🔥Сиз дуо қилсангиз бўлгани Она...
Кетяпман кўнглингиз олгани Она,
Доим ёнингизда қолгани Она,
Менсиз дунё иши не бўлса бўлар,
Сиз дуо қилсангиз бўлгани Она...
Қўл чўзсам осмоннинг ойи меники,
Ишқлар пайкон бўлса ёйи меники,
Дилларнинг энг гўзал жойи меники,
Сиз дуо қилсангиз бўлгани Она...
Гулларга бурканар кўнглим кўчаси,
Наҳорга айланар нурсиз кечаси,
Таъзимда туришар бахтлар нечаси,
Сиз дуо қилсангиз бўлгани Она...
Омадлар қаршимда туришганини,
Андуҳлар мендан юз буришганини,
Кўрасиз ишларим юришганини,
Сиз дуо қилсангиз бўлгани Она...
Болангиз бошига ҳумолар қўнар,
Ғамларнинг бутоғин бирма бир йўнар,
Армоннинг ўчмаган шамлари сўнар,
Сиз дуо қилсангиз бўлгани Она...
Кетяпман кўнглингиз олгани Она,
Доим ёнингизда қолгани Она,
Менсиз дунё иши не бўлса бўлар,
Сиз дуо қилсангиз бўлгани Она...🥺🥺🥺🥺
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев