9*
Йўлакнинг ўнг томонидаги эшик ортида хор овози эшитилди. Ундан кейинги эшикка эса "Директор" деган лавҳа осилганди. Тақиллатдим. Тепакал, юмшоқ феъл, бир оз довдир киши театрни сўраб тургувчи экан.
-- Н ега энди айнан йигирма-ўттиз йил аввал ишлаб кетганлар ҳақида мақола тайёрламоқчисиз, тушунмадим? — деди у айбдорона кулумсираб.
— Узр, фақат узр. Мен жуда ҳайронман. Бугун театримизда кўп ишлар қилинаяпти.
— Мақоламнинг мавзуси театрнинг бугун ги ҳаётини ўз ичига олмайди, - деб шифтдаги ёриққа ва бўялган бўлса-да, чириб тушаёзган "голланд" печига қарадим. — Мана бу кишини танийсизми?
Директор қошларини кўтариб, Мусо Рўзимовнинг сурати га ҳадиксираб тикилди.
— Йўқ.
— Бунисини-чи? — татуировкалининг фотосуратини узатдим.
— Йўқ. Сиз мухбирмисиз ё ... узр, фақ ат узр, милицияданмисиз?
— Милиция? — ўзимни ниҳоятда ажабланган ҳолга солдим.
— Бунга милициянинг нима дахли бор?
— Ўтган йили биттаси келиб кетганди, жиноят қидирув бўлимидан . Отамнинг замонидагиларни нима безорилик қилибди, деб роса бошимни қотирганман.
— Таҳририятга қўнғироқ қилиб, мен ҳақимда сўранг, —дедим.
— Милициядан эмасман, мақола тайёрлаяпман.
— Йўқ, йўқ, сизга ишонаман. Саволларингиздан "орган"нинг ҳиди келаяпти, холос, - узрхоҳ кулди директор.
— Мақолам рассомнинг сирли ҳаёти, фожиали қисмати ҳақида. Уни яқиндан таниган замондошларининг хотираси жуда-жуда зарур, ака, - деб давом этдим.
— Мени қийнагани,бу актёрни, — ш ундай дея татуировкалига бармогимни
нуқидим, — ҳеч ким танимаяпти. Билганим шуки, йигирма йилча аввал театрда Мусо Рўзимов билан, — бармогимни рассомнинг суратига ўқталдим, — бирга ишлаган. Актёр ва рассом қалин сирдош бўлганга ўхшайди.
Саҳнадаги грими билан кўчада юрганига қараганда актёр ҳам худди Мусо
Рўзимовдек сал ҳардамхаёл ёки ҳазилкашмикан? Шунақаси бўлиши мумкинми?
— Йўқ, грим билан ҳовлига чиқишади, лекин кўчада юриб бўладими! - деди директор.
— Тарихий шахе ёки эртак қаҳрамонлари қиёфасида эмаску, — эътироз
билдирдим дарҳол. — Ўз замонининг кийимидаги одамга кўчада ҳеч ким эътибор бермайди. Суратга қаранг. Шўролар даврида, театр майдончасидаги фаввора ёнида, спортчи талабалар олдида бемалол турибди.
— Тўғрисини айтсам, бу даргоҳга келганимга икки йил ҳам бўлмади, - директор жиддий тортган эди, ранг-туси қизилликдан қора-қизилга ўтди. - Жамоа билан танишганман, аммо... аммо сиз сўраётганларни умуман билмайман. Мўъжаз
театримизда қирқ йиллик фотоальбом бор, ундан бемалол фойдаланаверинг.
— Милиция ходими альбомдан бирор иш чиқаролмадими?
— Альбомда бу одамлар йўқ экан, дегандай бўлганди, -бошини қашиди директор.
— Нима қилишни маслаҳат берасиз? Ўша пайтда ишлаган, ҳозир нафақада юрган бирор одамни тавеия қилолмайсизми? Қаердан бўлса ҳам бориб учрашардим.
— Эҳ, эсим қурсин! — директор чапак чалиб юборди.
—Буни қаранг-а! Сизга тирик одам топиб беришим керакми?
— Ўлмаган бўлиши шарт, чунки суратдагилар ҳақида гаплашмоқчиман.
— Ўлишга улгурмаганларидан топиб бераман. Булар вафот этишганми? - директор суратлардан кўз узмай ўрнидан турди.
— Рассом йигирма тўрт йил аввал автоҳалокатда хотини билан бирга ўлган. Талабалар олдида турган актёрнинг қисматини билиш у ёқда турсин, асли актёрми, бошқами, бехабарман.
— Ўтган ҳафта бир онахон келганди, - директор жавонга шошилди. — "Онахон" деганда нуроний аёлни кўз олдингизга келтирманг. Етмиш бешларни уриб қўйган ичадиган кампир.Айтишича, театрим изда етмиш тўртинчи йилдан саксон
олтинчи йилгача ишлаган экан. Қирқ ёшга яқинлашиб қолган қирчиллама хотин тулалик миллатдоши билан севишиб,ўша ёққа кўчиб кетибди. Яқинда Тошкентга қайтибди. Ёшлиги ўтган шаҳарда тинчгина на жон бермоқчи эмиш.
У ўтган йили сўраб келган милиционерга керак эканини ўйлаб ҳам кўрмабман. Хаёл фақат ва фақат театрни ривожлантириш билан банд! Ижод ахли фаромуш бўлади, боя тўғри айтдингиз.
Директор жайонни титкилаб, қайдномалар дафтарини топдида, синчиклаб вараклади.
-- Исми-шарифи Дарья Фёдорова. Телефон рақамини ёзиб олинг?
. Театр ҳовлисининг тўрида эски, қорамтир "УАЗик" турарди. "Муроднинг машинасимикан?" деган хаёл ўтди кўнглимдан. Бироқ уни суриштириб ўтирмай Дарья Фёдорованинг - рақамини тердим. Бир вақтлар ўзи ишлаган театрдан қўнғироқ қилаётганимни эшитиб, боши кўкка етди.
Орадан ярим соат ўтгач, унинг уйида, юмшоқ ўриндиқда ўтирардим. Ўриндиққа
ва диванларга юпқа чойшаб ёпилганди.
— Кўчадан келган ҳар қандай одам устки кийими билан на ўриндиққа,на диванга ўтиришга ҳақли, — деди у.
— Гигиена ва маданият асосий қоидам. Сиз ўтиришингиз кутилган жойларга чойшаб тўшаб чиққаним учун хафа бўлмайсиз.Директор айтганидек ундан ичкилик ҳиди анқимоқда эди.
Бундай номеҳмондўстлик гигиенасига ва ичкиликка рухсат этгувчи маданиятига қойил қолмадим. Суратларни кўрсатдим, тушунтирдим ва ажинли юзга, шиша кўзларга умидвор тикилдим.
Кампирошо қонсиз лабларини пирпиратиб, чуриллатиб заиф ҳуштак чалганча менга кўзларини чақчайтирди. Кўнглимдан ўтди: "У икки дунёда хам собиқ
ҳамкасбини эслолмайди! Ғирт жинни кампирча!" Таажжубки,янглишган эканман.
— Бу М усо, — деди у татуировкалининг фотосуратини силкиб.
— Сиз айтаётган Мусо Рўзимовнинг айнан ўзи.
— У ҳолда буниси-чи? — деб рассомнинг суратига имо қилдим.
— Униси Мусонинг фимсиз ҳолатдаги асл қиёфаси. Рассом охирги пайтларда ғалати бўлиб қолганди. Унинг даҳшатли, қўрқинчли ва иблисона сири фақат менгагина аён эди. Омадингиз бор экан, зап одамига учрадингиз-да.
— Наҳотки, гапингиз рост бўлса?! Иккала суратни қўлимга олиб, дам унисига, дам бунисига тикилдим. — Битта одам эканини ўйлаб кўрмабман.
— Яхши йигит, омадингиз бор экан, — тцкрорлади у.
— Қанақа иблисона сирини биласиз? Айта қолсангиз-чи!
— Рўёбга чиқмаган орзулар! - кампир ўрнидан туриб, бурчакдаги стол ёнида тўхтади. — Хаёлотни ҳаётга кўчириш!Охир-оқибат офтальмофилия касалига ҳам учраганди бечора.
Унинг тарихи сизни сеҳрлаб қўяди, мақолангиз ҳам "супер" бўлади. Менга ҳозир "дори" олиб келсангиз, билганимни ҳикоя қиламан. Вақтингизга ҳам, пулингизга ҳам ачинмайсиз. Театрда нима дейишди? Ўлиш учун келди, деб кулишдими?
У ерда бизнинг даврдаги одамлардан ҳеч ким қолмабди. Шундай экан, мен ўлгани келаман-да! Шу ёшимда туқкани жой ахтармайманку!
— Қанақа дори керак?
Фёдорова стол устидаги шиша идишлар ва қутилар орасидан кичкина бутилкани танлаб, юз-кўзи баравар кўтарди. Шоколод тусдаги ёрлиғи таниш кўринди.
— Коньяк, — деди у.
— Ҳазилсизми?
— Ҳазилсиз, ҳазилсиз. Менга пул юборишгунча ҳурматли жентльменлардан меҳмон қилишни сўрайман. Бу сизни камситмайдими?
— Асло, - деб дўконга жўнадим. Қайтаётганимда, Назар ака қўнғироқ қилди:
— Қўйнингизда нима бор?
Беихтиёр атрофга алангладим. Ўйладим: "Собиқ қассоб Чорсудаги учрашувимиздан аввал мени кузатганига далил, бу- Отабек ва "Анҳор чироғи" ошхонаси! Унинг гўшт растасидан Отабек қарз бўлиб қолгач, бир қанча вақт
мобайнида таҳририятимиз биқинидаги ошхонага пул талаб қилиб келган!
Чорсуда ўтирганимизнинг эртасига, сеш анба куни менга телефонда нималар деганди? "Таҳририятнинг орқасидаги ош хонадами ёки "Анҳор чироғи"да овқатландингизм и?","Ишхонангиз атрофидаги идораларга ишим тушганида иккала ошхонага ҳам кирганман, иккаласи ҳам ярамайди..."
У Мухтор Солиевга татуировкалининг суратини кўрсатганида, Худоёр амаким юзага қалқиб чиққан. "Домланинг жиянини танийман, газетада ишлайди", — деган Мухтор ака.
Шунда Назар ака мийиғида кулиб қуйган. Зеро, у яхши биладиган 'жойнинг
шундоққина ёнидаги таҳририят ходими эдим-да!"
— Мен сизни кўрмаяпман, - дедим.
— Нега кўрасиз? Цехда утирибман, — жавоб берди Назар ак .
— Қўйнимга. нимадир яширганимни қандай билдингиз?
— Театрдан керакли маълум отларни қўйнизга солиб чиқдингизми, деган маънода сўрагандим, огайни, — пичинг қилди Назар ака.
— Қўлтиғимга коньяк қистириб кетаётгандим.
— Коньяк?
— Бунинг умуман ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Қизиғини эшитишни хохлайсизми? Татуировкали кимса ҳақиқатан йўқ одам экан.
— Нима дегандим! Қайси актёрлигини аникдадингизми?
— Бу ёғига қулоқ солинг, Назар ака! Сизга уйни сотганлардан Мусо Рўзимовнинг суратини ўз қўлингиз билан олганмисиз? Суратдаги бошқа одам эмасми?
— Ўз қўлим билан олганман! Суратдаги ўша!
Театрдагилар у эмас, дейишаяптими? Театрдами, архивдами ҳужжати, расмпасмлари бўлади! Ҳеч ким рад этолмайди!
— Йўқ, расмдаги Мусо Рўзимов экан.
— Унда қандай тушунмовчилик бўлди?
— Тушунмовчилик эмас, аникдик киритилди. Татуировкали хам айнан Мусо Рўзимовнинг ўзи экан.
— Қанақасига?
— Уйни сотганлар барган расмда театр рассоми гримсиз, асл қиёф асида.
Курсдошингизнинг жомадонидан топиб келганингиз расмда эса грим қилинган ҳолатда, татуировкали киши образида! Энди тушундингизми? Талабалигингизда сизни сигир сўйишга шахеан уй эгаси татуировкали кимса қиёфасида олиб кетган.
— Рассом билан татуировкали кимса битта одамми?
— Битта одам.
— Ким айтди? - уҳ торди Назар ака.
— Ишончли фактми?
— Театрда рассомнинг замондошларидан ҳеч ким қолмаган экан, лекин яқинда Россиядан бир кампир кўчиб келибди.Утган ҳафта у театрга борган экан, манзилини, телефон рақамини директордан олдим. Исм -фамилияси Д арья
Фёдорова. Етмишинчи-саксонинчи йилларда Мусо Рўзимов билан битта жамоада ишлаган. Омад юз ўгирмади,Фёдорова жуда кўп сирларни биладиганга ўхшайди.
— Ҳозир кўчада коньяк кўтариб юрибсиз, кампир билан қачон гаплашдингиз?
— Уйига боргандим, мени коньякка жўнатди.
— Ҳамма сирни билиш учун нима сўраса олиб беринг, харажатларингизни тўлайман, - деди Назар ака. - Зарина яшаган уйга қандайдир боғлиқ томонлари бўлса, қўрқмасдан суриштираверинг, гап олинг, айтмаганига қўйманг.
— Хўп, — дея телефонии ўчирмоқчи эдим, Назар ака:— Тўхтанг, тўхтанг! — деди шошиб. - Демак, татуировкали кимса уй эгасининг шахсан ўзи! Улар ҳозир йўқ! Вафот этишган! Рассом ҳам, хотини ҳам, татуировкали хам.
— Худо раҳмат қилсин. Улар сал кам чорак асрдан бери йўқ. Янганинг сирли ўлими эса ўтган йили ўт еттинчи июнда содир бўлган.
— Ҳа, мен ҳам Заринаникига кечаси келганларни ўйлаб қолдим .
Унинг ўлимида бехосият ҳовли, сирли сигир, татуировкали кимса, қисқаси, ҳеч бирининг алоқаси йўқ! Ҳаммаси афсона!
— Аксинча, афсона эмас, — дедим мен.
— Мен ишонган афсона афсона бўлиб чиқаяпти ! -ҳаяжонланди Назар ака.
— Заринанинг ўлимида уйнинг аввалги эгалари қилча айбдор эмас экан, жиноятчиларни ҳозирги одамлар орасидан^излаймиз. Мурод билан гаплашдингизми?
— Навбат уники.
— Кампир яна қандай гапларни айтаркан?
— Сабр қила оласизми, Назар ака? Гапидан сезишимча, рассом руҳий касалликка учраган.
Фёдорованинг подъездига яқинлашганимда фикримни тўпладим: "Учинчи хотин мистик сабаблардан ўлмагани аниқ эди. Бошидаёқ Назар акага "одамга ўхшаш сигир афсона, фикримни ўзгартирмайман", дегандим. Бошқача бўлиши мумкин эмасди-да. Бироқ бир жиҳатни унутмаслигим керак:Зарина янганинг жонига қасд қилганлар одам кўзли сигир афсонасидан фойдаланишган.
Афсонанинг фожиага алоқадор биргина ташқи риштаси шу. Назар ака нафақат буни билади, қотил афсонадан жуда яхши хабардор бўлган инсон — ўз оиласи аъзоларидан бири эканига ҳам ишончи комил. Ички ришталар қаерларга, кимларнинг юракларига богланганини аниқлашим қолди. Бегона одам бошига қоп кийган Назар аканинг, одам кўзли сигирнинг ва Арофат, Маҳлиё, Зарина
янгаларнинг суратини чизармиди?"
Зинадан чиқаётиб, миямга зўр бергандим, Назар аканинг кечаги гапларидан бири шубҳа тўримга галдаги ўлжа бўлди."Сизга далил топиб берсам, аммо у яқин одамингиз бўлиб чиқса, жиноятни сир сақлашим учун нима бермоқчисиз?" — деб сўрадим Тўйтепада. Назар ака бегона одам қотил эканига ишонганида, аввало қамоқ, суд, одилона жазо кабилардан сўз очарди.
"Ниҳоят, дангал гапга ўтдингиз", дея енгил тортди ва тилига қармоқ игнаси
санчилди . У қизларидан бири қотилликка алоқадор эканига ишонмаганида, "Ниҳоят, дангал гапга ўтдингиз" дея шу заҳотиёқ хурсанд бўлиб жавоб
қайтарармиди?
Фёдорованинг эшигини тақиллатаётганимда, Назар ака қайта қўнғироқ қилди:
— Балки мен ҳам боришим керакдир? Нима дейсиз?
— Нозиктаъб кампир сизни кўрган заҳоти сирни айтиш фикридан қайтади.
— Нима учун?
--- У жуда инжиқ! Мен унинг учун таҳрирйятдан жўнатилган мухбирман.
- Менсиз ҳал қила оласизми ишқилиб?
- Ҳаммаси сизсиз ҳал бўлади, Назар ака, — деб телефонии ўчирдим.
Қассобдан етишиб чиққан бизнесменни осонгина тушовлаш кўнглимда йўқ эмасди. Отабек ҳам ундан эҳтиёт бўлишимни маслаҳат берди. Қандай хавф таҳдид солади? Назар аканинг тақдир иплари менинг қўлимда кўпроқ чувалаш мадими?
Сезишимча, Назар ака кўп нарсани ютқазади. Мен уни эзиб янчиб ташлайман. ИНСОН эканман, нега жиноятчини давлатдан яширишим керак? Қанақадир таниш-билишчилик, пул, зиёфат учунми? Ҳе йўқ...
Ўзимча мағрурланиб қўйгандим, эсимга бошқа бир далил тушди.
Назар ака сешанба куни қайси ошхонада овқатланганимни сўради. Мен "Анҳор чироғи"да тушлик қилганимни айтдим. Аммо бир кун аввалги ичкиликбозликдан
сўнг тушликда овқатланмаган эдим,Отабекка аччиқ қора чой буюргандим, холос. Кичик далилга кўра Назар ака мени пойламаган. Агар кузатганида, сешанба куни томоғимдан аччиқ чойдан бошқаси ўтмаганини кўрарди ва бу қолатим
саволида акс этарди. "Назар ака шум эмас, — дедим.
— Менга қишлоғининг йигитига ишонгандек ишонаяпти. Такдирга тан бераётган кишиларни жарликка итариб юборишим адолатданмикан? Қайси вазиятда ҳақиқий инсон бўлиб қоламан-а?"
Кампирникига кириб, коньякни узатдим. Дарья Фёдорова иккимизга ҳам қуйгач, ёзилажак мақоламнинг сарлавҳасини билишни истади.
— Ичмайман, раҳмат, — деб қадаҳни нари сурдим. - Рости, сарлавҳа ҳақида ўйлаб кўрмадим, Дарья Фёдоровна.
— "Саҳна ортида яшаган актёр". Қалай? — таклиф айтди кампир.
— У актёрми, рассомми? Нега "Саҳна ортида яшаган актёр" деяпсиз?
— Мусо рассомликда ҳам, актёрликда қам ном чиқаролмаган бахтсиз одам эди. Театрдагилар рассом деб билиш са-да, актёрлик қобилияти кучли эди. Бир умр халқ олдида саҳнага чиқолмаган . Ўйлайманки, у эҳтиётсизлик туфайли
автоҳалокатга учрамаган. Ўзини ўлдирган.
— Хоти ни ҳам улган-ку?
— Ўзини ҳам, хотинини ҳам ўлдирган, демоқчиман.
Хотинини нариги дунёга бирга олиб кетиш учун машинасини атайлаб "КамАЗ"га урган. Бунинг ҳаммаси касаллик оқибати!
— Офтальмофилиями? У қанақа касаллик?
— Кўзни яхши кўриш. Руҳий касалликнинг бир тури. Дурбин, кўзойнак, ҳар хил
линзалар каби аш қол -даш қолларни ёқтирадиганларни назарда тутмаяпман.
Мен айтаётган офтальмофилия анча хавфли касаллик.
— Тушунишимча, кўзга сиғиниш даражасида телбалик, тўғрими? Рассом қўлига одамнинг кўзини татуировка қилиб юрган. Одам кўзли сигир ҳайкалига қизиққан. Ҳаттоки, уйида ўшанақа тирик сигир бўлганмиш. Илтимос, шулар ҳақида..
***
Дарья Фёдорова оёқларини чалиштириб, коньяк рюмкасини қўлида оҳиста ўйнаб, рассом тарихини сўзлай бошлади:
— Бунда н олтмиш-етмиш йиллар бурун Мусо олис Сибирдан отаси билан кўчиб келган. Отаси давлатнинг ишларига зид хатти-ҳаракатлар содир этишда айбланиб, суд қилинган ва Воркутага жўнатилган.
У ёқда ўзи каби сургундаги аёлга уйланган. Никохдан Мусо туғилган. Маҳкумлар оиласини доим икки кўланка таъқиб қилган: ўлим ва касаллик. Охир-оқибат ёш оилага аввал касаллик, кейин ўлим чанг солади. Аёл ўлади!Она ўлади! Воркутадаги қамоқхона биқинидаги кулбадан майит чиқарилади, дафн этилади. Икки-уч ёшлардаги Мусо гамга ботган отасининг багрига бош қўйганча онадан сағир қолади.
Отаси кулба деворига бир жуфт кўз чизади-да, соатлаб, кунлаб, ҳафталаб термулади. Мусо қорни очиб йиглайди, иш тонини ҳўллаб қўяди, қўшнилар берган овқатни ейди, бармоғини сўриб ухлайди. Эрталаб яна эски ҳаёт янгидан
давом этади. Мусонинг отаси га Ўзбекистонга кетишга рухсат берилади. Бироқ отаси бундан хурсанд бўлмайди. У Мусонинг онасини жондан ортиқ севарди. Оғир сургун ҳаётида ишкдан бўлак ҳеч қандай юпанч тополмаганди.
Аччиқ қисмат муҳаббатдан айирди.
Бечора ота янги оила қуриш, уй-жой, машина, маош, ижодий карьера — барчасига қўл силтайди. У сургунда топган аёлини ҳаётдаги ҳамма нарсадан устун қўяди.Мусонинг отаси Тошкентдан эди. Бир неча ҳафталик йўл азобидан кейин ота-бола Тошкентга етиб келади. Ўзбекларнинг қариндош -уруғлари, ҳол сўрайдиган қўни-қўшнилари кўп бўлса-да, Мусонинг отаси ёлғиз эди.
У Ўрда яқинидаги маҳаллада жойлашган уйида то зилзила вайронага
айлантиргунча ўғли билан оддий ҳаёт кечиради.
Отасининг вафотидан сўнг Mycora аввалгидан-да қийин бўлади.
Узоқроқ қариндошларидан бири маълум вақт мехрибонлик кўрсатади.
Мусо кап-катта йигитга айланиб, кунини кўриб кетгач, қариндошлари ҳам ўз ташвишларига кўмилишади. Мусога доим нимадир етишмасди.
Отаси чизган бир жуфт кўзни ҳар куни эслайди, тушларида кўради.Мусаввирлик қобилияти уйғонгач, кўзларни тасвирлашга уринади. Афсуски, отаси чизган кўзларга ўхшатолмайди.Одамовилик Мусога отадан мерос бўлиб ўтади.
У юзлаб, минглаб кўзларни чизади: қисиқ, қуралай, жигарранг, қора, кўк, сузук, пурмаъно, ғамгин. Илло ҳеч бирида ота чизган кўзларда балқиган нигоҳни тополм айди.
Унинг эси оға бошлаганини пайқаган қўшнилар қариндошларига мурожаат
қилишади. Қариндошлар шифокорга қаратган бўлишади. Мусо бўлажак рафиқасини шифохонада учратади. Отаси чизган кўзларни чизишда қизнинг нигохдари ёрдам беришига умид қилади.
Эр-хотин анча йил тинч-тотув ҳаёт кечиришган. Фарзанд кўрмайдилар.
Йиллар мобайнида Мусо телбавор кўзларни унутади.
Бироқ...
Энди унинг ҳаёти билан меники боғланган нуқтага қулоқ солинг, яхши йигит!
Бир куни театрда кеч соат 23:00 гача қолиб кетдим. Ишимни тугатиб, хонамни қулфлаб, бинонинг бўм-бўш йўлагига чикдим. Шифтда чироқёниб турса-да, йўлак нимқоронғи эди ва сескантирувчи аллақандай қўрқинч ҳукм сурарди. Қоровулни огохяантирганимда, у:
"Ўн-ўн биргача ишлаб зарилми деб тўнғиллаганди.
"Ишдан ҳайдаладиган бўлсам ҳам бунақа алламаҳал юрмайман, қоровул тўғри айтибди", деб зина томон шошилдим. Чапдаги зинадан биринчи қаватга тушсам, яна бир эшик, сўнгра театр орқа ҳовлиси! Биринчи қаватга ту май йўлакдан тўғрига юрсам қўштабақали, шифт бўйи эшикдан томоша залига кирилади.
Зинанинг уч-тўрт поғонасини босган ҳам эдимки, кимсасиз залда нимадир даранглаб кетди. Қулоғим панд бермаса, бўш челак полга думалади. Бежирим соат тақиб юрардим. Қарадим: 23:05.
Шу пайт биров хитоб қилгани эшитилди. Одатда, залдаги шовқин йўлаккача келмасди. "Бинода ёлғизман десам, индинги спектаклга репетиция бўлаётган экан-да? Бунча кеч? Саҳнадан челакни ағдариб юборганига қараганда, Наим ичиб олибди", деган хаёл ўтди кўнглимдан.
Шошилаётганимга қарамай изимга қайтдим. Залнинг огир эшиги мушук сигар ҳолда очиқ экан.Ўриндиқлар қоронғида зўрға кўзга чалинарди. Саҳна иккита
кучсиз чироқ билан ёритилганди. Ҳеч ким йўкдек эди."Овозни эшитдимми, менга шундай туюлдими?" — дедим ўзимга ўзим.
"Агар ҳеч зоғ бўлмаса, нега эшик очиқ?" — мантиқли савол ҳам туғилди.
Шу он олдинги ўриндиқлар панасида чўккалабми , энгашибми турган плашли киши қаддини ростлади ва бўш челакни қўлидан қўймай инқиллаб сақнага чиқди. Уни танимадим.
Саҳна ўртасига челакни қўйгач, бир нафас сукут сакдади-да, тўсатдан:
"Бунинг ичида ҳам кўзлар йўқ! — деди палағда товушда ва қўлини даҳолардек иягига тираб ўйга чўмди.
Сўнг: — Ота, -деб рўпарасидаги хаёлий одамга мурожаат қилди, сизни муҳаббат халос этган! Ишқ олдида азоб йўқдир! Нима у Сибир? Нима у архипелаглар, Воркута? Сиз онамнинг кўзларини чизгансиз, Кўзлар сизга меҳр-муҳаббат билан боқарди. Мен эса тополмаяпман. Суратларимдаги кўзлар мени севмайди.
Ҳар гал чизганимда, кўзларда юрак-бағримни ўртаб юборадиган аламли нимадир бор! Эркалагим, бўса олгим, аммо туйқус ўлдиргим келади! Ҳа, менинг борлиғим шунақа! Қанчалик қорайиб кетганимни кўринг, отажон! Мен бегона дунёда, бегона кўзлар орасида яшаяпман..."
"Нималар бўлаяпти? Репетициями?" - сўрадим баланд овозда.
Саҳнадаги одам ток 'урган каби сапчиб тушгани,қалтироғини босолмай мени аланг-жаланг ахтаргани, орқа эшикларнинг биридан қараб турганимни кўриб, бўшашгани ҳамон ёдимда.
-- "Сизми, Дарья?" - деди у титроқ овозда.
--- "Кимсиз? - сўрадим ўриндиқлар оралаб саҳнага яқинлашарканман.
--- Бошқалар ҳам борми? Нега ҳеч ким кўринмаяпти?"
--- "Мени танимадингизми?"
----"Йўқ, лекин кимлигингизни ҳозироқ билиб оламан, овозингиз таниш, жуда жуда..." — дедим-да, ҳисобот топшириш учун ушланиб қолганимни, бехосдан шовқинни эшитиб, залга бош суққанимни айтдим.
--- "Мусоман", — деди шалвираб.
--- "Мусо? Рассомми?" — дея ёқа ушладим.
Саҳнадан сакраб тушиб, рўпарамга келди. Қўрқинчли нусха Мусога ўла қолса ҳам ўхшамасди. Юрагим така-пука бўлиб, қулт этиб ютиндим. Камсуқум, камгап рассом тажрибали актёрлардан ҳам ўтказиб рол ижро этиши лол қолдирганди.
Ўз кўзим билан кўриб ишонолмаётгандим, қўрқаётгандим, ҳатто қичқирмоқчи хам эдим.
-- "Қиёфамни ўзгартирмоқчиман, — синиқ овозда сўзлади у.
— Ҳар доим эмас, Дарья, онда-сонда бошқа одам бўлиб юрмоқчиман... Дарров асл Мусога қайтаман... Шунга... ўтиниб сўрайман... Аҳмоқона одатимни сир тутсангиз!"
---- "С... сир? Фақат шуми? Марҳамат!"
"Саҳнага биринчи ва охирги марта чиқишим. Қайтиб саҳнада кўрмайсиз".
Истеъдодини театрдагилардан бекитмаслик даркорлигини айтдим.
Мусо қўрқиб кетди ва сир сакдашимни сўраб, яна ялиниб-ёлворди . Кўрган-билганларимни ёйиб юрадиган одатим йўқ эди. Эртасига у бош қимирлатиб, минғирлабгина саломлашди.
Саҳнада кеча Мусо эдими, алаҳсирадимми, деб ўзимдан Шубҳаланиб қолдим...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8