#СУЯНЧ
• Аёл муҳаббат манбаидир, унинг муҳаббати у ёқтирган ўринларда жўш уради.
• Айрим эркак, аёл бойликни севади, келишган кўринишни ёқтиради, деб ўйлайди ва шунга кўра аёлнинг муҳаббатини қозониш учун пулдор кўринишга, ўктам қоматли бўлишга уринади.
• Аммо аслида аёл учун энг маъқул эркак суянса бўладиган эркакдир.
• Аёл ўзи суяна оладиган эркакнинг бошқа барча камчилиларидан кўз юма олади, агар суяна олмаса у эркакнинг барча фазилатлари у учун бегона бўлиб кўринади.
• Аксар кўнгил совушлар суяна олмасликдан келиб чиқади.
• Шундай экан аввало аёлингизга суянчиқ бўлинг, ана шунда сиз ундан ҳақиқий муҳаббатнинг жилосини кўрасиз.
(с) Маҳбубий