Предыдущая публикация
Эҳ, дунё бунчалар бўлмаса тора.
Дардингга топилмас наҳотки чора,
Қийналиб кетдингму мусофир
синглим?
Рўзғорнинг ташвиши сенга қолдиму?
Наҳотки охират замон бўлдиму?
Эркаклар қирилиб тамом бўлдиму?
Ҳам Она, ҳам Ота мусофир синглим!
Меҳнатни қиласан тинмайин ишлаб,
Қаҳратон совуқда қолдингму қишлаб?
Қийналган пайтингда кўзингни ёшлаб,
Хўрсиниб йиғлаган мусофир синглим.
Рост экан аёлнинг қирқтадир жони,
Уйида кутади ул болажони.
Кўзига ёш олар соғинган они,
Метин иродали мусофир синглим?
Йиғлама бир куни ўтади бари,
Ғам ташвиш барчаси кетади нари.
Пойингга сочилар дунёнинг зари,
Бахтингга етасан мусофир синглим.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев