Аввало даражасини аниқлаймиз!
Биринчи даражали куйиш 50-70С° иссиқлик таъсирида юзага келади. Зарарланган тери бироз шишиб, қизаради, ачишиш ва оғриқлар кузатилиши мумкин. Одатда, у бир неча кундан сўнг ўтиб кетади.
Иккинчи даражали куйиш 70–100С° иссиқлик таъсирида юзага келади ва терининг қизариб пўрсилдоқлар ҳосил бўлиши билан кечади. Улар ёрилгач эса терида қизил доғлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай куйиш оқибатларини уй шароитида кўриладиган чоралар билан бартараф этиш мумкин.
Учинчи ва тўртинчи даражали куйишларда нафақат терига, балки тўқималар, ёғ қатлами ҳатто суякларга ҳам зарар етиши мумкин. Бунда албатта, шифокор назорати остида даво чоралари кўрилади.
Иссиқ сувдан куйишда
Уй шариотида бир дона каротошкани қирғичда ўтказиб боссангиз, ачишишни қолдириб, дардингизни енгиллатади. Картошкани сабзи ёки қовоқ билан алмаштирса ҳам бўлади.
Ачишиш босилгач, терини тинчлантириш ва яра тезроқ битиши учун 10 гр. мўмиёни бир пиёла илиқ сувда эритиб, ҳар уч соатда куйган терига суртиб туриш ҳам жуда фойдали.
Аъзоларимиз буғдан куйганда
Агар қайноқ буғ танингизга озор берса, муз бўлакчаларидан фойдаланишингиз мумкин. Куйишнинг дастлабки дақиқаларида суртилган ёғ, мазь ёки суртма терида юпқа қават хосил қилиб, иссиқлиқ чиқиб кетишига тўсқинлик қилади. Натижада кўпроқ азобланганингиз қолади холос. Бундай суртмаларни икки-уч кундан сўнг яра битишни тезлатириш учун қўллаш мумкин. Хонаки гулларингиз даврасида чирой очиб турган алоэ шарбатидан куйган терига суртсангиз, яра тезроқ битишига ёрдам беради.
Оғиз куйганда
Биринчи навбатда совуқ сув ёрдамида ачишишни камайтириш лозим. Қатиқ, газланган сув, шарбатлар ва цитрус мевалардан бир муддат тийилишга тўғри келади. Егулик тановул қилишда қийналаётган бўлсангиз, оғриқ қолдирувчи дориларга мурожат қилишингиз мумкин. Шунингдек, таркибида бензокаин моддаси бўлган суртмалар ёки прополисли мазлардан суртиб туриш ҳам фойдали.
Йод ёки сиркадан куйганда
Уй шароитида фойдаланиладиган кимёвий воситалар (сирка, йод ва бошқалар)дан куйганда ҳам аввало сувга мурожаат қиламиз. Биринчи навбатда, терини хўжалик совуни эритмасида ёки тиш учун мўлжалланган кукун билан тозалаб олиш мумкин. Сўнг чаканда (облепиха) мойини суртсангиз, бир неча кундан кейин терингиз қуриб, доғлар тўкила бошлайди.
Офтобдан куйиш
Иссиқ кунлар яқинлашгани сари офтобдан куйиш эҳтимоли ҳам ортиб боради. Бундай шароитда имкон қадар кўпроқ суюқлик ичиб туринг. Шифокор тавсиясига кўра, терининг янгиланишига кўмак берувчи Е дармондорисидан ичишингиз мумкин.
Тавсиялар
Тери куйганда ғоз мойидан суртиб турсангиз, рўё берган нохушликни ёдга солувчи чандиқ ва доғлар пайдо бўлишининг олдини олган бўласиз.
Пўрсилдоқларни ёришга уринманг, акс ҳолда очиқ ярага инфекция тушуриб, вазиятни янада оғирлаштиришингиз мумкин. Уларни равоч ва асалдан тайёрланган аралашма ёрдамида кетказишга уриниб кўринг. Равочни майдалаб, тенг миқдорда асал билан аралаштиринг, хосил бўлган аралашмани кунига 3-4 марта пўрсилдоқлар устига суртиб туринг.
Енгил куйишларни бартараф этиш борасида замонавий тиббиёт ҳам турли спрей ва дори воситаларини тавсия этади. Уларни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозимлигини унутманг.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев