Фильтр
Аёл дегани - эркакларнинг кўзларига гўзалликларини кўрсатишлик эмас, балки у Ҳаёдир. Ким Ҳаё билан зийнатланса, ана ўша Аёл дейишга хақлидир!
Дуо

Дам солиш учун

وَعَنْهَا قَالَتْ: كَانَ إِذَا اشْتَكَى إِنْسَانٌ شَيْئًا أَوْ كَانَتْ بِهِ قَرْحَةٌ أَوْ جُرْحٌ، قَالَ النَّبِيُّ بِإِصْبَعِهِ هَكَذَا ثُمَّ رَفَعَهَا وَقَالَ: بِاسْمِ اللهِ تُرْبَةُ أَرْضِنَا بِرِيقَةِ بَعْضِنَا لِيُشْفَى بِهِ سَقِيمُنَا بِإِذْنِ رَبِّنَا. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ وَالنَّسَائِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қачон бир инсон бирор нарсага (дардга) чалинса ёки унда ярами, жароҳатми бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини бундай қилиб кўтарар ва:
«Бисмиллаҳ, турбати арзина. Бирийқоти баъзина. Лиюшфа биҳи сақиймуна. Би изни Роббина», дер эдилар».
Учовлари ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг исми ила.
Бир киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ҳузурига келиб сўрадилар:
―Эй Абу Абдуллоҳ, мен мунофиқлардан бўлишимдан қўрқаман.
―Ёлғиз қолганингда намоз ўқийсанми, гуноҳ қилсанг истиғфор айтасанми?
―Ҳа.
―Ундай бўлса, боравер, Аллоҳ сени мунофиқлардан қилмаган, деб жавоб бердилар.

(Ат-Тарғиб Ват-Тарҳиб 1/167)
Ҳар бир қўй ўз оёғидан осиладими?

Баҳлул Доно ҳазратлари бозорда, халқ ичида кезиб юрар экан, одамларга панд насиҳат қилар, нотўғри ҳатти-ҳаракатлардан сақланишлари учун уларга танбеҳ берарди. Унинг танбеҳлари баъзи одамларнинг ғашига тегарди. Улар Баҳлулдан норози эдилар.
Бир куни Баҳлулнинг танбеҳларидан безор бўлган баъзи кишилар унинг устидан шикоят қилиб, халифа Ҳорун ар-Рашид олдига келишди.
— Султоним, бизнинг қилаётган ишларимиздан унга нима зарар бор? Бизни ўз ҳолимизга қўйсин. Бизга насиҳат қилмасин. Ҳар бир қўй ўз оёғидан осилади, — дейишди улар.
Халифа бу шикоятларни эшитиб, Баҳлулни ҳузурига чақирди ва одамларнинг истагини унга билдирди. Баҳлул бир оғиз гапирмай саройдан чиқиб
Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир бандага Аллоҳ таоло руҳини қайтиб берганида (уйғонганда):  «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни кечириб юборади», дедилар».
Ибн Сунний ривоятлари
Асмаъий айтадилар: "Эри хунук, ўзи эса гўзал бир аёлни кўрдим ва унга: "Қандай уни қабул эта олдинг?" дедим. У шундай жавоб қилди: "Эй сен эшит, у Раббисига яхши амал қилгандирки, мен билан мукофотлангандир. Ёки мен Унга осий бўлгандирманки, у билан мени жазолагандир!".
Абу Умар:
Ҳаммамизда Луқмоннинг тили бор. Қанийди энди ўғли бўлсайдик.
#Ибрат
Илм тарқатиш фазилати...
Абдуллоҳ ибн Ваҳб Мисрий (раҳматуллоҳи алайҳ) ўз замоналарининг энг олим кишиларидан бири эдилар. Искандария шаҳрига келганларида инсонлар олдиларига келиб, бизга илм-маърифатдан таълим беринг, деб сўрадилар. У зот: “Бу ибодат шаҳридир”, деб ибодатга машғул бўлдилар. Икки кундан сўнг у кишининг ҳузурларига бир инсон келиб, тушида кўрган ажойиб ҳолат ҳақида қуйидагиларни айтиб берди: “Масжидул Ҳаром каби катта масжид ичида эканман. У ерда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам), У Зотнинг ўнг томониларида Абу Бакр ва чап томонларида Умар (розияллоҳу анҳумо)лар ўтиришган эди. Сиз эса Набий (соллаллоҳу алайҳи васалам)нинг рўпараларида ўтирган эдингиз. Масжиднинг ичи
#Кун_Ояти
( وَلَمَّا جَاءَهُمْ كِتَابٌ مِّنْ عِندِ اللَّهِ مُصَدِّقٌ لِّمَا مَعَهُمْ وَكَانُوا مِن قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُوا فَلَمَّا جَاءَهُم مَّا عَرَفُوا كَفَرُوا بِهِ ۚ فَلَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الْكَافِرِينَ )البقرة (89) Al-Baqara
Уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқловчи китоб келганда, ва ҳолбуки, кофирларга қарши (ундан) ёрдам кутардилар, ўзлари билган нарса келганда, унга куфр келтирдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. (Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладиларки, яҳудийлар Авс ва Хазраж қабилаларига қарши, яқинда бизнинг китобларимиз хабарини берган Пайғамбар чиқади, биз унга иймон келтириб, сизларнинг устингиздан ғалаба қозонамиз
Показать ещё