- Ака яхшимисиз ? Дадангизлар вафот этибдилар, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, оилангизга гўзал сабр берсин !
- Рахмат сизга, Аллоҳ ажрингизни берсин !
- Таъзияга бормоқчи эдик, шунга локацияни ташлаб қўйсангиз дегандик.
- Келиб кетишингиз 600 километр масофа экан, ўртача 8000 дан бензин ишлатасиз, бу дегани 480 минг сўм, тўғрими?
- Қизиқмисиз ака, савоб олдида бу ҳеч нарса эмаску?
- Мен сизга бошқа бир локация айтаман, шунда сиз икки томонлама фойда кўрасиз, мен ҳам фойда кўраман, марҳум дадамларга ҳам фойда бўлади.
- Хўш?
- Муҳтож етим боқаётган оилани яқин атрофингиздан қидириб топинг ва шу бензинга сарфлайдиган маблағни ўзини ёки рўзғорлик харид қилиб зиёрат қилиб қўйинг. Шунда вақтдан ютасиз, маслаҳат берганим учун менга ҳам ин шаа Аллоҳ ажр бўлади, шу эҳсонга дадамнинг вафотлари сабаб бўлгани учун ин шаа Аллоҳ савоби дадамга ҳам боради.
Асосийси ўша муҳтож оила вакиллари сиз сабаб Роббимизга ҳамдлар айтадилар, қалблари хурсанд бўлади.
Қайсики мусулмон бир муҳтожнинг қалбини хурсанд қилса ин шаа Аллоҳ Роббимизнинг мукофотини олади.
Биродарларга бу таклифимиз жуда ҳам маъқул келди.
Саломат бўлинглар !
Муҳаммад Икром .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3