Биринчи гуноҳи кабира
КАТТА ШИРК
Катта ширк Аллоҳга бирон бир нарсани шерик қилиш, тенг билиш ва у зот билан бирга тош, дарахт, куёш каби бошқа нарсаларга ибодат қилишдир. У гуноҳи кабираларнинг энг каттасидир. Аллоҳнинг Ўзи сақласин. «Албатта, Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошка гуноҳларни Узи хохлаган кишилар учун кечирур...» (Нисо сураси, 48). Яъни ширкни кечирмайди. Ўзи хохлаган бандаларининг ширкдан бошка гунохларини кечиради. Ширк Аллох таолонинг: «...Албатта, Аллоҳ (Ўзи хохлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират килур. Албатта, Унинг ўзигина мағфиратли, мехрибондир» (Зумар сураси, 53), ояти каримасидаги «барча гуноҳлар» сирасига кирмайди. «..Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон сураси, 13). Яъни, ширк қабиҳ амал ва яққол зулмдир, бир нарсани ўз ўрнидан бошқа ўринга қўйиш, ҳаққини поймол қилишдир. Кимки яратувчи билан яралмиш махлуқни, илох билан бут-санамни баробар деб билса, шак-шубҳасиз, у аклсиз, аҳмокдир. «Золим» деб номланишга, ҳайвонлар қаторида саналишга лойикқдир. «Албатта, кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур». Кимки Аллоҳдан бошқани илох деб эътиқод қилса, ҳеч качон жаннатга кирмайди, деган маъноларни укиб олиш мумкин. Чунки жаннат Аллоҳни бир деб билувчи муваҳҳидлар маконидир. «...унинг борар жойи дўзахдир. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида сураси, 72). Яъни, унинг учун Аллоҳнинг азобидан қутқарувчи ҳам, ёрдамчи ҳам бўлмас. Бу ҳакда кўплаб оятлар мавжуд. Кимки Аллоҳга иймон келтириб, мўмин холида вафот этса, гарчи дўзахда гуноҳига яраша азобланса-да, аниқ жанн ҳолида ўлган кимса, шак-шубҳасиз дўзахийдир. Бухорий ва Муслим ривоятида келган ҳадиси набавиййада шундай дейилади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталари ҳақида хабар берайми?» деб уч бор сўрадилар. Биз: «Ха», дедик. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага ок бўлиш», дедилар. Суянган холда эдилар, шундан сўнг ўтириб олдилар-да: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон гапириш ва ёлғон гувохлик бериш», дея такрорлайвердилар. Ҳаттоки, биз канийди, сукут килсалар, дедик» (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалок этувчи еттита гуноҳдан сакланинглар», дедилар-да, биринчи навбатда Аллохга ширк келтиришни зикр бўлганидек, Аллохга ширк келтириб мушрик қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эй Ибн Хаттоб, бор, одамларга «жаннатга факатгина мўминлар киради», деб жар сол» (Муслим, Аҳмад ривояти).
Фойда
Инсонларнинг кўп сўзлари уламолар наздида куфрдир. Масалан, Аллоҳ исмларидан бирортасини, ё буйруғини, ё ваъдасини ёки тахдидини масхара қилиш. «Агар Аллох менга фалон ишни буюрганида, қилмасдим», «Агар қибла манови тарафда бўлганида, у ёқка қараб намоз ўкимасдим» каби, ёки «Намозни тарк этмагин, бўлмаса Аллох жазолайди», дейилса, «Шунчалик қийин аҳволда ва касал бўлсам ҳам жазолайдиган бўлса, унда менга зулм килибди», дейиш. «Агар менга фалон нарса ҳақида пайғамбарлар-у фаришталар гувохлик берганида ҳам тасдикламасдим», «Фалончи. назаримда яхудийга ўхшайди», «Аллох инсоф-адолат қилиш учун турди ёки ўтирди», «Агар пайғамбар айтгани рост бўлса, нажот топибмиз», каби сўзларни айтиш. Бошига мусибат тушганида: «Боламни ва молимни олдинг, ўзи нима қиляпсан?» деб дод солиш. Жаноза намозидан бошқа намозни мазах қилган ёки мумкин деб билган ҳолда бетаҳорат ўқиш. Икки киши тортишиб колиб, улардан бири: «Ла ҳавла ва ла куввата илла биллаҳ», деганида иккинчиси: «Ла ҳавла ва ла куввата илла биллаҳ» деган билан қорин тўймайди», дейиши. Муаззиннинг азонини эшитганда: «У ёлғон гапиряпти» дейиш. «Аллоҳ таоло одам ўлдириш, зино, зулм каби ҳеч бир замонда ҳалол бўлмаган ишни ҳаром қилмаганида эди», деб орзу қилиш. «Иймон нима» деб сўралганида «Билмадим», дейиш. Яна айрим сўзлар борки, улар аниқ куфр калимаси бўлмаса-да, ҳаром бўлиб, айтган киши кофир бўлиб қолиши эхтимоли бор. Масалан, «Тирнокларингни олиб юр. Бу суннат» дейилганда, «Суннат бўлсаям олмайман», дейиш. Мусулмонга: «Аллох оқибатингни хайрлик қилмасин» ёки «Иймонингдан жудо килсин», дейиш. Бир кишидан қасам ичишни талаб этса-ю, у Аллох номига қасам ичмокчи булганида, «Хотиним талоқ бўлсин», деб қасам ичишини талаб этиш. Бир кишига: «Сени кўрсам, ўлимни кўргандай бўламан», дейиш. Бир жойга матосини қўйиб: «Уни Аллоҳга топширдим», деган кишини «Матоингни ўғрига эргашиб юрмайдиган (яъни, ўғрини тутиб бермайдиган) зотга топширдингми?» дейиш. Бир киши тепарок жойга имом- хатибга ўхшаб ўтириб олса-ю, бошқалар ундан турли масалаларни сўрашса, (бу билан уламоларни масхара қилмоқчи бўлса) ёки биронтаси «Бир коса шўрва илмдан яхшироқ», деса. Бир кишининг белига аркон орқалаб олганини кўриб «Бу нима?» деб сўрашганида, «Зуннор», дейиши. Муаллимнинг: фарзандларимизнинг устозларига эҳсон қилиб турадилар», дейиши. «Насронийлик мажусийликдан яхширок» дейиш. Мусулмонга қарата: «Динсиз, иймонсиз, эътиқодсиз. Сен фожирсан, фосиқсан, мунофиқсан», дейиш. Аллоҳ таолодан бизни Китоб ва суннатга амал килган ҳолимизда вафот эттиришини сўраймиз. Албатта, раҳмлиларнинг раҳмлироғидир! «Яхудийлар мусулмонлардан яхширок, улар фарзандларимизнинг устозларига эҳсон қилиб турадилар», дейиши. «Насронийлик мажусийликдан яхшироқ» дейиш. Мусулмонга қарата: «Динсиз, иймонсиз, эътиқодсиз. Сен фожирсан, фосиқсан, мунофиқсан», дейиш. Аллоҳ таолодан бизни Китоб ва суннатга амал қилган ҳолимизда вафот эттиришини сўраймиз. Албатта, у раҳмлиларнинг раҳмлироғидир!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 22
бизга хукуматлар президентлар.
бизни устимизда улар хакли хукм килиш деган одам ширк килган мушрик болади.
исломдан киришдан аввал 1чи соз ла илаха.
кегин иллаллох.
йук илохлар йуклигини бошка хукмлар бош эгма дегани
иллаллох деган факат Аллохга бош эгаман дегани.
Ikonaga qarab surash shirk hisoblanadi. Faqat Allohdan surash kerak.
иймонни билмаган ширкни билмадби.
Аллох таъало 1чи амри Ширк килмаслига
2чи амри тавхид яъни Аллохни яккалашда.
ла илаха ширкдан покланиш
иллалох тавхидга бош эгиш
ibodat esa Alloh taolo rozi bolgan va yaxshi korgan narsalarni zohiriy va botiniy manolarni oz ichiga olgan ismdir .
kim ibodatni barcha turini Allohdan ozgasiga qilsa shirk ( yani mushrik boladi)
Alloh taolo barcha momin musulmonlarni faqat ozigagina ibodat qilishlariga muyassar etsin
Аллох иймон келтиришдан аввал.
кайси ишга амр килди.
яъни кимга кофир болишга амр етди.
агар кофир болмасдан туриб Аллохга ибодат килса сахих боладими.
барибир мушрик боладими