Нўъмон ибн Башир р.а.дан ривоят қилинади:
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Дўзах аҳлининг энг азоби енгили бир кишики, унинг бир жуфт оёқ кийими ва унинг иплари ўтдан бўлиб, шу билан унинг мияси худди қозон қайнагандек қайнаб туради.
Мендан кўра қаттиқроқ азоб тортаётган ҳеч ким бўлмаса керак деб ўйлайди, ҳолбуки у энг енгил азобда бўлади”.
(Имом Бухорий ривояти).
«Аллоҳим, Сендан қазои қадарда муваффақият, шаҳидлар мақоми, саодатманд инсонларнинг ҳаёт тарзи ва душманлар қаршисида нусрат беришингни сўрайман».
«Аллоҳим, фикрим қосир, амалим заифлигини эътироф этиб, барча эҳтиёжларимни Ўзингга ҳавола қиламан. Сенинг раҳматингга муҳтожман. Эй барча ишларнинг фармонини берувчи, эй барча қалбларнинг шифосини берувчи! Денгизлар ўртасини кўринмас тўсиқ билан тўсганинг каби, мени ҳам дўзах азобидан, ҳисоб кунида ўзига ўлим тилашдан ва қабр фитналаридан тўсиб қўй».
«Аллоҳим, менинг қосир фикримга келмаган, ҳали Сендан сўрашни ният қилмаган, ҳали сўраб улгурмаган бирор яхшиликни бандаларингга ваъда қилган бўлсанг ёки улардан бирига беришинг муқаррар бўлган инъоминг бўлса, мен ҳам ўша нарсани беришингни ёлвориб сўрайман. Эй оламларнинг Робби меҳрибонлигинг ҳаққи-ҳурмати, менга ҳам уларни бер!»
Аллоҳ таоло бизга жаҳаннамни ҳаром, Жаннатни муборак қилсин!
- Фирдавс боғларида кўришни орзу қилган яқинингизга юборинг.
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1