Предыдущая публикация
Чарчаб кетдим, қаттиқ толиқдим.
Юрак - каптар қамалган хона,
Хаёлимнинг ҳаволари дим.
Тиззангизга бошим ботмасин,
Фақат қўйманг қучоғингиздан.
Айтинг, тонгга, бугун отмасин,
Она, айтинг, илтимос сиздан!
Эртак айтинг, аллалар айтинг,
Бола бўлай яна бир кунга.
Ҳей, боламни уйғотмагин денг,
Шамчироқдан чиққан тутунга!
Толдим она! Онажон толдим,
Тирикликдан шунча озорми?
Дунё бузуқ тарозуми, ё,
Тарозуси бузуқ бозорми?
Ухлай она, бошимни силанг,
Қўлингизда сутнинг иси бор.
Юзингизда энг чиройли ранг,
Ва мен учун энг хушбўй ифор!
Бунча иссиқ меҳрнинг бағри,
Эрияпти томирларда қон.
Турмуш деган тақдирнинг қаҳри,
Уйғотмасин мени, онажон!
Малика Салимова.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1