Фильтр
bizdakhato
Добавлено видео
01:00
VID_20190810_213301_078.mp4
672 просмотра
  • Класс
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир. (Биз ёрдам сўранг деб таржима қилган ибора араб тилида "истаъийну" деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.) (Бақара сураси 45-оят)
Аллоҳ таолога яхши гумонда бўлиш ҳақида:

Бир киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан сўради:
- Қиёмат куни инсонларни ким ҳисоб-китоб қилади?
- "Аллоҳ таоло".
- Аллоҳга қасамки нажот топдик.

Бир Аъробийга айтдилар:
- Сен (яқинда) ўласан.
- Сўнг қаерга (бораман)?
- Аллоҳ таоло ҳузурига.
- Яхшиликни фақат Аллоҳдангина топдик. Шундай экан, У Зотга йўлиқишдан қўрқамизми!?

Бир йигит ўлим тўшагида ётганида онаси ёнида йиғлаб юборди. Шунда йигит: Онажон! Агар менинг ҳисобим сизнинг қўлингизда бўлса нима қилар эдингиз?
- "Сенга раҳм-шафқат қилардим".
- Хотиржам бўлаверинг онажон! "Аллоҳ таоло менга сиздан кўра раҳм-шафқатлироқ", ― дея жавоб берди.

Аллоҳ таоло ҳадис қудсийда айтади: «Мен бандамнинг
Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир. (Аввало, даъват «Аллоҳнинг йўлига» бўлмоғи керак . Баъзи шахсларга, гуруҳларга эмас,холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак. Иккинчидан, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савиясини эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим. Учинчидан, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш учун чиройли гапларни топиб гапириш зарур. Уларни нафратлантирмаслик лозим. Тўртинчидан, кишилар билан «гўзал услубда муноз
ВАҚТ ҚАДРИ


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ишни эртага суришдан сақлан, чунки сен бугунинг билан ҳаётсан, эртанг билан эмас. Агар эртанг аниқ сеники бўлса, унда бугун қандай бўлган бўлсанг шундай бўл, акс ҳолда (эртагача етиб бора олмасанг,) бугунги амалинг учун афсус-надомат қилмайдиган бўл».

Одамларни вақтга муносабат борасида уч турга бўлиш мумкин:

1. Фойдали амаллари вақтларидан кўп инсонлар. Бу зотларга яна вақт керак.

2. Вақтни беҳуда сарфлаб, бу фоний дунёни тарк қилиши эсидан чиққанлар.

3. Бекорчиликдан вақтни қандай ўтказишни билмайдиганлар. Бундайлар узун тунларни бекорчи гап ёки бефойда китоб мутолааси билан, узун кунларни эса уйқу ёки бозорларда юриш билан ўтказади.

Онажон, қўй соғувчи киши келди!

 Саййидимиз Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифаликларидан аввал мусулмонларга имомлик қилар эдилар, ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга халифа эдилар. Хизматларини аъло даражада адо қилар эди. Қўшниларини ҳурматлар, ожизу нотавон, етим ва бечораҳолларнинг ҳолларидан хабар олар, оила аъзолари вафот этган ёки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлганларнинг хонадонларига бориб ҳамдардлик билдирар эди.

Уларга ҳурмат ва меҳрибонлик кўрсатиб қўйларини соғиб, хамирларини қориб берар эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул Аълога рихлат қилиб, халифа бўлганларидан сўнг мазкур инсонлар энди бу зот хабар олишлари ва аввалгидек ёрдам беришларидан маҳрум бўлиб
Менинг бўлажак ёрим қандай бўлади?

Кеча бир дўстим суҳбатлашиб туриб, ажойиб бир эсдалиги билан бўлишди. У Малайзияда таҳсил олиб юрган вақтида бир профессорнинг айтган насиҳатларини айтиб берди. Менга бу бошқача таъсир қилди.
Профессор қуйидагиларни айтган экан: “Ҳар ким ўзига лойиқ одам билан оила қуради: яхши бўлсангиз, жуфтингиз ҳам яхши бўлади, ёмон бўлсангиз, ёрингиз ҳам шундай бўлади. Бу Қуръони каримнинг ҳақиқати, ҳаёт қонунидир.
Аллоҳ таоло Китобида “Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир”, деб айтган. Бу сўзнинг маъносини чуқур тушуна олмаганман. Вақт ўтгани сайин тушуниб, ҳайратда қолдим. Жуда кўп оилаларни сиртдан кузатдим, ўргандим. Яхши де
Показать ещё