Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Қачонки, «Яқин қариндошуруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг» ояти нозил бўлганида, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам, Қурайш жамоасини чақирдилар. Улар жамланишганида умумий ва хос ҳолатда
уларга қарата: «Эй Абдушамс ва Каъб ибн Луъай болалари, жонларингизни дўзахдан
қутқаринглар. Эй Мурра ибн Каъб болалари, жонларингизни дўзахдан қутқаринглар. Эй
Абдуманноф болалари, жонларингизни дўзахдан қутқаринглар. Эй Ҳошим болалари,
жонларингизни дўзахдан қутқаринглар. Эй Абдулмутталиб болалари, жонларингизни дўзахдан
қутқаринглар. Эй Фотима, ўз жонингни дўзахдан қутқаргин. Чунки мен бирор нарсага
эга эмасман. Фақат қариндошлик ришталари борки, мен унинг ҳаққини адо қиламан
холос», деб айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Ибрат учун улашинг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1