Бир йигит уйланмоқчи бўлиб, бир қиз билан учрашувга чиқибди. Қиз билан гаплашиб, бир-бирларга ёқишибди. Тўй бўлиб ўтганидан кейин, аёли, йигитга:
- «Келинг мусобока қиламиз»-дебди.
Йигит:
- «Қандай мусобоқа?»
Аёли:
- «Қуръон суралари ва оятларини ким кўп ёдлаш!»-дебди.
Йигит рози бўлибди. Кунлар ортидан кунлар ўтарди. Ҳар гал йигит, аёлидан кўпроқ ёдлаб, аёлини енгиб чиқарди. Бундан йигит завқланиб Қуръон ўқишни кўпайтирар ва сураларни ёдлар эди. Бир йилга қолмай йигит Қуръонни ёд олиб, ҳофизу Қуръон бўлиб етишибди.
Йигит хурсанд бўлиб, аёлининг ота-онаси олдиларига бориб:
- «Қизларингиз билан Қуръон суралари ва оятларини ким кўп ёд олиш устида мусобақа қилардик. Ҳар гал қизларингиз менга енгилиб қолади, мана Қуръонни ёд олдим,-деб фахрланди.
Бу гаплардан қизнинг ота-онаси бир-бирларига ҳайрон бўлиб қараб: «Ўғлим қизимиз Қуръони Каримни 9 ёшида ёд олган эди»,-деб жавоб қилишди.
Йигит, аёлини бу ишини тушунолмай уйга келиб, аёлига:
- «Нега бундай қилганини сўради».
Оқила қиз (Аёли):
- «Сиз билан биринчи кўришганимизда, сизни диндан узоқлигингизни кўриб, Мен сизга турмушга чиқиб, сизга Аллоҳни танитмоқчи бўлдим. Сизни дўзахга тушишингизни хоҳламадим»,-деб жавоб қилди.
Йигит эса кўз ёшларини ҳеч тўхтатолмас ва аёлидан жуда мамнун эди.
Ҳаммамизга ҳам мана шундек оқила аёллар насиб килсин!
Бу Оқила қиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али розияллоҳу анҳуга айтган ҳадисига амал қилибди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розиаллоҳу анҳуга:
«Эй Али, сиз сабабли Аллоҳ бир инсонни Исломга киритса ёки тўғри йўлга солса, сиз учун ер юзидаги барча нарсадан афзалдир»,-деганлар.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4