
- Қандай?
- Қизимни топишим керак!
Ғиёс ака ўшанда тўғри ёки нотўғри қилганини ҳамон билмайди. Аммо отасини васиятини бажарди. Отаси ўлими яқин қолган пайтлар қачондир опаси боласини сўраса, кўрсатасан деб битта қабр кўрсатди.
- Ҳаёт барибир сўрайди. Сен излама ҳам, суриштирма ҳам... Фақат мен кўрсатган қабрни кўрсат.
- Бола ростдан ўлганмиди?
- Ҳа... Бу ерга ўша гўдак билан бирга бизни иснодга қўядиган сир ҳам кўмилган.
Ғиёс ака ота васиятини бажариб қўя қолганди. Йиллар ўтиб ўғли нега буни суриштирганига ҳайрон бўлди.
- Ҳаммасини аниқлаштириб олай айтаман,- деди у. Мана ҳозир ҳам орадаги гапни сир сақлаб, аммаси билан ёлғиз гаплашишни сўради.
🌺🌺🌺
КУМУШ
Ҳамма нарса тушумда бўлгандек гўё. Қандай тезликда мақомимдан айрилган бўлсам, шундай тезликда тикландим. Ҳаёт амма жим. Қайнотам ҳам чиқиб кетиб бўлган суҳбатда нима бўлган билмадим. Аммо иккиси ҳам ўзгариб қолди.
Фарҳод ака гарчи кулиб турсада нимадандир ҳавотирдадек кўринди менга.
- Эрта ўзингга яна янги кийим бош ол,- деди Фарҳод ака онлайн буюртма қилган нарсаларимни бир-бир кўздан кечирар эканман.
- Ҳўп.
- Мана шу яхши,- кейин кўзи билан пушти пижамага ишора қилди,- эрта ишинг кўп, шунинг учун тезроқ ухлашинг керак.
- Ҳўп, қарамай туринг,- дедим кулиб.
Фарҳод ака юзини билан ўзини ёстиққа ташлаб шу билан, кийиниб бўлсам ҳам бош кўтармади.
- Ухлаб қолди,- дедим ёнига ётар эканман бир оз аразлаб. Майли чарчаган... Аммо энди яхши жойлашиб олишим билан, бир кескин ҳаракат билан қучоқлаб олди.
- Воййй!
- Ҳа.
- Қўрқиб кетдим.
Фарҳод ака кулди.
- Жуда қўрқоқсан.
Кулдим, ростдан қўрқоқман.
- Биламан...
- Қўрқма доим ёнингда бўламан...
Қизиқ баъзи гаплар дунёни бузгудек айтилади. Лекин юрак эшикларини тирқишини ҳам очолмайди. Баъзи сўзларни пичири ҳам кўнгил кошонасини катта қилиб очиб беради.
Шу куни шунақа тиниқиб ухлабман. Иссиқ хона, юмшоқ тўшагим, севикли инсоним билан. Дардлар ҳам, ғамлар ҳам, оғриқлар ҳам ортга чекинди.
Эрталаб ухлаб қолибман деган ҳавотирли ўй билан уйғониб, сапчиб турдим.
- Ҳаа,- Фарҳод ака уйқули кўзларини аранг очди.
- Нонушта тайёрлашим керак. Аъло опа уйига кетган.
-Гулмира бор~ку, у қилади.
Фарҳод акани қучоғида ётар эканман, бирдан бирам бахтли бўлиб кетдим. Энди мени ҳеч ким камсита олмайди. Бунча яхши. Уйқим эртачи ўчиб ўрганган экан. Барибир ухлолмадим. Фарҳод ака турадиган вақт бўлгунча ётавердим. Кейин улар югуриш учун турганида мен ҳам ўрнимдан турдим. Ҳали соат 6. Туриб бомдод намозини ўқишга тутиндим. Кейин чиройли кийиниб, ўзимга қараб нонушта учун тушдим.
- Эрим келди деб қучоғидан чиқмай наҳс босиб ётмай, нонушта тайёрласанг бўлмайдими?- Ҳаёт хоним мени ўқрайиб кутиб олди. Гулмира мен ҳамма нарсани қилиб ўрганиб қолганидан ноз уйқусидан тура олмаган кўринади. Жавоб бермадим. Ортиқча муаммо қилмаслик учун Гулмирага қарашдим.
🌹🌹🌹
Фарҳод очиқ чеҳра билан келиб, дастурхон атрофига келиб ўтирди. Аммаси ҳамон кечаги суҳбат таъсирида асабий турарди. Аслида Фарҳод ҳам ундан кам аҳволда эмасди. Аммо ҳарактерига мос ўзини босиб ўтирарди. Уни ичидагини ҳар доимгидек ҳеч ким сезмади. Фақат қариндош-уруғчилик ҳурмати аммасини қилиқларига кўз юмди. Ҳаёт хоним эса гўё орқадан иш қилган Фарҳоддек қовоқ уйиб олган.
Сўзсиз нонушта қилиб бўлишгач, Фарҳод ишга отланди. Изидан чиққан Кумушни пешонасидан ўпиб қўйди. У атрофга бир қараб қўйиб юзини ёпиб кулди. Йигитни кайфияти кўтарилди. Ҳаёт хонимни нима ниятда қилган бўлмасин, жиянига қилган энг катта яхшилиги бу қиз.
Фарҳод машинасига миниб кетар экан. Ўтган бир ойда билган ҳақиқатлари ҳақида ўйлай кетди.
Атҳам ростдан уни жуда ёмон аҳволга солиб кетди. Молиявий ишларини ҳал қилишга улгурмай, аммаси устма~уст Кумушни "юзи" ни очадиган "исбот" лар ташлай бошлади. Улар шу қадар аниқ эдики, шунчалар ҳаққоний кўринар эдики... Фарҳод айнан шундан шубҳалана бошлади. Гўё у билан яшаган соддагина хотини аслида ҳақиқий муғомбир жосус эди.
- Агар ростдан ақлига шунча иш қилиш келганда, бу вазиятдан чиқиш йўлини ҳам топиб қўйган бўларди!
Фарҳодни кўнглига шубҳа оралади. Фош қилиш операцияси ниҳоятда аниқ кетиши учун, ўтган бир ой Кумушни ўз ҳолига ташлаб қўйди. Биринчи навбатда бизнесини сақлаб қолиши керак эди. Шу билан бирга қайнакасини ҳам яхшилаб суриштирди. У топган нарса эса ҳайратланарли эди. Йигит бирга қочиб кетган қизни топди. Айнан шу қиз уни аммаси томонга бошлаб борди. У ёллаган энг яхши изқувар йигит, Атҳам билан кетган қиз, бир одам билан учрашганини, пул олганини ва Туркияга кетганини билди. Қиз учрашган одам эса... аммасини югурдани бўлиб чиқди. Буни беш кунча олдин билди. У яқинларидан кимдир Кумушга тузоқ қўя ётганини биларди. Фақат унп кимлигини билмасди. Ҳаёлига ўз жигарларидан бошқа ҳамма келганди. Лекин айнан аммаси бўлиб чиқиши... буни кутмаган эди.
Аммасига Атҳамни наркоман қилиб қўйиш нимага керак бўлди? Кумушни аввалига ўзи келин қилиб кейин ёмонотлиқ қилишчи? Ўз жиянини ишига бундай зарар етказишчи?
Саволлар кўп эди...
Фарҳод жавобни тополмади. Аммо аммасини Кумушни оиласига бўлган нафратини пайқади. Уни аниқлаганларидан келиб чиқса, Ҳаёт хоним Кумушни атай танлаган, аввал келин қилиб кейин ҳайдаб юбориш учун. Атҳамни одам ёллаб дорига ўргатиб, кейин қочиб кетишга мажбур этган.(Фарҳод уни даволатиш учун ётқизганди).
Ҳатто жиянига зарар етишини ҳам ўйламаган. Кумуш ва Атҳам аммасига зарар етказган бўлиши эҳтимолдан ҳоли, балки бу уларни отаси Абдураҳим ака билан боғлиқдир. Яъни ўтмиш билан. Шу сабаб, Фарҳод отасидан аммасини ўтмишини сўради. Кутганидек Ҳаёт хонимни ўтишидан сирлар чиқиб кела бошлади.
Фақат буни Абдураҳим акага нима алоқаси борлигини тушунмади.
🌹🌹🌹
КУМУШ
Фарҳод ака келиб ҳаммаси ўз измига қайтганига Аъло опа билан, Гулмира бир оз кўника олмай қолишди. Айниқса биринчи мартасига. Мени боғдаги гуллар ичида кўрган Аъло опа ошхонага ҳам ўтмай олдимга келди.
- Тушлик тайёргарлигини бошламадингми?
- Гулмира қўнғироқ қилмадимт?- дедим кўзларига тик қараб.
- Телефоним бузилиб қолди. Нима гап?
- Ошхонага бориб, ишларингизни қилинг! Нима гаплигини ўша ерда эшитасиз.
Аъло опани юзи қийшайиб кетди.
- Тинчликми? Бунча ўзгариш?-устимдаги кийимларга энди эътибор берди шекилли.
- Бориб ишингизни қилинг! Мендаги ўзгариш сизга қолмаган.
- Аъло опа келдингизми?- шу пайт зарда билан Гулмира чиқди,- тезроқ келинг бу ёққа? Сизни Ҳаёт хоним сўраб жиғибийрони чиқяпти.
Аъло опа югургилаб кетди.
15 минутча ўтиб мен ҳам ичкарига кирдим. Ҳаёт ҳонимни хонасидан Аъло опага дакки бераётгани эшитиларди. Кўп ўтмай улар иккиси чиқиб келди. Йўл ҳозирлиги билан. Мени гўё кўрмагандек ўтиб кетди аммажон.
Ҳайрон бўлиб Фарҳод акага қўнғироқ қилдим.
- Алё, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Тинчликми гўзалим?- сал қолса шу гапини ўзига эриб, нима демоқчи эканимни эсимдан чиқариб қўярдим.
- Ҳалиги... Аммажон қаёққадир кетди.
- Ҳа, аммам кеча менга бир оз дам олмоқчи эканини айтганди. Энди ойим уйда. Ҳамма нарсани ўзлари бошқараверади. Сен ёрдам бериб тур.
- Ҳўп...
- Яхшиси, ойим билан кийим олгани бор.
- Майли. Унда шундай қила қоламан.
Озгина гаплашгим келди~ю, вақти зиқ бўлгани учун хайрлашдим.
Ойижонни қидириб ошхонадан топдим.
- Ўзи қўлингдан бирон нарса келадими?- унча-мунчага жаҳли чиқмайдиган қайнонамни қошлари чимирилиб турарди.
Гулмира бош эгиб ўтирарди. Афтидан ниманидир нотўғри қилган. Ёнида Аъло опа шумшайиб ўтирибди.
- Писта чақишдан бошқасини билмаса нима қилади ишлаб. Ҳамма ишни Кумуш қилаётган экан~да. Ўғлимни гапини эшитдинглара, Кумуш бундан кейин қўлини совуқ сувга урмайди деди.
Қолган гапни эшитмай, ташқарига чиқдим. Қани ҳозир Фарҳод ака ёнимда бўлса~ю, маҳкам бағримга босиб, миннатдорлик билдирсам. Мендек ожизага метин тиргак бўлгани учун беадад шукрлар бўлсин.
🌹🌹🌹
Ҳаёт хоним қўлига уланган томчига қараб туриб, оғир хўрсинди. Вақти оз қоляпти. Тезроқ ҳаракат қилиши керак.
Фарҳод ўша куни ёлғиз қолганларида кўзларига тик қараб ҳисоб сўради.
- Келинг, амма очиқчасига гаплашиб оламиз.
- Нимани?
- Мен ҳамма нарсани аниқладим... Илтимос, эътироз билдирманг. Мени биласиз, исботсиз гапирмайман. Сиз қайнотамга атай панд беряпсиз. Ўғли ва қизи орқали. Энг оғир ботгани
бунга мени аралаштирганингиз бўлди. Аввал бошидан Кумушга мени уйлантириб, азоб бермоқчи бўлгансиз, Атҳамни наркоман қилиб қўйиб, бизни зараримизга иш қилиши ҳам сизни режангиз бўлган. Нега амма! Бу одам нима ёмонлик қилганки, сизни бизга бўлган севгингиздан ҳам, унга бўлган нафратингиз устун келган.
- Жуда топармонман де.... Алаҳлаяпсан! Миянг айниб қолибди. Суюқоёқ хотинни индамай қабул қилганингдан ҳам маълум бу.
- Амма, қўлимда шундай далиллар борки, сизни бемалол қаматиб юбора оламан!
- Унда қамат. Бемалол.
- Менга ҳақиқат керак, амма.
- Шунчасини топибсан, буниси ҳам топиб ол!
Ҳаёт хоним чиқиб кетишга чоғланди.
- Бундан кейин Кумушни ҳўрлашингизга йўл қўймайман. Бунга уринган ҳар қандай одам қаршисида мени кўради.
- Жуда соз, ўзи мен ҳам дам олишга кетмоқчи бўлиб юргандим. Сен ҳақиқатларинг аслида фитналар эканини аниқлаб, анави тавияни ҳайдаб солмагунингча, келмайман.
Ҳаёт хоним мағрур чиқиб кетди. Аммо хонасига бориши билан, бошидаги оғриқ кучайиб, бурнидан қон сизиб чиқди...
Ҳозир шуларни ўйлар экан, Кумушни бир ёқли қилишни тезлаштиришга қарор қилди.
🌹🌹🌹
КУМУШ
Бугун дадамни кўриб келдим. Ойим билан роса ҳасратлашдик. Акамни топилганига бир хурсанд бўлсам, тушиб қолган аҳволига бир куюндим. Бу хабар дадамга ҳам ёмон таъсир қилибди. Жуда чарчаб қолибдилар. Доим тик ва жиддий юришларига ўрганиб қолган эканман. Чўкиб қолибдилар. Фақат бир нарса, менга совуқ қарашлари ўзгармабди холос.
Шунда ҳам қувондим. Нима бўлган тақдирда ҳам ахир улар мени отам. Уларни уйидан чиқиб Фарҳод акани иш жойига бордим. Очиғи анча иккиландим. Бирон марта келмаган жойим... Яна огоҳлантирмай. Аммо оиламга қилган яхшилигини эшитиб, қалбим жўшиб турган пайти миннатдорчилик билдиргим келди.
Қолаверса салонга кириб чиройли бўлиб олгандим. Котиба қизни олдига келгунимгача иккиланиш бор эди. У мени танимади шекилли, қабулга ёзилмаганим учун, сўраб кўраман деб айтди. Негадир ўзим телефон қилиб айтолмадим. Ич~ичимда ҳамон рад этилиш қўрқуви бор.
- Ким деб айтай?
- Кумуш денг. Ўзи билиб олади.
Исмимни эшитиб, котиба бир оз юзимга қараб туриб хижодатли жилмайди.
- Узр танимабман. Олдиларида ҳеч ким йўқ. Кираверинг.
Иккиланишимни сездирмасликка тиришиб эшик олдига бордим. Икки марта қоқиб, эшикни очдим.
- Кумуш!
Бу инсонни биргина табассуми мени барча нохуш ўйларимни тарқатиб юборишга қодир. Севги дегани шудир балки!
- Ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Нега туриб қолдинг? Тинчликми?
- Тинчлик,- ўрнидан туриб менга яқинлашаётган эримни ўзим ҳам кутмаганим ҳолда қучиб олдим.
- Ҳой қиз, мени ишхонамда йўлдан уряпсанми?- Фарҳод ака гапига тескари ҳолда, қаттиқ бағрига босди.
- Раҳмат сизга,- дедим ўпкам тўлиб,- сиздек яхши одам минг йилда бир келса керак.
- Яхши одамманми фақат,- Фарҳод ака бағридан узиб кўзларимга тикилди.
- Мен яхши кўрган, энг яхши одам,- юзига қараб айтолмасдим, юзимни бағрига яшириб.
- Демак, менга севги изҳор қилгани келдинг,- кулди Фарҳод ака,- тушлик қилдингми?
- Ҳа. Ахир соат икки бўлди.
- Мен эса ҳали ишдан бош кўтаролмадим.
- Шу пайтгача-я,- кўзларига ҳайрат билан қарадим.
Фарҳод ака жуда тартибли одам эди. Тушлик қилмай ишлаётган бўлса, иши роса кўп. Бу акам келтирган зарар туфайли бўлса керак. Бечора шунда ҳам оиламизга ҳеч бир ғаразлиги йўқ.
- Ҳа. Ҳоҳласанг сени иккинчи тушликка таклиф қиламан.
- Албатта бораман,- дедим жилмайиб. У билан тош ейишга ҳам боришга рози эдим.
Иккимиз кулишиб чиқанимизни кўриб, котиба ҳам беихтиёр табассум қилди.
- Мен тушлик қилгани кетяпман. Сиз мен айтган ишларни қилиб куйинг.
- Ҳўп бўлади.
Ички бир рашк билан бу гал котибани яхшилаб анализ қилиб олдим. Бир оз узоқлашганимиздан кейин, биринчи сўраган гапим у ҳақида бўлди.
- Котибангиз эрга текканми?
- Ҳа. Ва уни эри ҳам шу ерда ишлайди,- Фарҳод ака кулгидан зўрға ўзини тийиб жавоб берди.
- Нега куляпсиз?!
- Ҳалигина энг яхши одам эдим. Энди шубҳа билдиришни бошладинг.
- Шубҳа қилмадим. Рашк қилдим,- ўзимни гапимдан ўзим қизариб кетдим. Фарҳод ака эса қўлимдан ушлаб маҳкам сиқиб қўйди.
🌹🌹🌹
Абдураҳим ака қизи келиб- кетгач, негадир ўтмишни эслади. Оғриқли ўтмишни...
Абдураҳим ака Кумушни онасини жуда севарди. Отасини дўстини ўғли бўлгани учун осонгина унга эришганди. Олтиной ҳам сира унга бефарқ кўринмасди. Тўйдан кейин эса севиб қолганини бот-бот айтарди. Атҳам туғилди. Бахтли эдилар... Балки шундай кўринар эдиларми?! Чунки Олтиной оҳирги пайтлар эрини баъзан чакки ташлаб қўядиган қадамларидан хабар топиб қолса, "сизни учратган кунимга минг лаънат" деб кўп бора такрорларди.
Кейинчалик у ғойиб бўлганида, миясига биринчи урилган гап шу бўлди. Ўшанда бундан ортиқ шармандалик бўлмаса керак деб ўйлаганди.
Йўқ ундан ҳам оғирини кўрди. Қўлига келиб тушган хотинини бегона эркак билан тушган суратларидан кейин, Кумушни ДНК қилдирганида...
Кумуш отаси нега уни ёқтирмаслигини тушунмайди.
Аммо аслида бегона инсонни ҳаромисига фамилиясини берганига, етимхонага топширмаганига шукр қилса арзийди. Албатта, бунга энг биринчи сабаб инсонийлик эмас, обрў. Шундай бўлсада, Кумушни ҳеч нарсадан кам қилмади. Меҳрдан бўлак...
Аммо бугун шу қиз уни корига яраяпти. Эри қаттиқ яхши кўрар экан, у учун ҳамма нарсага кўз юмди.
Абдураҳим ака Атҳамни аҳволини ўйлаб яна тундлашди. Нега бундай бўлди? Уни тарбиясини қаерида адашди. Онасига тортиб кетди наҳот... Абдураҳим ака ўзини ўтмишидан сира айб қидирмасди. Нечтаси билан юрган бўлса, ҳаммаси пул учун ўзи келиб бўйнига осилган. Ҳақларини олиб индамай кетишган...(деб ўзини оқларди)
Шу жойда Абдураҳим акани юзи лимон егандек буришди. Фақат биттаси жуда қаттиқ осилганди. Ўзимни ўлдираман деб таҳдид ҳам қилганди. Ўзи бир оилани асрандиси эди. Кўзига чиройли кўриниб авради. Пул, ширин сўз, совғалар... 18 ёшида оилали 30 ни қоралаб қолган эркакка ихтиёрини топширди.
Абдураҳим ака ўша пайти ҳам, ҳозир ҳам ўша қиз, Умидага ачинмайди. У ўзини тутиши керак эди. Унақа кўча~кўйда кўйлагини кўтарадиганларга ишонмасди. Шу сабаб ҳомиладорман деб келган қизни қувиб солди. Камига йўқ қилиб юбораман деб таҳдид қилди. Умида ўшанда роса қарғаб кетганди... "Ўшанда ростдан ҳомиладор эдими,- бошига келган қора кунлар таъсиридан эсига тушиб қолган қизни ўйлай кетди Абдураҳим ака,- йўқ, алдаган бўлса керак, бўлмаса қайтиб келарди яна."
🌹🌹🌹
КУМУШ
Уй ишларида, барибир Аъло опага қарашяпман. Айниқса овқатни ўзим қиламан. Чунки Фарҳод ака мен пиширган овқатни яхши кўради. Дадажон билан ойижонга ҳам шу маъқул. Шаҳинага эса ҳеч нарсани қизиғи йўқ. Фарҳод ака унга ўзини, уйни кўз~кўз қилиб видеолар олишни тақиқлаган. Шундан бери қовоғи очилмайди. Ўртоқларини ҳам қадами узилди. Менга тегажоғлик қилган бола~ку, йўқ бўлиб қолди. Шаҳина буни менга бир олайиб айтди. Демак, Фарҳод акани қўли бор бу ишда.
- Ажаб бўлибди,- дедим ичимда, ўша кунларни эслар эканман титраб кетдим. Аммажон эса мана бир ойдирки йўқ. Ҳар замонда қўнғироқ қилишини айтмаса, оилада борлиги билинмайди. Бўрон олдидан тўфон бўлмасин деб қўрқиб қўяман...
Ҳаётим жуда бахтли кечяпти. Фарҳод ака билан ҳам қолганлар билан ҳам муносабатларимиз жуда яхши. Фақат аммажон келиб ҳаммаси ўзгармаса эди.
🌹🌹🌹
Ҳаёт хоним шифохона бир курс даволанишдан ўзини бир оз тутиб олди. Деразасидан ташқарини кузатар экан ҳаёлидан ўн дақиқа олдин шотири Муҳсин билан бўлган суҳбат ўтди.
"- Чақирдингизми хоним.
- Ҳа.
- Қулоғим сизда.
- Бу ёғи оз қолди менга,- деди аёл ўйланиб. Чунки шифокор айтган бир неча ойлик умри ҳам поёнига етиб борарди. Ҳа демай тўшакда қолади. Ҳозирги ҳолати вақтинчалик - бу бедаво дард мени емириб тамом қилиб бўлди. Келишганимиздек сўраган ҳамма пулингни ҳисобингга ўтказиб қўйдим. Энди мени охирги буйруғимни эшит.
- Эшитаман ҳоним..."
Телефон қўнғироғи ҳаёлини тўзғитиб юборди. Шаҳина. Гаплашгиси келса ҳам кўтармади. Ҳозир шифокор келиши керак.
- Бафуржа гаплашамиз, оппоғим,- шивирлади Ҳаёт хоним,- мен онангни ўчини олишим учун жуда яхшилаб даволаниб олишим керак. Умидагинамни қотилларини ҳаммаларини жазосини бермаси ўлолмайман.
🌹🌹🌹
КУМУШ
Фарҳод акадан яна дадамни олдига боришга рухсат сўрадим. Улар рози бўлиб ўзлари ташлаб қўйди.
- Кечқурун ўзим олиб кетаман,- деди хайрлашиб.
Дадам совуқ бўлса ҳам боғда юрган экан. Саломлашиб ойимни олдига бордим. Кайфияти яхши экан. Бирга суҳбатлашиб ўтирдик. Улар ўз онам бўлмаса ҳам, мен яхши кўраман. Ҳар қалай муносабатлари отамникидан яхши.
- Бўйингда бўлмадими ҳали?- шартта гапирадиган Рая опа сўради.
Кулиб бош чайқадим.
- Қизаришини буни. Ахир тўйингга ҳам олти ой бўлиб қолди.
Шу гапдан кейин ҳаёлим чалғиб кетди. Ростдан шунақа бўлса зўр бўларди. Фарҳод ака мени қўярга жой топа олмай қолса керак...
Тушдан кейин менга қўнғироқ келди. Аъло опа:
- Қайнонангизни тоби йўқ. Тезроқ келар экансиз. Машина жўнатдик.
- Тинчликми? Ойижонга нима бўлди?
- Тез келинг. Шифокорни ўзидан эшитасиз. Хоним Фарходжонга айтмасин деяпти. Машина бориб қолгандир. Тезлашинг,- Аъло опани овози қандайдир ғалати чиқди. Ичим шувиллаб кетди.
Шошиб ўрнимдан турдим. Фақат тушинмасдим. Тез ёрдам келган бўлса, нега мени кутишяпти. Жиддийроқ нарса бўлса шифохонага олиб боришмайдими?
Зум ўтмай менга юборилган машина келди. Аммажон қайтган шекилли, машина уларники. Қизиқ менга шунча машина қолиб уни машинаси келгани. Йўл ярмига етганда бирдан йўналиш ўзгарди.
- Қаёққа кетяпмиз?- дедим ҳайрон бўлиб. Унга жавобан ҳайдовчи менга ўгирилиб бир нарса пуркади...
🌹🌹🌹
Зилола опа кун қора тортиб келаётган пайт эшиги олдида тўхтаган Кумушни эрини машинасини кўриб ҳайрон бўлди. Бирон нарсаси қолиб кетдими Кумушни деб ўйлади.
- Ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Хуш келибсиз. Уйга киринг.
- Йўқ Кумуш тайёр бўлса кетардик. Бир оз шошиб тургандим. Кейинги гал кирарман.
- Кумушни уйингиздан ҳайдовчи келиб олиб кетди~ку,- деди Зилола опа, онасини аҳволидан хабари йўқ деб ўйлади.
- Уйга кетдими? Ойим билан ҳозир гаплашдим... Кумуш йўқ эди уйда. Қачон қайтасизлар деб сўради.
Зилола опани ҳайратдан қошлари кўтарилди.
- Аъло опа деган хизматчингиз телефон қилиб онангизни мазаси йўқлигини айтди~ку. Тез келинг деди.
Фарҳодни юзи ўзгариб кетди. Келгунича Кумушга қўнғироқ қилганди, ўчирилган эди.
- Нимадир бўлдими?- деди Зилола опа ҳайрон бўлиб.
- Йўқ... Мен чалкашдим шекилли,- зумда ўзини қўлга олган Фарҳод хайрлашиш пайига тушди. Тезда машинага ўтирар экан, суриштирувларига анчадан бери ёрдам бераётган изқувар йигит Мавлонга қўнғироқ қилди.
🌹🌹🌹
КУМУШ
Бир кундан бери қандайдир хонага қамаб қўйилганман. Кимлар, нега, қаерда қамаган билмайман.
Вақт ўтган сари қўрқувим ичимдан тошиб келяпти. Юрагим эса қоронғу ўрага тушиб кетган гўё. Олдимга қўйилган овқатни ейишга ҳам қўрқяпман. Бирон дори қўшилган бўлсачи... Менга нимадир қилишсачи... Ўзи ҳушим ўзимда эканида ҳам қаршилик қилиш қўлимдан келадими?!.... Бир кун... 24 соатдан бери ичимга тушгани кўзёш бўляпти фақат... Қўрқиб кетяпман... Жуда қўрқяпман... Нега мени бахтли бўлишим қийин... Фарҳод акам қаёқда экан... Ишқилиб қутқаришга улгурсин... Топсин мени...
Аёл кишига шунақа юрагини бўшатиб олиш учун яхши ҳам кўзёш берилган... Ўзимни таҳминимча асиралигимга бир кун бўлганида жуда ҳолдан тойиб йиғлай ҳам олмай қолдим. Оч, қўрққан, чорасиз, совқотган, кучсиз, ҳимоясиз... Бунақа одамга фақат Яратган ёрдам бериши мумкин. Ўзимни босиб билган зикр ва саловатларимни қайтара бошладим. Ахир Фарҳод ака кетиб мени хизматкор қилиб, камига тухмат билан йўқ қилиб юбормоқчи бўлишганда, айнан шунақа қилгандим. Бу ёрдам берганди. Тушиб қолган вазиятимни ўйламаслик, чалғиш вақт ўтказиш учун астойдил ихлос билан айта бошладим. Одамзод аслида шу, бошидаги ташвиши қанча катта бўлса, дилидаги ихлоси ҳам шунча бўлади....
Шарақлаб очилган эшик ҳаёлимни бузди. Шундоқ ҳам мадорсиз танам шол бўлиб қолди гўё.
- Қалайсан келинпошша!
Бутун танам деб адашган эканман, тилим ҳам музлаб қолган экан. Қаршимда турган Ҳаёт хонимга қараб:
"Сиз"ҳам деёлмадим.
- Эринг келиб яйраб қолдингми?
Мен ўйлаб ўйимга етолмаган саволга жавоб топилгандек бўлди. Аъло опа нега ёлғон гапирганини тушунгандек бўлдим. Мени Ҳаёт хоним ўғирлатган. Аммо нега?!
- Нима деб ўйлагандинг? Бир умр фароғатда яшайман деганмидинг! Чучварани ҳом санабсан. Мен бор эканман ҳеч ким роҳат~фароғат кўрмайди.
- Нега бундай қиляпсиз?- дедим зўрға.
- Адолат қарор топиши учун,- Ҳаёт хоним ёнидаги эркак олиб келган стулга ўтирди.
- Қандай адолат?!
- Узоқ йиллар ғафлатда қолган адолат!
🌹🌹🌹
Фарҳод Кумушни қайнотасини уйидан топмагач, тўғри уйига келди. Аъло опани сўради. У йўқ эди. Суриштириб ҳам топаолмади. Кейин дадасини олдига борди.
- Тинчликми?- Ғиёс ака ҳайрон бўлди?
- Дада, зудлик билан аммамни топиш керак.
- Нега?
- Кумуш йўқ. Бу аммамни иши деб ўйлаяпман.
- Нега? Опамга бу нимага керак? Ўйлаб гапиряпсанми?
- Дада, мен сиз билмаган кўп нарсаларни аниқлаганман. Сиз ҳозир уларга қўнғироқ қилинг.
Ғиёс ака ҳайрон бўлиб телефонини қўлига олди. Аммо опасини рақами ўчирилган эди.
- Амманг дам олишга кетган бўлса...
- Дада, аммам дам олишга эмас, даволанишга кетган. Уларни бошида ўсимта пайдо бўлган. Умрлари тугамаси ҳамма билан ҳисоб~китоб қилмоқчилар.
- Нималар деяпсан? Қанақа касаллик? Қанақа ҳисоб~китоб?
- Кейин тушинтираман, ҳозир мен билан юринг, ёрдамингиз керак бўлиб қолиши мумкин.
Фарҳод жадал машинаси томон юрди. Мавлон албатта топиб бераман қаердалигини дегани билан ичида катта ҳавотир бор эди.
Хавотири эса бежиз эмасди.
- Бу ердан кетишибди,- деди Мавлон амма макон қилган жойда, ўзи қўйган одамни беҳуш топгач, ер тепиб. Тинмай қўнғироқ қилаётган Фарҳодни рақамини кўтарди.
- Кетишибди. Лекин камераларни текшириб барибир аниқлайман қаерда эканини. Менга озроқ вақт беринг.
Фарҳод уни гапларини эшитиб лабларини қаттиқ тишлади. Вақт... Вақт... Фақат унинг зарарига ишлайди бу вақт.
- Менга нима гап эканини тушинтириб берасанми?- отаси ёнига келиб ҳаёлини бузди.
- Тушинтириб бераман...
- Гапир, ичимни сиқмай.
- Эсингиздами аммамни боласи ҳақида айтганингиз.
- Ҳа.
- Ўша чақалоқ ўлмаган бўлган. Уни болалар уйига топшириб юборишган. Кейин асраб олишган. Лекин яхши кўриб меҳр беришмаган. Онаси чет элга кетиб қаровсиз ҳам қолиб кетган. Ва... қайнотам билан танишиб қолган..
- Хўш?!
- У ҳомиладор бўлиб қолгач, ишонмай ҳайдаб юборган. Аммамни қизи эса туғиб оламдан ўтган. Бу пайтда уни тириклигини билиб, излаб юрган аммам топган. Аммо қизи оламдан ўтган бўлган. Кейин набирасини,- Фарҳод дадасига тикилиб, бир зум жим қолди,- яъни Шаҳинани асраб олган.
- Нима?!
🌹🌹🌹
КУМУШ
Ҳаёт хоним менга бир оз нафрат билан тикилиб туриб шотирига имо қилди. У мени судраб ташқарига олиб чиқди. Биз аллақандай эски уйда эдик. Бу ер ё қишлоқ, ёки жуда шаҳарни чети бўлса керак. Ҳовлига чиққанимдан кейин Ҳаёт хоним эшикка қараб қолди. Афтидан кимнидир кутарди.
Мен ерда ўтириб қолган кўйи бир хонимга, бир эшикка қарайман. Тепамда турган одамни шарпасини илғашга ҳаракат қиламан. Ҳаво совуқ жон-жонимдан ўтиб кетяпти. Шундан бўлса керак қалтирай бошладим.
- Келишди!- шу пайт Ҳаёт хоним мамнун тиржайиб, чўнтагидан тўппонча чиқарди.
🌹🌹🌹
Адбураҳим ака кўзларини юмиб оромкурсисида пинак қилиб турган пайти Зилола опа кириб келди. Қўлида аллақандай катта конверт.
- Нима бу?
- Билмадим. Шахсан қўлингизга экан.
- Берчи.
Зилола опа нималигига ҳарчанд қизиқса ҳам, эрига бериб ўзи чиқиб кетди.
Абдураҳим ака эса конвертни у ёқ бу ёғини айлантириб кўриб, кейин кимданлиги номаълум хатни очди.
Ичида суратлар бор эди. Улар эски давр суратлари эканини кўриб таажжубланди. Айниқса унда ўзи ва... яқинда эсига тушган Умидани суратлари муҳрлангани янада ҳайратланарли эди. Шунча йил ўтиб буни кимга кераги бор энди.
Суратлар тартиб билан йилма~йил тахланган эди. Бошида Умида билан тушган суратлари, кейин Умидани ўзини катта қорин билан тушган сурати.
Кейин чақалоқ билан суратга тушган, аллақандай аёл... Юзи жуда таниш кўринди. Орада Умидага жуда ўхшаб кетадиган қизалоқни суратлари... Суратларни ўтказган сари эса Абдураҳим акани ҳайрат эгаллай бошлади. Чунки уларни бирида қабртошидан Умида маълум бўлиб турган қабр ёнида Кумушни қайнона-аммасини сурати бор эди. Бу аёлни Умидага нима яқинлик жойи борлигини тушуна олмади. Кейинги суратларда эса Ҳаёт хоним тасвирланганди... Абдураҳим ака бу аёл билан Умидани ўхшаш жойларини кўриб ҳайратланиши яна орта бошлади.
Оҳирги икки сурат ва хатни кўриб эса тамом бўлди. Биринчисида аллақандай жойда беҳуш ётган қизи, жиннихона кийимида юзи ғалати бўлиб турган Олтиной (йиллар ўтса ҳам таниди!). Ҳат солинадиган кичик конвет ичидан биринчи чиққан нарса тиббий хулоса эди... Кумуш туғилгандан кейин ўтказилган ДНК нинг ҳақиқий нусхаси.... Ва яна хат бор эди. Кўп нарса ёзилмаган. Манзил ва икки оғиз сўз. "Меники эмас деб катта қилган, аслида ўз пушти камарингдан бўлган қизинг керак бўлса тезроқ кел!"
🌹🌹🌹
КУМУШ
-Сен энди боравер Муҳсин,- хоним бир имо қилганди Муҳсин дегани мени бўйнимга бўғзимгача сиқиб келадиган бир тасма тақиб жўнаб кетди.
-Питирчилама,- Ҳаёт хоним оёғи билан елкамга тепди. Мен бўйнимдаги тасмадан озод бўлмоқчи эдим,- бундан қутилишингга яна бир оз бор- Ҳаёт хоним ниманидир ўйлаб тиржайди. Шу пайт тарақлаётган дарвоза очилиб мен учун қадрдон инсон кириб келди.
- Амма!
- Опа... Бу нима қилганингиз... опа,- Фарҳод ака ҳам уни изидан келган қайнотам ҳам ҳайрат ила иккимизга қараб турарди.
- Яқинлашсангиз отаман.
- Кумуш!-уларни ортидан дадам келди. Лекин ақлдан озган Ҳаёт хоним сабабли ҳеч бири ёнимга йўлолмасди,- нима истайсиз биздан! Кимсиз ўзи?!- бақирди отам.
- Жим! Бу ерда мен гарираман, қолганлар эшитади. Айтиб қўяй агар ортиқча ҳаракат қилсангиз,- Ҳаёт амма қўлидаги битта тугмали кичик қурилмачани кўрсатди. Буни кетишидан олдин Муҳсин бериб кетганди,- мана буни битта боссам севимли Кумушингиздан айриласиз! Бўйидаги тасма портлаб чиройли калласидан асар ҳам қолмайди.
Мен тамом бўлдим. Нафас олишга ҳам қийнала бошладим қўрқувдан.
- Майли амма, нима десангиз розимиз... Фақат илтимос... Кумушни қўйиб юборинг. Биламан сизга ва қизингизга кўп ноҳақлик қилинди.. Лекин айбдорларни жазоланг... Кумуш беайб.
Ҳаёт хоним Фарҳод акага аламли кулиб қаради.
- Билмайсанми? Ўзи доим бегуноҳлар жазоланади. Айбсизлар жабр кўради....
- Нима бўляпти ўзи?! Менга тушинтириб беринг опа! Қизингиз учун Абдураҳим ака айбдор экан, нега бизни ҳам қўшиб ўч оляпсиз?!
- Сиз Умидани онасисиз тўғрими,- мен тушунмаган одамлар ва воқеалар ҳақида гапирарди улар.
- Ҳа! Сен йўлдан уриб ташлаб кетган Умидани онасиман! Қизимни ўлимида иккингиз ҳам баб~баравар айбдорсиз,- Ҳаёт амма жазавага тушиб, қўлидаги қуролни дадам билан қайнотам томон силкилади.
- Биттанг уни борлигини яширдинг. Биттанг гўрга тиқдинг. Сен мени алдамаганингда эди Ғиёс, мен уни эртачи топган бўлардим. Агар мана бу маразга йўлиқмаганда эди, ўлмаган бўларди!
- Опа кечиринг! Лекин...
- Энди кечирим учун кеч, укажоним. Мен сизларни деб фарзандимдан айрилдим. Тасодифан отамни ўша пайтлар ўнг қўлларидан бири бўлган Ширин опани учратиб қолмаганимда қизим тириклигини ҳам билмасдим. Чунки сенга ишондим, Ғиёс! Сени укам, менга ёмонликни раво кўрмайди. Алдамайди деб адашдим. Катта вақт йўқотдим.
Агар сен айтганингда эди! Мен қизимни эртачи топган бўлардим. Агар мана бу махлуқ бўлмаганда,- Ҳаёт амма дадамни кўрсатди,- у алданмасди. Йўлдан уриб, аро йўлда қолиб кетмаганда, қизим ўлмасди! Сен иккаланг мени Умидамни гўрга тиқдинг! Лекин шундай ўтиб кетмоқчимисанлар! Асло йўқ! Мен бор эканман бундай бўлмайди.
- Олтиной тирик тўғрими?- дадам тилга кирди. Бир он ўз ҳолатимни ҳам унитиб аммани оғзига тикилдим.
- Ҳа,- тантановор деди амма. Ё Аллоҳим онам тирик экан. Мен уни кўришни истайман... Яшашни истайман... Мана бу телба аёл қўлида ўлиб кетишни истамайман!...
- Қаерда у?!
- Нега излаб қолдинг? Алданиш қандай бўлар экан. Мен қизимни жасади тепасида ўз~ўзимга сўз бергандим! Қизим чеккан ҳар бир изтиробни сен ҳам ҳис қиласан деб. Аҳмоқ хотининг сени ўйнаши билан ўтирибди дейишим билан боласини ҳам ташлаб кўчага чиқди... Тўппа ~тўғри тузоғимга тушди. Аслида уни топтап қайтариб бермоқчи эдим. Аммо у ўзини осиб қўйди. Ҳаётини сақлаб қолдик, аммо жинни бўлиб қолди. Кейин бошқа режа туздим.... Шунча йил мен фарзандимни доғида куйдим. Сен эса мен сохталаштирган ДНК натижаларига ишониб, ўз дилбандингни ҳароми, хиёнат маҳсули деб ўйладинг.
Ҳароми ва хиёнат маҳсули! Мана нега дадам мени яхши кўрмас экан. Ҳаёт хоним онамни хиёнатда айблаб, мени бошқа бировнинг боласи деб кўрсатган!
Ё Аллоҳим мени юрагим жоним қайғусини қилаётгани камдек, очиқланаётган ҳақиқатларни ҳазм қилиши керак эди. Зўриқа бошладим. Миям, танам, юрагим... Бошимда оғриқ туриб кўнглим айний бошлади.Тезроқ тугасайди ҳаммаси.
Дадам қўллари мушт бўлиб юзи пир~пир уча бошлади.
- Мени айбим нима эди, амма,- жим ўтирган Фарҳод ака тилга кирди,- ахир мени ўз ўғлингиздек катта қилган эдингиз~ку. Наҳотки мени ҳам аямадингиз?!
- Агар билсанг, бу дунёда энг кўп бегуноҳлар жабр кўради.
- Шунинг учун Кумушни ўлдирмоқчимисиз?! Дадамни виждон азобида қолдириш ва мен туфайли азоблаш учунми?!
- Ҳа.
- Наҳотки шунча қасос камлик қилди! Ахир Абдураҳим амакини ўғлидан, қизидан, аёлидан аламингизни етарлича олмадингизми?
- Йўқ! Бўлмади. Ҳали тугамади! Мен уларни нима қилсам ҳам, қизим қайтиб келмайди.
- Шуни билар экансиз~ку... Кумушни ўлдирганингиз билан ҳам ҳеч нарса топмайсиз.
- Топаман. Мен ҳали унинг ҳеч кимини ўлдирмадим. Қон тўкиб ҳисобимни тўғирлайман.
Ё тавба, бу қандай аёл! Менга неча йиллар давомида азоб берганини, онамдан айирганини, акамни норкаман қилиб қўйганини бадалини ўйлаяптими ўзи! Шунча ёмонлик қилиб, яна ҳали қон тўкмадим дейди! Телба... Бу аёл телба...
- Амма, қўлингиздагини менга беринг! Илтимос,- Фарҳод ака бир қадам ташлади.
- Яқинлашма,- амма бир қўлида тўппонча, бир қўлида пульт билан таҳдидли силкинди. Қуролни Фарҳод акага тираб, пульт ушлаган қўли билан менга ишора қилди- йўқса сени ҳам ўлдираман.
- Амма!
Билмадим, аввал қичқириқ эшитиб, кейин портлаш бўлдими? Ёки тескариси... Мен ирок этолмадим...
🌹🌹🌹
Ҳаёт хоним шифтга термулиб ётарди. Мана бир ҳафта бўлди. Ҳамма нарсадан бош тортган. Даволовчи шифокор касаллик жуда жадаллашиб кетганини айтди. Аёл жим. Унга барибир. Изидан Шаҳинадан бошқа йўқлаб ҳам келмади.
Умуман олганда Ҳаёт хонимга ҳеч нарсани қизиғи қолмаган. Умрининг сўнгги кунларида Шаҳинани, Умидадан қолган ёлғиз ёдгорини кўриб тургани ҳам етарди. Унга ҳеч нарса айтишмаган шекилли. Уйдагилар ва дафн маросими билан боғлиқ бир~иккита гапни айтди. Бўлиб ўтган гаплардан ҳабари йўқ.
Ҳаёт хонимни бу дунёдан битта умиди шу набираси. У туфайли дунёдан умид узолмаяпти. Яхшигина маблағ қолдирган бўлса-да, у ҳам Умида сингари ёмон одамларга йўлиқишидан қўрқади.
Эшик очилиб хонимни ҳаёллари бузилди. Аммо ўгирилиб қарамади. Шифокор ёки ҳамшира деб ўйлади.
- Амма!
Таниш овозни эшитиб ўгирилди. Бироқ жавоб бермади.
Фарҳод ҳам бир муддат сўз қотмай, келиб крават ёнига ўтирди. Иккиси бир-бирига тикиб қолишди.
- Нега келдинг?- биринчи бўлиб Ҳаёт хоним тилга кирди.
- Сиз истагандек қон тўкилди. Хурсандмисиз йўқми билгани келдим.
- Афсуссанишимни кўрмоқчи бўлсанг адашасан.
- У набирангизни қондоши эди!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 26