
96 - Алақ - СУРАСИ
1.Яратган Роббинг номи билан ўқи. 2.У инсонни алақдан яратди. 3. Ўқи! Ва Роббинг энг карамлидир! 4.У қалам билан илм ўргатгандир. 5. У инсонга у билмаган нарсани ўргатди. 6. Йўқ! Албатта инсон туғёнга кетадир. 7. Ўзини бой кўргани учун. 8. Албатта, қайтиб бориш Роббингадир. 9. Қайтарганни кўрдингми?! 10. Бандани намоз ўқиётганида?! (Макка мушриклари раҳбари Абу Жаҳл, Муҳаммадни Каъба ёнида намоз ўқиётганини кўрсам, бўйнидан оёғим билан босаман, деган экан. Шунга биноан бу оятлардаги намоз ўқувчидан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, намоздан қайтарувчи эса Абу Жаҳлдир.) 11.Айт-чи, агар ўша ҳидоятда бўлса. 12. Ёки тақвога амр қилса. 13. Айт-чи, ўша ёлғонга чиқарс
1 комментарий
3 класса
97 - Қадр Сураси
1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадр да туширдик. 2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир. 4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. 5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.
0 комментариев
1 класс
98.Ал- Баййина - Сураси
1.Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганларга «баййина» келмагунча ажралмасдилар. 2. У (баййина) Аллоҳ тарафидан юборилган Расул бўлиб, покланган саҳифаларни тиловат қиладир. 3. Уларда ажойиб битиклар бордир. 4. Китоб берилганлар уларга «баййина» келганидан сўнггина бўлиниб кетишди. 5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу тўғри миллатнинг динидир. (Яҳудий ва насоролар Таврот ва Инжилда фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилган эдилар.) .6. Албатта, аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар жаҳан
0 комментариев
4 класса
99 - Залзала - СУРАСИ
1. Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса. 2. Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса. 3. Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса. 4. Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир. 5. Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини. 6. Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир. 7. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. 8. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. (Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)
0 комментариев
1 класс
100 -АЛ Адият СУРАСИ
1. Ҳарсиллаб чопувчиотлар билан қасам. 2. Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам. 3. Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам. 4. Ўша пайтда чанг қўзғотдилар. 5. Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар. 6. Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир. 7. Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир. 8. Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир. 9. У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда. 10. Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда. 11. Ўша кунда Роббилари улардан, хабардор эканини?!
0 комментариев
9 классов
101 -АЛ Қориъа СУРАСИ
1 - Ал-Қориъату. 2 - Қориъату нима? 3 - Қориъат қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди? 4 - У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар. 5 - Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қолар. 6 - Кимнинг торозуси оғир келса... 7 - Бас, у розилик ҳаётидадир. 8 - Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса... 9 - Бас, унинг онаси дўзахдир. (Одатда она доим паноҳ бўлган. Инсон айниқса оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда ҳам онасини қўмсаганда жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излаб турганда, кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизлик. 10 - У қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди? 11 - У қат
1 комментарий
5 классов
102.АЛ-ТАКАСУР СУРАСИ
1. Кимники куп сизни машгул килди. 2. То кабрларни зиёрат килгунингизча 3. Йук! Сизлар тезда биласизлар. 4. Яна йук! Сизлар тезда биласизлар. 5. Йук! Агар сизлар аник илм ила билганингизда эди. 6. Албатта жаханнамни курасизлар. 7. Ва яна, албатта уни ишонч кузи билан курасизлар.
8. Сунгра уша кунда, албатта, берилган неъматлардан сураласизлар.(Яъни киёматда хар бир неъматни нимага, кандок сарф килганингиз хакида суралади. Ха каттаю кичик хар бир неъмат хакида сураласиз. Аллох таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз халолгами харомгами, Аллохни рози киладиган йулгами, газабини кузгатадиган йулгами хамма-хаммаси хакида сураласиз.)
0 комментариев
5 классов
103 АЛ- АСР СУРАСИ
1.Аср билан касам. 2. Албатта, инсон хусрондадир. (Хусрон-маглубият, юткизик ва нуксон маъноларини англатади.) 3.Магар иймон келтирганлар ва солих амалар килганлар, бир-бирларини хакга чакирганлар ва бир-бирларини сабрга чакирганлар мутаснодир. (Маълум буладики, инсон икки дунёда бадбахт булиб колмаслик учун туртта сифатга эга булиши керак экан: Аллохга иймон келтириши. Хак амаллар килиши. САбрга чакириши.)
0 комментариев
0 классов
104. АЛ-ХУМАЗА СУРАСИ
1. Хар бир обру тукувчи ва айбловчига <<вайл>> булсин. 2. У мол жамлади ва уни санаб турди. 3. У албатта, уни абадий колдирур, деб хисоблар. 4. Йук! Албатта у <<хутомага>> хор-зор этиб ташланар. 5.<<Хутома>> кандок нарса эканини сенга нима билдирар? 6. У Аллохнинг шиддатли, учмас оловидир. 7. Калбгача етиб борадир. 8. Албатта, у уларни устидан коплангандир. 9. Узун-узун устунларга боглангандирлар.
0 комментариев
1 класс
Фильтр
Видео "Holy Quran in Uzbek":
http://www.youtube.com/playlist?list=PLxpAkjlGauHdGLtX3K9-wKD8a4nuzXl7Q
- Класс
98.
...102.
...Добавил видео
05:45
загрузка
Показать ещёНапишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Ассалому Аллайкум Азиз кадирдон Кадри балланд Диндош Муссулмон Акамлар ва Муслима Опалар шуни билингизки Курон карим дойим бизга Улуғ бӯлган ва улуғ бӯлади хидоятга мархамат келинг Куръони Карим таржумасини укинг ва хамма сузи хак дур
Азиз дустлар бу гурухга киргандан сунг сизлардан илтимос киламан хархел бе маъни хаёсиз сузлар ва видеоларни комментарии килиб куйманг
- Администратор:
- 9992321214
- Санкт-Петербург
Показать еще
Скрыть информацию
Фото из альбомов
Ссылки на группу
57 участников