Бугунги янги куннинг файзу барокати сизга бўлсин!
Бунчалар чиройли кулгуларингиз,
Меҳр уммонидир туйғуларингиз,
Қуёшдек нур сочар суйгуларингиз,
Яхшиям борсизееейй меҳрибонларим.
Сиз босган йўлларда порлагай офтоб,
Ҳаёт саҳнасида меҳрдан китоб,
Кўксимда сиз учун таралар хитоб,
Яхшиям борсизееейй меҳрибонларим.
Муқаддас оламда отган тонгимсиз,
Қалбимдан таралган нафис бонгимсиз,
Гоҳида кўксимда оққан қонимсиз,
Яхшиям борсизееейй меҳрибонларим.
Сиз борсиз эзгулик бўлар ҳамнафас,
Ҳаётда қўрқмасдан оламан нафас,
Сиздан таралади ширин тотли сас,
Яхшиям борсизееейй меҳрибонларим.
Кулсам, жилваларга қўшилган дунё,
Йиғласам юрагим овутган зиё,
Сиз борсиз оламим тарк этар рўё,
Яхшиям борсизееейй меҳрибонларим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!!!
Ҳаётда шундай яшангки, сиз билан бир карвонда бўлганлар афсусланмасин.
Балки қайта туғилиш имкони берилса ҳам, яна сиз билан сафар қилишни орзу қилсинлар.
Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин азизларим!