«Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сизни яхши кўраман. Сиз ҳар бир намоздан кейин: «Эй Аллоҳ,менга Сени зикр қилишимга, Сенга шукр қилишимга ва Сенга чиройли ибодат қилишимга ёрдам бергин» деб айтишни асло қўйманг».
(Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган).
Шар ҳ :
«Эй Муоз!».. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламўзлари чақираётган ва насиҳат қилаётган нарсага саҳобийнинг диққатини қаратиш мақсадида унинг исмини айтиб: «Эй Муоз!» деб хитоб қилдилар. Муоз ёш ансорий йигит бўлиб,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламунинг диний илми юқорилигини билганларидан уни Яманга қози қилиб юборганлар. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан: «Нимабилан ҳукмқиласиз эй Муоз?», деб сўрадилар. У: «Аллоҳнинг Китоби билан»,деб жавоб берди. «Агар Аллоҳнинг Китобида (у масаланинг ечимини) тополмасангизчи?», деб сўрадилар. «Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатлари билан»,деди. «Агар Расулуллоҳнинг Суннатларида ҳам тополмасангизчи?», деб сўрадилар. «Ўз фикрим билан ижтиҳод қиламан»,деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Расулуллоҳнинг элчисини Аллоҳ ва Расули яхши кўрадиган ишга муваффақ қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб тасанно айтдилар.
«Аллоҳга қасамки, мен сизни яхши кўраман». Ушбу қасамбилан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламсаҳобийнинг диққатини унга қилаётган насиҳатларига яна ҳам қаттиқроқ жалбқилишни истадилар.
«Ҳар бир намоздан кейин: «Эй Аллоҳ, менга Сени зикр қилишимга, Сенга шукр қилишимга ва Сенга чиройли ибодат қилишимга ёрдам бергин» деб айтишни асло қўйманг». Яъни, кундалик беш вақт намозлардан кейин Аллоҳ таолодан сизга Унинг зикрини қалбингиз ва тилингиздан аримасликка, Унинг неъматларига ҳамд айтиш ва уларни Аллоҳ нима учун берган бўлса, ўша ишларга сарфлаш билан шукрини давомий қилишга ва Унинг ўзига чиройли ибодат қилишга мададберишини сўранг. Чунки, банда ибодатларни чиройли адо этмаса, улардан ҳосил бўладиган яхшиликларга эришолмайди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев