Бир тасаввур қилинг, қиёмат куни ҳар бир шахснинг ҳаққини бирма-бир қайтаришингизга тўғри келиб қолса, кимдан нажот тилайсиз.. Сиз танимаган, билмаган ва ҳаётда уларни кўрмаган халқ қаршингизда туриб сиздан ҳаққини талаб қилиб келган пайтда ким сизга ёрдам бера олади?
Ҳа, айнан ўшалар сиз билмаган ва танимаган душманлардир. Уларни қачонлардир ғийбат қилгансиз, ҳақорат қилгансиз ёки қарғагансиз. Сиз уларни танимайсиз, аммо улар сизни таниб келадилар.
Аллоҳ таоло Ўз қовлида:
(Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя килурмиз.) ал-Анбиё 47.
Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Халқ бир-биридан ўчини олади, ҳаттоки шохли қўчқордан шохсиз қўчқорнинг ўчи олиб берилади, ҳаттоки майда чумолидан бошқа бир чумолининг қасоси олиб берилади.(Ровий Аҳмад).
Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан яна бир ривоят: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Муфлис (ўта бечора ва ночор) ким эканлигини биласизларми?
Биз:
-Эй Росулуллоҳ, бизнинг наздимизда чақаси ҳам матоси ҳам йўқ киши муфлисдир, дея жавоб бердик.
Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
- Менинг умматимдаги муфлис шундай кишики, у қиёмат куни намози, рўзаси ва закоти билан келади. Келади, бироқ кимнидир ҳакорат қилган сўккан, бошқасини бадном этган, бунисини молини еган, бошқасини қонини тўккан ва яна бировни урган бўлади. Кейин унинг яхшиликларидан уларга олиб берилади. Мабодо бўйнидаги нарсалар битмай туриб, яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб унга юкланади. Сўнг дўзахга улоқтирилади. (Муслим ривояти).
Аллоҳ хайрингизни берсин, қиёмат куни сиздан ўч олиш учун келиб яхшиликларингизни тортиб оладиган ва ёмонликларини сизга берадиган қанчадан қанча душман келишини кўраяпсизми?
Шундай экан, ғазабингиз келса тилингизни тийинг, бировни (ёмон сўзлар билан) ҳакорат қилган бўлсангиз ўзинг учун истиғфор айтишга шошилинг сўнгра
унга: "Аллоҳумма иғфир ли ахи" эй Аллоҳим, биродаримни мағфират эт, деб унинг ҳаккига ва унинг аҳлига ҳам дуо қилинг. Дарҳақиқат, яхшиликлар хатоларни кетқазар. Шундай экан ҳали вақт борида, товба эшиклари очиқ турганида, дуолар қабул бўлиб турганида Аллоҳ таолога товба қилинг, истиғфорингизни кўпайтиринг.
Аллоҳим мени, ота-онамни ва жамиики мусулмонларни афв эт. Аллоҳим, бировга билар билмай озор берган бўлсак бизларни мағфират қил ва холимизга раҳм айла!
Азиз биродарлар, қолганлар билан ҳам улашинг, токи бошқалар ҳам ўқиб ибрат олсалар ин шаа Аллоҳ қиёмат куни сизга ҳам ажри тегар. Аллоҳ барчамизни яхшиликлари ила мукофотласин, амийн!
Комментарии 4